en
Feedback
РОМИТАННОМА

РОМИТАННОМА

Open in Telegram
2 821
Subscribers
-524 hours
-157 days
+4830 days
Posts Archive
СПОРТ--СОҒЛИК, ТИНЧЛИК, УЗОҚ УМР ДЕГАНИ! Болалигимдаги воқеалар кўнгил ойналарига муҳрланган. Уларни унутиб бўлмайди. Ўтган асрнинг 60-70- йиллари. Олис қишлоқдан тумандаги 1-мактабга қатнаб ўқиймиз. Мактабимизда стадион, спорт машғулотлари ўтказиладиган хоналар йўқ эди. Қиш кунлари пахта далалари суғорилар, қаттиқ музлаб қоларди. Бизнинг асосий спорт машғулотимиз шу музлар устидан юриб, яхмалак учишимиз, ўйнаган қорбўронларимиз бўларди... Бугун-чи? Хар бир мактабда ўйингоҳ, мактабгача таълим ташкилотларида спорт машғулотлари ўтадиган масканлар. Ҳар бир қишлоқда, маҳаллада спорт иншоотлари... Туманимизда спортнинг 21 тури билан 264 гуруҳларда ёшлар иштирок этаяпти. 2026-йилнинг ўзида спорт билан шуғулланувчилар сони туман аҳолисининг тенг ярмини ташкил этди. Уларга 58 нафар тренерлар маош олиб хизмат қилаётир. Ҳозирда туманда 237 та замонавий, барча шароитларга эга бўлган спорт иншоотлари мавжуд. Икки қаватли, 400 болага мўлжалланган спорт мактабида ёшлар спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, теннис, корт, қўл тўпи турларини ўрганадилар. Шу йилнинг ўзида мактабда 45 та туман биринчилиги мусобақалари ўтказилиб, 14126 нафар иштирокчи қатнашди. Туманимиз маҳаллаларида 53 нафар тренерлар биркииилган бўлиб, аҳолини мунтазам спортга жалб этяпти. "Беш ташаббус" доирасидаги беллашувларда 59347 нафар , яъни 91 фоиз туман ёшлари беллашувлар ғолибидир. Наинки ёшлар, кексалар, нуронийлар ҳам спортнинг "Беш минг қадам" пиёда юриш йўналишида ўз ихтиёрлари билан тонгда ва кечки соатларда шуғулланмоқдалар. Энди туманда Спорт атамаси фақат мусобақа, беллашувлар эмас, том маънодаги соғломлаштириш, умрни узайтириш масаласига айланган. Буларни кўрганда қувонмай, ҳайратланмай, шукр қилмай бўладими? Келажаги порлоқ Ўзбекистонда тинчликнинг, бирликнинг, Юртбошимиз раҳбарлигидаги оқилона олиб борилаётган сиёсатнинг мевалари булар! Махфират АТОЕВА, Туман Кенгаши депутати.

photo content

Умр сотилмайди, дўстим, умр сотилмас...

Китобингизни ўқидим. "ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАДИ" Шундай инсонлар бўладики, уларнинг яшаб ўтган ҳаёт йўли мангуликка дахлдор. Бу йўл сарҳадлари, машаққатлари, довонлари, ибратлари ҳақида ёзмаслик мумкин эмас. Асрлар ўтсада бу инсонлар яхши амаллари тиллардан тилларга ўтиб яшайверади. Ўлим-- шунчаки йўқотиш! Асл фарзандлар эса ўлимданда юқорироқ турадилар. Номлари ҳамиша уйғоқ инсонлар тилида, дилида. Ромитанлик Исо Барноев порлоқ хотираси наинки туманда, у киши кўп йиллар саркотиб бўлиб ишлаган Қоракўл туманида, қолаверса бутун Республикамизда таниқли ва эъзозли. Яхши инсонлар солиҳ фарзандлари ила амаллариданда юқорироқ зиналардан кўтарилганлар. У кишининг фарзанди Ўктам Барноев номи аллақачон қўшиқларга айланиб, юракларда муҳрланган. Аслида бу сулола қолдирган маънавий мерос на қўшиққа, на китобларга сиғади. Қоракўллик Акбар Тоировнинг бу табаррук инсонлар ҳақидаги "Яхшидан боғ қолади" китоби яқиндагина "Бухоро вилоят босмахонаси"да чоп этилиб, кенг ўқувчилар жамоасига ҳавола этилди. Китобни ўқир экансиз Ромитанда туғилган, нек ишлари ила бутун республикада довруғли инсонлар ҳаётидаги ажойиб воқеалар, ғоят ибратли умр йўллари, халқимиз бахту саодати, юртимиз ривожи йўлидаги фидойиликлари усталик ила қаламга олинганидан воқиб бўласиз. Хотиралар тилга киради. Минглаб замодошларининг кўнгил инжулари бўрттирилмай, борича, самимий талқин этилади. Китобни варақлар эканман, айнан ўзим гувоҳи бўлган воқеалар, хотиралар силсиласи бостириб келаверади. Кўз ёшларга айланиб инжуланади. Азиз китобхон! Сиз ҳам " Яхшидан боғ қолади"китобини мутолаа қилганда албатта шундай руҳий ҳолатни туйишингиз табиий. Ушбу китобни албатта ўқишни тавсия этамиз. Махфират АТОЕВА.

