692
Subscribers
No data24 hours
-117 days
+630 days
Posts Archive
Repost from Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish boshqarmasi
📞 Фирибгарлар сизни шошилтириш орқали алдашга уринади!
Телефон орқали боғланган шахс:
🔹 банк картангиз маълумотларини сўраса;
🔹 маблағингизни гўёки "хавфсиз ҳисоб" га ўтказишни талаб қилса;
🔹 сизни шошилтириб, тезкор қарор қабул қилишга мажбур қилса —
❗️Суҳбатни дарҳол якунланг!
Ҳеч қачон банк картангиз маълумотлари, СМС-кодлар ёки шахсий маълумотларингизни бегоналарга берманг.
🛡 Текширинг. Ишонч ҳосил қилинг. Зарурат бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беринг.
Repost from SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
Юрак тўхташидан олдин организм қандай огоҳлантиради? Бу белгиларни биласизми?
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Бугунги ёшлар — мустақил Ўзбекистоннинг эртанги тараққиётини белгилайдиган асосий кучдир. Шунинг учун ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, илм-фан ва технологияларни ўрганиши, спорт билан шуғулланиши ва ўз истеъдодини намоён қилиши учун имкониятлар яратиш муҳим вазифалардан биридир.
Бироқ ёшларнинг келажаги фақат таълим муассасасига эмас, оиладаги тарбияга ҳам бевосита боғлиқ. Ёшларимизда:
- Ватанга муҳаббат;
- миллий ғурур;
- мустақил фикрлаш;
- масъулият;
- меҳнатсеварлик;
- китобхонлик;
- инсонпарварлик
каби фазилатларни шакллантириш — барчамизнинг умумий вазифамиздир.
Бугунги ёш оила қуришга ҳам маънавий ва ҳаётий жиҳатдан тайёр бўлиши керак. Чунки оила қуриш — нафақат бахт, балки катта масъулият ҳамдир. Мустаҳкам оила ўзаро ҳурмат, ишонч, сабр-тоқат ва масъулият асосида барпо этилади.
Халқимизда «Оила тинч — юрт тинч», деган чуқур маъноли ибора бор. Дарҳақиқат, оилада тинчлик бўлса, инсон хотиржам меҳнат қилади, фарзанд тарбиялайди, келажакка ишонч билан қарайди. Бироқ оила тинчлигини сақлаш фақат бир кишининг эмас, балки барча оила аъзоларининг вазифасидир. Оилада ўзаро ҳурмат ва ишончни асраш, муаммоларни сабр-тоқат билан ҳал қилиш, бир-бирини тушуниш ва қўллаб-қувватлаш оила мустаҳкамлигининг асосий шартларидандир. Мустаҳкам оиладан — тарбияли фарзандлар, тарбияли фарзандлардан — соғлом авлод, соғлом авлоддан эса — барқарор ва фаровон жамият шаклланади.
Оила мустаҳкамлигида маҳалланинг ҳам ўрни катта. Маҳалла — халқимизнинг асрлар давомида шаклланган ноёб ижтимоий институтидир. Маҳаллада катта авлоднинг ҳаётий тажрибаси, ёшларнинг ғайрати ва ташаббуси уйғунлашади.
Оиладаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларга кўмаклашиш, фарзандлар тарбиясига эътибор қаратиш — жамият барқарорлиги учун муҳим аҳамиятга эга. Шу маънода, оила, маҳалла ва жамият ҳамкорлиги қанчалик мустаҳкам бўлса, инсонлар ҳаёти ҳам шунчалик осойишта ва фаровон бўлади.
Хуллас, мустақиллик — халқимизнинг энг буюк қадрияти, соғлом ва мустаҳкам оила эса фаровон жамиятнинг энг ишончли пойдеворидир. Биз мустақилликни асраш ва уни янада мустаҳкамлашни истасак, аввало, оилаларимиз тинчлиги ва фаровонлигига эътибор қаратишимиз лозим.
Биз келажагимиз буюк бўлишини истасак, фарзандларимизни соғлом, билимли, маънавиятли ва ватанпарвар инсонлар қилиб тарбиялашимиз керак. Биз юртимиз тинч ва осойишта бўлишини истасак, ҳар бир хонадонда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва тотувликни қарор топтиришимиз зарур.
Зеро, соғлом оила — соғлом авлодни, соғлом авлод — барқарор жамиятни, барқарор жамият — фаровон давлатни бунёд этади.
Шундай экан, ҳар биримиз ўз оиламиз тинчлиги ва фаровонлигига, фарзандларимиз тарбиясига, миллий қадриятларимиз ва мустақиллигимизни асрашга муносиб ҳисса қўшайлик.
