cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

УСТОЗ ВА ШОГИРД

Устоз бўлиш учун шогирдлик пиллапояларини бирин-- кетин сабр билан босиб ўтмоқ даркор. Устоз --шогирд мактабини тарбияланувчиси ва умрининг поёнига қадар ўқувчиси ҳамда уқувчиси бўлиши шарт.

Більше
Рекламні дописи
408
Підписники
-124 години
+77 днів
+530 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
"Тонг отади , кун ботади , одамзотни умри ўтади"--деган экан машойихлар. Кун ва тун , тонг ва оқшом инсон умрининг ажралмас қисми. Яратгандан хайрлисини сўрайлик. Кечамизнинг тинчини , кундузимизнинг ганжини бергин Эй Яратган Эгамиз. Оқшомингиз осуда ва хотиржамликда ўтсин диндошларим. Оқшомдан мунаввар тонгга қадар Аллоҳимга омонатсиз қадрдонларим.
Показати все...
МЎЪЖИЗА ЯРАТИШ Таълим мудирлигидан бир мактабга текширувчи юбормоқчи бўлишибди. Текширувчи йўлга чиқиб йўлнинг ярмига келганида машинаси бузилиб қолибди. У машина тузатишни билмас экан. Машинанинг капотини очиб моторга термулиб, қўлидан бир иш келмай ўтираверибди. Шу пайт унинг олдидан бир болакай ўтиб қолибди. Болакай текширувчига: "Майлими сизга ёрдам берсам?", дебди. Текширувчи: "Тузатиш қўлингдан келса майли", дебди. Болакай: "Отам механик, мен у кишига ёрдам бериб тураман", дебди. Болакай моторга қараб туриб текширувчидан асбоблар ва калитлар турадиган қутини олиб келишини сўрабди. Текширувчи қутини олиб келиб болакайнинг олдига қўйибди. Бир неча дақиқа уринишдан сўнг болакай теширувчидан машинани ўт олдиришни сўрабди. Текширувчи ҳайрон бўлиб машинани ўт олдирибди. Машинанинг мотори соатдек аниқ ишлай бошлабди. Текширувчи болакайга раҳмат айтиб, ундан нега бу вақтда мактабга бормасдан бу ерларда юрганини сўрабди. Болакай шундай дебди: "Мен синфимизда энг қолоқ ўқувчиман. Бизнинг мактабимизга бугун текширувчи келар экан. Шунинг учун ўқитувчимиз бугун мактабга келмаслигимни тайинлаган эдилар. Акс ҳолда мактабни шарманда қилар эканман!". Фикр: Ана шунақа қилиб биз истеъдодларни ҳалок қиламиз. Закийлик ва мўъжизалар яратиш фақатгина мактаб ўқув дастурларида чекланган эмас. Шахсларни муносиб ўрнига қўйиш билан биз мўъжизалар яратишимиз мумкин. Синфимизда иккичилар бор эди. Муаллимлар доимо уларга "сенлар одам бўлмайсан" дан нарига ўтишмас эди. Улар дарсларда иккичи бўлишсада мотоциклнинг моторини титиб ташлаб бошқатдан тера олар эди. Ҳолбуки, аълочилар бу ишни қила олмас эди. Ўша иккичилар "одам бўлмайсан"ни эшитавериб охири бузуқ йўлларга кириб жувонмарг бўлиб кетди. Ёшларнинг руҳини синдириб қўймайлик. Улардаги истеъдодни аниқлаб ўша томон йўналтирайлик. Ана шунда ҳақиқий мўъжизани кўрамиз иншааллоҳ! Муаллиф: интернет @Xazon_Rezgi
Показати все...
00:44
Відео недоступнеДивитись в Telegram
- Эшик қачон очилар экан?- деди дарвеш кўз ёши селоб оқиб. Пиру комил табассум қилди: - Чиройли тақиллатиб, ёқимли овозда чақирганингда ... ✍@umidaaziz
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
* * * Кечалардан бедор ўтаман, Чорасизлик руҳим ичра зич. Мен билмайман, кимни кутаман? Дунё соғинч... Даҳшатли соғинч!.. ✍Усмон АЗИМ https://t.me/qashqadaryo_adabiyoti 🔹🔹🔹
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
