en
Feedback
Uzb_Meteo

Uzb_Meteo

Open in Telegram

Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали. Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Uzb_Meteo

Channel Uzb_Meteo (@uzb_meteo) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 14 606 subscribers, ranking 832 in the Nature & Animals category and 5 435 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 14 606 subscribers.

According to the latest data from 07 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -194 over the last 30 days and by -2 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 69.77%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 46.48% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 10 196 views. Within the first day, a publication typically gains 6 793 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 54.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали. Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 08 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Nature & Animals category.

14 606
Subscribers
-224 hours
-97 days
-19430 days
Posts Archive
Uzb_Meteo
14 608
Сўнгги уч соатликда ерликлар қизил хавф даражасидаги 5 баллик магнит бўрони таъсирида қолишмоқда. Олдинроқ бу ҳақида ёзгандик
Сўнгги уч соатликда ерликлар қизил хавф даражасидаги 5 баллик магнит бўрони таъсирида қолишмоқда. Олдинроқ бу ҳақида ёзгандик.

Uzb_Meteo
14 608
Газетада ҳафталик об-ҳаво прогнози шархи. Видео: https://youtu.be/CJhw3OzxDQY?si=A-KTpzA1LVxbxvb-

Uzb_Meteo
14 608
9 ва 11 сенятбрь кунлари Қорақалпоғистоннинг кўплаб туманларида ёмғирли ҳаво. Бу ҳақида Кун.ўзнинг об-ҳаво ва қишлоқ хўжалиги рукн кўрсатувида гапириб ўтдим. Кўринг: https://youtu.be/2wrU_E14ZDg?si=Sb5blrwoITifrMCQ

Uzb_Meteo
14 608
Бир иссиқ, бир салқин. "Республика фермерлари" каналида Атлантика океани устидаги ва бизга нам ҳаво оқимларини улашувчи вазият "манфий" фазага ўтгани ва бу биз учун сентябрь иккинчи ярми ва эҳтимол октябрь бошларида нам ҳаво оқимлари "ташриф буюриши" мумкинлиги янада ойдинлашган. Шу каби кутилмалар билан сиз қуйидаги ҳавола остидаги видеоматериалда танишасиз. https://youtu.be/mRLOUlAmwjs

Uzb_Meteo
14 608
Ҳозир магнит бўронининг қизил ёки сарқи хавф даражасидаги қўзғалишлари кузатилмаяпти. Аммо, 7-8 сентябрь кунлари сайёрамизда сариқ ва қизил хавф даражасидаги магнит бўрони қўзғалашилари кузатилиши мумкинлиги тахмин қилинган. Кишилардаги ҳозирги холсизланишлар бу об-ҳаво омилидан.

Uzb_Meteo
14 608
Жорий тунги салқин ва кундузги иссиқ ҳарорат қийматлар кишилар саломатлигига қандай таъсир қилади? Газета шархининг ҳафталик об-ҳаво ўзгаришларининг кишлар саломатлигига таъсири рукнида бу ҳақида фикрлар кетган. Ҳафта давомида ҳароратнинг бир кўтарилиб, бир пасайиши инсон физиологиясига таъсир қилиши мумкин. Айниқса, болалар, кексалар ва сурункали касалликлари бор кишиларда сезиларли таъсир этиш кучига эга бўлади. Бундай кескин ўзгариш организмнинг терморегуляция тизимига қўшимча юклама беради: тунда организм иссиқликни сақлайди, кундузи эса тана совиши учун қон томирларини кенгайтиради ва терлаш кучаяди. Суткалик ҳароратдаги катта фарқ юрак-қон томир ва нафас тизимига салбий таъсир кўрсатиши тадқиқотларда кўрсатилган. Сентябрь кунларидаги кескин ҳарорат фарқида организмга тушадиган юкламани камайтириш учун кундузги иссиқ муддатларда узоқ қолмаслик, оғир жисмоний меҳнатни эрталаб ёки кечқурун бажариш ва етарли миқдорда сув ичиш тавсия этилади. Кундузи енгил ва ҳаво ўтказувчи кийим кийиш, қуёшдан ҳимояланиш, кечаси эса салқин ҳавога мос кийиниш муҳим. Кондиционердан фойдаланганда, жуда совуқ режимдан сақланиш лозим. #медицина_метеорологияси