photo content

21-Октябр-- Ўзбек тили байрами куни олдидан. Журналист бонг уради. ҚАРСАКНИ КИМГА ЧАЛЯПМИЗ?        Болалигимиз мумтоз қўшиқларни   тинглаб ўтди. Уйларимизда патепон деган нарса бўларди. Қўшиқлар ёзилган, пластинкаларни йиғиб юрардик.      Бўш қолдик, дегунча уларни эшитиб, мазза қилардик.Ота-оналаримиз ҳам шунга ундарди.      Маъмуржон Узоқов, Жўрахон Султонов, Тамарахоним, Берта Довидова, Комилжон Отаниёзов, Таваккал Қодиров, Шерали Жўраев, Ортиқ Отажонов...    Машраб, Огаҳий, Навоий, Бобур ғазаллари билан айтиладиган қўшиқларда нола, дард яширинган. Уларга мос басталанган куйлар ҳам ўта муносиб: Агар ошиқлигим айтсам, куйиб жоним жаҳон ўртар...    Машраб ғазали билан айтиладиган бу ижрони тингламай бўладими?.. Ёки:     Ким кўрибдир эй кўнгил аҳли жаҳондин яхшилик?...   Бобур ғазалига мансуб ушбу таронани марҳум Маъмуржон Узоқовдан бошлаб ўнлаб  санъатимиз дарғалари маромига етказиб айтишган.      Яна шундай ўлмас, умрбоқий тароналаримиз борки, уларни тингламаслик, ўша нола, дардни ҳис этмаслик гуноҳ!     Давр ўзгариши мумкин. Лекин биз тенгилар ҳали ҳам ўша мусиқалар, оҳанглар харидоримиз.      Бугун юқоридаги мумтоз қўшиқ ижрочилари сафини тўлдирган Султонпошша Ўдаева, Зулайхо Бойхонова,  Моҳичеҳра Шомуродова, Юлдуз Турдиевалар ижроларини тинглаганда  юрак торларинг ларзага келади. Улар оҳангига берилиб, хаёлот оламига ғарқ бўласан. Ҳақиқий санъат--умрбоқий бўлишига иймон келтирасан.      Бугун ҳам ёшларимиз ўртасида  ўша азиз ва қадрли сиймолар нафасларини тирилтираётган, мумтоз қўшиқларни маромига етказиб айтаётганлар бор. Омадларини берсин!     Лекин, ёшларимиз талаби бугун бутунлай бўлакча.    "Фалончи машҳур хонанда келармиш"  дея рекламалар такрор-такрор берилади. Ёшлар бу концертларга оқиб келади. Ана шов-шуву, мана шов-шув!    Қийқириқлар, бақир, чақирлар, қарсаклар, ёғилгандан ёғилади!    Хонанда нима деяпти, ўзи ҳам, бошқалар ҳам тушунмайди. Тилни бузиш, ўзбек тилига хиёнат қўшиқ матнини ташкил этади." Хонанда нима деяпти, қўшиқ матни кимга тегишли, қани эди англаб бўлса?!     Шов-шувлардан безиб, бошингга оғриқ, юрагингни нимадир кемира бошлайди. Кимгадир ҳолатингни айтчи? --  Сиз  тушунмайсиз?--дейишади, ғирт "саводсиз" га чиқариб қўйишади. --Ё алҳазар!-- қаёққа қараб кетяпмиз ўзи?   Ёшларимиз шу мазза-матрасиз, шов-шувлар оҳангига ботиб жангари, бетамиз, енгил-елпи ҳаётга мослашиб бормаяптими? Энг асосийси тилни бузиш, ўзбек тилида йўқ сўзларни қўшиққа солиш гуноҳку ахир?   Ёшларимиз    шу  шов-шувли дунёга ўрганиб қолмаяпдими?!Ота-оналаримиз,муаллимларимиз бу ҳолнинг олдини олиши керак. Китобдан уларни узоқлаштириб бўлдик.Газета,журналларни ўқимай қўйдик. Қадрият, гўзал удумларимизни,тилимизни  оёқости қиладиган, улар устидан куладиган даражага  етиб келдик?     Кейин  ёшларимизни  бу ботқоқдан чиқара оламизми?..        Яхши қўшиқ ҳам--қадрият. Мумтоз адабиётимиз  асосчилари яратиб кетган ўлмас наволарни "эскилик сарқити" га чиқариб қўйишга, оғзига келганини мусиқага солиб, минг мақомга йўрғалаётганларга, ўзбек тилини бузиб, талаффуз қилаётганларга чидаш мумкин эмас?    Бундайларга қарши курашни биргалашиб бошлайлик, азизлар!          Махфират  АТОЕВА. Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси.

