ar
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

الذهاب إلى القناة على Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Segment.uz

تُعد قناة Segment.uz (@segmentuz) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 74 091 مشتركاً، محتلاً المرتبة 3 531 في فئة الأخبار والوسائط والمرتبة 918 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 74 091 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 16 سبتمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار 494، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -8، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 16.07‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 12.70‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 11 904 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 9 407 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 0.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 17 سبتمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الأخبار والوسائط.

74 091
المشتركون
-824 ساعات
-647 أيام
+49430 أيام
أرشيف المشاركات
2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспортларни гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш хизмати жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 октябрдан жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлари ўзгарганда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи давлат органларига тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартиришлар киритиш амалиёти йўлга қўйилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 октябрдан career.edu.uz платформасида “Хориждаги талабалар” модули ишга туширилиб, чет элда таҳсил олаётган ёшларнинг давлат ва хусусий секторда амалиёт ўташи ҳамда келгусида ишга жалб этилиши таъминланади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Иш кунлари соат 23.00 дан 07.00 гача, дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари соат 22.00 дан 09.00 гача шовқин чиқариш орқали фуқароларнинг осойишталигини бузишга йўл қўйилмайди. Президент тегишли қонунни имзолади. Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook

Янги инвестиция лойиҳаси: Қарши шаҳрида “QARSHI MALL” гипермаркети барпо этилмоқда Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонид
+2
Янги инвестиция лойиҳаси: Қарши шаҳрида “QARSHI MALL” гипермаркети барпо этилмоқда Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ҳудудларда замонавий хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича берилган топшириқлар ижроси доирасида Қарши шаҳрида “QARSHI MALL” гипермаркети қурилиши лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа борасидаги ишлар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ишчи гуруҳи томонидан атрофлича ўрганилди. Мазкур йирик лойиҳа доирасида 400 дан ортиқ янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш имконияти яратилади. Бу эса ҳудудда кичик бизнесни ривожлантириш, янги бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишда муҳим амалий қадамдир. Шунингдек, “QARSHI MALL” гипермаркети фаолияти йўлга қўйилиши натижасида 500 дан ортиқ доимий иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда. Бунда, энг аввало, маҳаллалардаги ишсиз фуқароларни доимий даромад манбаи ва иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Эътиборлиси “QARSHI MALL” гипермаркетини ташкил этиш лойиҳаси Қарши шаҳрининг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга, янги тадбиркорлик субъектлари ва иш ўринлари яратилишига, аҳоли даромадларининг ошишига ҳамда маҳаллалардаги бандлик масалаларини ҳал этишга муносиб ҳисса қўшади. Реклама

❗️ 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб: ▪️ мобиль алоқа воситалари орқали SMS-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф (реклама) қилувчи ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан сўнг ушбу ҳаракатларни (рекламани) амалга оширади; ▪️ мобиль алоқа воситаларига реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарномаларни жўнатиш хизматини кўрсатувчи юридик шахслар ўзларининг ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказгандан кейин тегишли хизматларни кўрсатишига йўл қўйилади; ▪️ реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини телекоммуникация тармоқлари (мобиль алоқа) орқали соат 18.00 дан 09.00 гача тарқатиш тақиқланади. Telegram | Instagram | Facebook

“Маҳалла еттилиги” аъзолари орасида қайси бирининг иши кўпроқ самара бермоқда деб ҳисоблайсиз?
Anonymous voting

2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспортларни гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш хизмати жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook

1 daqiqada kartaga pul Garovsiz, kafillarsiz va ma'lumotnomasiz 100 mlngacha kredit Oʻrnatish #reklama avo.uz

❗️Бошланғич таълим ўқитувчиларига малака сертификати, ҳуқуқшунослик фанидан эса миллий сертификат бериш йўлга қўйилади Ҳукуматнинг тегишли (411-сон, 29.07.2026-йил) қарори билан, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб: ➖ Бошланғич таълим ўқитувчиларининг билим даражаси ва педагогик маҳорати аниқланиб, уларга 3 йил муддатга амал қилувчи A+, A, B+, B, C+, C сертификатлари берилади. B+ ва ундан юқори сертификатга эга ўқитувчиларнинг ҳар ойлик маошига 15 фоиз устама тўланади;Ҳуқуқшунослик фанини билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат бериш йўлга қўйилади; ➖ Хитой, корейс, япон, испан, италян, форс, дарий, пушту, урду, ҳинд ва уйғур тилларидан чет тилини билишнинг кўп даражали (multi-level) тест тизими жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев куни Сеул шаҳрида биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида иштирок этди. Ўз нутқида президент ҳ
+2
Шавкат Мирзиёев куни Сеул шаҳрида биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида иштирок этди. Ўз нутқида президент ҳамкорликнинг бешта стратегик йўналиши бўйича таклифлар билдирди. ➖ “Марказий Осиё – Корея Республикаси: жадал ривожланиш йўлидаги ҳамкорлик” деб номланган узоқ муддатли концептуал қарашни ишлаб чиқиш таклиф этилди. ➖ Саноат кооперацияси ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш доирасида минтақа бозори учун инновацион ишлаб чиқариш базаси бўлиб хизмат қиладиган “Марказий Осиё – Корея” саноат-технологик паркини Ўзбекистонда ташкил этишга тайёрлик билдирилди. ➖ Минтақада ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари – геология-қидирув ва қазиб олишдан тортиб, хомашёни чуқур қайта ишлаш ҳамда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларни қамраб оладиган йирик саноат кластерларини ташкил этиш мақсадида муҳим минераллар бўйича Минтақавий инвестиция альянсини шакллантириш таклиф этилди. ➖ Иқтисодиётларимиздаги бир-бирини тўлдириб турувчи имкониятларни бирлаштириш мақсадида Марказий Осиё ва Корея ўртасида иқлим ва углерод ҳамкорлиги бўйича форматни ишга тушириш таклиф этилди. ➖ Инсон капиталини ривожлантириш соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликни шакллантириш таклиф этилди. Президент Ли Чжэ Мённинг “Ўхшаши йўқ Корея” доктринасини ушбу кенг кўламли жараён учун Марказий Осиёдаги асосий таянч майдонлардан бирига айлантириш таклиф этилди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 16 сентябрь куни бўлиб ўтган оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Telegram | Instagram | Facebook

