Segment.uz
前往频道在 Telegram
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览
频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 74 072 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 523,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 913 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 74 072 名订阅者。
根据 15 九月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 522,过去 24 小时变化为 -7,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 15.89%。内容发布后 24 小时内通常能获得 12.49% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 11 768 次浏览,首日通常累积 9 253 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 16 九月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
74 072
订阅者
-724 小时
-707 天
+52230 天
帖子存档
74 081
2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспортларни гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш хизмати жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
74 081
❗️2026 йил 1 октябрдан жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлари ўзгарганда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи давлат органларига тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартиришлар киритиш амалиёти йўлга қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
74 081
❗️2026 йил 1 октябрдан career.edu.uz платформасида “Хориждаги талабалар” модули ишга туширилиб, чет элда таҳсил олаётган ёшларнинг давлат ва хусусий секторда амалиёт ўташи ҳамда келгусида ишга жалб этилиши таъминланади.
Telegram | Instagram | Facebook
74 081
❗️Иш кунлари соат 23.00 дан 07.00 гача, дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари соат 22.00 дан 09.00 гача шовқин чиқариш орқали фуқароларнинг осойишталигини бузишга йўл қўйилмайди.
Президент тегишли қонунни имзолади.
Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Telegram | Instagram | Facebook
74 081
+2
Янги инвестиция лойиҳаси: Қарши шаҳрида “QARSHI MALL” гипермаркети барпо этилмоқда
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ҳудудларда замонавий хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича берилган топшириқлар ижроси доирасида Қарши шаҳрида “QARSHI MALL” гипермаркети қурилиши лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа борасидаги ишлар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ишчи гуруҳи томонидан атрофлича ўрганилди.
Мазкур йирик лойиҳа доирасида 400 дан ортиқ янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш имконияти яратилади. Бу эса ҳудудда кичик бизнесни ривожлантириш, янги бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишда муҳим амалий қадамдир.
Шунингдек, “QARSHI MALL” гипермаркети фаолияти йўлга қўйилиши натижасида 500 дан ортиқ доимий иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда. Бунда, энг аввало, маҳаллалардаги ишсиз фуқароларни доимий даромад манбаи ва иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Эътиборлиси “QARSHI MALL” гипермаркетини ташкил этиш лойиҳаси Қарши шаҳрининг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга, янги тадбиркорлик субъектлари ва иш ўринлари яратилишига, аҳоли даромадларининг ошишига ҳамда маҳаллалардаги бандлик масалаларини ҳал этишга муносиб ҳисса қўшади.
Реклама
74 081
❗️ 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб:
▪️ мобиль алоқа воситалари орқали SMS-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф (реклама) қилувчи ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан сўнг ушбу ҳаракатларни (рекламани) амалга оширади;
▪️ мобиль алоқа воситаларига реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарномаларни жўнатиш хизматини кўрсатувчи юридик шахслар ўзларининг ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказгандан кейин тегишли хизматларни кўрсатишига йўл қўйилади;
▪️ реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини телекоммуникация тармоқлари (мобиль алоқа) орқали соат 18.00 дан 09.00 гача тарқатиш тақиқланади.
Telegram | Instagram | Facebook
74 081
“Маҳалла еттилиги” аъзолари орасида қайси бирининг иши кўпроқ самара бермоқда деб ҳисоблайсиз?
74 081
2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспортларни гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш хизмати жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
74 081
1 daqiqada kartaga pul
Garovsiz, kafillarsiz va ma'lumotnomasiz 100 mlngacha kredit
Oʻrnatish
#reklama
avo.uz
74 081
❗️Бошланғич таълим ўқитувчиларига малака сертификати, ҳуқуқшунослик фанидан эса миллий сертификат бериш йўлга қўйилади
Ҳукуматнинг тегишли (411-сон, 29.07.2026-йил) қарори билан, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:
➖ Бошланғич таълим ўқитувчиларининг билим даражаси ва педагогик маҳорати аниқланиб, уларга 3 йил муддатга амал қилувчи A+, A, B+, B, C+, C сертификатлари берилади. B+ ва ундан юқори сертификатга эга ўқитувчиларнинг ҳар ойлик маошига 15 фоиз устама тўланади;
➖ Ҳуқуқшунослик фанини билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат бериш йўлга қўйилади;
➖ Хитой, корейс, япон, испан, италян, форс, дарий, пушту, урду, ҳинд ва уйғур тилларидан чет тилини билишнинг кўп даражали (multi-level) тест тизими жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
74 081
+2
Шавкат Мирзиёев куни Сеул шаҳрида биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида иштирок этди. Ўз нутқида президент ҳамкорликнинг бешта стратегик йўналиши бўйича таклифлар билдирди.
➖ “Марказий Осиё – Корея Республикаси: жадал ривожланиш йўлидаги ҳамкорлик” деб номланган узоқ муддатли концептуал қарашни ишлаб чиқиш таклиф этилди.
➖ Саноат кооперацияси ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш доирасида минтақа бозори учун инновацион ишлаб чиқариш базаси бўлиб хизмат қиладиган “Марказий Осиё – Корея” саноат-технологик паркини Ўзбекистонда ташкил этишга тайёрлик билдирилди.
