en
Feedback
461
Subscribers
No data24 hours
-27 days
-430 days
Posts Archive
Бир фақир киши донишманддан сўради: “Нима учун бойлар ҳамма нарсага эга-ю, бизда ҳеч нарса йўқ?” Донишманд жилмайиб, шундай жавоб берди: “Уларда тўшак бўлса, сенда уйқу бор. Уларда таом бўлса, сенда иштаҳа бор. Уларда шифокорлар бўлса, сенда соғлик бор!” #шукр #камбагаллик http://T.me/Minora_uz

Bir faqir kishi donishmanddan so'radi: “Nima uchun boylar hamma narsaga ega-yu, bizda hech narsa yo'q?” Donishmand jilmayib, shunday javob berdi: “Ularda to'shak boʻlsa, senda uyqu bor. Ularda taom boʻlsa, senda ishtaha bor. Ularda shifokorlar boʻlsa, senda sog'lik bor!” #shukr #kambagal

«Инсон ўз қўли билан меҳнат қилиб топган таомидан кўра яхшироқ таом емаган». Имом Бухорий ривояти Ҳалол меҳнат нафақат ризқ, балки икки дунё саодати ва хотиржамлигидир.

Ўзинг фоний бўлган бу дунёда, дардларингни боқий деб ўйлайсанми..)? Telegram 📷 Instagram

​​❤️@Instagrambot скачал через🚀 📥

Мени чиройли ва қимматбаҳо совғаларга эҳтиёжим йўқ… Дуоларингизга шерик қиладиган даражада севсангиз шунинг ўзи етарли.. http://T.me/Minora_uz

🌼 Мендан муҳаббат ҳақида сўрашса, у — дуо, дердим. Инсон чиндан севсагина, севгани ҳаққига дуо қилади.

Эҳтимол, бизга денгиз шовқини, сокин соҳил ва бир финжон иссиқ қаҳва керакдир… Яна самимий суҳбат, яхши суҳбатдош, севимли бир китоб ва хаёлларга берилиб ўтириш учун бироз вақт. Телефон четда, ортиқча ўйлар йўқ… Шунчаки денгиз, қаҳва ва кўнглингга яқин инсон. Шу лаҳзанинг ўзи етарлидек…

Сизга ўхшаган инсонни топа олмаганда, айнан ўшанда улар сизни соғинишади…
Сизга ўхшаган инсонни топа олмаганда, айнан ўшанда улар сизни соғинишади…

Инсон ўзидаги ғам ташвишларни эслашдан аввал ўзидаги неъматларни эслаши, саодат сирларидандир.

Чиройли инсонлар дойим яхши бўлмайди, лекин яхши инсонлар дойим чиройли бўлади.

Вақт ўзгарди, тарбия ўзгарди. Лекин ҳар бир Онанинг нияти битта — фарзанди ундан-да яхшироқ яшасин.. https://t.me/Minora_uz/85950

Манзилда сени энг хайрлиси кутиб тургани учун, йўлда истаганларингнинг ҳаммасига ҳам эришавермайсан.

#ДАҲШАТ 9-синфда ўқийдиган қиз йигитини квартирада пичоқлаб қўйган. Йигит касалхонага ётқизилган, қиз эса қамоққа олинган. 😱 Ҳурматли ота-оналар, айниқса, қиз фарзандларингизни қаттиқ назорат қилинг, уларнинг телефонларини текшириб туринг Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖 https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli

Адаштирманг ҳурмат ҳаммага мехр эса муносибларга берилади..

Ҳамма нарсани Аллоҳдан деб билиш қандай туйғу биласанми? Умуман ютказмаслигини биласанда барибир охири яхши бўлади .

