cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

УСТОЗ ВА ШОГИРД

Устоз бўлиш учун шогирдлик пиллапояларини бирин-- кетин сабр билан босиб ўтмоқ даркор. Устоз --шогирд мактабини тарбияланувчиси ва умрининг поёнига қадар ўқувчиси ҳамда уқувчиси бўлиши шарт.

Show more
Advertising posts
424
Subscribers
-424 hours
+57 days
+1730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

ЭҲТИМОЛ БУ НАЖОТДИР... Жазирама иссиқ. Кўчада юриб бўлмайдиган даражада қуёш нурини аямай сочмоқда. Сен эса машинангда кетаяпсан. Кўчада бир одамни терга ботиб йўлда кетаётганини кўрдинг. Ҳаттоки кийимлари тер сувидан ювилиб ҳўл бўлиб ҳам кетган. Сен ундан ирганма, балки машинангни эшигини у инсон учун очиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... Табиий ҳолки ишлашинг керак. Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсамни келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт. Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур... Отанг сенга мурожаат қилиб: "ўғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур... Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134-оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар: «Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди. Бир кун келиб хаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт. Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан». Доктор Муҳаммад Ратиб ал-Набулсий @Marvaridfikrlar
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
АЙТИЛГАН СЎЗ ~ ОТИЛГАН ЎҚ Аввало, каломнинг айтилган вақтига аҳамият бер. Иккинчидан гапнинг сабабига назар сол. Учинчи, гапнинг кайфиятига - қай ҳол билан, овознинг баланд-пастлигига, қандай гапирилаётганига. Тўртинчи, гапнинг узун-қисқалиги, қанчалик маънолар билдираётганига эътибор қилгин. Бешинчидан гапнинг айтилаётган жойига аҳамият бер! Эй, азиз инсон! Мана шу беш тамойилдан зинҳор ғафлатда қолмагин! «ИЛМ ОЛИШ СИРЛАРИ» китобидан. @Marvaridfikrlar
Show all...
👍👍👍👍👍 Batafsil “Бўпти, гаплашамиз” эмас, “АЛЛОҲГА  ОМОНАТСИЗ !” Яқинларим билан хайрлашаётганда хоҳ мактубда, хоҳ телефонда ва ёки юз кўришиб турган ҳолда бўлсин «Аллоҳга омонатим!» дейишга одатланганман. Болалигимизда онам хайрлашаётганда «Аллоҳга омонат бўлинг!», «Аллоҳнинг паноҳидасиз!» деб видолашишни ўргатганлар. «Аллоҳ омонатга хиёнат қилмайди. Яхши кўрганларинг билан хайрлашаётганда «Аллоҳга омонатсиз!» десанг, кейинги дийдорда уларни соғ-саломат кўрасан», деб уқтиргандилар. Бола ақлим билан бу ўгит маъносини чуқур тушунмаганим аниқ, лекин ҳар гал қариндошларимиз билан соғ-омон хайрлашганимизда «Аллоҳга омонатсиз» деган иборани яхши кўриб кетардим. Ҳали-ҳануз «Аллоҳга омонатсиз!» деганимда кўнглим хотиржам тортади. Ибн Можа ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Хайрлашаётганингизда, бир-бирингиздан айрилаётганингизда “Сени Аллоҳга омонат топширдим” денг”, дея марҳамат қилинади. Яқинда бу ҳадиснинг ҳикматини янада чуққурроқ англатувчи бир ҳодиса рўй берди. Ҳар куни эрталаб укам билан гаплашиб бўлиб «Майли, Аллоҳга омонатсан, Ўзи паноҳида асрасин!» дейман. Уч кун олдин атрофни туман қоплаган эди. Автомобилда фалокатга учрабди. Тўғридан ва орқа тарафдан келаётган машиналарга ҳалал бермаслик учун четга ҳаракатланмоқчи бўлганида бошқарувдан чиққан улов ариққа ағдарилиб кетибди. Темир топилади, моддий йўқотишнинг ўрни тўлади. Энг муҳими, пачақланиб, буралиб кетган автомашина ичидан ўша атрофдаги одамлар укамни соғ-саломат тортиб олишибди. Даҳшатли фалокатдан фақат пешонасида кичик ғурра билан соғ-омон чиққан укамни паноҳида асраган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар, шукроналар бўлсин! Зеро,“Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофазачи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг энг раҳмлигидир” (“Юсуф” сураси, 64-оят). Яқинларингиз билан хайрлашаётганингизда қайта дийдорлашишни истасангиз, «Кўришгунча», «Хайр», «Бўпти, гаплашамиз» деб  эмас, «Аллоҳга омонатимсиз!», «Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрасин!» деб хайрлашинг. «Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!» денгки, бу муҳаббат ҳаққи-ҳурмати яқинларингиз Аллоҳдан ўзини ва сизни муҳофаза қилишини сўраб дуолар қилсин. Аллоҳга омонат бўлинг! Умида Азиз •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀
Show all...
#тафаккур • Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра, шолғом экса, қозонига тушади-ку. • Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра, булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку. • Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку. • Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи "ичидан тўқиб чиқаргани"ни билади-ку? • Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирса-ю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку. • Одамзод нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими? • Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳумни улар кўрмайдилар-ку?! • Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи "маънавият" деб аталади. Ўткир Ҳошимов Бизни кузатишда давом этинг. https://t.me/solihalar_suxbati
Show all...
Солиҳалар суҳбати.

