"Besh_kappa"
Open in Telegram
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali. Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇 @AlisherMaxmudov_1
Show more8 754
Subscribers
-1224 hours
-257 days
-7330 days
Posts Archive
8 754
#muftiy_minbari
Қалб Аллоҳнинг назаргоҳидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 754
Оғир дамларда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай дуо қилишни ўргатганлар?
Суннатни ўрганамиз
Анас розияллоҳу анҳудан риворят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Бирортангиз мусибат келгани учун ўлимни орзу қилмасин. Агар ундан ўзга чора бўлмаса, «Эй Аллоҳ, мен учун ҳаёт яхши бўлса, мени тирик қолдиргин, агар мен учун вафот (этиш) хайрли бўлса, вафот эттиргин", десин" (Муттафақун алайҳ).
🟣Бу сўзларни айтган киши ўзининг келгусидаги ҳолатини, Аллоҳ таолонинг хоҳишига топширган бўлади ва ўлимни орзу қилган бўлмайди.
🟣Ўлимни орзу қилиш ман килинган. Чунки ҳеч ким ўз келажагининг қандай бўлишини билмайди. Келажакдаги ҳаёт у учун яхшими ёки ёмонми бу номаълум. Шунинг учун ўлимни сўрамаслик керак. Мусибат вақтида ўлимни орзу қилиш сабрсизлик белгиси. Шариат мусибат чоғида сабр қилишни тарғиб қилиб, унга бериладиган савобларни баён қилган.
Агар дуо қиладиган бўлса, ҳадисда айтилгандек дуо қилсин. Муқаддас жойларда вафот этишни орзу қилиб, масалан, "Менинг жонимни Байтинг ҳузурида ол", деб дуо қилса бўлади.
🌟 "Риёзус солиҳин шарҳи" китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 754
Қийинчилик вақтида ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ لا سَهْلَ إِلاَّ ما جَعَلْتَهُ سَهْلاً، وأنْتَ تَجْعَلُ الحَزْنَ إذَا شِئْتَ سَهْلاً
Ўқилиши: Аллоҳумма ла саҳла илла ма жаъалтаҳу саҳла ва анта тажъалул ҳазна иза шиъта саҳла.
Таржимаси: Аллоҳим!
Фақат Сен енгил қилган нарса енгилдир ва Сен қайғуни хоҳлаган пайтда енгил қиласан.
#дуо
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 754
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Янги кунга етказди
#Алҳамдулиллаҳ
Иш кунингиз хайр-баракотга тўла ўтсин!
Ё АЛЛОҲ!
Биз Сендан ушбу тонгда:
▫️ иймонимиз нурининг зиёда бўлишини;
▫️ умримиз баракали бўлишини;
▫️ танамиз соғлом бўлишини;
▫️ ризқимиз ҳалол ва кенг бўлишини;
▫️ ўлимдан олдин тавба қилишимизни ва
▫️ ўлим пайтида шаҳодат калимасини айтиб омонатни топширишимизни сўраймиз! Омийн!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 754
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!
1448 йил | 2026 йил, 7-Сентябрь, ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)
⏰ ТОНГ - 04:34 сахарлик тугаши
⏰ БОМДОД - 05:10
⏰ ҚУЁШ - 05:50
⏰ ПЕШИН - 12:26
⏰ АСР - 16: 54
⏰ ШОМ - 18:51 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
⏰ ХУФТОН -20:05
❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)
🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇
🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 754
13983. Аллоҳнинг сиздан тавфиқни тортиб олиши гуноҳ-маъсиятларнинг уқубатларидандир.
Натижада:
1. Бефойда ишларга машғул бўлиб тунлари бедор бўласиз;
2. Гуноҳ устида уйқуга кетасиз;
3. Бомдод намозини эътиборсиз ҳолда ўтказиб юборасиз;
4. Кундузи эса кеч уйғонасиз.
Кейин эса муаммоларга тўла, ғамгин кунни кутиб оласиз.