➖ Минтақада ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари – геология-қидирув ва қазиб олишдан тортиб, хомашёни чуқур қайта ишлаш ҳамда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларни қамраб оладиган йирик саноат кластерларини ташкил этиш мақсадида муҳим минераллар бўйича Минтақавий инвестиция альянсини шакллантириш таклиф этилди.
➖ Иқтисодиётларимиздаги бир-бирини тўлдириб турувчи имкониятларни бирлаштириш мақсадида Марказий Осиё ва Корея ўртасида иқлим ва углерод ҳамкорлиги бўйича форматни ишга тушириш таклиф этилди.
➖ Инсон капиталини ривожлантириш соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликни шакллантириш таклиф этилди. Президент Ли Чжэ Мённинг “Ўхшаши йўқ Корея” доктринасини ушбу кенг кўламли жараён учун Марказий Осиёдаги асосий таянч майдонлардан бирига айлантириш таклиф этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
74 081
❗️Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 16 сентябрь куни бўлиб ўтган оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Telegram | Instagram | Facebook
74 081
“Менга вақт етмайди” — Президент ўзини қийнаётган нарса ҳақида
Шавкат Мирзиёев 3 кунлик давлат ташриф билан Жанубий Кореяда бўлиб турибди. Журналист Азиза Қурбонова ташриф доирасидаги иш жадвали жуда тиғиз эканлигини, Сеул Тошкентдан тўрт соат олдинда бўлгани учун давлат раҳбарининг иш куни тонгги соат 04:00 да бошланаётганини маълум қилди.
“…Мен машинада кўп юраман, кўчада бир-бири билан мулоқот қилиб кетаётган ёшларни кўриб ўйлайман: қани энди улар энг бахтли кунлари шу эканини билсалар… Биласизларми, Президент бўлиб мени нима қийнайди? Менга вақт етмайди!”Telegram | Instagram | Facebook
74 081
Ҳудудларда қатор тайинловлар амалга оширилди
➖ Дилобар Каттабекова Сирдарё вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Гулистон давлат университетида масъул лавозимда фаолият юритган.
➖ Ажинияз Кайпназаров Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг масъул ходими эди.
➖ Рустамжон Эгамбердиев Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Хўжаобод тумани ҳокимининг ўринбосари эди.
➖ Хондамир Ахунбабаев Наманган вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникация масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача «Наманган эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат муассасаси директори эди.
➖ Азизбек Абдусаломов Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Мингбулоқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари эди.
➖ Рустам Қобилов Самарқанд вилояти ҳокимининг расмий делегацияларнинг ташрифи масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари эди.
➖ Жўрабек Суюнов Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у вилоят туризм бошқармаси бошлиғи эди.
Telegram | Instagram | Facebook
74 081
Keshbek va arzon yo'l haqi
Xaridlar, o'tkazmalar va transport uchun yagona karta.
Sinab koʻrish
#reklama
ru.ipakyulibank.uz
74 081
2028 йил 1 январдан бошлаб пенсия ёшини ҳар йили 3 ойга ошириб борган ҳолда 2039 йилда эркаклар учун 63 ёшга ва аёллар учун 58 ёшга етказиш режалаштирилмоқда — Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Шунингдек, фармон лойиҳасига кўра, 2027 йил 1 январдан:
➖ пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун инобатга олинадиган охирги меҳнат фаолияти давомидаги беш йиллик иш ҳақи даври ҳар йили бир йилга ошириб борилган ҳолда йигирма йилликдаги иш ҳақи даврига етказилади. Бунда пенсия тайинлашда ўртача иш ҳақини аниқлашда фуқаронинг энг паст даромадли даврининг 10 фоизини пенсия ҳисоб-китобидан чиқариб ташлаш тартиби жорий этилади;
➖ ёшга доир пенсия тайинлаш учун белгиланган камида 7 йил иш стажи ҳар йили бир йилга босқичма-босқич оширилган ҳолда 2034 йилда 15 йилга етказилади. Бунда энг кам иш стажига эга бўлмаган фуқароларга умумий белгиланган пенсия ёшидан беш йилдан кейин ёшга доир нафақа олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
➖ 2028 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи марта пенсия тайинлашда иш ҳақининг юқори чегараси пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 бараваридан 13 бараварига оширилади.
Шу билан бирга:
— ишсиз қолганлар 2 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолади;
— 2030 йилдан жамғарилган пенсия пулини даволаниш ёки ипотека бошланғич тўловига ишлатиш мумкин бўлади.
Mуҳокама 30 сентябргача давом этади.
Telegram | Instagram | Facebook
74 081
2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспортларни гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш хизмати жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
74 081
❗️2026 йил 1 октябрдан жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлари ўзгарганда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи давлат органларига тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартиришлар киритиш амалиёти йўлга қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
74 081
❗️2026 йил 1 октябрдан career.edu.uz платформасида “Хориждаги талабалар” модули ишга туширилиб, чет элда таҳсил олаётган ёшларнинг давлат ва хусусий секторда амалиёт ўташи ҳамда келгусида ишга жалб этилиши таъминланади.
Telegram | Instagram | Facebook
74 081
Pepsi bilan lazzatli
O‘zbekistonliklarning 58,7 foizi PEPSI’ni tanladi! Demak, milliy taomlar PEPSI bilan lazzatli!
Batafsil
#reklama
instagram.com