РИЗҚ ДУОСИ 🤲 Эй Роббим! Агар ризқим осмонда бўлса, нозил қилгин! 🤲 Агар ризқим ерда бўлса, чиқаргин! 🤲 Агар ризқим узоқда бўлса, яқин қилгин! 🤲 Агар ризқим яқинда бўлса, унга етишишни осон қилгин! 🤲 Агар ризқим оз бўлса, кўпайтиргин, барака бергин! 🤲 Амиииин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• https://t.me/Minora_uz/85950

Ҳазрати Умарни тўшакка михлаб қўйган воқеа Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бир кеча назорат қилиш, раиятнинг аҳволини ўрганиш мақсадида кўчага чиқди. Мусулмонлардан бирининг уйи олдидан ўтаётиб, хонадон эгасининг намоз ўқиётганини кўриб қолди. Унинг қироатига қулоқ тутди. Уй эгаси «Қасамёд этаман Тур (тоғи) билан, битилган Китоб (Қуръон) биланки...» (Тур сураси, 1–2-оятлар)ни ўқиди. Аллоҳ таолонинг «Раббингизнинг азоби, (қиёмат куни) шубҳасиз, воқе бўлувчидир! Уни даф этувчи (куч) йўқдир» оятига етганида, ҳазрати Умар: “Каъбанинг Раббига қасамки, бу ҳақдир”, – деди ва уловидан тушди. Ваҳимага тушди, қалбини қўрқув эгаллади, деворга суяниб қолди. Бироз шу ҳолатда туриб, кейин ортига қайтиб кетди. Шундан сўнг бир ой тўшакка михланиб қолди. Одамлар зиёрат қилгани келишарди-ю, лекин у зотнинг касалини билишолмасди! (Имом Ибн Абу Дунё ривояти) •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• https://t.me/Minora_uz/85950

​​Жонингиз узилмасдан нафасларингиздан ўзингиз учун фойдаланиб қолинг Бир кеча-кундуздаги 1440 дақиқадан ўзи учун бир неча дақиқалардан фойдаланиб қолмаган инсон хақиқий бахил, мискин ва зиёнга учраган кишидир. Биз ибодат учун яратилган бўлсак-да энг кўп камчиликка йўл қўядиганимиз айнан ибодатлардир.Мўмин банда иккита қўрқинч ўртасидадир, бири яшаб ўтган умри бўлиб, Аллоҳ таоло уни нима қилишини билмайди. Иккинчиси қолган умри бўлиб, Аллоҳ таоло унда нима битганини билмайди. Шунинг учун банда олаётган нафасидан дунёси ўтмасидан олдин охирати учун, қарилик келмасидан олдин ёшлиги, ўлимдан олдин ҳаётидан фойдаланиб қолиши лозим. Зеро, дунё ҳаётидан ёки жаннат ёки дўзах бор. Умрини зое қилган ўзи учун йиғласин, Ундан насибаси ҳам, ҳиссаси ҳам йўқ бўлса. Муфлис кимлигини биласизми? Абу Хурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Муфлис (касодга учраган) нималигини биласизларми?" дедилар. Бошқа бир ривоятда: "Муфлис кимлигини биласизларми?" дейилган - Улар: "Бизнингча, муфлис дирҳами ва ҳеч вақоси йўқ одамдир", дейишди. Шунда У зот: "Умматидан (бўлган) муфлис қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келади. Шу билан бирга буни сўккан, бунга туҳмат-бўҳтон қилган, бунинг молини еган, бунинг қонини тўккан, буни урган ҳолида келади. Шу сабабли бунга ҳам, унга ҳам унинг савобларидан (олиб) берилади. Агар (зулм қилган киши) зиммасидаги (қарзлари) тўланишидан аввал савоблари тугаб қолса, (даъвогарларнинг) гуноҳлари унга юкланади. Кейин жаҳаннамга ташланади”, дедилар” (Имом Муслим, Термизий ва Аҳмад ривояти). Ундан ҳакдорлар рози бўлмагунча, Аллоҳ таоло уни кечирмайди. Шу сабабли оқил киши нафаси (жони) тугашидан, ҳақиқий маънода ҳалок бўлишдан аввал нафасларидан ўзи учун фойдаланиб қолиши даркор. Қиёматда мол-дунё ҳам, бола-чақа ҳам фойда бермайди, Аллоҳ таоло ҳузурига салим (ширк, куфр ва бошқа ёмонликлардан саломат) қалб билан борганларгина нажот топади. "(Эй, Муҳаммад!) Айтинг: “Ҳақиқий зиён кўрувчилар қиёмат кунида ўзларига ҳам, аҳли (оила)ларига ҳам зиён қилувчи кимсалардир. Огоҳ бўлингизки, ана шу аниқ зиёндир!" (Зумар сураси, 15-оят) «Фазилатли амаллар ва ажри улуғ амаллар» китобидан. Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? @Minora_Uz