ar
Feedback
Uzb_Meteo

Uzb_Meteo

الذهاب إلى القناة على Telegram

Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали. Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Uzb_Meteo

تُعد قناة Uzb_Meteo (@uzb_meteo) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 14 881 مشتركاً، محتلاً المرتبة 818 في فئة الطبيعة والحيوانات والمرتبة 5 504 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 14 881 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 30 يوليو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -33، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -10، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 70.11‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 56.80‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 10 436 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 8 454 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 55.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали. Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 31 يوليو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الطبيعة والحيوانات.

14 881
المشتركون
-1024 ساعات
-557 أيام
-3330 أيام
أرشيف المشاركات
Uzb_Meteo
14 881
14.00 Нукусда ҳаво ҳарорати +40 даражадан ўтди. Ҳафта бошидаги кўрсатувларда пайшанба-жума кунлари шимолда ҳаво ҳарорати бошқ
14.00 Нукусда ҳаво ҳарорати +40 даражадан ўтди. Ҳафта бошидаги кўрсатувларда пайшанба-жума кунлари шимолда ҳаво ҳарорати бошқа жойлардагига нисабатан юқори бўлиши айтилганди. Дам олиш кунлари эса аҳоли зич истиқомат қилувчи вилоятларда ҳам ҳаво қизиб боради

Uzb_Meteo
14 881
Эль-Ниньо кучли фазага кирмоқда. Эль-Ниньо бу каби кучли фазага кирган ўтмиш аналог йилларда Тинч океанида супер тайфунлар ривожланган. Аллақачон Хитой кўрфазига кучли тайфун ёпирилди. Океанда навбатдаги супер тайфунлар ривожланмоқда. Шундай кучли Ла-Нинья даврларида Атлантика океанида кучли тропик довуллар (тропик циклонлар) кўпайса, кучли Эль-Ниньо даврларида аксинча Тинч океанида довуллар ортади. Бу ҳудудга довуллар тайфунлар дейилади. Азалдан Тинч океани Осиё шарқига шу каби ёпирилган довуллар ушбу ҳудудларга етарли муаммолар келтирган. Масалан, ўтмишда Чингизхон авлодлари айнан шу икки тайфун сабаб, Японияни босиб олишолмаган. Қизиқ томони, Чингизхон армияси иккита ҳаракатини ҳам айнан кучли Эль-Ниньо даврида амалга оширган бўлиб, японлар мифологияси бўйича Камикадзе уларга тўфон орқали ёрдам бериб юборган.

Uzb_Meteo
14 881
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишларига қузиқувчилар яхши имконият. Экосфера соҳасида ноёб, миллий ғоялар, такшифларни берувчилар учун илм маскани ўз бағрига минглаб магист ва бакалаврларни қабул қилиш учун шай ҳолатда турибди. Ҳужжат топшириш учун: https://greenuniversity.uz/en/apply/main Қўшимча маълумот учун:

Uzb_Meteo
14 881
Дарё оқимининг шаклланишини ГАТ (географик ахборот тизимларидан) фойдаланган ҳолда баҳолаш (Зарафшон дарёси мисолида) Гидроме
Дарё оқимининг шаклланишини ГАТ (географик ахборот тизимларидан) фойдаланган ҳолда баҳолаш (Зарафшон дарёси мисолида) Гидрометеорология илмий тадқиқот институти илмий кенгашида Самарқанд Давлат университети илмий тадқиқотчиси Худоёрова Шахноза Шавкатовнанинг худди шу мавзусидаги ҳимоя олди тақдимоти бўлиб ўтмоқда. Дарё оқимларининг ГАТ асосида баҳолаш замонавий гидрологиянинг асосий муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Чунки, ўрганувчи бу каби хариталаш асосида дарё оқими ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлади. Эҳтимолий, кейинроқ мактаб дарсликлари, олий ўқув юртлари дарсликларида ҳам ҳар бир дарё оқимлари худди шу каби технологиялар маҳсулотлари асосида ўтилса не ажаб.

