cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

РОМИТАННОМА

Advertising posts
1 941
Subscribers
+124 hours
-17 days
+2430 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Т А Ъ З И Я Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими раиси, "Бухоронома" ҳамда "Бухарский вестник" газеталари бош муҳаррири Шодмон Сулаймонга падари бузруквори Султон бобонинг  вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирамиз. Жаноза намози эртага, 13 июнь куни соат 10:00 да Шофиркон тумани, "Арабхона" маҳалла фуқаролар йиғини, Арабхона қишлоғида ўқилади. Отахоннинг охиратлари обод бўлсин! "Ромитаннома" газетаси муҳарририяти.
3701Loading...
02
ОМАД СЕНГА, АСИЛБЕК! Боғиисайдон маҳалласида истиқомат  қилувчи  Асилбек Содиқ ўғли Соҳибназаров Жанубий  Кореянинг Сежонг университети  талабасига айланди. Асилбек хорижий тилни ўзлаштирганлиги тўғрисидаги  сертификатни ҳам қўлга киритган. Мамлакатнинг келажаги, сўзсиз, ёш авлоднинг тарбияси ва тараққиёти билан боғлиқ. Навқирон авлод камолотига аввало оилада онанинг, яъни хотин-қизларнинг нечоғлик саводхон ва тадбиркор эканлиги ҳам таъсир қилиши шубҳасиз. Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлида юртнинг жадал ривожланиши ва муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига бевосита алоқадор. Шу маънода, Ўзбекистон ёшлар масаласига Давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралиши бежиз эмас. Асилбекнинг келгуси ишларига омад ёр бўлсин!
4033Loading...
03
Media files
3922Loading...
04
Президентимизнинг Бухоро вилоятига ташрифи, айтилган топшириқлари тумандошларимизни бефарқ қолдиргани йўқ. Ҳар бир фаолнинг ўз эътирофи бор.
3890Loading...
05
Media files
4031Loading...
06
Ушбу саволга тўғри жавобни Наргиза Маҳмудова,Бурхон Иззатов,Азамат Муҳаммедовлар йўлладилар. Баракалла!
6301Loading...
07
Media files
6312Loading...
08
Media files
6282Loading...
09
Саволнинг жавоби: Бу Менделеевнинг Даврий жадвали эди.
6134Loading...
10
Бу уйчага 1869-йили асос солинган. Уйчанинг меъмори бинони ақл билан, ўлчов билан бунёд этган. Бино 7 қават бўлиб, 2 қават ертўласи ҳам бор. Тепадан бошланиб рақамланган, пастлашган сари хоналарнинг мавқеи ортиб боради. Ертўласидаги хоналар ҳам ўз тоифасига қараб ажратилган. С А В О Л: Уйчанинг номини топинг?
71611Loading...
11
Media files
7001Loading...
12
Болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича ўз мажбуриятимизни бажарайлик! Халқаро меҳнат ташкилоти ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федэратсияси ҳамкорлигида 12 июн – Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш кунига бағишланган тадбирлар ҳар йили ташкил этилади. Хусусан, 2024 йилнинг 11 июн куни Бухоро вилоятининг Ромитан туманида жойлашган "Оромитан” оромгохида сана муносабати билан “Болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича ўз мажбуриятимизни бажарайлик!” шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбир иштирокчиларига Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббусига кўра ҳар йили 12 июн барча давлатларда Бутун жаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни сифатида кенг нишонланиши, жорий йилда мазкур кунга бағишланган тадбирлар дунё бўйлаб ўтказилаётганлиги ҳамда мамлакатимизда болалар хуқуқларининг таъминланиши ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, тадбир дастурига асосан оромгоҳда расм чизиш танлови, келажакдаги касбларига оид расмлар кўргазмалари гуруҳларга бўлинган ҳолда мусобақалар ташкил этилди. Тадбир сўнгида 1,2,3-ўринларни олган танлов ғолиблари ҳамда фаол иштирок этган барча болалар Ўзбекистон касаба уюшмалари Фэдератсиясининг Бухоро вилоят кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Абера ИМОМОВА, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилояти Кенгаши маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мутахассиси.
7081Loading...
13
Media files
5991Loading...
14
Media files
5881Loading...
15
Media files
5842Loading...
