ch
Feedback
Uzb_Meteo

Uzb_Meteo

前往频道在 Telegram

Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали. Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich

显示更多

📈 Telegram 频道 Uzb_Meteo 的分析概览

频道 Uzb_Meteo (@uzb_meteo) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 14 895 名订阅者,在 自然与动物 类别中位列第 803,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 5 448

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 14 895 名订阅者。

根据 28 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -40,过去 24 小时变化为 5,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 69.99%。内容发布后 24 小时内通常能获得 56.67% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 10 426 次浏览,首日通常累积 8 442 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 54

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали. Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich

凭借高频更新(最新数据采集于 29 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 自然与动物 类别中的关键影响点。

14 895
订阅者
+524 小时
-297
-4030
帖子存档
Uzb_Meteo
14 895
Уйқудаги аждарҳо. Космосдан хитой мифологиясидаги аждарҳо тасвирини берувчи Тожикистондаги Сарез кўли пайдо бўлиши, унинг гидрологик характеристикаси, келажакда у сабаб юз берадиган оқибатлар ҳақида укамиз гидрометеоролог Хумоюн Мағрипов жуда чиройли тушунтиришлар бериб ўтибди. Тожик ва ўзбек масъуллари ушбу материални киприк қоқмай кўришлари ва тегишли хулосалар, офат олдини олишга қаратилган мега чора-тадбирларни қўллашларини кутиб қоламиз. Материални тўлиқ бу ҳавола орқали кўрасиз: https://youtu.be/GvLTL6uwQXg?si=aYKxbDo6JXOx7JII

Uzb_Meteo
14 895
Августда кутилаётган ёғингарчилик прогнози. Ўзгидромет
Августда кутилаётган ёғингарчилик прогнози. Ўзгидромет

Uzb_Meteo
14 895
Августда ҳаво ҳарорати кўп йиллик иқлимий меъёр атрофида, ёғингарчилик кесимида эса кўплаб ҳудудларда меъёрдан кўп ёғин тушиши тахмин қилинмоқда. Батафсил: https://gov.uz/oz/hydromet/news/view/198242

Uzb_Meteo
14 895
Булутлар оқими Наманган шаҳри устидан ўтмоқда.
Булутлар оқими Наманган шаҳри устидан ўтмоқда.

Uzb_Meteo
14 895
Наманган вилояти Чуст туманида кучли булут ости шамоли сабаб, электр энергиясида узуилишлар кузатилмоқда

Uzb_Meteo
14 895
Нвманган вилояти кўплаб туманларида чақмоқ-момақалдироқ жараёнлари бошланди.
Нвманган вилояти кўплаб туманларида чақмоқ-момақалдироқ жараёнлари бошланди.

Uzb_Meteo
14 895
Наманган шаҳри шимолидаги айни дамдаги осмон ҳолати.

Uzb_Meteo
14 895
Наманган вилояти Чуст ва Косонсой тумани ҳудудларида тўсатдан конвектив булутлар ривожланди. Туманнинг айрим ҳудудларида кучли булут ости шамоллари ва кучли жала ёғиш хавфи ортмоқда

Uzb_Meteo
14 895
Тошкентда сўнгги 170 йилликда йиллик ҳаво ҳароратининг ўзгариши. Ўтган йили пойтахтда йиллик ўртача ҳаво ҳарорати +17 даражад
Тошкентда сўнгги 170 йилликда йиллик ҳаво ҳароратининг ўзгариши. Ўтган йили пойтахтда йиллик ўртача ҳаво ҳарорати +17 даражадан юқорилаб кетган. Юқоридаги постимизда айрим кузатувчилар ҳозирги иссиқликларни ўтмиш иссиқликлардан фарқи йўқлиги, биз гўёки аҳоли орасида саросима тарқаётганимиз борасида изоҳлар ёзилган. Кўринглар, ўтган йили IX асрнинг иккинчи ярмидаги айрим йилларга нисбатан ўртача йиллик ҳаво ҳарорати нақ 5 даражага кўтарилиб кетган. Энди тасаввур қилинг, минтақага кириб келувчи ҳаво оқимлари, ўша ўша ўтмишдаги каби... Демак, иссиқ ҳаво оқимлари қувватларида фарқ катта бўляпти. Ҳаво оқимлари, синоптик жараёнлар кириб кнлиш дпвомийлиги, такрорланиши ҳақида диссертация ишимнинг 3-бобида танишасиз. Юқоридаги метеомаълумот Ўзгидрометнинг "Тошкент-Обсерваториясидаги" метеомайдончага ўрнатилган психрометрик будка ичидаги термометр маълумотлари асосида тузилган. Маълумотларнинг ишончлилик даражаси жуда катта ва 170 йиллик бир нуқтадан олинган ҳаво ҳарорати маълумоти асосида график тузилган.