Uzb_Meteo
14 881
Уйқудаги аждарҳо. Космосдан хитой мифологиясидаги аждарҳо тасвирини берувчи Тожикистондаги Сарез кўли пайдо бўлиши, унинг гидрологик характеристикаси, келажакда у сабаб юз берадиган оқибатлар ҳақида укамиз гидрометеоролог Хумоюн Мағрипов жуда чиройли тушунтиришлар бериб ўтибди. Тожик ва ўзбек масъуллари ушбу материални киприк қоқмай кўришлари ва тегишли хулосалар, офат олдини олишга қаратилган мега чора-тадбирларни қўллашларини кутиб қоламиз. Материални тўлиқ бу ҳавола орқали кўрасиз: https://youtu.be/GvLTL6uwQXg?si=aYKxbDo6JXOx7JII

Uzb_Meteo
14 881
Августда кутилаётган ёғингарчилик прогнози. Ўзгидромет
Августда кутилаётган ёғингарчилик прогнози. Ўзгидромет

Uzb_Meteo
14 881
Августда ҳаво ҳарорати кўп йиллик иқлимий меъёр атрофида, ёғингарчилик кесимида эса кўплаб ҳудудларда меъёрдан кўп ёғин тушиши тахмин қилинмоқда. Батафсил: https://gov.uz/oz/hydromet/news/view/198242

Uzb_Meteo
14 881
Булутлар оқими Наманган шаҳри устидан ўтмоқда.
Булутлар оқими Наманган шаҳри устидан ўтмоқда.

Uzb_Meteo
14 881
Наманган вилояти Чуст туманида кучли булут ости шамоли сабаб, электр энергиясида узуилишлар кузатилмоқда

Uzb_Meteo
14 881
Нвманган вилояти кўплаб туманларида чақмоқ-момақалдироқ жараёнлари бошланди.
Нвманган вилояти кўплаб туманларида чақмоқ-момақалдироқ жараёнлари бошланди.

Uzb_Meteo
14 881
Наманган шаҳри шимолидаги айни дамдаги осмон ҳолати.

Uzb_Meteo
14 881
Наманган вилояти Чуст ва Косонсой тумани ҳудудларида тўсатдан конвектив булутлар ривожланди. Туманнинг айрим ҳудудларида кучли булут ости шамоллари ва кучли жала ёғиш хавфи ортмоқда

Uzb_Meteo
14 881
Тошкентда сўнгги 170 йилликда йиллик ҳаво ҳароратининг ўзгариши. Ўтган йили пойтахтда йиллик ўртача ҳаво ҳарорати +17 даражад
Тошкентда сўнгги 170 йилликда йиллик ҳаво ҳароратининг ўзгариши. Ўтган йили пойтахтда йиллик ўртача ҳаво ҳарорати +17 даражадан юқорилаб кетган. Юқоридаги постимизда айрим кузатувчилар ҳозирги иссиқликларни ўтмиш иссиқликлардан фарқи йўқлиги, биз гўёки аҳоли орасида саросима тарқаётганимиз борасида изоҳлар ёзилган. Кўринглар, ўтган йили IX асрнинг иккинчи ярмидаги айрим йилларга нисбатан ўртача йиллик ҳаво ҳарорати нақ 5 даражага кўтарилиб кетган. Энди тасаввур қилинг, минтақага кириб келувчи ҳаво оқимлари, ўша ўша ўтмишдаги каби... Демак, иссиқ ҳаво оқимлари қувватларида фарқ катта бўляпти. Ҳаво оқимлари, синоптик жараёнлар кириб кнлиш дпвомийлиги, такрорланиши ҳақида диссертация ишимнинг 3-бобида танишасиз. Юқоридаги метеомаълумот Ўзгидрометнинг "Тошкент-Обсерваториясидаги" метеомайдончага ўрнатилган психрометрик будка ичидаги термометр маълумотлари асосида тузилган. Маълумотларнинг ишончлилик даражаси жуда катта ва 170 йиллик бир нуқтадан олинган ҳаво ҳарорати маълумоти асосида график тузилган.

Uzb_Meteo
14 881
Ҳафталик об-ҳаво прогноз шархи. Унда сиз ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ўзгаришларининг кишилар саломатлигига таъсири, биоиқлимий шароитлар, космик таъсирлар ва ҳудудларда эҳтимолий ҳаво ифлосланиши ҳақидаги маълумотлардан хабардор бўласиз. https://youtu.be/skxph2c4Q_g