16
УМРИМНИНГ КУЗИ Кузни жуда яхши кўраман, Сокинлиги ёқади менга. Ўйлаб кўрсам, худди онажон, Саҳийлиги ўхшайди сенга. Отам каби салобати бор, Хушхаводир мафтункор боғлар. Бу не сирдир, бу не синоат, Жуда яқин кўринар тоғлар Ойдин кеча, майин шамолнинг, Шивирлаши ёқар қулоққа. Ой ойнага ўхшаб кетади, Юлдузлари тутар сўроққа. Эҳ... Ёшлигим... Баҳордек ўтди-ю кетди, Ёздек жўшқин эди умр йўлларим. Гоҳ кулдим, йиғладим, улғайиб мана, Кўксимда очилди кузги гулларим. Энди садоларда илоҳий хитоб, Ўзимга танитар энди ўзимни. Кўз тегмасин дея, дуо қиляпман, Баҳорим, ёзимни, умрим кузимни.
6454Loading...
17
Қишлоқ аёли Анча бўлди, узоқ кетиб қолибман, Дардкаш дардларингдан ўргилмай қўйдим. Ўз ғамим, ғафлатга ботиб қолибман, Хайрият соғ-омон, дийдоринг кўрдим. Йўқлаб, келдим сени, қишлоқ аёли. Нечун безовтасан, ийманиб қолдинг, Қабарган қўлингни яшириб мендан. Оҳ, замин бешафқат ўт бўлиб ёнди, Қарздорга ўхшайди, бу дунё сендан. Сабри матонатим, қишлоқ аёли. Эр бўлдинг, эл бўлдинг, бўлдинг садоқат, Бир жонингни йўйдилар қирқ бўлакка, Сен учун яралган эдими тоқат, Ўралиб қолибсан битта кўйлакка. Ранглари рангпарим, қишлоқ аёли. Кун бўйи кетмоннинг зарбидан қақшаб, Ўчоғинг бошига шошасан яна. Илиқ-иссиғингни ярмини тамшаб, Кўзинг илинмасдан, тонгга парвона. Йўқлаб, келдим сени, қишлоқ аёли. Уй тўла болангни биридир нимжон, Бирининг оёғи, бошига керак. Бу қандай кўргилик, ношуд отаси, Ўзга бир аёлга берганмиш юрак. Бағри кенгим мени, қишлоқ аёли. Айланай ўзингдан, ўргилай сендан, Бешафқат тақдирнинг қурсин қисмати. Жафокаш сардорим, энди мен сендан, /афлатда ётганлар ҳаққи-ҳурмати, Кечирим сўрайман, қишлоқ Аёли.
10Loading...
18
БОЛАЛАРИМГА. Болам, менинг сўзларимни жуда малол олмагин, Шу онам “эртакчи” деб, ғафлатларда қолмагин. Инжиқ бўлсам нима қипти, қовоғингни солмагин, Савлатим деб, пешонамдан биттагина ўпиб қўй. Ижобатдир ҳар бир ният, дуоингни кам қилма, Ё пинҳона, ошкора бошингни ҳеч хам қилма. Болаларинг тергасам, парво қилма, ғам қилма, Савлатим деб, пешонамдан биттагина ўпиб қўй. Она бўлиш қийин экан, кечаркансан ўзингдан, Юрак қурғур ўқийди, ҳар сўзингни кўзингдан. Жоним болам, жон болам, ўргилайин ўзингдан, Савлатим деб, пешонамдан биттагина ўпиб қўй. Кексайганда меҳрга ташна бўларкан одам, Эътиборсиз қолганда ҳар кун ўларкан болам. Кўзларимга кўринмай қолмасдан ёруғ олам, Савлатим деб, пешонамдан биттагина ўпиб қўй. Охиратга мақомим сарбаланд ошиб турсин, Ҳар ажрни фаришталар ёзишга шошиб турсин. Мендан кўра, сенга кўпроқ, савоблар ёзиб турсин, Савлатим деб, пешонамдан биттагина ўпиб қўй. Дилбар ҲАЙДАРОВА, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Шоира.
7166Loading...
