STATISTIKA | Rasmiy kanal
Миллий статистика қўмитаси Матбуот хизматининг расмий канали
Show more📈 Analytical overview of Telegram channel STATISTIKA | Rasmiy kanal
Channel STATISTIKA | Rasmiy kanal (@statistika_rasmiy) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 13 210 subscribers, ranking 9 062 in the Economy & Finance category and 5 980 in the Uzbekistan region.
📊 Audience metrics and dynamics
Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 13 210 subscribers.
According to the latest data from 08 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 74 over the last 30 days and by 81 over the last 24 hours, overall reach remains high.
- Verification status: Not verified
- Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 17.91%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 12.20% reactions from the total number of subscribers.
- Post reach: On average, each post receives 2 367 views. Within the first day, a publication typically gains 1 612 views.
- Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 5.
📝 Description and content policy
The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“Миллий статистика қўмитаси Матбуот хизматининг расмий канали”
Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 09 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Economy & Finance category.
Data loading in progress...
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 09 September | 0 | |||
| 08 September | +85 | |||
| 07 September | +53 | |||
| 06 September | +2 | |||
| 05 September | +4 | |||
| 04 September | +33 | |||
| 03 September | +8 | |||
| 02 September | +2 | |||
| 01 September | +2 |
| 2 | 🛻 Цемент ишлаб чиқариш ҳажми 12 млн тоннадан ошди
🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-июль ойларида йирик корхоналар томонидан 12,1 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган.
📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 млн тоннага ошган.
📊 Цемент ишлаб чиқариш динамикаси йиллар кесимида қуйидагича (январь-июль):
2024 йилда – 9,1 млн тонна
2025 йилда – 12 млн тонна
2026 йилда – 12,1 млн тонна | 2 769 |
| 3 | 👍 Ўзбекистонликлар соғлиқни сақлаш хизматларига 7 ойда 13 трлн сўмдан зиёд маблағ сарфлади
🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми қарийб 13,9 трлн сўмни ташкил этди.
📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 15,3 фоизга ошган.
📊 Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларнинг 31,2 фоизи шифохона муассасалари хизматлари, 14,0 фоизи шифокорлик амалиёти ва стоматология хизматлари ҳамда 54,8 фоизи бошқа соғлиқни сақлаш хизматлари ҳиссасига тўғри келган.
🇺🇿 Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми:
Тошкент шаҳри — 6,4 трлн сўм;
Тошкент вилояти — 1,4 трлн сўм;
Самарқанд вилояти — 1,0 трлн сўм;
Фарғона вилояти — 816,3 млрд сўм;
Наманган вилояти — 661,6 млрд сўм;
Андижон вилояти — 617,0 млрд сўм;
Бухоро вилояти — 468,6 млрд сўм;
Хоразм вилояти — 465,4 млрд сўм;
Қашқадарё вилояти — 431,5 млрд сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси — 399,3 млрд сўм;
Сурхондарё вилояти — 329,4 млрд сўм;
Жиззах вилояти — 307,0 млрд сўм;
Сирдарё вилояти — 242,4 млрд сўм;
Навоий вилояти — 233,6 млрд сўм. | 1 411 |
| 4 | 🛫 Ўзбекистонликларнинг Саудия Арабистонига сафарлари 4 йилда 3,3 баробарга ошди
🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида 167 337 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Саудия Арабистонига сафар қилган.
📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 15,6 минг нафарга ёки 10,3 фоизга ошган.
📊 Мазкур кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича (январь–июль):
2022 йил — 50 минг нафар;
2023 йил — 35,2 минг нафар;
2024 йил — 106,5 минг нафар;
2025 йил — 151,7 минг нафар;
2026 йил — 167,3 минг нафар. | 1 776 |
| 5 | 📊 Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми қарийб 28 млн сўмга етди
🤩 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 27 950,1 минг сўмни ташкил этди.
📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 6,6 фоизга ўсган.
📊 Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми йиллар кесимида қуйидагича (январь–июнь):
2022 йил — 12 458,1 минг сўм;
2023 йил — 14 576,7 минг сўм;
2024 йил — 18 126,0 минг сўм;
2025 йил — 23 890,2 минг сўм;
2026 йил — 27 950,1 минг сўм. | 2 156 |
| 6 | 🤩 1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушади?
🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бир килограмм паловнинг ҳудудлар кесимида ҳисобланган қийматлари қуйидагича (2026 йил август ойи учун):
Қорақалпоғистон Республикаси — 109 605 сўм;
Андижон вилояти — 115 377 сўм;
Бухоро вилояти — 120 600 сўм;
Жиззах вилояти — 119 372 сўм;
Қашқадарё вилояти — 122 257 сўм;
Навоий вилояти — 120 850 сўм;
Наманган вилояти — 119 776 сўм;
Самарқанд вилояти — 123 498 сўм;
Сурхондарё вилояти — 121 367 сўм;
Сирдарё вилояти — 115 398 сўм;
Тошкент вилояти — 124 226 сўм;
Фарғона вилояти — 126 711 сўм;
Хоразм вилояти — 119 940 сўм;
Тошкент шаҳри — 130 285 сўм.
🤩 Бир килограмм палов учун керакли маҳсулотлар:
🤩кунгабоқар ёғи – 0,3 л
🧅 пиёз – 300 гр
🥩мол гўшти – 700 гр
🥕 сабзи – 1 кг
🤩 гуруч (лазер) – 1 кг
🤩 нўхат – 100 гр
🤩зира – 10 гр
🤩 ош тузи – 20 гр
📌 Эслатиб ўтамиз, келтирилган қийматлар палов тайёрлаш учун зарур маҳсулотлар нархи асосида ҳисобланган бўлиб, улар ҳудудларда сотилаётган бир килограмм палов нархини ифодаламайди. | 1 913 |
| 7 | 🛫 Ўзбекистондан кўчиб кетганлар сони камайди
🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга 5 422 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб кетган.
🤩 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 129 кишига ёки 2,3 фоизга камайган.
🌍 Хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганларнинг асосий қисми қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келган:
Қозоғистон Республикаси — 83,0 %;
Россия Федерацияси — 14,1 %;
Корея Республикаси — 0,8 %;
Қирғиз Республикаси — 0,6 %;
бошқа давлатлар — 1,5 %.
🇺🇿 Ҳудудлар кесимида хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони:
Қорақалпоғистон Республикаси — 1 899 нафар;
Тошкент вилояти — 1 431 нафар;
Навоий вилояти — 1 203 нафар;
Тошкент шаҳри — 492 нафар;
Хоразм вилояти — 79 нафар;
Бухоро вилояти — 59 нафар;
Жиззах вилояти — 50 нафар;
Самарқанд вилояти — 48 нафар;
Сирдарё вилояти — 39 нафар;
Наманган вилояти — 37 нафар;
Фарғона вилояти — 28 нафар;
Андижон вилояти — 27 нафар;
Қашқадарё вилояти — 21 нафар;
Сурхондарё вилояти — 9 нафар. | 1 701 |
| 8 | 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистон нечта мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширди? | 1 816 |
| 9 | Ўзбекистонда ОТМлар сони 1991 йилдан буён қанчага кўпайди? | 1 882 |
| 10 | 🧶 Ўзбекистонда 7 ойда 61,1 трлн сўмлик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди
🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июль ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 61,1 трлн сўмлик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,5 фоизга ошган. | 2 489 |
| 11 | 📉 Август ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,2 %га ошган
🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг август ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,2 %га ошган.
📉 Йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 6,2 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига (2025 йил август — 8,8 %) нисбатан 2,6 фоиз бандга пасайди.
Август ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,4 %га, ноозиқ-овқат товарлари 0,2 %га ҳамда аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса
0,1 % га қимматлашгани кузатилган.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан сабзи (9,2 %), пиёз (6,2 %), узун бошоқли гуруч (2,4 %), юмалоқ бошоқли гуруч (2,3 %), тарвуз (7,5 %) нархларининг ошиши инфляцияга таъсир кўрсатди.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан инфляцияни пасайтирувчи омил сифатида узум (-10,9 %), булғор қалампири (-9,2 %), олма (-7,2 %), нок (-6,0 %), бақлажон (-5,5 %), карам (-4,9 %), картошка (-3,3 %) нархларининг пасайиши муҳим ҳисса қўшди.
Ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларидан АИ-98 ва АИ-100 маркали бензин (6,7 %), АИ-95 маркали бензин (4,9 %), АИ-92 маркали бензин (1,1 %) нархи ошиши кузатилди.
Шунингдек, хизматлар нархи ва тарифларида халқаро авиақатновлар
(1,7 %), шаҳарлараро автомобиль транспортида йўловчи ташиш (0,6 %), ижарага олинган турар жойлар учун ҳақ (0,4 %) нархларининг ошиши кузатилди.
Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталаридан 2 млндан ортиқ нархлар қайд этилган. 419 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 98 турдаги хизматлар нархлари кузатилди. | 2 073 |
| 12 | Ўзбекистонда хорижий корхоналар энг кўп қайси соҳада фаолият юритмоқда? | 2 033 |
| 13 | Ўзбекистонга доимий яшаш мақсадида энг кўп қайси давлат фуқаролари кўчиб келишган? | 2 172 |
| 14 | 🏙 Ўзбекистонда МЧЖлар сони 356 мингтадан ошди
🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда 445,7 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда.
📊 Уларнинг 356,8 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, жами тижорат ташкилотларининг 80,1 фоизини ташкил этган.
📊 Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича тижорат ташкилотлари сони:
масъулияти чекланган жамиятлар — 356 812 та (80,1 фоиз);
хусусий корхоналар — 47 241 та (10,6 фоиз);
оилавий корхоналар — 37 345 та (8,4 фоиз);
акциядорлик жамиятлари — 646 та (0,1 фоиз);
бошқалар — 3 653 та (0,8 фоиз). | 2 099 |
| 15 | Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 1991 йилдан буён неча ёшга ошди? | 2 472 |
| 16 | 🏗 Қурилиш ишлари бўйича қайси ҳудудлар етакчи?
🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июль ойларида Ўзбекистонда 227,4 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
🇺🇿 Ҳудудлар кесимида қурилиш ишлари ҳажми қуйидагича:
Тошкент шаҳри — 76,2 трлн сўм
Тошкент вилояти — 21,1 трлн сўм
Фарғона вилояти — 13,8 трлн сўм
Бухоро вилояти — 12,7 трлн сўм
Самарқанд вилояти — 11,2 трлн сўм
Қашқадарё вилояти — 11,1 трлн сўм
Андижон вилояти — 10,6 трлн сўм
Хоразм вилояти — 10,3 трлн сўм
Наманган вилояти — 10,0 трлн сўм
Навоий вилояти — 9,9 трлн сўм
Сурхондарё вилояти — 9,9 трлн сўм
Қорақалпоғистон Республикаси — 7,8 трлн сўм
Жиззах вилояти — 5,5 трлн сўм
Сирдарё вилояти — 4,7 трлн сўм | 2 195 |
| 17 | 🌎 Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП-10 давлатлар
🏢 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 200 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.
🌍 Мазкур даврда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП-10 ҳамкорлар:
Хитой — 11,3 млрд АҚШ доллари;
Россия Федерацияси — 8,1 млрд АҚШ доллари;
Қозоғистон — 3,3 млрд АҚШ доллари;
Туркия — 1,6 млрд АҚШ доллари;
Афғонистон — 1,2 млрд АҚШ доллари;
Франция — 1,1 млрд АҚШ доллари;
Корея Республикаси — 1,1 млрд АҚШ доллари;
БАА — 928,7 млн АҚШ доллари;
Туркманистон — 779,4 млн АҚШ доллари;
Гонконг* — 776,8 млн АҚШ доллари.
* Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди. | 2 557 |
| 18 | 🤩 Ўзбекистонда етти ойда 731,9 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди
🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июль ойларида 731,9 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.
📊 Мазкур даврда айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:
кўмир — 3,5 млн тонна;
дизель ёқилғиси — 683,4 минг тонна;
нефть — 368,7 минг тонна;
табиий газ — 21,6 млрд куб. м;
газ конденсати — 567,5 минг тонна;
автомобиль двигателлари — 137,6 минг дона. | 2 350 |
| 19 | 🍋 Ўзбекистон энг кўп қайси давлатга лимон экспорт қилган? | 2 599 |
| 20 | 📊 Ўзбекистонда қайси хизмат турлари энг тез ўсмоқда?
🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 802,5 трлн сўмни ташкил этди.
📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 16,7 фоизга ошган.
📊 Хизмат турлари бўйича ўсиш суръатлари:
молиявий хизматлар — 124,5 фоиз;
меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар — 123,6 фоиз;
алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 120,0 фоиз;
таълим соҳасидаги хизматлар — 118,4 фоиз;
кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 115,4 фоиз;
соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 115,3 фоиз;
савдо хизматлари — 115,2 фоиз;
яшаш ва овқатланиш хизматлари — 115,0 фоиз;
шахсий хизматлар — 114,4 фоиз;
транспорт хизматлари — 114,3 фоиз;
компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 111,3 фоиз;
ижара хизматлари — 110,7 фоиз;
бошқа хизматлар — 111,7 фоиз. | 2 467 |