Ўтган йилларда юртимизда инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ёш авлод тарбияси ва аҳоли саломатлигига алоҳида эътибор қаратилди. Зеро, мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигини оила институтининг мустаҳкамлиги ва барқарорлигидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди.
Оила — жамиятнинг асосий бўғини, инсон ҳаётидаги энг муқаддас ва энг қадрли маскандир. Инсон дунёга келиб, биринчи тарбияни, биринчи меҳрни, биринчи эзгулик сабоқларини айнан оила бағрида олади. Оилада фарзандга Ватан тушунчаси, миллий қадриятлар, катталарга ҳурмат, кичикларга ғамхўрлик, меҳр-оқибат, ҳалоллик ва меҳнатсеварлик каби фазилатлар сингдирилади.Шу маънода, оила — кичик Ватан, Ватан эса улкан оиладир.
Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида давлат ва жамият муҳофазасида бўлиши кераклиги мамлакатимиз қонунчилигида ҳам ўз ифодасини топган. Бу эса оилага бўлган эътибор ва ғамхўрлик юртимиз тараққиётининг муҳим йўналишларидан бири эканини кўрсатади. Мустақилликнинг энг улуғ мақсадларидан бири — халқимиз учун муносиб ва фаровон ҳаёт шароитларини яратишдир.
Фаровонлик, аввало, ҳар бир оиладан бошланади. Хонадонида тинчлик ва тотувлик бўлган, фарзандлари соғлом ва билимли, ота-онаси хотиржам яшайдиган оила — жамиятнинг энг катта бойлигидир.
Оила фаровонлиги фақат моддий бойлик билан ўлчанмайди. Унинг асосида:
- оила аъзоларининг ўзаро меҳр-оқибати;
- эр-хотин ўртасидаги ҳурмат ва ишонч;
- фарзандларга тўғри тарбия бериш;
- катта авлодни эъзозлаш;
- соғлом турмуш тарзига амал қилиш;
- ҳалол меҳнат ва касб-ҳунарга интилиш;
- оилада тинчлик ва тотувликни асраш
каби муҳим қадриятлар мужассамдир.
Демак, оила фаровонлиги — мамлакат фаровонлигининг муҳим кўрсаткичларидан биридир.
Соғлом оила — соғлом авлод пойдеворидир, албатта. Шундай экан,
биз нафақат жисмонан соғлом, балки маънан етук, ахлоқан баркамол ва руҳан хотиржам инсонлар яшайдиган оилани тушунамиз. Соғлом оилада фарзанд ўзини ҳимояланган ва қадрланган ҳис қилади. Унинг фикри эшитилади, қобилияти қўллаб-қувватланади, яхши ўқиши ва касб-ҳунар эгаллаши учун шароит яратилади.
Унга кунда ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш — нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг муҳим вазифасидир.
Чунки бугунги бола — эртанги куннинг эгаси.
Бугун оилада қандай тарбия берилса, эртага жамиятда шундай инсонлар камол топади. Агар фарзандларимизга ҳалоллик, меҳнатсеварлик, илмга интилиш, Ватанга муҳаббат, инсонларга ҳурмат каби фазилатларни сингдирсак, улар келажакда юртимизнинг муносиб фуқаролари бўлиб етишадилар. Шу боис, халқимизда «Бола азиз, одоби ундан азиз», деган пурмаъно ҳикмат бор.
Ота-она масъулияти ва фарзанд тарбиясида жуда ҳам муҳим саналади. Улар фарзандига нафақат кийим-кечак ва моддий таъминот, балки энг аввало, меҳр, эътибор ва тўғри тарбия бериши керак.
Фарзандларимизга:
«Яхши ўқи»,«Касб-ҳунар эгалла»,
«Ватанингга хизмат қил»,«Инсонларга яхшилик қил»,
деб насиҳат қилиш билан бирга, бу фазилатларни ўз ҳаётимиз билан ҳам кўрсата билишимиз зарур. Чунки фарзанд кўпинча айтилган гапдан кўра, кўрилган намунадан кўпроқ таъсирланади.
Оилада китоб ўқиш муҳити бўлса, фарзанд ҳам китобга меҳр қўяди. Ота-она меҳнатсевар бўлса, фарзанд ҳам меҳнатнинг қадрини англайди. Катталарга ҳурмат кўрсатилса, фарзанд ҳам ҳурматли инсон бўлиб вояга етади.
Шунинг учун оиладаги ҳар бир яхши амал — келажак авлод тарбиясига қўшилган муҳим ҳиссадир.
