cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

УСТОЗ ВА ШОГИРД

Устоз бўлиш учун шогирдлик пиллапояларини бирин-- кетин сабр билан босиб ўтмоқ даркор. Устоз --шогирд мактабини тарбияланувчиси ва умрининг поёнига қадар ўқувчиси ҳамда уқувчиси бўлиши шарт.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
407
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-17 روز
-330 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
* * * Сиз қайтасиз бир кун юракка , Ўша бир кун, ўша бир лаҳза . Етмиш икки томирларимда Униб чиқар ям-яшил майса . Сиз қайтасиз бир кун юракка , Деразамни очиб афтода . Ҳис қиламан минг йил илгари , Яшаганим Одам Атода . Сиз қайтасиз бир кун юракка Қаранг, тўзиб ётган елдайман Ўша бир кун , ўша бир лаҳза , Мен дунёга қайта келгайман. Муслим Мусаллам
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
* * * Ҳар эшикка бош урди шамол , Ҳар юракда янгилаш дарди . Нима қилиб қўйдинг эй баҳор , Бор майсалар бошин кўтарди . Омон чиқдик қаро дудлардан, Қорли кунлар ўрнинг сезилди Сени кутиб ўзга юртларда , Қалдирғочлар кўнгли эзилди . Ҳар битта гул турар дуода , Илдизига қайтаргин шахдлар , Биздан кўра асли дунёда , Яшамоққа ҳақли дарахтлар . 2015 Муслим Мусаллам
نمایش همه...
Аҳмоқлар ўқимасин... ОЛТИНГА ТЕНГ СЎЗЛАР – Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан, кибрланмасдан, одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яша. – Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар... – Ҳар бир кунингизни гўзал ўтказиш сиз учун одатий ҳол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, сахий, очиқкўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр – хотира қолади... – Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонма. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб, "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади. – Ҳозирги замонда қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий қаҳрамон деса ярашади. – Баъзи инсонлар ҳаётимизда худди сониялардек, баъзилари эса худди дақиқалардек, яна бошқалари эса худди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина  хотираларимиздан ўчира олади... – Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан... – Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл-атворини сенга намоён этибди.  – Бахт – бу ўзимиз эга бўлмаган нарсага эришиш эмас, балки биз эга бўлган нарсанинг қийматини билиш, тушуниб етишдир. "Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
نمایش همه...
Муваффақиятли инсонларнинг ўзига хос хислатлари 1⃣ Бошқалар омадсизлик деб билган нарсаларни, улар ҳаёт сабоқлари деб ҳисоблашади. 2⃣ Бошқалар қила олмаган ишни, улар йўлини қидиришади шунчаки қўл силтаб кетишмайди. 3⃣ Улар аниқ ўйланган режаларни қабул қилишади. 4⃣ Бошқалар омадни кутиб ўтирса, улар омадни ўзлари қидиришади. 5⃣ Бошқалар каби уларда ҳам қўрқув бор. Лекин қўрқув уларни бошқаришига йўл қўйишмайди. Улар қўрқувни шунчаки ҳавотирланиш деб ҳисоблашади. 6⃣ Улар муаммолардан қочишмайди, аксинча уларга тик қарашади. 7⃣ Улар оптимист одамлар, шу сабабли ҳар нарсани фойдали томонини кўра олишади. 8⃣ Улар бутун умр ўрганишда чарчамайдилар. Ҳар қандай ҳаётий тажриба улар учун дарсдир. 9⃣ Улар ўз ишларини ортга сурмайдилар, бундан кўринадики улар ҳаётда бирор нарсани кутиб яшашмайди. 🔟 Улар ўзларини қандай ҳис қилишларидан қаттий назар, қилишлари керак бўлган ишни қиладилар. Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇 @Onalar_kanali https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
نمایش همه...
Оналар Канали

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа... Она - Унинг иккинчи номи мехрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!! Канал сотилади: @Andijanskiy_boy