“Менга вақт етмайди” — Президент ўзини қийнаётган нарса ҳақида Шавкат Мирзиёев 3 кунлик давлат ташриф билан Жанубий Кореяда бўлиб турибди. Журналист Азиза Қурбонова ташриф доирасидаги иш жадвали жуда тиғиз эканлигини, Сеул Тошкентдан тўрт соат олдинда бўлгани учун давлат раҳбарининг иш куни тонгги соат 04:00 да бошланаётганини маълум қилди.
…Мен машинада кўп юраман, кўчада бир-бири билан мулоқот қилиб кетаётган ёшларни кўриб ўйлайман: қани энди улар энг бахтли кунлари шу эканини билсалар… Биласизларми, Президент бўлиб мени нима қийнайди? Менга вақт етмайди!”
Telegram | Instagram | Facebook

Ҳудудларда қатор тайинловлар амалга оширилди ➖ Дилобар Каттабекова Сирдарё вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос
Ҳудудларда қатор тайинловлар амалга оширилдиДилобар Каттабекова Сирдарё вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Гулистон давлат университетида масъул лавозимда фаолият юритган. ➖ Ажинияз Кайпназаров Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг масъул ходими эди. ➖ Рустамжон Эгамбердиев Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Хўжаобод тумани ҳокимининг ўринбосари эди. ➖ Хондамир Ахунбабаев Наманган вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникация масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача «Наманган эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат муассасаси директори эди. ➖ Азизбек Абдусаломов Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Мингбулоқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари эди. ➖ Рустам Қобилов Самарқанд вилояти ҳокимининг расмий делегацияларнинг ташрифи масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари эди. ➖ Жўрабек Суюнов Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у вилоят туризм бошқармаси бошлиғи эди. Telegram | Instagram | Facebook

Keshbek va arzon yo'l haqi Xaridlar, o'tkazmalar va transport uchun yagona karta. Sinab koʻrish #reklama ru.ipakyulibank.uz
Keshbek va arzon yo'l haqi Xaridlar, o'tkazmalar va transport uchun yagona karta. Sinab koʻrish #reklama ru.ipakyulibank.uz

2028 йил 1 январдан бошлаб пенсия ёшини ҳар йили 3 ойга ошириб борган ҳолда 2039 йилда эркаклар учун 63 ёшга ва аёллар учун 58 ёшга етказиш режалаштирилмоқдаПрезидент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Шунингдек, фармон лойиҳасига кўра, 2027 йил 1 январдан: ➖ пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун инобатга олинадиган охирги меҳнат фаолияти давомидаги беш йиллик иш ҳақи даври ҳар йили бир йилга ошириб борилган ҳолда йигирма йилликдаги иш ҳақи даврига етказилади. Бунда пенсия тайинлашда ўртача иш ҳақини аниқлашда фуқаронинг энг паст даромадли даврининг 10 фоизини пенсия ҳисоб-китобидан чиқариб ташлаш тартиби жорий этилади; ➖ ёшга доир пенсия тайинлаш учун белгиланган камида 7 йил иш стажи ҳар йили бир йилга босқичма-босқич оширилган ҳолда 2034 йилда 15 йилга етказилади. Бунда энг кам иш стажига эга бўлмаган фуқароларга умумий белгиланган пенсия ёшидан беш йилдан кейин ёшга доир нафақа олиш ҳуқуқи сақланиб қолади. ➖ 2028 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи марта пенсия тайинлашда иш ҳақининг юқори чегараси пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 бараваридан 13 бараварига оширилади. Шу билан бирга: — ишсиз қолганлар 2 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолади; — 2030 йилдан жамғарилган пенсия пулини даволаниш ёки ипотека бошланғич тўловига ишлатиш мумкин бўлади. Mуҳокама 30 сентябргача давом этади. Telegram | Instagram | Facebook

2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспортларни гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш хизмати жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 октябрдан жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлари ўзгарганда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи давлат органларига тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартиришлар киритиш амалиёти йўлга қўйилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 октябрдан career.edu.uz платформасида “Хориждаги талабалар” модули ишга туширилиб, чет элда таҳсил олаётган ёшларнинг давлат ва хусусий секторда амалиёт ўташи ҳамда келгусида ишга жалб этилиши таъминланади. Telegram | Instagram | Facebook

Pepsi bilan lazzatli O‘zbekistonliklarning 58,7 foizi PEPSI’ni tanladi! Demak, milliy taomlar PEPSI bilan lazzatli! Batafsil
Pepsi bilan lazzatli O‘zbekistonliklarning 58,7 foizi PEPSI’ni tanladi! Demak, milliy taomlar PEPSI bilan lazzatli! Batafsil #reklama instagram.com