Халқимизнинг асрлар давомида шаклланган миллий қадриятлари оила тарбиясида алоҳида аҳамиятга эга. Катталарни ҳурмат қилиш, кичикларга ғамхўрлик кўрсатиш, бемор ва муҳтожлардан хабар олиш, қўни-қўшнилар билан аҳил яшаш, меҳмондўстлик ва саховатпешалик — буларнинг барчаси миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисмидир. Бугунги глобаллашув даврида миллий қадриятларимизни асраш ва уларни ёш авлод онгига сингдириш янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, фарзандларимизни ахборот маконидаги турли салбий таъсирлардан асраш, уларни мустақил фикрлайдиган, билимли, маънавиятли ва ватанпарвар инсонлар қилиб тарбиялашда оиланинг ўрни беқиёсдир.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35
йиллиги олдидан
МУСТАҚИЛЛИК ВА СОҒЛОМ ОИЛА — ФАРОВОН ЖАМИЯТ
АСОСИ
Мустақиллик — халқимизга ўз тақдирини ўзи белгилаш, миллий қадриятларини тиклаш, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш имконини берган буюк неъматдир. Мустақиллик бизга нафақат сиёсий ва иқтисодий эркинлик, балки ўзлигимизни англаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуси билан яшаш имконини ҳам берди.
Ҳ А М Д А Р Д Л И К
"Shifokor va hayot" газетаси таҳририяти ижодий жамоаси "Tibbiyot va zamoh" журнали бош муҳаррири ўринбосари Шаҳло Тошбековага амакиси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, фахрий журналист Абдумалик ТОШБЕКОВнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Чортоқ тумани соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли Юқумли касалликлар бўлим ходимлари фаолиятига оид хабар тарқалган.
Бу бўйича қуйидагилар маълум қилинади.
Мазкур мурожаат асосида соғлиқни сақлаш бўлими раҳбарияти томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, вазият белгиланган тартибда атрофлича ўрганилди. Ўрганишлар давомида Юқумли касалликлар бўлимида кундузги шифокор вазифасида фаолият юритаётган Қобилжон Махмудов ҳамда бўлим ходимлари ўртасида келишмовчилик мавжудлиги ҳақидаги иддаолар ўз тасдиғини топмади.
Чортоқ туман соғлиқни сақлаш бўлими фуқаролар мурожаатлари ҳамда жамоатчилик назоратига доимо алоҳида эътибор қаратади. Ҳар бир мурожаат қонунчилик талаблари асосида холис, ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганилади.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тиббиёт муассасалари фаолияти юзасидан таклиф, ариза ва шикоятларини масофадан туриб @ChortoqTSSBgamurojaat_bot орқали юборишлари мумкин.
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Beg‘araz donorlik — insonparvarlik namunasi
Viloyat sog‘liqni saqlash boshqarmasi tizimini raqamlashtirishda faoliyat olib borayotgan AKT xodimlari tashabbusi bilan O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2026 yil 23 yanvardagi “2026 — 2030 yillarda qon bilan ishlash xizmatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori ijrosini ta’minlash maqsadida “Biz donormiz!” shiori ostida beg‘araz donorlik aksiyasi tashkil etildi.
Unda tibbiyot xodimlari va turli sohalarda faoliyat yuritayotgan 30 nafardan ziyod ko‘ngilli donor ishtirok etdi. Ular o‘z salomatligini tekshirtirgan holda bemorlar hayotini saqlab qolishga xizmat qiladigan qon topshirish orqali ezgu tashabbusni qo‘llab-quvvatladilar.
Tadbir davomida Qon quyish markazida 14 litrdan ortiq qon zaxirasi yaratildi. Mazkur qon mahsulotlari shoshilinch jarrohlik amaliyotlari, og‘ir ahvoldagi bemorlar, onalar va bolalarga zarur tibbiy yordam ko‘rsatishda muhim ahamiyat kasb etadi.
Mutasaddilarning ta’kidlashicha, beg‘araz donorlik harakatini kengaytirish aholi o‘rtasida mehr-oqibat va ijtimoiy mas’uliyat tuyg‘usini mustahkamlashga xizmat qiladi. Shuningdek, bunday aksiyalar hududda qon va uning tarkibiy qismlari zaxirasini barqaror ta’minlashda muhim o‘rin tutadi.
Tadbir so‘nggida ishtirokchilarga minnatdorlik bildirilib, barcha fuqarolarni inson hayotini saqlab qolishdek savobli ish — donorlik harakatida faol ishtirok etishga chaqirildi.
Ilhomjon MUSAEV.
Suratlarni Mashrabjon QOSIMOV olgan
Беғараз донорлик — инсонпарварлик намунаси
Наманган вилоят Қон қуйиш марказида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 23 январдаги “2026 — 2030 йилларда қон билан ишлаш хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Биз донормиз” шиори остида беғараз донорлик акцияси ташкил этилди.