photo content

Ўзни, кўнгул, айш билан тутмоқ керак, Бизни унутқонни унутмоқ керак. Заҳриддин Муҳаммад Бобур.

Ромитанлик ҳунармандлар фаолияти "Ассалом, Бухоро!" теледастурида намойиш этилди. Албатта томоша қилинг!

9 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти   Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 9 сентябрь куни    Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.    

photo content

Туманда янги--ихтисослаштирилган мактаб иш бошлади. УЛУҒЛАРДАН УЛУҒИМСАН, ВАТАНИМ! Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги шодиёналари туманимиздаги янги--ихтисослаштирилган мактабнинг очилиши тантаналарига уланиб кетди. Юрагим ҳапқиради! Янги, замонавий, чиройли билим даргоҳига қадам босяпману, негадир кўзларим ёшланади. Бу севинчдан! Юртим сарҳадларининг гўзаллашиб бораётгани, яна бир гўзал мужда--таълим даргоҳининг тўёнаси қувончидандир. Жуда қисқа муддатда 336 ўринли энг иқтидорли, умидли ўқувчиларнинг билими танлов асосида саралаб олинганидан. Наинки ўқувчилар, ўқитввчиларнинг ҳам энг билимдони, маълум бир муваффаят зиналаридан илдамлаганлари, асосан юраги ёниқ ёшлар иш бошлагани қувонч эмасми? Безатиғли синфхоналар, кутубхона, спорт иншооти, замонавий ошхона ва чўғдек порлаган хоналарга қадам қўяр эканман, буларнинг бари афсона, мўъжизага ўхшайди. Бундай шароит, имконият эшикларининг ланг очилиши ҳатто тушимизга кирмаган. Атрофимга қарайман: Нодиржон Тошев, Мадинабону Шодиева, Шаҳноза Ғайбуллаева, Анвара Амруллаева ва бошқа фан ўқитувчилари ҳали ёш бўлсада анча ютуқларга эришиб бўлган. Улар юрагидаги қўрни болалар шуурига кўчирмоқни ният қилган. Яп-янги спорт иншоотида 5-синфдан қабул қилинган ёшлар спортнинг барча турлари билан шуғулланади. Асосий--физика, мамематика, инглиз тили фанлари чуқур ўргатилади. Курслар, машғулотлар бепул ташкил этилган. Ҳамма гап ёшларнинг ўқиб, ўрганишида холос. Шундай шароитда ҳам орқада оқсайдиганлар олти ойдан сўнг ўтказиладиган синовлардан ўтолмаса, олдинги мактабига қайтариб юборилади. Мактабимизда фақат ромитанлик иқтидорли болалар эмас, Пешкў, Бухоро, Олот туманидан қабул қилинганлар ҳам бор... Бундай шодумон кунлар сурурини ҳис этиб, улуғлардан улуғ Ватан ҳақида ўйлайман! Шундайин шароитларни яратиб қўйган Юртбошимга таҳсинлар айтаман! Ўзбекистон! Улуғлардан улуғимсан Ватаним! Мадина БАХШИЛЛОЕВА, Туманимиздаги ихтисослаштирилган мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари. Магистр,шоира.

photo content

Ёшлар бандлиги масаласи--устивор вазифа.