Uzb_Meteo
14 895
Ҳафталик об-ҳаво прогноз шархи. Унда сиз ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ўзгаришларининг кишилар саломатлигига таъсири, биоиқлимий шароитлар, космик таъсирлар ва ҳудудларда эҳтимолий ҳаво ифлосланиши ҳақидаги маълумотлардан хабардор бўласиз. https://youtu.be/skxph2c4Q_g

Uzb_Meteo
14 895
Термик депрессия: Ўзбекистонни синовдан ўтказган тўрт кун 17–20 июль. Атиги тўрт кун. Аммо бу кунлар Ўзбекистон учун оддий ёз эмас, балки иқлим ўзгариши қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яққол кўрсатган давр бўлди. Бу сафар иссиқлик шунчаки юқори ҳарорат эмас, балки ҳақиқий термал тушкунлик эди. Атмосфера гўё тўхтаб қолгандек, ҳаво кечаси ҳам совимади. Қизилқумнинг Зарафшон ва Учқудуқ атрофларида тонгги минимал ҳарорат +35 °C дан пастга тушмади, кундузлари эса +50 °C га яқинлашди. Сутканинг қарийб 60–70 фоиз даври +40 °C дан юқори ҳароратда ўтди. Бу ҳудудлар ҳатто дунёдаги энг иссиқ нуқталарга айланди. Аммо рақамлар одамлар ҳис қилган азобни ифода эта олмайди. Хоналар кечаси ҳам қизиб турди, деворлардан иссиқлик уфурди. Кондиционерли уйларда ҳам тўлиқ роҳат бўлмади, кондиционерсиз хонадонларда эса тунлар ҳақиқий синовга айланди. Организм тиклана олмади, уйқу бузилди, иштаҳа пасайди, чарчоқ ва ҳолсизлик кучайди. Куннинг иккинчи ярмида ҳатто қисқа вақт очиқ ҳавода юриш ҳам инсонни лоҳас қилиб қўйди. Иссиқлик бутун инфратузилмани ҳам синовдан ўтказди. Электр тармоқларида юклама кескин ошиб, шаҳарларда трансформаторлар бирин-кетин ишдан чиқди. Электр узилишлари аҳоли учун вазиятни янада оғирлаштирди. Совитиш тизими етарли бўлмаган ишхоналарда меҳнат самарадорлиги пасайди, айрим боғчалар вақтинча фаолиятини тўхтатди. Табиат ҳам бу босимга дош беришда қийналди. Чўл ҳайвонлари салқин жой излади, айрим қушлар иссиқлик стрессидан нобуд бўлди, ўсимликлар эса кучли физиологик стрессга учради. Энг оғир оқибат инсон саломатлиги билан боғлиқ бўлди. Ёши катталар ва сурункали касаллиги бор инсонлар учун бу иссиқлик жиддий хавф туғдирди. Афсуски, айрим хонадонларда аза тутилди. Шу билан бирга, Ўзгидромет кузатув пунктларининг тахминан чорак қисмида кўп йиллик, айрим жойларда эса 100–150 йиллик ҳарорат рекордлари янгиланди. Энг ташвишлиси, бу эҳтимол якка ҳолат эмас. Иқлим ўзгариши экстремал иссиқ тўлқинларини янада тез-тез ва кучлироқ такрорламоқда. Энди соя, яшил ҳудудлар, барқарор энергетика ва иқлимга мос шаҳарсозлик ҳаётий эҳтиёжга айланиб қолди. Буни ҳар бир ўзбекистонлик онгли тушуниб ета бошлади. 2026 йил июли бизга бир ҳақиқатни англатди: табиат билан тортишиб бўлмайди. Унга фақат мослашиш мумкин. Акс ҳолда, бу тўрт кун келажакнинг оддий манзарасига айланиши ҳеч гап эмас.