Унда тиббиёт ходимлари ва турли соҳаларда фаолият юритаётган 30 нафардан зиёд кўнгилли донор иштирок этди. Улар ўз саломатлигини текширтирган ҳолда беморлар ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қиладиган қон топшириш орқали эзгу ташаббусни қўллаб-қувватладилар.
Тадбир давомида 14 литрдан ортиқ қон захираси яратилди. Мазкур қон маҳсулотлари шошилинч жарроҳлик амалиётлари, оғир аҳволдаги беморлар, оналар ва болаларга зарур тиббий ёрдам кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, беғараз донорлик ҳаракатини кенгайтириш аҳоли ўртасида меҳр-оқибат ва ижтимоий масъулият туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, бундай акциялар ҳудудда қон ва унинг таркибий қисмлари захирасини барқарор таъминлашда муҳим ўрин тутади.
Тадбир сўнггида иштирокчиларга миннатдорлик билдирилиб, барча фуқароларни инсон ҳаётини сақлаб қолишдек савобли иш — донорлик ҳаракатида фаол иштирок этишга чақирилди.
Илҳомжон МУСАЕВ.
Суратларни Машрабжон ҚОСИМОВ олган
Repost from Namangan24 | Расмий канал
#KRIMINAL
🌡 Наманганда “СЭС” ходими пора олаётганда қўл тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан республикамиз ҳудудлари бўйлаб ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Санэпидқўмита тизимида бир қатор фирибгарлик ва коррупцион жиноятлар фош этилди.
Жумладан, Департамент Наманган вилояти бошқармаси ўтказган тезкор тадбирда Наманган шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик саломатлиги бўлими шифокор ёрдамчиси А. С. (муқаддам судланган) фуқаро М. О. номига шаҳар ҳудудида нодавлат мактабгача таълим муассасасини очиш учун ижобий хулоса олиб бериш эвазига 1,2 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👇👇
БАТАФСИЛ: 👇👇
https://t.me/+T-VYk_YPDCKqJPhy
🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24Repost from DTSJ-Tibbiy sug'urta | Rasmiy kanal
#ЖССТ_тавсияси
🌟Мия саломатлигини сақлаш: оддий одатлар катта натижа беради
Инсон мияси туғилганидан то умрининг охиригача узлуксиз ишлайди.
Ёш ўтиши билан хотиранинг сусайиши табиий жараён ҳисобланса-да, деменция каби касалликлар хавфини камайтиришда ҳар бир инсоннинг кундалик турмуш тарзи муҳим аҳамиятга эга.
🔘Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) таъкидлаганидек, мияни доимий равишда фаол ишлатиш ва одамлар билан ижтимоий муносабатларни сақлаш когнитив саломатликни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.
❔Нима учун ақлий фаоллик муҳим?
Мия ҳам мушаклар каби мунтазам машқ қилиб турилса, ўз фаолиятини яхшироқ сақлайди. Янги маълумотларни ўрганиш, китоб ўқиш, кроссворд ва бошқотирмалар ечиш, шахмат ёки бошқа мантиқий ўйинлар билан шуғулланиш хотира ва тафаккурни ривожлантиришга хизмат қилади.
Ижтимоий мулоқотнинг аҳамияти
Оила аъзолари, дўстлар ва яқинлар билан мунтазам мулоқот қилиш нафақат кайфиятни кўтаради, балки мия фаоллигини ҳам қўллаб-қувватлайди. Суҳбатлашиш, биргаликда вақт ўтказиш ва жамоат тадбирларида иштирок этиш инсоннинг когнитив фаоллигини оширишга ёрдам беради.
🔔Яқинларингизга тез-тез қўнғироқ қилинг ёки хабар ёзинг. Китоб ўқиш ва янги билимларни ўрганишга вақт ажратинг. Шахмат, шашка ёки бошқа мантиқий ўйинлар ўйнанг. Кроссворд ва бошқотирмалар ечинг. Дўстлар ва оила аъзолари билан кўпроқ вақт ўтказинг. Ўзингиз учун янги қизиқишлар ва машғулотларни кашф этинг.✔️Мия саломатлигини сақлаш катта харажат ёки мураккаб чораларни талаб қилмайди. Мисол учун, кундалик ҳаётдаги оддий, аммо мунтазам одатлар — ақлий машқлар, ижтимоий фаоллик ва яқинлар билан мулоқот ва янги билим ҳамда кўникмаларни эгаллаш мия фаоллигини сақлашнинг энг самарали учулларидан ҳисобланади. 🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Х
