"Besh_kappa"
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali. Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇 @AlisherMaxmudov_1
Show moreData loading in progress...
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Тошкент вақти билан. Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ! 1446 йил | 2024 йил, 11-Декабрь , ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.) ⏰ ТОНГ - 06:14 сахарлик тугаши ⏰ БОМДОД - 06:59 ⏰ ҚУЁШ - 07:39 ⏰ ПЕШИН - 12:21 ⏰ АСР - 15: 13 ⏰ ШОМ - 16:57 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ ⏰ ХУФТОН -18:17 ❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг! "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир". (Нисо сураси - 103 оят) 🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132). •┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈• 🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇 🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling! https://t.me/Beshkappa_uzz
67950
2 | Voting Ушбу зотлардан қайси бири "Бешинчи одил ҳалифа" номига мушарраф бўлган? | 1 273 |
3 | Voting Кабани бузиш учун келган Яман подшохининг исми нима эди? | 1 249 |
4 | Voting Истиозанинг ҳукми нима? | 1 237 |
5 | #Ҳикмат
Аллоҳдан қўрққан одам қалбида мусулмон қардошларига душманлик хис қилмайди. Ёлғон, бўҳтон ва ҳасад қилиш каби ғайриинсоний туйғуларни қалбидан йўқ қилади. Чунки ҳасад кишининг гўзал амалларини маҳв этади.
Шунга кўра, Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алаҳи васаллам) буюради: «Олов ўтинини еб битиргани каби, ҳасад ҳам инсоннинг гўзал амалларини еб битиради».
Эй ўқувчи, билки ҳасад қалбларга жойлашган ва жамият ҳаётида катта зарарларга йўл очувчи ёмон бир касалликдир. Қалблардаги хасталиклар, яъни ёмон туйғулар, ёмон феъллар фақат илм ва амал билан даволаниши мумкин.
Абу Ҳомид Ғаззолий.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz | 1 351 |
6 | Voting Таржиманул Қуръон - Қуръон тафсир қилгувчи унвон қайси саҳобага берилган? | 1 197 |
7 | Voting Сулаймон алайҳиссалом қайси жонзотнинг гапларини эшитиб жилмайгандилар? | 1 153 |
8 | Voting Закариё алайҳиссаломни ўғли қайси пайғамбар бўлган? | 1 199 |
9 | Voting Сулаймон алайҳиссалом неча ёшида вафот этганлар? | 1 148 |
10 | Voting Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг машҳур сифатларидан бири бўлган амийн сўзининг маъноси нима? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз | 1 047 |
11 | #muftiy_minbari
📹 ЧИН ТАВБА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz 02 CHIN TAVBA+.mp4 | 2 510 |
12 | #Ҳадис
«ЖАННАТ БОҒЛАРИ ЁНИДАН ЎТСАНГИЗ САЙЛ ҚИЛИНГ»
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен:
- «Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
- «Масжидлар», дедилар».
- «Сайл нимадир?» дедим.
- «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар», - дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Демак, масжидлар жаннатнинг боғлари ҳисобланар экан. Уларнинг ёнидан ўтганда сайл қилиб, меваларидан еб қолиш керак. Бундай фойдали сайлни қилиш қийин эмас — банда «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу акбар» деб қўйса, бас. Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ёд олиб, доимо айтиб юришга одатланиши керак.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz | 2 557 |
13 | ЁСИН СУРАСИДАГИ ХИСЛАТЛИ ДУО
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қиладилар: «Чиндан ҳам, ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ёсин сурасидир. Ким Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ таоло унинг қироати учун Қуръони Каримни ўн марта ўқиганлик савобини ёзади».
Имом Термизий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Бир ҳожати бор киши Ёсин сурасини ўқиб ҳожатини сўраса, ҳожати раво бўлади (иншааллоҳ)»
Абу Шайх Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz | 1 247 |
14 | #tafakkur
Улар охират оловидан асрайдилар
Яҳё ибн Муоз розияллоҳу анҳу айтадилар: “Уламолар Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг умматларига ота-оналаридан кўра меҳрибонроқдир. Чунки уларнинг ота-оналари, уларни дунё оловидан сақлайдилар, уламолар эса уларни охиратнинг оловидан асраб қоладилар”.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz IMG_0737.MOV | 1 112 |
15 | #кун_ояти
وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا ۖ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَىٰ وَالْيَتَامَىٰ وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَىٰ وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ مَن كَانَ مُخْتَالًا فَخُورًا.
«Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошга, етимларга, мискинларга, яқин қўшнига, ён қўшнига, ёндаги соҳибга, йўқсил йўлчига ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ димоғдор ва мақтанчоқ кимсани суймас».
(Нисо сураси, 36-оят).
КЎНГИЛ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz | 1 229 |
16 | ☘️ХАЙРИ ТОНГ☘️
Сохр ибн Вадоъа Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ё Аллоҳ, умматимга эрта туришида барака бергин”, деганлар (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Бошланаётган ҳафта файз-барака ҳамда муваффақиятлар олиб келсин.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz af385d24226427694ad0c1c3698ff1f8_t1.mp4 | 1 803 |
17 | بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!
1446 йил | 2024 йил, 10-Декабрь , СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)
⏰ ТОНГ - 06:13 сахарлик тугаши
⏰ БОМДОД - 06:58
⏰ ҚУЁШ - 07:38
⏰ ПЕШИН - 12:21
⏰ АСР - 15: 13
⏰ ШОМ - 16:57 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
⏰ ХУФТОН -18:16
❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)
🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇
🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!
https://t.me/Beshkappa_uzz | 1 616 |
18 | 9.12.2024 йил.
Паркент тумани бош имом хатиби Миршавкат домла Тўйчиев туманидаги Қарақлпоқ қўрғонида жойлашган "Убай ибн Каъб" жоме масжидига хуфтон намозига ташриф буюрди.
Намозни адо этиб бўлгандан кейин жамоатга "Аллоҳни неъматларига шукур қилишлик","Хамжихатлик" мавзуларида маърузалар қилиб берди.
Паркент тумани бош имом хатиблиги матбуот хизмати. | 1 470 |
19 | Voting «Қалблари улфат қилинадиган зотлар» деганда кимлар тушунилади? «Ҳадис ва Ҳаёт» 8-жуз | 1 562 |
20 | РИЗҚ – АЛЛОҲДАН
...Ораларида Абу Мусо, Абу Молик ва Абу Омир каби саҳобалар бўлган ашъарийлар карвони Мадинага ҳижрат қилишди. Манзилга очликдан силласи қуриб, бир алфозда етиб келдилар. Бир кишини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан егулик сўраб келишга юборишди. Жўнатилган одам эшиклари олдига келганда ичкаридан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур...” оятини тиловат қилаётганларини эшитди. Ўзига ўзи: “Аллоҳга ашъарийлардан ҳам кўра ризқлантириш осонроқ бирор жонзот йўқ”, дея Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга учрамай қайтиб кетди.
Бориб: “Хушхабар, сизларга ёрдам келмоқда!” деганида, шериклари бу гапни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кўмак ваъда қилибдилар, дея тушунишди. Шу пайт уларнинг олдига нон ва гўшт тўла идиш кўтариб олган икки киши келди. Ашъарийлар ундан тўйгунларича егач, таомдан ортиб қолганини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга қайтарайлик, У Зот буни бошқа муҳтожларга берсинлар, деб келишишди. Сўнг барчалари Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг олдиларига бориб, таом учун миннатдорлик билдиришди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен сизларга ҳеч қандай егулик юборганим йўқ”, дедилар. Бир шерикларини Ул Зотнинг ҳузурларига юборганларини айтишганида, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша одамдан нима гаплигини сўрадилар. У нима қилгани ва шерикларига нима деганини айтганида У Зот саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мана шу Аллоҳнинг сизларни ризқлантирганидир”, дея марҳамат қилдилар.
Ҳаким Термизийнинг “Наводир ул-усул” асаридан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz | 1 921 |
Data loading in progress...
Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.