en
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Open in Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Segment.uz

Channel Segment.uz (@segmentuz) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 72 013 subscribers, ranking 3 780 in the News & Media category and 946 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 72 013 subscribers.

According to the latest data from 27 July, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 1 120 over the last 30 days and by 22 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 19.04%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 14.74% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 13 686 views. Within the first day, a publication typically gains 10 596 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 28 July, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.

72 013
Subscribers
+2224 hours
+5137 days
+1 12030 days
Posts Archive
Нукусдаги барча кўп қаватли уйлар марказлашган иссиқлик тизимига уланади Нукус шаҳридаги қозонхона когенерация технологиялари асосида модернизация қилинади. Лойиҳа доирасида соатига 34,4 гигакалория (амалдаги қувват 1,6 гигакалория) иссиқлик ва 21,5 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий мажмуа барпо этилади. Шунингдек, 28 километр иссиқлик тармоғи тортилиб, 189 та индивидуал иссиқлик пункти ўрнатилади. Кўп қаватли уйлар ва ижтимоий объектларнинг ички иситиш тизимлари тикланади, зарур газ ва электр инфратузилмаси янгиланади. Биринчи босқичда 136 та кўп қаватли уйдаги қарийб 6 минг хонадон, яъни 23 минг нафар аҳоли ҳамда 40 та ижтимоий соҳа объекти марказлашган иссиқлик таъминоти билан қамраб олинади. Кейинги босқичларда Нукус шаҳридаги барча кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини марказлашган иссиқлик тизимига улаш кўзда тутилган. Лойиҳанинг дастлабки босқичига 20 млн доллардан зиёд тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниб, мажмуани 2028 йил февраль ойида тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган. Йилига 12,2 млн куб метр табиий газ тежалади, атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар ҳажми ҳам сезиларли қисқаради. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев эртага амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади. Давлат раҳбари Остона шаҳрида “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади. Telegram | Instagram | Facebook

Президент фармони билан 2027 йил 1 январдан: 🔹 тариф сиёсатини такомиллаштириш мақсадида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларини тасдиқлаш ваколати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясига ўтказилади; 🔹 республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбар ва ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига ичимлик сувини тежаш ва ҳудудий сув таъминоти корхоналарига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатганлик мезонлари киритилади; 🔹 ҳудудий сув таъминоти корхоналарига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатмаган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари Бош прокуратура томонидан назоратга олинади. 2027 йил 1 апрелдан бошлаб ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун бюджет ташкилотларига республика бўйича бир хил тарифлар белгиланади. ❗️ Шунингдек, ҳар йили март ойида “Сувни тежаш ойлиги” ўтказилади ва сувни қадрлаш маданиятини кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлар амалга оширилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2027 йил 1 январдан ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларини тасдиқлаш ваколати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясига ўтказилади (амалда маҳаллий вакиллик органлари томонидан тасдиқланади) — Президент фармони Telegram | Instagram | Facebook

Август ойида ҳарорат фони аста-секин пасая бошлайди. Ўзбекистон ҳудуди бўйича август ойининг ўртача ойлик ҳарорати июль ойига
Август ойида ҳарорат фони аста-секин пасая бошлайди. Ўзбекистон ҳудуди бўйича август ойининг ўртача ойлик ҳарорати июль ойига нисбатан 1,5-2,5 даражага паст бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида ўртача максимал ҳарорат +35…+37 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларда +38…+40 даражани ташкил этади. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кўп, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда. Аммо август ойида ойлик ёғингарчилик меъёри жуда камлигини унутмаслик керак. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Камида B2 сертификатига эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин Бу ҳақдаги Ҳуку
❗️Камида B2 сертификатига эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин Бу ҳақдаги Ҳукумат қарори лойиҳаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Муҳокама жараёни 12 августга қадар давом этади. Аввалроқ камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2026/2027 ўқув йили бошлангунига қадар имконият берилиши маълум қилинганди. Telegram | Instagram | Facebook

Дам олиш индустриясида мижозлар талаблари ва сегментлар ўзгармоқда: бугун одамлар шаҳар шовқинидан қочиб, тоза ҳаво ва тоғ манзаралари учун кўпроқ вақт ва маблағ сарфлашни афзал кўришяпти. Эко ва тоғ туризми актуаллашиб, бундай локацияларнинг қадри фақат ошиб борадиган давр келди. Сайёҳлар трафиги йилига 5 млн кишидан ошадиган айнан шундай қайноқ нуқта — Зоминдаги “Суфа” платосида жойлашган тайёр тижорат объекти инвесторларга таклиф этилмоқда. Бу ерда сифатли сервис ва замонавий инфратузилмага бўлган талаб таклифдан анча юқори. Бизнес актив параметрлари: ➖ Майдони: 2,66 гектар; ➖ Сиғими: 600 ўринли ресторан ва 336 ўринли меҳмонхона (4302 кв.м); ➖ Ҳолати: бизнес-жараёнларни дарҳол бошлаш учун 100% тайёр — юқори сифатли мебел ва профессионал техникалар билан тўлиқ жиҳозланган. Инвестицион пакет шартлари: ➖ Харид учун лойиҳа қийматининг 15% шахсий маблағи етарли (қолган 85% қисми банк кредити орқали қопланади); ➖ Инвесторлар учун мослашувчанлик: консорциум, улушдор бўлиш ёки мажмуани тўлиқ ижарага олиш имконияти мавжуд; ➖ Қоплаш муддати: 5 йилу 1 ой; ➖ Даромадлилик (IRR): 24,8%. Видео-шарҳ ва тўлиқ маълумот бу ерда. 📞 +998(55)5058180 Ариза қолдириш учун | Реклама