Uzb_Meteo
14 895
Аномал иссиқ ва жазирама иссиқни фарқи нима? Республика фермерлари каналидаги бугунги кўрсатувда бу ҳақида тўхталиб ўтдик. https://youtu.be/NPRiBV1edpk?si=bxMj5KiRoVQ7_ugl

Uzb_Meteo
14 895
Об-ҳаво ва қишлоқ хўжалиги. Кун.ўз да ушбу ҳатв кутилаётган об-ҳаво унинг қишлоқ хўэалигига таъсирини имкон қадар ёритиб ўтдик. https://youtu.be/bJtncWqcgZo?si=Qen9zwmUv5DCZ8hF

Uzb_Meteo
14 895
Ҳафталик об-ҳаво прогноз шархи. Жорий ҳафта Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз, кун сайин қизиб борувчи ёзги об-ҳаво ҳукм суради. Ҳафта охирига бориб, жазирама янада кучаяди ва мамлакатнинг катта қисмида кундузги ҳарорат +40 даражадан юқори бўлади. Жанубдаги вилоятларда ҳарорат максимумлари +45 даражагача етади. https://www.gazeta.uz/uz/2026/07/27/meteo/

Uzb_Meteo
14 895
Европа марказий мамлакатлари навбатдаги аномал иссиқ ҳафтага тайёргарлик кўриши керак Айниқса, Франция, Германия каби мамлака
Европа марказий мамлакатлари навбатдаги аномал иссиқ ҳафтага тайёргарлик кўриши керак Айниқса, Франция, Германия каби мамлакатларда ўрмон ёнғинлари яна кўпайиб кетиши мумкин. Айни европаликлар жорий ҳафта иссиқлик стрессларидан яна ҳам кўпроқ таъсирланиши ва афсуски аҳоли орасида айни шу омил сабаб ўлимлар сони ортиши кутилмоқда

Uzb_Meteo
14 895
Бугун ҳудудларда ҳаво ҳарорати +40 даражагача, жануб ва чўл ҳудудларида эса +42 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда. Ўзгидромет

Uzb_Meteo
14 895
Сурхондарё вилояти Узун туманидаги кўчалардан бири. Манба

Uzb_Meteo
14 895
Куни кеча Фарғона водийси жануби хусусан, Фарғона вилояти Сўх тумани Навобод МФЙ ҳудудларидан оқиб ўтувчи Малбутсой сой ўзанига қўшни ҳудудларда ёғиб ўтган кучли дўл ва жала ҳодисалари сабаб, сел оқизиқлари оқиб келибди. Сел оқизиқлари бу сафар сой ўзанидан ташқарига чиқиб кетиб, ҳудуд инфраструктурасига жиддий зарар келтирган. Ҳудуд бир неча соат электр тармоқларисиз қолиб кетган. Ҳудудда талофатларни бартараф этишда зудкор чора тадбирлар қўлланилмоқда.

Uzb_Meteo
14 895
Repost from Кинопуб
Давление (2026) Иттифоқчилар 1944 йилнинг июнь ойи бошида Нормандияга ўз ҳарбийларини жўнатиши керак. Бу тарихдаги энг катта ҳужум бўлади, ўртада юз минглаб ҳарьийларнинг тақдир турибди. Каттаконларнинг хонасида эса тортишув — белгиланган кун ҳаво яхши бўладими ёки ёмон? Ёмон бўлса юз минглаб ҳарбийнинг ҳаёти хавф остида қолади. Натижада ҳужум кунини белгилаб бериш қўмондоннинг эмас метеорологнинг чекига тушади. Юз минглаб одамларнинг тақдири унинг икки оғиз гапига боғлиқ бўлгач, унга нисбатан ҳар томондан босим ортиб бораверади. Биз уруш ҳақидаги фильмларда жанг майдонини кўриб ўрганиб қолганмиз, лекин камдан-кам ҳолатлардан жанггача бўлган қарорлар қандай қабул қилиниши, бу қарорлар ортида турган маъсулият ва босим ҳақида кўрамиз. Бу фильм айнан шу ҳақида ва у жуда муваффақиятли чиққан. Бизга кабинетлардаги таррангликлар атмосфераси жуда ҳам жонли етказилган, қаҳрамонларнинг ўрнига тушиб қолганимизни ва улар каби босим остида қолиб кетганимизни билмай қоламиз. Метеорологларни обрўсини оширадиган кино бўлибди, кўринглар.

Uzb_Meteo
14 895
Фарғона вилояти Бешариқ туманида кузатилган кучли жала.⛈️