Uzb_Meteo
14 881
Термик депрессия: Ўзбекистонни синовдан ўтказган тўрт кун 17–20 июль. Атиги тўрт кун. Аммо бу кунлар Ўзбекистон учун оддий ёз эмас, балки иқлим ўзгариши қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яққол кўрсатган давр бўлди. Бу сафар иссиқлик шунчаки юқори ҳарорат эмас, балки ҳақиқий термал тушкунлик эди. Атмосфера гўё тўхтаб қолгандек, ҳаво кечаси ҳам совимади. Қизилқумнинг Зарафшон ва Учқудуқ атрофларида тонгги минимал ҳарорат +35 °C дан пастга тушмади, кундузлари эса +50 °C га яқинлашди. Сутканинг қарийб 60–70 фоиз даври +40 °C дан юқори ҳароратда ўтди. Бу ҳудудлар ҳатто дунёдаги энг иссиқ нуқталарга айланди. Аммо рақамлар одамлар ҳис қилган азобни ифода эта олмайди. Хоналар кечаси ҳам қизиб турди, деворлардан иссиқлик уфурди. Кондиционерли уйларда ҳам тўлиқ роҳат бўлмади, кондиционерсиз хонадонларда эса тунлар ҳақиқий синовга айланди. Организм тиклана олмади, уйқу бузилди, иштаҳа пасайди, чарчоқ ва ҳолсизлик кучайди. Куннинг иккинчи ярмида ҳатто қисқа вақт очиқ ҳавода юриш ҳам инсонни лоҳас қилиб қўйди. Иссиқлик бутун инфратузилмани ҳам синовдан ўтказди. Электр тармоқларида юклама кескин ошиб, шаҳарларда трансформаторлар бирин-кетин ишдан чиқди. Электр узилишлари аҳоли учун вазиятни янада оғирлаштирди. Совитиш тизими етарли бўлмаган ишхоналарда меҳнат самарадорлиги пасайди, айрим боғчалар вақтинча фаолиятини тўхтатди. Табиат ҳам бу босимга дош беришда қийналди. Чўл ҳайвонлари салқин жой излади, айрим қушлар иссиқлик стрессидан нобуд бўлди, ўсимликлар эса кучли физиологик стрессга учради. Энг оғир оқибат инсон саломатлиги билан боғлиқ бўлди. Ёши катталар ва сурункали касаллиги бор инсонлар учун бу иссиқлик жиддий хавф туғдирди. Афсуски, айрим хонадонларда аза тутилди. Шу билан бирга, Ўзгидромет кузатув пунктларининг тахминан чорак қисмида кўп йиллик, айрим жойларда эса 100–150 йиллик ҳарорат рекордлари янгиланди. Энг ташвишлиси, бу эҳтимол якка ҳолат эмас. Иқлим ўзгариши экстремал иссиқ тўлқинларини янада тез-тез ва кучлироқ такрорламоқда. Энди соя, яшил ҳудудлар, барқарор энергетика ва иқлимга мос шаҳарсозлик ҳаётий эҳтиёжга айланиб қолди. Буни ҳар бир ўзбекистонлик онгли тушуниб ета бошлади. 2026 йил июли бизга бир ҳақиқатни англатди: табиат билан тортишиб бўлмайди. Унга фақат мослашиш мумкин. Акс ҳолда, бу тўрт кун келажакнинг оддий манзарасига айланиши ҳеч гап эмас.

Uzb_Meteo
14 881
Аномал иссиқ ва жазирама иссиқни фарқи нима? Республика фермерлари каналидаги бугунги кўрсатувда бу ҳақида тўхталиб ўтдик. https://youtu.be/NPRiBV1edpk?si=bxMj5KiRoVQ7_ugl

Uzb_Meteo
14 881
Об-ҳаво ва қишлоқ хўжалиги. Кун.ўз да ушбу ҳатв кутилаётган об-ҳаво унинг қишлоқ хўэалигига таъсирини имкон қадар ёритиб ўтдик. https://youtu.be/bJtncWqcgZo?si=Qen9zwmUv5DCZ8hF

Uzb_Meteo
14 881
Ҳафталик об-ҳаво прогноз шархи. Жорий ҳафта Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз, кун сайин қизиб борувчи ёзги об-ҳаво ҳукм суради. Ҳафта охирига бориб, жазирама янада кучаяди ва мамлакатнинг катта қисмида кундузги ҳарорат +40 даражадан юқори бўлади. Жанубдаги вилоятларда ҳарорат максимумлари +45 даражагача етади. https://www.gazeta.uz/uz/2026/07/27/meteo/

Uzb_Meteo
14 881
Европа марказий мамлакатлари навбатдаги аномал иссиқ ҳафтага тайёргарлик кўриши керак Айниқса, Франция, Германия каби мамлака
Европа марказий мамлакатлари навбатдаги аномал иссиқ ҳафтага тайёргарлик кўриши керак Айниқса, Франция, Германия каби мамлакатларда ўрмон ёнғинлари яна кўпайиб кетиши мумкин. Айни европаликлар жорий ҳафта иссиқлик стрессларидан яна ҳам кўпроқ таъсирланиши ва афсуски аҳоли орасида айни шу омил сабаб ўлимлар сони ортиши кутилмоқда

Uzb_Meteo
14 881
Бугун ҳудудларда ҳаво ҳарорати +40 даражагача, жануб ва чўл ҳудудларида эса +42 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда. Ўзгидромет