*** Энг буюк Ҳаж бир кўнгилга йўл топиб киришдир. Жалолиддин Румий Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Показати все...
Она келиб олис қишлоқдан Ўғли билан яшай бошлади Ва дастурхон ёзилган чоқда Ширмой ноннинг четин тишлади. Ювиб берди бир бозор кирни, Сувлар қуйди сўлган гулларга. Неваралар боғчадан қайтгач, Эртак айтиб берди уларга. Авайларди хонадон тинчин, Суйган ўғли уйнинг бурчида, Қоғоз узра эгилганча жим Шеър ёзган пайт тутун ичида. Қадам босиб хавотир билан, Қўрқар эди нафас олишга. Тунлар хуррак тортмай дея у Бош қўярди тонгда болишга. Аммо бир кун мазаси қочиб, Кўз олдида ёруғлик сўнди. Қўлларидан тушиб кетди-ю, Чил-чил бўлиб пиёла синди. Ўша заҳот ҳушига қайтди, Чайқаларди ўнгида олам. У югуриб чиққан ўғлига Шивирлади: «Кетайми, болам?» Хуршид ДАВРОН Канал 👉 @IBRATLY
Показати все...
​​АЙТИШЛАРИЧА Айтишларича, бир аёл замонасининг пешвоси ҳузурига кириб хожасининг жоҳиллиги, аҳлу-аёлига қаттиққўллиги, фарзандларига зулми, оиласига инсофсизлиги, рўзғорига эътиборсизлиги, бола-чақасига меҳрсизлиги, кулбасига ҳам бефарқлигидан ўта ҳароб ҳолга келганлиги, оила даврасидан йироқлиги, суҳбати йўқлиги, ўз юмушлари билан ўзи овворалиги, аёли, фарзандларига нафақа ажратмаслигидан улар оч қолиб кетишлиги, қийинчилик бисёрлигидан ночор аҳволда қолишганлиги ва ҳар кун хонадонда уруш-жанжал аримаслигидан шикоят қилди... Шайх у одамни чақиртирдилар. Келиб тавозеъ билан салом берди. "Аҳлу-аёлинг хузурига кирганингда ҳам салом берарсан?" дедилар. Саволга жавоб йўқлигидан каловланиб қолди. "Касбинг не?" дедилар, "Чорва боқаман, семиртираман, кўпайтириб сотаман" деди. "Емиши ҳақида айт!?" дедилар. "Қиш учун баҳордан уринаман. Экин экаман, дон сепаман, ёзи билан меҳнат қиламан. Ер чопаман, сув қўяман, кузда мисқоллаб йиғиб оламан". "Парваришидан сўзла" дедилар. "Тонг сахардан юваман, тарайман, яхши қарайман, ем, сув бераман, таналарига парвариш қиламан, тагини тозалайман, устини юваман, кундузи билан назардан қочирмайман, кечалари ухламайман" деди. "Қайсарлик қилса урарсан?" дедилар. "Йўқ, урмайман, баданига озор етишин истамайман" деди. Эшитишимча, бозордаги ҳайвонлар ичида сеники энг кўрками, энг чиройлиси, энг сардори эмиш?" дедилар, "Ҳа, чунки мен МEҲР БEРАМАН" деб жавоб берди... Сўз шу ерга келганда Шайх ҳайбат ва ғазаб билан унга шундай дедилар: "Эй нодон! Шу меҳрингни, парваришингни, ризқ учун ҳаракатингни, тарбия учун жаҳдингни, даромад учун сабрингни, чорпо учун шафқатингни бирор қисмини ўз аҳлинга, фарзандинга, оиланга, рўғоринга сарф қилдингми? Бири бетоб бўлганда парвариш қилдингми? Аёлинг оч қолса ачиндингми? Рўзғоринг бутлиги учун кечалари ухламай чиқдингми? Оиланг фаровонлиги учун баҳордан қишга қадар вақт ажратдингми? Бир ҳайвонга, бир молга берган меҳрингни солиҳа аёлинга ҳам бердингми? Сенга катта бўлганда ёрдамчи бўладиган, қўлингдан ишинги оладиган, бетоб бўлсанг атрофингда парвона бўладиган, кексайган чоғингда мадор бўладиган, вақтийки оламдан ўтсанг, ортингдан мағфиратингни сўраб дуо қиладиган зурриëд келтиргувчи рафиқанга жонингни куйдирдингми? Эй бетавфиқ! Билгил-ки, сен борингни, умрингни, буткул эътиборингни ўзидай солиҳ ва солиҳа фарзанд келтирадиган аёлинга эмас, айнан ўзидай ҳайвон, ҳудди ўзидай мол туғиб берадиган ҳайвонга бериб қўйдинг!"... Бу сўзларни эшитган молфурушнинг бошига мисоли гурзи урилди. Ҳаёлидан эса, оро берилган боқувдаги моллари билан оч, юпун, қаровсизликдан нимжон ва касалманд ҳолга келган фарзандларининг таққоси ўтарди... Салим АЙЮБИЙ 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
Показати все...

