es
Feedback
"Besh_kappa"

"Besh_kappa"

Ir al canal en Telegram

Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali. Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇 @AlisherMaxmudov_1

Mostrar más
8 950
Suscriptores
-124 horas
-207 días
+530 días
Archivo de publicaciones
Repost from Muslim.uz
+4
🌙 АШУРО КУНИ УШБУ 2 АМАЛНИ БАЖАРИШНИ УНУТМАНГ! 🤲 1. Рўза тутиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🗣2. Оилага кенгчилик қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). 💬Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар. ⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️ 🌙 Ашуро — барака ва кенгчилик куни 🗓 Ашуро кунининг рўзасини тутишни унутманг! 📿 Расулуллоҳ ﷺ соғинган рўза  〰〰〰〰〰〰〰〰〰 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ... куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади», дедилар. Нуқталар ўрнини тўлдиринг. 📔 «Ҳадис ва Ҳаёт» 9-жуз
Anonymous voting

🥗 АШУРО ҚАНДАЙ КУН? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти). 🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар. ❓Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти). 🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• https://t.me/Beshkappa_uzz

#muftiy_minbari #muharram #ashuro
🗣 25 июнь пайшанба куни Муҳаррам ойининг 10-куни – Ашуро кунидир.
Ашуро — барака ва кенгчилик куни 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

ЭНГ АФЗАЛ РЎЗА Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рaмaзoндан кейинги энг афз
ЭНГ АФЗАЛ РЎЗА Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рaмaзoндан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойи (рўзаси)дир», дедилар». Термизий ривоят қилган. ❗️Муҳаррам ойининг Ашуро куни яъни, 10-кун рўзасини ўтказиб юборманг. Ашуро куни тутилган рўза бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлиши "Саҳиҳи Муслим"да баён этилган: «Ашуро куни тутилган рўзани Аллоҳ таоло олдинги бир йиллик гуноҳларга каффорат қилади». Ашуро рўзаси 2026 йилнинг 25 июнь, пайшанба кунига тўғри келмоқда. Муборак кунларни ғанимат билайлик. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/Beshkappa_uzz

#muftiy_minbari Муносиб танлов саодат калитидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

#Дуо ДУОДА МАКРУҲ САНАЛГАН АМАЛЛАР 1. Овозни баланд кўтариш. ❌ 2. Икки бармоғи билан ишора қилиш. ❌ 3. Дуода ҳаддан ошиш (Мас
#Дуо ДУОДА МАКРУҲ САНАЛГАН АМАЛЛАР 1. Овозни баланд кўтариш. ❌ 2. Икки бармоғи билан ишора қилиш. ❌ 3. Дуода ҳаддан ошиш (Масалан, Аллоҳдан ҳаром нарсани ёки гуноҳ ишни сўраш). ❌ 4. Мумкин бўлмаган нарсаларни, масалан, дунёда мангу қолишни сўраш. ❌ 5. Қайтарилган бидъат-хурофотлар билан дуо қилиш. ❌ 6. Дуода сўзларни қофияли қилиш (Яъни, хушуъга эмас, қофияга берилиб кетиш). ❌ 7. Дуода истисно қилиш. Яъни, “Ё Аллоҳ, агар хоҳласанг, ундан қил, бундай қил”, дейиш. ❌ Аслида “Ё Аллоҳ, иймонимни саломат қил, офият бер, икки дунё саодатига эриштир”, деб қатъий ишонч билан дуо қилинади. ✅ 📚"Нажот келтирувчи дуолар" китобидан. Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/Beshkappa_uzz