Uzb_Meteo
14 608
Кўплаб вилоятларда ҳафтанинг иш кунлари, дам олиш кунлари эса сезиларли салқин бўлиши ойдинлашган. Ўзбекистонда ҳарорат яна кўтарилади. Ҳафта ўртасида шимолий ва тоғли жойлардан ташқари бошқа ҳудудларда ҳаво кундузи +36…+39 даражагача исиб, жазирама кучаяди. Бироқ бу иссиқ узоқ давом этмайди: шимолда пайшанбадан, республикада эса дам олиш кунларидан ҳарорат сезиларли пасаяди. Газета шархи: https://www.gazeta.uz/uz/2026/09/07/meteo/

Uzb_Meteo
14 608
Водийнинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғиб ўтмоқда.🌧️
Водийнинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғиб ўтмоқда.🌧️

Uzb_Meteo
14 608
Дунё океанларидаги сув ҳароратининг ўзгариши ҳамда турли ҳудудлардаги атмосфера жараён ҳодисалари фактик ва прогноз ҳолатларидан келиб чиқиб, куз ойлар прогнозини жҳтимолий айтиб ўтдик. https://youtu.be/wf0NFpxGF8A?si=AMshieSJHqdqyPef

Uzb_Meteo
14 608
Ҳафталик об-ҳаво прогноз шархи. https://www.gazeta.uz/uz/2026/09/02/meteo/

Uzb_Meteo
14 608
Сентябрь ойи прогноз шархи. Матн

Uzb_Meteo
14 608
Қозоғистондан ўтаётган совуқ антициклонни олдиндан "сезган" турналар Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарё вилояти осмонларидан жанубга учиб ўтаётгани айтилмоқда.

Uzb_Meteo
14 608
2 сентябрь тонгги муддатларда пойтахт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳамда водийнинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати +15 даражагача, шимолда +10 даражагача пасайиб кетиши мумкин экан.

Uzb_Meteo
14 608
🕗 08.00 Қозоғистон ғарбидан марказида атмосфера босими 1025 гПа гача кўтарилувчи совуқ антицилоннинг жанубий чеккаси Ўзбекис
🕗 08.00 Қозоғистон ғарбидан марказида атмосфера босими 1025 гПа гача кўтарилувчи совуқ антицилоннинг жанубий чеккаси Ўзбекистонда тонгда кўплаб ҳудудларда ҳаво ҳароратини сезиларли пасайтирди. Пойтахтда тонгда ҳарорат +18 даражагача пасайган бўлса, Устюрт томонларда ҳаво ҳарорати +11 даражагача пасайиши қайд этилди.

Uzb_Meteo
14 608
Кечлари салқин, кундузи иссиқ. Бугун тонгда респубдмкада истиқомад қилувчи кўплаб аҳоди минтақага ҳақиқий куз келганини тунги ва тонги салқин ҳаводан ҳис этди. Аммо, кузнинг сўнгги кунларида кундузги ноодатий иссиқлар республиканинг 5 га яқин шаҳарларида (Самарқанд, Бухоро, Навоий, Термиз ва ҳк) айни шу кунлар учун кузатувлар бошлангандан буён қайд этилмаган иссиқликларни қайд этиб кетди. Ва шу кун учун рекордларни янгилагани бор гап. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар қолдирди (1, 2.) Аммо, тунги ва тонгги салқинлик ортидан кундузги жазирама кишилар организмига турли юкламаларни тақдим этиги мумкин. Хуллас, кузнинг биринчи куни ва қолаверса мустақиллигимизнинг 35 йиллиги билан ҳаммани табриклайман. Шу кунларга етказганига шукр!

Uzb_Meteo
14 608
Сентябрь ойи прогнози. Газета.ўз жамоаси билан жорий сентябрда кутилаётган ойлик об-ҳаво прогноз шархини тайёрладик. https://youtu.be/ODdSDmw-xWA