Президент янги тайинланган хорижий элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилди Шавкат Мирзиёев фавқулодда ва мухтор элчилар – Италиядан Гуидо де Санктис, Фаластиндан Ваилл Баттрехи, Саудия Арабистонидан Саад Абу Хаймид, Кувайтдан Турки Ал-Мекрад, Жазоирдан Жамила Ашур, Малайзиядан Рафеда бинти Абдул Азиз, Покистондан Муҳаммад Мудассир Типу, Озарбайжондан Рашад Мамедов ва Қозоғистондан Ерали Тугжановларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Давлат раҳбари ҳар бир элчига мурожаат қилиб, улар вакиллик қилаётган давлатлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Telegram | Instagram | Facebook

Энергетика вазирлиги ходимлари кабинетдан маҳаллага тушади — Президент топшириғи Энергетика вазирлиги тизими ходимлари 90 фоиз вақтини пастда — маҳаллаларда инфратузилма объектларидаги муаммоларни бартараф етиш ишлари билан ўтказиши керак. Бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев энергетика вазири Шерзод Хўжаевга топшириқ берди. Шунингдек, тизимни такомиллаштириш ва бозор тамойилларига ўтишни жадаллаштириш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар ва таклифлар киритилади. Суюлтирилган газ етказиб беришдан тортиб, барча йўналишларда рақобат механизмлари жорий этилади. Соҳада фақат ҳисоблагичлар ёки биллинг емас, балки ходимларнинг кунлик иш фаолияти, берилган топшириқлар ижроси ва меҳнат самарадорлигини (KPI) баҳолаш жараёнлари ҳам тўлиқ рақамлаштирилади. Кўзда тутилган барча ўзгаришларнинг бош мақсади — энергетика соҳасининг иқтисодиётдаги улушини ошириш ва енг муҳими, аҳоли кайфиятига ижобий таъсир кўрсатишдан иборат. Telegram | Instagram | Facebook

Қайси ҳолатда қарздорнинг хорижга чиқиши чекланади? Фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш фақат қонунда белгиланган ҳолларда амалга оширилиши мумкин. Кредит ташкилотларидан кредит олган шахсларнинг хорижга чиқишига ўз-ўзидан ҳеч қандай чеклов ўрнатилмайди. Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқиши эса суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда, узрсиз сабабларга кўра бажарилмаган тақдирда вақтинча чекланиши мумкин. Бундай ҳолатда давлат ижрочиси: ➖ ундирувчининг аризасига кўра ➖ ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг хорижга чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Фуқаролар чет элга чиқишга вақтинча қўйилган чекловларни my.gov.uz портали ёки МИБнинг mib.uz сайти орқали текширишлари мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook

1 августдан жарима майдончасидан автомобилни олиб чиқиш учун QR-кодли электрон рухсатнома жорий этилади Ҳукумат қарорига кўра, 2026 йил 1 августдан бошлаб транспорт воситаларини сақлаш жойларидан чиқариш учун рухсатнома фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) ёки ижро органи томонидан “Jarima maydonchasi” ахборот тизимида QR-код билан тасдиқланиб, электрон шаклда юборилади. Жарима майдончаларига олиб келинган транспорт воситаларининг кириш-чиқиши “Jarima maydonchasi” ахборот тизими орқали назорат қилинади, майдончалар давлат рақам белгиларини автоматик аниқлайдиган камера ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланади. Telegram | Instagram | Facebook

Mikroqarz — 30 kungacha 0%, ilovani yuklab oling Istalgan maqsadlar uchun 100 mlngacha. 30 kungacha 0%, AVO bank ilovasida ol
Mikroqarz — 30 kungacha 0%, ilovani yuklab oling Istalgan maqsadlar uchun 100 mlngacha. 30 kungacha 0%, AVO bank ilovasida oling Oʻrnatish #reklama 16+ avo.uz