19
Эллик ёшдан ўтибман Бугун ишга бормадим, Холим чатоқ қарасам, Сабабини билолмай, Роса ўйлаб санасам, Эллик ёшдан ўтибман. Йўғ-эй, ахир яқинда, Ўттиз ёшга кирувдим. Қирққа кирганда ҳам, Ўйнаб, кулиб юрувдим, Эллик ёшдан ўтибман. Қаридиган ахмоқ йўқ деб, Ўрнимдан туриб кўрдим. Тош ойнага ўзимни, Эринмай солиб кўрдим, Эллик ёшдан ўтибман. Вой худойим, сочларим, Қайси маҳал оқарди? Қош-кўзларим ҳар ҳолда, Ўзимга ҳам ёқарди, Эллик ёшдан ўтибман. Пардоз қутимни олиб, Сурма тортдим кўзимга. Қанча оро берсам ҳам, Ўхшамадим ўзимга, Эллик ёшдан ўтибман. Шошдан олиб келган туфлим, Хали янги турибди. Оёғимга кийиб кўрсам, Тақилламай қўйибди, Эллик ёшдан ўтибман.
10Loading...
20
ЭЛЛИК ЁШДАН ЎТИБМАН Бугун ишга бормадим, Ҳолим чатоқ қарасам. Сабабини билолмай, Роса ўйлаб санасам: Эллик ёшдан ўтибман! Йўғ-ей, ахир, яқинда, Ўттиз ёшга кирувдим. Қирққа кирганимда ҳам, Ўйнаб, кулиб юрувдим: Эллик ёшдан ўтибман! Қарийдиган ахмоқ йўқ, деб Ўрнимдан туриб кўрдим. Тош ойнага ўзимни, Эринмай солиб кўрдим: Эллик ёшдан ўтибман! Вой удойим, сочларим, Қайси маҳал оқарди. Қош-кўзларим, ҳар ҳолда, Ўзимга ҳам ёқарди: Эллик ёшдан ўтибман! Пардоз қутимни олиб, Сурма тортдим кўзимга. Қанча оро берсам ҳам, Ўхшамадим ўзимга: Эллик ёшдан ўтибман! Шошдан келтирган туфлим, Ҳали янги турибди. Оёққа кийиб кўрсам, Тақилламай қўйибди: Эллик ёшдан ўтибман!..
6959Loading...
21
Олиб қўймагин Не битсаким, пешонамга битганлардан ўргилай, Ота-она, Ватан ҳам, ёру-дўст иқболимга. Фақат шундан қўрқаман, мени буткул асрагин, Ўзи тирик ўлганлар кулмасин, аҳволимга. Ҳаёт, ўзинг берганингни, мендан олиб қўймагин! Ёшликнинг сурурирдан ҳаёт тотини олдим, Симирдим сўнг висолнинг шаробидан қилмай ор. Бугун нечун сўзламай, бахт бекаси ўзимман, Бўлмаса ҳам бўйнимда, тилло занжирли тумор. Ҳаёт, ўзинг берганингни мендан олиб қўймагин! Сўзлаганлар кўп бўлди, сўзлай олмаганлар-чи жим, Ўз-ўзига ҳокимлар йўлларимга ғов бўлди. Бўҳтон тошини юклаб, чопқиллаган асовлар, Во ажабким, ўзларига-ўзлари кўп ов бўлди. Ҳаёт, ўзинг берганингни мендан олиб қўймагин!
10Loading...
22
НАМАНГАНДАН ТОПГАН ДУРЛАРИМ ДИЛБАР САТРЛАР ЭГАСИ Намангандаги сафарим чоғида кашф этганларимдан бири, ижодкор, қайноқ сатрлар муаллифи, ўндан ортиқ китоблари, ёзган оҳорли сатрлари ила минглаб кўнгилларни забт эта олган--Дилбархоним Ҳайдарова бўлди. Наманганнинг Чортоқ туманида туғилган, Тошкент Давлат универститетининг журналистика факультетини тугатган, "Чортоқ ҳақиқати" газетасидан фаолиятини бошлаган Дилбар учун ёзиш--илоҳий даъват эди. Серқирра ижод соҳибаси газета чиқариш баробаринда давлат ва жамоат ишларида ҳам ишлаб, тобланди. Вилоят хотин-қизларининг "Аёл ва жамият"," Чортоқ ҳақиқати", газеталарида муҳаррирлик қилиб, юракларга сўз экди. "Меҳрингизни аямангиз",," Райҳон", "Қоядаги нур"," Маънавият сарчашмалари", "Муҳаббатнинг оққушлари" каби китоблари, "Муҳаббатжон"," Етим қиз"номли қиссалари чоп этилди... Дилбархонимнинг суҳбатлари дилтортар. Юраклари ҳовурида шеър тўкилади. Менинг Намангандаги сафарим чоғида топган дурим шу латофатли аёл бўлди. Азиз ўқувчи, келинг, шоиранинг ёзганларини Сиз ҳам бир мушоҳада этинг...