​​#Ҳадис عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ادْعُوا اللَّهَ وَأَنْتُمْ مُوقِنُونَ بِالإِجَابَةِ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ لاَ يَسْتَجِيبُ دُعَاءً مِنْ قَلْبٍ غَافِلٍ لاَهٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَالطَّبَرَانِيُّ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Ижобат этилишига аниқ ишонган ҳолда Аллоҳга дуо қилинглар. (Шуни) билинглар, Аллоҳ ғофил, (ўзга нарсалар зикри билан) машғул қалбдан дуони қабул этмайди”. Имом Термизий, Ҳоким, Табароний ривоят қилганлар. Шарҳ: Инсон дуо қилаётганида Аллоҳ унга ижобат этишига аниқ ишонса, қўлини самога кўтариб илтижо қилишдан олдин гуноҳдан тавба қилса, истиғфор айтса, фикрини бир ерга жамлаб, муборак вақтларни ғанимат билса, дуоси қабул бўлишидан умид қилинади. Аллоҳнинг раҳмати кенг. У Зот холис банда тилакларини раво қилади. Фақат киши дилига гумон ораламаса, Парвардигори марҳаматига шак-шубҳасиз ишонса, умид ила кўтарилган қўллари бўш қайтмайди. Агар “Дуойим қабул бўлармикан”, деб иккиланса, қалб қўри ила тазарруъ этмаса, ёдлаб олган дуоларни тил учида айтиб туриб, хаёли бошқа нарсаларда бўлса, ҳаракати бесамар кетади. Чунки ғофил қалб эгасининг дуоси қабул этилмайди. Намозда ҳам шундай. Фикр тарқоқ бўлса, мияда турмуш ташвишлари айланаверса, ибодат комиллигига путур етади. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/Beshkappa_uzz

#Дуо Ҳар бир мўмин-мусулмон Расулуллоҳ ﷺ ўргатган ушбу буюк дуони айтиб юришга ҳаракат қилиши керак: أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ «Аъузу бикалимаатиллааҳит- тааммаати мин шарри маа холақо». Маъноси: «Аллоҳнинг мукаммал калималари билан У яратган барча нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман». Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким бирор жойга тушиб, ушбу дуони айтса, у ердан кетгунича ҳеч нарса унга зарар етказмайди» (Имом Муслим ривояти). •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

🌺☀️ Ҳар нарса ўз вақтини кутади. На гул вақтидан аввал очилади, на қуёш вақтидан эрта чиқади. Кутгин! Сeники бўлган, (нарса) албатта сeнга кeлади... ✍️Жалолиддин Румий Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! #Алҳамдулиллаҳ 🌸Хайрли тонг 🌸 Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор. Ризқ Ўзидан. Бугун ҳам аслида ризқ. Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ... 🌸 Ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилиб юраверсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/Beshkappa_uzz

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Тошкент вақти билан. Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ! 1448 йил | 20
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Тошкент вақти билан. Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ! 1448 йил | 2026 йил, 24-Июнь ,ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.) ⏰ ТОНГ - 03:05   сахарлик тугаши ⏰ БОМДОД -     04:06 ⏰ ҚУЁШ -    04:46 ⏰ ПЕШИН - 12:30 ⏰ АСР -        17: 41 ⏰ ШОМ -       20:05   +5 ифторлик вақти   ПАРКЕНТ ШАХРИ ⏰ ХУФТОН -21:42 ❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг! "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир". (Нисо сураси - 103 оят) 🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132). •┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈• 🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇 🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling! https://t.me/Beshkappa_uzz‌‌