Uzb_Meteo
14 608
Асалари ва биз Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир. Инсон истеъмоли учун ишлатиладиган экин турларининг қарийб 75 фоизи маълум даражада асаларига боғлиқ. Асалари – озуқа занжирининг биринчи ҳалқаси! Асаларисиз беш ва ўн йилдан кейин нима бўлишини эҳтимолини кўриб чиқамиз. Беш йилдан кейин олма, ўрик, бодом, гилос, шафтоли, қовун-тарвуз, сабзавот, дуккакли ва мойли экинларда чангланиши кескин камаяди. Айрим экинларда қўлда ёки сунъий усулда чанглатишга эҳтиёж пайдо бўлиб, маҳсулот таннархи ва бозор нархи ошади. Буғдой, шоли ва маккажўхори каби шамол ёрдамида чангланадиган экинлар дастлаб камроқ зарар кўради. Бироқ аҳолини витаминлар, антиоксидантлар, ўсимлик мойлари ва микроэлементлар билан таъминлайдиган мева-сабзавот маҳсулотлари қисқаради. Илк беш йилликда озиқ-овқат сифатининг пасаяди ва табиий бирикмалар камаяди. Ўн йилдан кейин таъсир қишлоқ хўжалигидан табиий экотизимларга ўтади. Асалари орқали чангланадиган ёввойи гулли ўсимликлар камаяди. Уларнинг ўрнини шамолда чангланадиган, қурғоқчилик ва инсон босимига чидамли бир неча тур эгаллайди. Натижада ўсимлик дунёси турларга бой, мураккаб тизимдан бир хиллашган ва заиф тизимга айланади. Мева, уруғ ва нектарнинг камайиши капалаклар, бошқа ҳашаротлар, қушлар ва майда сутэмизувчиларнинг озуқа базасини қисқартиради. Улар камайгач, йиртқич қушлар ва бошқа ҳайвонлар ҳам озуқасиз қолади. Шундай қилиб, асаларининг йўқолиши бутун озуқа занжири бўйлаб юқорига тарқалади. Яна бир оғир оқибат – маҳаллий ўсимлик популяцияларининг бир-биридан узилиб қолишидир. Асалари турли ўсимликлар ўртасида чанг ташиб, генлар алмашинувини таъминлайди. Бу жараён сусайса, яқин қариндош ўсимликлар ўртасида кўпайиш кучаяди, генетик хилма-хиллик камаяди. Натижада ўсимликларнинг қурғоқчилик, шўрланиш, юқори ҳарорат ва янги касалликларга мослашиш имконияти заифлашади. Бундан ёмони тупроқ ва ҳаводаги намликнинг камайишидир. Ўсимлик қоплами сийраклашган сари тупроқ очилиб, шамол ва сув эрозияси кучаяди. Чўл ва саҳролар майдони ошади. "Заҳарли ҳаёт" бошланади... Асаларилар камайганини қоплаш мақсадида кўпроқ агрокимёвий воситалар қўлланса, пестицид қолдиқларининг тупроқ ва сувга тушиш хавфи янада ортади. Бу эса қолган асалариларни ҳам қирадиган ёпиқ экологик ҳалқани ҳосил қилади. Ўсимлик қопламининг сийраклашуви натижасида ер юзаси кўпроқ қизийди. Ҳаво қуруқроқ ва чанглироқ бўлади, агрозаҳар аэрозоллари таъсири кучаяди. Инсон оддий ҳаводан нафас ололмайди. Чунки, ҳаво таркибида агрозаҳарлар – инсектицидлар, пестицидлар ва гербицидларнинг аэрозоллари миқдори ошиб кетади. Эслатиб ўтиш лозим, агрозаҳарларнинг айримлари саратон келтириб чиқаради. Одамлар кўчаларда махсус ҳимоя ниқоблари билан юришга мажбур бўлади. Агрозаҳарларга тўйинган ҳавони тозалаб бўлмайди. Одамлар кўчишга мажбур бўлади – ички ёки ташқи миграция авж олади. Бир вақтлар ҳаёт қайнаган мегаполислар бўшаб қолади. Буларнинг ҳаммаси асаларисиз ҳаёт ҳақида илк тасаввурлардир. Муҳим эслатма: икки йилдан бери Ўзбекистонда асаларилар оммавий қирилмоқда! Бу энг юмшоқ сценарий. Агар энг ёмон сценарийлар ҳақидаги фикрим қизиқ бўлса 👍 ишорасини беринг. Давом этаман.

Uzb_Meteo
14 608
Ўтган тун яъни 29 августга ўтар кечаси сизда тунги уйқу режими қандай ўтди?
Anonymous voting

Uzb_Meteo
14 608
Непалдаги сув тошқин сабаблари. Тармоқларда турли хил консприологик хабарлар урчиб бошламоқда. Уни олдини олиш учун бу каби материал қилишни жоиз деб билдим. Чунки, бизда ҳам баланд тоғларда ёриб чиқиш хавфи юқори бўлган тоғ кўллар мавжуд. Уларда сигнализация тизимларини кучайтириш, аҳоли хонадонлари ва турли корхонларда табиий офат юз берганда тўғри ҳаракатланиш тадбирларига эътибор бериб қўйиш зарар қилмайди.

Uzb_Meteo
14 608
Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида бугун шамол тезлиги кучайганда сониясига 20 метрдан кучлироқ эсиши мумкин. Ўзгидроме
Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида бугун шамол тезлиги кучайганда сониясига 20 метрдан кучлироқ эсиши мумкин. Ўзгидромет