Мурожат учун: @muqaddam_otinoyi Кун давомида 👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли афоризм ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар

#хикматлардан Кўриб турганинг ҳамма вақт ҳам ҳақиқат бўлайвермайди. *** Гоҳида биз кўп нарсани кўрамиз, аммо энг муҳимини пайқамаймиз. *** Камондан ўқ узиш бизни ҳақиқатни қандай излашга ўргатади. Камончи мўлжалга тушмаса, бошқаларни айбламай, ўз хатосини излайди. *** Олийжаноб инсон устунлигини билади, аммо бошқалар билан пойгалашишдан қочади. У барча билан келишади, аммо ҳеч ким билан тил бириктирмайди. Конфуций Dilfuza_hikmatlar_gulshani
Show all...
ШОИР БЎЛМОҚЧИМАН, ДЕБСАН... Шоир бўлмоқчиман, дебсан хатингда, Шеърият сирларин ўргатинг, дебсан. Сен гўё чақмоққанд тутиб отингга, Борса қайтмас йўлни кўзлаб турибсан. Шоирлик касб эмас минбаъд, укажон, Шоирлик ҳикматдир, ҳикмат, укажон. Эсимда: оқ тутлар айни гарқ пишган, Яшил шохлар аро терардик қувнаб Шу пайт қуртбоқарлар келиб қолишган, Қўлида болта-ю чопқилар ўйнаб. Баргни обкетдилар боғлаб, укажон, Лекин бизлар қолдик йиғлаб, укажон. Умр гарчи узун, кечар бир онда, Умр камалакдир ер ва кўкка дол. Баъзи шоирлар бор - кўнгли осмонда, Ҳатто ўз бўйича пастлаши малол, Сен кўкдан излама маъни, укажон, Аввал ўз ерингни тани, укажон. Бугун юрт ҳақида ўй сурсанг агар Оламга бир қара: ким танир бизни? Пахтангдан таниса ерингни башар, Шеърингдан танисин юрагимизни! Қалбингни халққа эт минбар, укажон Жаҳон шунда сени тинглар, укажон. Она тил! бизга маъбад бетимсол, Ҳар бир миллат учун ўз тили Она! Тил-ўтмиш, тил-бугун, тил - бу истиқлол Тил - она халқингдан нурли нишона. Не бор «она» деган сўздек, укажон, Ўзбексан, ўзбек бўл, ўзбек, укажон. Ҳа! Шоир қалбининг харитасида Сўз, туйғу, ранг, имон эрур бош томир. Оролдек денгиз ҳам қурир аслида, Ҳайқириб оқмаса Аму билан Сир. Чўққиларга солгин ларзон, укажон, Гувлаб турсин улуғ уммон, укажон. Ўтган устозларда қисмат ягона: Сўздан номдор улар, сўздан хунбағир. Қоғоз-ку бир оҳдан учгай тўлғона, Унга муҳрланган ҳақиқат оғир. Енгилли ризқ бўлмас бизга, укажон, Қанот бер энг юкдор сўзга, укажон. Сен мағрур камтар бўл! Лекин бир четда Чекиниб яшама якка, хор, нольон. Жаҳонда ҳар недан Адолат