Repost from Fitrat.uz
Сайёр йиғилиш 110 ОИЛАГА ЗАРУР КЎМАКЛАР БЕРИЛДИ Бугун, 2026 йил 23 июнь куни Оҳангаон туманидаги «Қорахитой» жоме масжидида н
+7
Сайёр йиғилиш 110 ОИЛАГА ЗАРУР КЎМАКЛАР БЕРИЛДИ Бугун, 2026 йил 23 июнь куни Оҳангаон туманидаги «Қорахитой» жоме масжидида навбатдаги маънавий-маърифий сайёр йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакили, бош имом Дониёр домла Икромов, туман-шаҳарлар бош имом-хатиблари ҳамда отинойилар, шунингдек, Оҳангарон туманидаги масжид имом-хатиблари, ноиблар, отинойилар, “Ҳаж 2026” зиёратчилари ва маҳаллалар раислари иштирок этди. Йиғилиш иштирокчилари Оҳангарон  туманидаги 12 та масжид ҳамда 22 та маҳаллага бириктирилди. Тадбир доирасида ҳар бир маҳалланинг камида 5 тагача муаммоли хонадонига кирилиб, у ерда яшаётган кишилардан ҳол-аҳвол сўралди. Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 110 та оилага кирилиб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб борилди. Нотинч оилалар ўрганилиб, улар яраштирилди. Шунингдек, 25 та хонадонда ичкиликка ружу қўйган кишилар билан суҳбатлар ўтказилди. Ишчи гуруҳи аъзолари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо қилгач, қавмга “Тинчлик-хотиржамлик – улуғ неъмат”, “Ўзаро ҳамжиҳатлик”, “Оила – муқаддас”, “Янги Ўзбекистонда инсон қадри”, “Шукроналик – буюк фазилат”, “Фарзанд тарбияси”, “Яхшиликнинг мукофоти яхшиликдир”, “Қўни-қўшничилик ҳуқуқлари”, “Ислоҳотлар – халқ манфаати учун”, “Мазҳабга эргашиш ва ёт ғоялар таъсиридан сақланиш” каби долзарб мавзудаги маъруза қилишди. Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Repost from Fitrat.uz
photo content
+9

Repost from Fitrat.uz
photo content
+8

СЕН ҲАЖ ҚИЛМАДИНГМИ? Солиҳлардан бири ҳикоя қилади: “Ҳаж амалларини адо этгандан сўнг бир гуруҳ одамлар билан ватанимга қайти
СЕН ҲАЖ ҚИЛМАДИНГМИ? Солиҳлардан бири ҳикоя қилади: “Ҳаж амалларини адо этгандан сўнг бир гуруҳ одамлар билан ватанимга қайтиб келдим. Нафсим ёмон иш қилишга ундади. Мен ўша ишни қилмоқчи бўлиб турганимда, уйнинг бурчагидан бир овоз келди: — Шўринг қурсин! Сен ҳаж қилмадингми? Шўринг қурсин! Сен ҳаж қилмадингми? Ўша вақтдан бери Аллоҳ таоло мени зулм ва ёмон ишлар қилишдан сақлади. Изоҳ: бу ҳикоядан маълум бўладики, баъзи амаллар инсонни гуноҳ ва зулм қилишдан сақлар экан. “Руҳул-баён” тафсири, 1-жилд, 322-бет. #ибрат 🚀 Улашинг: •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

Муҳаррам ойининг ўнинчи куни қандай номланади? 📔 «Ҳадис ва Ҳаёт» 9-жуз
Anonymous voting

#Хатми_Қуръон Сабаъ сураси 1-9-оятлар таржимаси Қори: Муҳаммад Сиддиқ Миншавий Таржимонлар: Азизхўжа Иноятов Ғани Зикриллаев •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

#muftiy_minbari Камҳарж тўйда барака бор 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

Ким мансаби билан мақтанса, Фиръавнга қарасин! Ким моли билан мақтанса, Қорунга қарасин! Ким лавозими билан мақтанса, Ҳомонга
Ким мансаби билан мақтанса, Фиръавнга қарасин! Ким моли билан мақтанса, Қорунга қарасин! Ким лавозими билан мақтанса, Ҳомонга қарасин! Ким насли билан мақтанса, Абу Лаҳабга қарасин! Ким илми билан мақтанса, Шайтонга қарасин! Аллоҳ бизни кибрдан, ман-манликдан, худбинликдан, сохтакорликдан сақласин! Шайх Одобали қуддиса сирруҳу Дўстларингизга ҳам улашинг!!! •┈•┈•┈•❁~❁•┈•┈•┈• https://t.me/Beshkappa_uzz