Гуноҳлар бўйинга солинган кишанлар кабидир.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 754
#muftiy_minbari
Ҳалоллик мўминлик сифатидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 754
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз ўлимни орзу қилмасин. Яхши амалли бўлса, шояд (яхшилиги) зиёдалашса. Ёмон амалли бўлса, шояд (ёмонликларидан яхшиликка қайтиб) ризолик топса», дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Изоҳ: Мўмин киши ўзига ўзи ўлим тиламасин, чунки у яхши одам бўлса, ўлмасдан, ҳаётда бардавом бўлиб турса, яхшиликлари кўпайиб, охиратга тўплайдиган заҳиралари кўп бўлади.
Агар Аллоҳ кўрсатмасин, ёмон одам бўлса, тирик қолиши унга тавба қилиш фурсатини, яхшилар қаторига қўшилиш фурсатини берган бўлади.
Демак, ҳаётда бардавом бўлишда мўмин учун фақат яхшилик бор. Ҳатто ўша ўзи нолиётган зарарга сабр қилиши ҳам кўплаб ажр-савобларга эга бўлишига сабаб бўлади.
©
"Ҳадис ва ҳаёт"дан
#ҳикмат
🚀 Улашинг:
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz8 754
#duo_zikr
📿Бомдод намозидан кейин ўқиладиган зикр ✨
بسم الله الذي لا يضر مع اسمه شيء في الأرض ولا في السماء وهو السميع العليم
📖 Ўқилиши: Бисмиллаҳил лазий ла ядурру маъасмиҳи шай'ун фил арди ва ла фиссамаи ва ҳувас самийъул ъалийм.
📝 Маъноси: Еру осмонда Унинг исми билан ҳеч нарса зарар етказа олмайдиган Аллоҳ номи билан (кунни бошлайман). У билувчи ва эшитувчи Зотдир (Термизий ривояти).
💬 Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда баён қилинишича, ким бу зикрни тонгда ва шомда уч мартадан айтса, унга ҳеч нарса зиён етказа олмайди. Термизий ва Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳлардан нақл қилинган ривоятда: «тўсатдан офат етмайди», дейилган.
📚"Нурли дуолар ва вирдлар" китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 754
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!
1448 йил | 2026 йил, 6-Сентябрь, ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)
⏰ ТОНГ - 04:32 сахарлик тугаши
⏰ БОМДОД - 05:09
⏰ ҚУЁШ - 05:49
⏰ ПЕШИН - 12:26
⏰ АСР - 16: 55
⏰ ШОМ - 18:53 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
⏰ ХУФТОН -20:07
❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)
🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇
🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 754
Odob boʻyicha maktub yozishda birinchi boʻlib nima yozish kerak?
📗 «Odoblar xazinasi» 4-juz
8 754
ШАНБА КУНИ ҚАБРИСТОНГА БОРИШ
#қабристон
❓ 2225-САВОЛ: Шанба куни қабристонга бориб, вафот этган яқинлари ёки бошқа марҳумлар учун Қуръон тиловат қилиш мумкин эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабрларни зиёрат қилиш динимизда тарғиб қилинган амаллардан саналади. Зиёратни ҳафтанинг исталган кунида қилиш мумкин, таъқиқланган кун йўқ. Афзал кунлар жума, шанба, душанба ва пайшанба кунлари ҳисобланади. Шунингдек, қабр бошида Қуръони каримни тиловат қилиш ҳам таъқиқланган эмас, аксинча савобли амаллар сирасига киради.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қачон бирингиз вафот этса, уни ушлаб турманглар. Уни қабрига тезроқ элтинглар. Унинг бош тарафида Бақара сурасининг боши, икки оёғи тарафида Бақаранинг охири ўқилсин”, деганларини эшитдим” (Имом Табароний ва Байҳақий ривоят қилганлар).
Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
وَتُزَارُ فِي كُلِّ أُسْبُوعٍ كَمَا فِي مُخْتَارَاتِ النَّوَازِلِ. قَالَ فِي شَرْحِ لُبَابِ الْمَنَاسِكِ: إِلَّا أَنَّ الْأَفْضَلَ يَوْمُ الْجُمُعَةِ وَالسَّبْتِ وَالاِثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ
“Мухторотун навозил” да (қабристон) ҳар ҳафта зиёрат қилинади, дейилган. “Шарҳи Лубобил Маносик” да бундай дейилган: “Бироқ жума, шанба, душанба ва пайшанба кунлари зиёрат қилиш афзал саналади...” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.
8 754
Тавозе ва манманлик
Бир донишманддан сўрашди: "Нега баъзи одамлар билимли бўлса ҳам, бошқаларга паст назар билан қарайди?".
Донишманд жавоб берди: "Инсонни тупроқдан яратилган деб биламиз. Тупроқ тавозели бўлгани учун ундан гуллар унади, мевали дарахтлар кўкаради. Олов эса ўзини юксак тутди ва шу сабаб ундан шайтон бино бўлди. Кимда манманлик бўлса, демак, унинг аслида оловнинг (шайтоннинг) таъсири бор. Мевали новданинг боши эгик бўлгани каби, ақлли ва фаросатли киши ҳам доим камтар бўлади".
"Олтин ўгитлар ва ибратли ҳикоялар"дан
Яқинларингизга ҳам улашинг!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 754
Мўмин киши сир тутиши лозим бўлган ҳолатлар
Исломда сир сақлаш – бу юксак омонатдорлик ва гўзал одоб намунасидир. Қуйидаги ҳолатларда сир тутиш мўмин киши учун ҳам қарз, ҳам фазилат саналади:
1. Эр-хотин ўртасидаги шахсий ҳаёт: Жуфтларнинг оиладаги муносабатларини ошкор қилиши қаттиқ гуноҳ ҳисобланади.
2. Ўзгаларнинг айб ва камчиликлари: Мусулмон киши бошқанинг хатосини кўрганда уни ёйиш эмас, беркитишга масъулдир.
3. Ишониб айтилган омонат сирлар: Сизга “сир қолсин” деб айтилган ҳар қандай гап – омонатдир. Уни ошкор қилиш хиёнат саналади.
4. Ўз гуноҳлари ва ибодатдаги нуқсонлар: Аллоҳ яширган гуноҳни ошкор қилмаслик, шунингдек, қазо бўлган намозлар ёки бошқа камчиликларни одамларга сўзлаб бермаслик лозим.
5. Барча ибодат ва яхши амаллар: Бу мўмин кишининг Аллоҳ билан бўлган энг катта сиридир. Бу – “Мўминнинг махфий захираси” бўлиб, риёдан сақланиш ва ихлосни мустаҳкамлаш учун уларни яшириш афзалдир.
6. Шахсий қийинчилик ва ожизликлар: Доимий нолиш ва заифликни ҳаммага кўрсатиш мўминнинг виқорига тўғри келмайди. Шикоятни фақат Аллоҳга ва ечим бера оладиган яқинларга айтиш керак.
7. Молиявий ҳолат: Бойлик билан мақтаниш ҳасадни қўзғаса, камбағалликдан ҳаддан ташқари нолиш ношукрликка олиб келади.
8. Келажакдаги режалар: Бирор ишни бошлашдан олдин уни сир тутиш ишни муваффақиятли якунлашга ёрдам беради.
9. Давлат ва ҳарбий сирлар: Жамият хавфсизлигига дахлдор бўлган маълумотларни ноаҳил кишиларга айтиш хиёнатдир.
Муҳим истисно: Агар сирни яшириш жиноятга сабаб бўлса ёки мазлумнинг ҳаққини тиклаш учун зарур бўлса, уни тегишли адолат органларига айтиш вожибдир.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 754
#muftiy_minbari
Дунё — синов майдони
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook
📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
