cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Tibbiyot va zamon / Namangan

Namangan viloyati Sogʻliqni saqlash boshqarmasining “TIBBIYOT VA ZAMON” jurnali ilmiy-ommabop kanali Biz bilan bogʻlanish uchun @tibbiyot_va_zamon_bot

Show more
Advertising posts
349Subscribers
No data24 hours
-67 days
-530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Юрак соғлом бўлишининг 8 қоидаси ҳақида биласизми? 🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, юрак-қон томир касалликлари сабабли ўлим ва касалланишнинг етакчи хавф омиллари — юқори артериал қон босими, холестериннинг баланд қиймати, тамаки чекиш ва алкоголь истеъмоли ҳисобланади. 🫀Юрак-қон томир тизимининг энг кўп тарқалган хавфли касалликлари: 🩺 артериал гипертензия (қон босимининг юқори бўлиши); 🩸 юрак ишемик касаллиги; 🔬 томирлар атеросклерози. ❇️ Юрак-қон томир хасталикларини назорат қилишнинг мумкин ва мумкин бўлмаган хавф омиллари мавжуд. 📌 Бошқариладиган хавф омиллари: 🦺 ортиқча тана вазни; 🧍🏻паст жисмоний фаоллик; 🚬 алкоголь истеъмол қилиш ва тамаки чекиш; 🍔 нотўғри овқатланиш; 🩺 юқори қон босими; 💉 қандли диабет; 😬 стресс ҳолатлари. 📌 Назорат қилиб бўлмайдиган хавф омиллари: 📆 ёш; 👨‍👨‍👧‍👦 наслий мойиллик; 👫 жинс. 📌 Соғлом юракнинг 8 та асосий қоидаси: 🩺 қон босими 140-90 мм. симоб устунидан паст бўлиши; 🥂 тамаки чекмаслик ва алкоголь истеъмол қилмаслик; 🩸 қонда умумий холестерин 5 ммол/л дан паст бўлиши; 🚶🏻 3 километр пиёда юриш ёки ўрта даражадаги 30 дақиқалик жисмоний фаоллик билан шуғулланиш; 🧂 туз миқдори кам бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ейиш; 🍐 ҳар куни 300-500 граммдан кам бўлмаган миқдорда мева ва сабзавот истеъмол қилиш; 🏊‍♂️ семизлик ва қандли диабетнинг 2-туридан сақланиш; 🧘‍♂️ стресслардан узоқ бўлиш. ‼️ Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш учун ҳар йили профилактик тиббий кўриклардан ўтиб туриш лозим! Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Show all...

#Mutolaa #Qo‘rqma Barchaga tavsiya qilamiz!!! Albatta oilangiz va farzandlaringiz bilan birga ko’ring! https://youtu.be/PYNopQErSuQ?si=RATfSpmXUg9KttN7
Show all...
"Qo‘rqma" | Film

"Qo‘rqma" filmi "Mutolaa" loyihasining kitob-kino yo‘nalishida suratga olingan bo‘lib, 2021-yil O‘zbekistonning bestseller kitobi Javlon Jovliyevning "Qo‘rqma" romani asoslanadi. Rejissyor Erkin Bozorov, operator Samijon Sunnatullayev, rollarni Erkin Bozorov, Yusuf Fayziyev, Abbos Yo‘ldoshov, Dilshoda Jo‘rayeva ijro qilgan. "Mutolaa" loyihasi o‘zbek adabiyoti targ‘iboti uchun "Kito-kino" yo‘nalishida filmlar suratga olishda davom etadi.

Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар ❗️Астмани даволашнинг янги усули аниқланди 🧑🏻‍🔬 Астма кенг тарқалган касаллик бўлишига қарамай, унинг инсон организмида қандай бошланиши ноаниқлигича қолмоқда. Олимлар энди ушбу хасталикнининг келиб чиқиш сабабини, энг муҳими, унинг асосий аломатларини олдини олишга қаратилган янги даволаш усулини аниқладилар. 🌐 ЖССТ маълумотларига кўра, бугун бутун дунё бўйлаб астмадан 262 миллион нафарга яқин инсон азият чекади. Аммо унинг кенг тарқалишига қарамай, ҳали ҳам олимлар учун бу касаллик ҳақидаги кўп жиҳатлар тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Одатда унга яллиғланиш хасталиги сифатида қаралади: гулчанг ёки чанг каби қўзғатувчилар нафас йўлларини торайтирадиган ва нафас олишни қийинлаштирадиган яллиғланишни келтириб чиқаради. Ингаляторлар нафас йўлларини бўшаштириш ва яллиғланишни камайтириш орқали бу ҳолатни енгиллаштириши мумкин. 🔷 Янги тадқиқот эса касалликнинг бошқа асосий сабабига ишора қилади. Яъни унинг аломати яллиғланишнинг ўзи эканига эътибор қаратилади. Нафас йўлларининг мушаклари қисқарганда (бу бронхоспазм деб аталади), нафас йўлларидаги эпителиал ҳужайралар “сиқиб чиқарилади” ва кейинчалик нобуд бўлади. Ушбу ҳужайраларнинг камайиши ва тўсиқ бўлиб хизмат қилиши учун уларнинг кам қисмигина қолиши сабабли келажакда астма хуружлари эҳтимоли ортади.
“Жараёнларни кузатган ҳужайра бўйича биологлар сифатида астма хуружининг жисмоний чеклови нафас йўллари тўсиғининг кенг миқёсдаги нобуд бўлишига олиб келишини кўрдик”, — дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи, профессор Жоди Розенблатт. — Ушбу тўсиқсиз астма билан оғриган беморларда узоқ муддатли яллиғланиш кўпроқ учрайди. Бу эса кўпроқ хуружларни келтириб чиқаради. Ушбу асосий механизмни тушуниб, барча ҳодисаларнинг олдини яхшироқ олишимиз мумкин”.
📑 Жамоа сичқон моделларида олиб борган тадқиқотлари яхши натижа берди, энг муҳими, ҳужайраларни ҳаддан ташқари сиқиб чиқарилишини олдини олишнинг потенциал усули топилди. Аввал гадолинийларнинг кимёвий бирикиши бу жараённи блоклаши аниқланган эди. Янги тадқиқотда эса олимлар сичқонларда астма хуружлари билан боғлиқ ҳужайралар шикастланиши ва яллиғланишининг олдини олиш учун иш беришини исботлади.
“Ҳозирги даволаш усуллари бу бузилишнинг олдини олмайди — инголяторлар нафас олиш учун жуда муҳим бўлган нафас йўлларини очади, аммо афсуски, биз уларнинг хуруждан кейинги зарар ва аломатларнинг олдини олмаслигини аниқладик”, — деди Росенблатт.
📈 Олимлар сичқон моделларида нафас йўлларининг шикастланишини, шунингдек кейинги яллиғланиш ва шиллиқ секрециясини тўхтатиш учун МРТда тез-тез қўлланиладиган арзон бирикма — гадолинийдан фойдаланиш мумкинлигини аниқлади. Ушбу зарарланишнинг профилактикаси келажакда хуружларга олиб келадиган мушакларнинг ўсишини олдини олиши мумкин. 🧪 Албатта, тадқиқот фақат сичқонларда амалга оширилди, шунинг учун бу натижалар инсонларда такрорланишига кафолат йўқ. Аммо жамоанинг таъкидлашича, янги тадқиқот астманинг янги даволаш усулларини ишлаб чиқишга (ҳозирги усуллар фақат унинг симптомларини даволашга қаратилган) ёрдам беради. 📓 Тадқиқот “Science” журналида чоп этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Show all...