#билишингиз_лозим БОЛАГА КИТОБ БЕРИНГ! (Барча ота-она билиши зарур) ​​1. Бола миясининг 90% унинг 3 ёшига қадар ривожланиб бўлади. Шу даврда болага китоб ўқиш мия ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. 2. Уч ёшлик боланинг сўз бойлигига қараб у 3 синфда "ўқиш"дан неча баҳо олишини олдиндан билса бўлади. 3. Кунига 15 дақиқа давомида болага китоб ўқиб берилса, у 1 йил мобайнида 1 миллионга яқин янги сўзни эшитган бўлади. 4. Биринчи синф китобларини ўқий олмаган бола, кейинчалик 4 синф китобларини ҳам ўқий олмайди. 5. Мактабгача ёшдаги болаларга кўп китоб ўқилган бўлса, улар 1-синфга қадар бошқаларга нисбатан тезроқ алифбени ўрганади, 20 гача санай олади ва ўз исмларини ёза олади. 6. Боланинг мактаб ёшигача бўлган даврида ота-онаси билан китоб ўқиши, уни мактаб даврида китобга қизиқувчанлиги ошишига олиб келади. 7. Ёшлигидан китоб ўқишга одатланган болада тил нуқсонлари, гапиришда қийинчиликлар бўлиши кам намоён бўлади. 8. Ўқиш бошқаларнинг ҳиссиётларини тушунишга ёрдам беради. 9. Ўқиш боланинг билимлари асосидир. 10. Китобдан олинган маълумот телевизор, интернет ва радиодаги қабул қилинган маълумотдан кўра кўпроқ мияга ижобий таъсир қилади. Ундан ташқари китоб ўқиш зеҳнни чархлаб, бола диққатини бир жойда узоқ вақт ушлай олиш қобилиятини кучайтиради. 11. Статистикани кўрсатишича, мактабгача ёшдаги болаларга ота-она китоб ўқиб берса, китобга бўлган қизиқиш 100% бўлади. Тўртинчи синфга келиб китобга бўлган қизиқиш 54%гача тушиб кетади. Бунинг сабаби, бола билан ота-она бирга ўқимаслигида экан. 12. Китоб тили адабий ва чиройлидир. 13. Китобни қизиқиш ва иштиёқ билан болага ўқиб бериш, кейинчалик унда китобга меҳр уйғонишига олиб келади. 14. Телевизордаги берилаётган "луғат"дан кўра китобда берилаётган матндаги "луғат" икки баробар кўпдир. 15. Уйда 6-8 ёшли болаларга ота-онаси китоб ўқиб бериш даврини болаларнинг бири китобни севганлари учун хуш кўрсалар, бири ота-онаси билан ажойиб вақт ўтказаётганлари учун яхши кўрар эканлар. Kаналга уланиш ⤵️ @Olmaliq_manaviyat_markazi
Показати все...
*** Шу қабристон бобом чоргоҳи, Дунёсидан риҳлатга чўкиб Тун оралаб бораман гоҳи, Йўлакларга ҳиргойи тўкиб. Ғафлат шимган итлару овул, Ухлаб ётар ажинаю жин. Пайқаб қолар баъзан қоровул, Тинчлатаман «ака, яна мен.» Томчилайди осмондан товуш, Қулоғимга сизиб кирар мунг. Қабрларга боқаман хомуш, Руҳлар қизғин қилмоқда гурунг. Тизза чўкиб ўтирган бобом, Тепакалу соқоллари оқ. Йўрғалайман уларга томон, Қўшмайдилар суҳбатга бироқ. Ёнбошлайман ҳўл майсазорга, Тупроқ ҳиди димоққа урар. …Азон. Ҳисор ошиб мозорга Тонг киради зулматни кураб. Тағин ҳаёт чалар ноғора, Қўзғаламан истамай, ҳалим. «Кўришгунча дўсту оғалар, Қайтмас бўлиб келаман ҳали.» Шу қабристон бобом чоргоҳи… 17.06.2018 Жонтемир @Jontemir_t
Показати все...

ДУНЁНИ КИМ БОШҚАРАДИ?
Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу): «Болаларингизни келажак замонларга мослаб улғайтиринг. Чунки улар сизнинг даврингиз инсонлари эмас, келгуси даврларнинг инсонларидир» дейдилар. Биз ўз давримизнинг одамларимиз. Фарзандларимиз – келгуси даврларнинг одамлари. Болаларни ана шунга қараб улғайтирмоғимиз лозим.
* Мен бир ҳазил сўз айтган эдим. Дунёни ким бошқаради? Гўёки одамлар бошқаради! Одамларни ким бошқаради? Хотинлари! Чунки хотинлар эркакларни бармоқларининг учида айлантиради. Бас, хотинларни ким бошқаради? Болалар! Бола онасига ҳамма айтганларини қилдиради. Демакки, дунёни болалар бошқаради!
Доктор, профессор, Шайх МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН раҳматуллоҳи алайҳ. @m_kenjabek ┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Показати все...