❗️Умра визаси энди 1 йил муддатга берилади Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги умра зиёратчилари учун 365 кун (1 йил) амал қиладиган кўп марталик умра визаси тартибини жорий этди. Янги тартибга кўра, зиёратчилар визанинг амал қилиш муддати давомида Саудия Арабистонига бир неча бор кириши мумкин. Бироқ мамлакат ҳудудида бўлишнинг умумий муддати 90 кундан ошмаслиги керак. Шунингдек, ҳар бир сафар олдидан Нусук платформаси орқали меҳмонхона, транспорт ва бошқа хизматларни танлаб, умра учун рухсатнома (Пермит) расмийлаштириш талаб этилади. ❗️Мазкур кўп марталик умра визаси Ҳаж мавсумида умра амалларини бажариш ҳуқуқини бермайди. Ушбу даврда Саудия Арабистонида алоҳида тартиб-қоидалар амал қилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент фармонига кўра: 2026 йил 1 августдан “trade-in” дастури доирасида эскирган автотранспортларни топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт воситаларини харид қилиш учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади. 2026 йил якунига қадар “Экологик транспорт” тизими доирасида Тошкент шаҳрининг ҳудуди “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарига ажратиб чиқилиши таъминланади. Telegram | Instagram | Facebook

50 mln edi. Endi 100 mln bo'ldi Ipak Yuli Bank'ning yanada kuchaytirilgan «Imkoniyatlar kartasi» kredit kartasini qarshi olin
50 mln edi. Endi 100 mln bo'ldi Ipak Yuli Bank'ning yanada kuchaytirilgan «Imkoniyatlar kartasi» kredit kartasini qarshi oling.⚡ Xaridlarda ko'proq erkinlik. Har qanday vaziyatda ko'proq ishonch. Kartangizga o'z pulingizni qo'yib oddiy karta kabi ishlating. Agar yetarli bo'lmasa — kredit limitidan foydalaning. Kreditdan foydalanmasangiz — hech narsa to'lamaysiz. Agar sarflagan summani 55 kun ichida qaytarsangiz — ortiqcha to'lovlar ham bo'lmaydi. Har bir to'lovdan 0,5% keshbek olasiz — O'zbekistonda ham, chet elda ham. Ipak Yuli Mobile ilovasida bepul rasmiylashtiring va kerak bo'lganda foydalaning. Hammasi oddiy Batafsil #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган М.Мирзаев ва бошқаларга (жами 9 нафар) оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилди. Суднинг ҳукми билан М.Мирзаев Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди (ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси  2-қисмининг “а” банди (мансаб ваколатини жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда суиистеъмол қилиш) ва 208-моддасида (ҳокимият ҳаракатсизлиги) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 3 (уч) йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган ҳолда 8 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бошқа судланувчилар (улар орасида муқаддам бир неча марта судланганлар ҳам бор) Жиноят кодексининг 141-2-моддаси (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 184-моддаси (солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва бошқа моддаларнинг тегишли қисми ва бандлари билан айбдор деб топилиб, улар 4 йилдан 9 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, суд ҳукми билан етказилган зарарлар ундирилиши ҳам белгиланди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ Табиий газ етиб бориши қийин бўлган 1 минг 916 та маҳаллада иситиш тизими электрга ўтказилиши мумкин Шавкат Мирзиёев масъулларга уч ойда ушбу маҳаллалардаги иситиш тизимини электрга ўтказиш учун қанча инфратузилма ва қўшимча электр энергияси талаб этилишини ҳисоб-китоб қилишни топширди. Биринчи навбатда молиялаштириш талаб этиладиган маҳаллалар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ Энди тадбиркорлар ўзи импорт қилган ёки биржадан харид қилган суюлтирилган газни аҳоли ва бизнес субъектларига етказиб бериши мумкин бўлади. Йил бошидан хусусий сектор томонидан 157 минг тонна суюлтирилган газ импорт қилинган. Ижтимоий реестрга кирган оилаларга суюлтирилган газ учун субсидия берилади. Йил якунигача бу борада “Андижон тажрибаси” яратилади. Суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни йил якунигача режадаги 520 минг тонна ўрнига 606 минг тоннага етказиш вазифаси қўйилди. Ҳозир аҳолига газ стандарт ҳажмдаги 20 килограммли баллонларда етказилади. Ваҳоланки, айрим хонадонларга ойлик истеъмол учун 5-6 килограмм етарли бўлса, бошқа истеъмолчиларга 30-40 килограммли баллон зарур. Суюлтирилган газни ташиш, сақлаш ва тарқатиш тизими бир ойда хорижий тажриба ва халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқилади. Telegram | Instagram | Facebook

Нуриддин Мамажонов Ўзбекистоннинг Беларусдаги янги элчиси лавозимига тайинланди. Бунгача у Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбос
Нуриддин Мамажонов Ўзбекистоннинг Беларусдаги янги элчиси лавозимига тайинланди. Бунгача у Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари­ – ­ инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Telegram | Instagram | Facebook

“Ҳудудий электр тармоқлари”нинг янги раҳбари Сардор Исақулов бунгача Тошкент вилоятининг Бўка ва Паркент туманларига ҳокимлик
“Ҳудудий электр тармоқлари”нинг янги раҳбари Сардор Исақулов бунгача Тошкент вилоятининг Бўка ва Паркент туманларига ҳокимлик қилган. Аввалроқ у “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари ҳамда Энергетика вазирлигининг Марказий диспетчерлик бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz - Statistics & analytics of Telegram channel @segmentuz