ЯХШИ ВА ЁМОН Луқмоннинг хожаси жонлиқ қурбонлик қилиб, сўйилган қўйнинг энг яхши аъзосини пишириб келишни буюрибди. Луқмон қўй юраги ва тилидан таом тайёрлаб келибди. Эртасига хожаси унга энди қўйнинг энг ёмон аъзоларидан пишириб келишни айтибди. Луқмон бу гал ҳам унинг олдига пиширилган юрак ва тилни қўйибди. - Айтганим ёдингдан кўтарилганга ўхшайди, - аччиғи чиқибди хожасининг. - Нега менга яна қўйнинг кечаги аъзоларини пишириб келдинг? - Йўқ, нима буйруқ қилганингиз яхши эсимда, - жавоб қилибди Луқмон. - Юрак беъмани феъл атворга изн бермаса, ножўя сўз тилга олинмаса, улардан яхши аъзони топа олмайсиз. Агар бунинг тескариси бўлса, булардан ёмон аъзо йўқ. Жалолиддин РУМИЙ.
Show all...
❗️Буни билишингиз керак! ❓Бўғимда ажралиб чиқадиган суюқлик ошиши билан кузатиладиган синовит касаллигида бўғимда қандай ўзгаришлар содир бўлади? ❓Унинг келиб чиқиш сабаблари нималардан иборат? ❓Бу хасталик ташхислангандан сўнг нималардан тийилган маъқул? Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Қурбон Ражабов батафсил гапириб берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Show all...
Метаболизм нима ва уни қандай қилиб тезлаштириш мумкин? ♻️ Инсон организмидаги моддалар алмашинуви метаболизм деб аталади. У иккита асосий жараённи ўз ичига олади – катаболизм ва анаболизм. Моддалар алмашинуви озиқ-овқатни танадаги барча жараёнлар учун зарур бўлган энергияга айлантириб, организм нормал ишлашини таъминлайди. 🩺 Метаболизм қатор муҳим функцияларни бажаради, шу жумладан ҳужайралар, тўқималар, органларнинг ўсиши ва тикланишини таъминлайди, организмдан токсинлар чиқиб кетишига ёрдам беради, тана ҳароратини меъёрида ушлаб туради. 🔹Метаболизм тезлигига ирсият, ёш, жинс, мушак массаси каби омиллар таъсир кўрсатади. ❓ Метаболиз тез бўлишининг афзалликлари нимада? ✅ Тез метаболизм инсон ўзини янада тетик ҳис қилиши, юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириш, мия фаолиятини яхшилаш, иммунитетни мустаҳкамлаш, тери ва сочлар соғлом бўлишига ёрдам беради. ❗️Моддалар алмашинувини тезлаштириш учун инсон турмуш тарзини ўзгартириши керак. ❓ Метаболизмни қандай тезлаштириш мумкин? ❗️ Бунинг учун инсон, биринчи навбатда, турмуш тарзини ўзгартириши зарур. Бунда бир қанча қоидаларга амал қилиш тавсия этилади: 🏃‍♂️ Мунтазам спорт билан шуғулланиш. Жисмоний фаоллик мушак массасини оширишга, бу эса, ўз навбатида метаболизм тезлашишига ёрдам беради. 🥗 Тўғри овқатланиш. Кўпроқ оқсил ва клетчаткага бой маҳсулотларни истеъмол қилиш, рационда шакар, туз ва зарарли ёғларни камайтириш, зарур миқдорда сув ичиш. 🛌 Тўғри ва етарлича ухлаш. Мунтазам равишда 7-8 соатдан кам ухлаш моддалар алмашинувини секинлаштириши мумкин. 🚬 Зарарли одатлардан воз кечиш. Чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш организм заҳарланиши ва бунинг натижасида метаболизм жараёни суст кечишига олиб келади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Show all...

Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар ❗️Иммунитет тизимидан қочувчи саратон ҳужайралари билан курашишнинг янги усули топилди 📌 Саратон ҳужайралари тананинг иммунитет тизимидан яширинган ҳолда ўсади ва тарқалади. Иммунотерапия иммун тизимига яширин саратон ҳужайраларини топиш ва уларга ҳужум қилиш имконини беради. Бу эса саратон билан касалланган беморларнинг узоқ умр кўришига ёрдам беради. Бироқ, кўплаб беморларга ушбу инқилобий муолажалар жуда кам таъсир қилади ёки умуман фойда бермайди. 🟢 Иммун назорат нуқтаси ингибиторлари энг кўп ишлатиладиган иммунотерапия воситаларидан ҳисобланади. Улар саратон ҳужайралари иммунитет тизимидан яшириниш учун фойдаланадиган оқсилларни таниб олиш ва блоклаш орқали ишлайди. 🔷 Бироқ, бу оқсилларга эга бўлмаган саратон ҳужайралари турли йўллар билан яширинади. Ушбу саратон турлари билан оғриган беморларга иммун назорат нуқтаси ингибиторлари таъсир қилмагани сабабли, тадқиқотчилар бошқа янги иммунотерапия усулларини ишлаб чиқишга интилмоқда. 📑 Япониянинг Осака университети олимлари янги тадқиқотда тетрациклин антибиотиклари замонавий иммунотерапия усулларидан фарқли равишда иммун тизимига саратон ҳужайраларини аниқлашда ёрдам беришини аниқлади. Ушбу антибиотиклар Т-лимфоцитлар деб номланувчи иммунитет ҳужайраларини саратонга ҳужум қилиш ва уни йўқ қилиш учун рағбатлантиради.
“Биз ўпка саратони билан оғриган беморларнинг қон ва ўсимта тўқималарида тетрациклин антибиотик миноциклинини синаб кўрдик, — дейди етакчи муаллиф Мари Тоне. — Биз миноциклин саратон ҳужайралари томонидан ишлаб чиқарилган иммуносупрессив оқсил бўлган галактин-1га таъсир қилиб, Т-лимфоцитларнинг ўсимтага қарши фаоллигини оширишини аниқладик”.
🧑🏻‍🔬 Олимлар галактин-1 цитотоксик Т-лимфоцитларнинг ўсимтага киришининг олдини олиш орқали саратон ҳужайраларига иммунитет тизимидан қочишга ёрдам беришини аниқлади. Тетрациклин билан даволашдан сўнг, галактин-1 энди Т-лимфоцитларни ўсимтага ҳужумини тўхтата олмади. Галактин-1ни блоклаш саратонни даволашнинг янги усуллари учун калит бўлиши мумкин.
“Ушбу антибиотиклар саратон касаллигини даволашда қўлланиладиган иммун назорат нуқтаси ингибиторлари ва бошқа иммунотерапия препаратларидан фарқли таъсир механизмига эга. Умид қиламизки, ушбу тадқиқот турли иммун йўлларига таъсир қилувчи ва саратон касаллигига чалинган одамларга, айниқса замонавий иммунотерапия таъсир қилмаётган беморларга фойда келтириши мумкин бўлган янги дориларни ишлаб чиқишга олиб келади”, — дейди тадқиқот муаллифи Кота Ивахори.
📌 Тетрациклин антибиотиклари кўп йиллар давомида бутун дунёда юқумли касалликларга чалинган беморларни даволаш учун ишлатилади. Энди бу эски дорилар ҳозирда даволаниш имкониятлари кам бўлган саратон билан оғриган беморлар учун янги иммунотерапия усуллари учун йўл очиб бериши мумкин. 📓 Тадқиқот “Journal for ImmunoTherapy of Cancer” журналида чоп этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Show all...

👩🏻‍⚕️ Ҳамшираларнинг билим ва малакасини ошириш учун яратилган кенг шароитлар...
💻 Замонавий компьютер технологиялари...
🦺 Сўнгги турдаги симуляцион хоналар...
💾 Электрон ахборот ресурслари...
🖥 Инсон омилидан буткул халос бўлган имтиҳон жараёнлари...
🏢 Буларнинг бари Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказида жам бўлган. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тақдим этиладиган навбатдаги кўрсатув шу ҳақда бўлади. Юқорида ушбу кўрсатувдан анонс тақдим этилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Show all...
🏥 “Табассум ҳадя этамиз” («Дарим улыбку») халқаро хайрия жамғармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан такшил этилган акция доирасида россиялик ва америкалик машҳур пластик жарроҳ Ҳасан Баиев яна бир бор пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказига ташриф буюрди. 📌 Ўтган йилнинг декабрь ойидаги ташрифи давомида турли йилларда АҚШ, Япония ва Англияда йил одами деб тан олинган ҳамда “Жаҳон шифокори” халқаро унвонига эга Ҳ.Баиев туғма танглай ва лаб кемтиги бўлган болаларда бепул жарроҳлик амалиётларини бажариш мақсадида тиббий кўриклар ўтказган эди. 🔬 Бу галги ташриф доирасида машҳур шифокор 100 га яқин беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, 43 нафар болада бепул юқори технологик операциялар бажарди. ✅ Кеча Болалар миллий тиббиёт марказида бўлиб ўтган тадбирда бемор болаларни соғломлаштиришга қўшган ҳиссаси учун Ҳасан Баиев “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланиб, унинг жамоасига вазирликнинг эсдалик совғалари топширилди. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Show all...
🏨РШТЁИМ Наманган филиалда Яна бир янгиликка кул урилди 🍲Пархез таомлар ошхонасида беморларга овқатларни хар бир бемор учун алохида мулжалланган термостатли аравачаларда 🍽 хар бир бемор учун алохида идишларда етказиб бериш йўлга қўйилди. Шифохонада беморларни ўз 🕑вақтида ва 🥣иссиқ холатда пархез таомлар билан таъминланиши уларнинг даволанишида ижобий натижа беради. Бу ўз навбатида беморларнинг яқинлари томонидан беморлар учун мумкин бўлмаган 🍕🌯🥮🎂🥤озик овқатлар шифохонага олиб келинишини ва беморларни нотўгри овқатланишини олдини олади.
Show all...