катта, Лекин митти қалбдир унга ошиён. Кўз тутар одамлар, халқинг, укажон, Бош устида бўлсин қалбинг, укажон. Сен дўст бўл, вақтида фош эт Ягони, Ишқда Отеллодан бўлгин беш баттар. Асраб қолмоқ учун Мўмин Мирзони Тутқаз Алишернинг қўлига ханжар... Шоирнинг юраги доғли, укажон Сен ҳам шу дард билан оғри, укажон. Долғалар гоҳ тиниб, шоирнинг қалби Афсонавий кўлдек сукутда онлар. Топилар, тош отиб тўлқин чиқариб, Томоша қилишга ҳавасманд жонлар. Қўйни тошлилар кўп, кўпдир, укажон, Тўлқин ур, четга сур, чўкдир, укажон. Борди-ю, сендан ҳеч чиқмаса шоир, Зарур жиҳатларнинг кам бўлса бири, Ўксима, тонгда тур, табиат соҳир, Қара, рангин шеърдир ўзбекнинг ери. Шу юртни бир умр севсанг, укажон, Ҳақиқий шоир ҳам сенсан, укажон! ✍Омон Матжон @телба_хаёллар
Show all...
Эркин Воҳидов , Зулфия , Абдулла Орипов , Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА , Муҳаммад Юсуф , Шавкат Рахмон ... бир келдию кетди. Шеърларини ёд олардик. Ширин жоним фидо улсун , ўшал бўйлаб қарашларга...
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Ассаламу алайкум кўнгли яқин инсонларим!
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
* * * Шоирлик даъвосин қилиб яшадим, Жонимга ўт кетди гоҳ бир сўзни деб. Ўзимни унутиб, сўзни алқадим, Бир кун ҳам яшамай ўтдим ўзни деб. “Пуф” десам, кафтимда турган пат каби Эллик йил ёзганим учади елга. Аммо ачинмасман ўтган умримни Бекорга совуриб... демасман: “нега?” Қаёнга талпиндим, нима истадим, Бир сўзим қоларми, қолмасми оё. Бир дона сўз каби бўлдими қадрим, Эй, сенга барибир эмасми, дунё?! Менга илҳом берган сенмассан, ахир, Менга сен нима-ю, ким бўлди ғаним. Назмда танглайим кўтарган тақдир, Менга сўздан азиз халқим, Ватаним. Бир сўзим қоларми, қолмасми оё, Бир умр туйдим сўз сеҳрин, сафосин. То мавжуд бу ҳаёт, мавжудсан, дунё, Мендан сўзим эмас, Ватаним қолсин. Сулаймон ШОДИЕВ Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
*** Бу дунё бир келгуликдир Қайта келмоқ қилмас насиб, Умр — жом бир тўлгуликдир Қайта тўлмоқ қилмас насиб. Яшар бўлсанг одам каби, Одам каби ўлгайдирсан. Ўлим ҳам бир марталикдир, Қайта ўлмоқ қилмас насиб... Шерзод Ғойиб @Marvaridfikrlar
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.