2:34:53
Video unavailableShow in Telegram
"SALOHIDDIN AYYUBIY" 64-65-66-67-Qismlari
نمایش همه...
525.21 MB
00:08
Video unavailableShow in Telegram
АСРА БИЗНИ Асра бизни, асра яратган, Дўст қўлидан кўчган тошлардан, Нафси бузуқ, юраклари муз, Юзи гўзал, қалам қошлардан! Асра бизни, асра Яратган, Одамсиёҳ, хайвонсифатдан. Ёлғон ишқу, қалбаки меҳр, Бошга келар қуруқ туҳматдан! Асра бизни, асра Яратган, Фойданг тегса севгучи ёрдан. Сўраганин бермасанг агар, Оқ ёққану, қорайган қордан! Асра бизни, асра Яратган, Тили бошқа, дили бошқадан. Ҳолимизга қўйма бир он ҳам, Биз кетмайлик сендан бир қадам! Асра бизни, асра Яратган, Ҳар не бало бўлса асрагин! Агар ўзинг меҳрибон бўлсанг, Ёмонлар даф бўлмоғи тайин! Асра бизни, асра Яратган, Зулми бисёр бандаларингдан, Роҳат топмай ўқилган намоз, Ва омонат саждаларингдан! Асра бизни, асра Яратган, Ёлғон сўзга учиб қолмайлик. Минг тусланиб кўнгилга кирар, Рўёларни қучиб қолмайлик! Асра бизни, асра Яратган, Берсанг тоза тилакларни бер. Ҳар карвонга қўнаргоҳ эмас, Пок-покиза юракларни бер. Асра бизни, асра Яратган... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
نمایش همه...
9.68 KB
Photo unavailableShow in Telegram
#эътикод "Аллоҳ қараб турибди" деб бажарганларингизнинг ҳаммаси ихлос, "Одамлар қараб турибди, улар кўрсин" деб бажарганларингизнинг  ҳаммаси  риёдир. Абу Ҳасан Ҳарақоний (қуддиса сирруҳу)
نمایش همه...
                #янги_шеър БОЗОР Гарчи дунё бозор, аммо баҳони Белгилаб беради эҳтиёж, талаб. Нархи ошиб кетса, сотилмаса ё Кераклиги фақат бўлади сабаб. Бу ерда адолат, ибрат намоён, Ақлли бўлади бозорни кўрган. Ҳаётни ўрганмоқ истасанг агар Аввало бозорни яхшилаб ўрган Бунда ҳамма фойдани кўзлар, Ҳисобсизи аён, вақосиз қолгай. Кераксизин сотгай ақлли одам, Ақлли харидор керагин олгай. Бозорсиз ўтмагай одамга умр, Ҳушёр бўл, ичида ақлни пешла. Фаросат етмаса олди-бердига, Бозорни кўрганлар илини ушла. Солмагин бозорга асло ўзингни, Унинг тартибига доимо шай тур. Ярамаса агар бозорга молинг Хатони аввало ўз- ўзингдан кўр. Олибсотарию даллоли бордир, Алдашга уринар ёлғончи, олғир. Бозорда ҳақ бўлмас лоқайдга, Бозорда ҳақ ололмас довдир. Қочиб қутулишга чора топилмас, Дунё асли ўзи катта бир бозор. Олишга эҳтиёж бўлса нечоғлик, Сотмоққа ҳам доим бўл тайёр. Фармон Тошев @farmontosh 2024 йил 8 июнь.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#абадий_сатрлар Севгида қуёш каби бўл, дўстлик ва қардошликда оқар сув каби бўл, бировлар хатоларини ёпишда кеча каби бўл, тавозеда тупроқ каби бўл, ғазабда ўлик каби бўл! Ҳар не бўлсанг бўл, ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл! Мавлоно Жалолиддин Румий.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
⠀Яқинларингизга ғамхўрлик қилинг. Агар сиз нохақ бўлсангиз, кечирим сўранг. Мехр беринг, уларга ҳар куни севганингизни айтинг. Ҳаддан ташқари кўп муҳаббат бериш унчалик қўрқинчли эмас.  Яқинларингизга энг муҳим сўзларни айтишга улгурмаслик дахшатлироқдир...   ♻️Биз билан бирга қолинг! ⤵️ Mehr ulashing Mehr ila ko'ngillar butun... https://t.me/mehrulashing
نمایش همه...