6122Loading...
23
Media files
6062Loading...
24
ОҚ ЙЎЛ,АЗИЗБЕК! Бугунги ёшларимиз имкониятлари қирғоғи дарёларга менгзаш. Уларнинг интилиш ва туйғулари илоҳий нурга чўмдирилган. Уларнинг кўнгил қасрида доимо орзуларнинг шамлари ёниқ. Бундайин теран иштиёқ ҳаётлари мундарижасига саодат маржонларини тизмоғи муқаррар! Туманимиздаги 11-мактабнинг битирувчиси Азизбек Тойиров кўнгил кўзи очиқ ёшлардан. Устози Шерзрд Ортиқовдан олган билимлари, уйқусиз тунлардаги изланишлари тонгларини ойдинликка чулғашига қаттиқ ишонди. Ва ниҳоят изланишлари илк куртак ёйди. Азизбек кимё ва биология фанидан юз фоизлик миллий сертификатни қўлга киритди. Ҳаммаси олдинда! Аминмизки, Азизбек Тоҳировда ҳаёт довонларидан ошиб ўтмоққа иштиёқ ва иродаси етарли. Оқ йўл, Азизбек!
1 09523Loading...
25
Media files
96616Loading...
26
https://telegra.ph/%D0%8Ezbekiston-Respublikasining-YAponiya-davlati-ehlchihonasi-ehlchisi-kotibi-Takita-honim-Romitan-tuman-tibbiyot-birlashmasida-06-11
6591Loading...
27
🟢G'alaba muborak, Romitanlik iqtidorli yoshlar!!! Romitan tuman "Barkamol avlod" bolalar maktabining bir guruh iqtidorli yoshlari 7 yo'nalish bo'yicha o'tkazilgan "Barkamol avlod bolalari" festivalining viloyat bosqichida ishtirok etib faxrli o'rinlarni egallashdi. Ular bilan tanishing: 1. Shokirova Shohista – munchoqli bezak yo'nalishi 1-o'rin; 2. Qodirov Elnur – shaxmat yo'nalishi 1-o'rin; 3. Bahodirova Mohinur – tasviriy san'at yo'nalishi 2-o'rin; 4. Baxtiyorova Gulhida – Mental arifmetika yo'nalishi 2-o'rinni qo'lga kiritishdi. Joriy yilning 13-iyun kuni viloyat Yoshlar markazida g'oliblarni taqdirlash marosimi kutilayotgan Respublika festivalini biz bilan birga kuzating, biz sizga hayajonli daqiqalarni taqdim etamiz. Tuman hokimi tomonidan bildirilgan ishonchni oqlab, va'dalarini ustidan chiqqan iqtidorli yoshlarimiz - bizning faxrimiz! Vatanimiz ravnaqi, kelajagi iqtidorlilar qo'lida! Romitan tuman "Barkamol avlod" bolalar maktabi Axborot xizmati ✝️ Telegram | ☮️ Facebook | 💟 Instagram | ☸️ YouTube
7466Loading...
28
Ушбу саволга жуда кўп жавоблар олдик. Тўғри жавобни фаол мухлисларимиз Шоира Бозорова, Адолат Сафоевалар йўллашди. Раҳмат!
7470Loading...
29
Media files
7760Loading...
30
Media files
7350Loading...
31
Ушбу саволга жуда кўп жавоблар олдик. Тўғри жавобни фаол мухлисларимиз Шоира Бозорова, Адолат Сафоевалар йўллашди. Раҳмат!
10Loading...
32
Саволнинг жавоби: Қиш кечалари деразани очиб ётган.
7562Loading...
33
У ёшлигидан чиниқишни орзу қилган. Қишин-ёзин совуқ сувда чўмилган. Совуқ кунлари ҳар оқшом бир ишни қилган. С А В О Л: Чиниқиш учун кечалари нима қилган?
8514Loading...
Т А Ъ З И Я Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими раиси, "Бухоронома" ҳамда "Бухарский вестник" газеталари бош муҳаррири Шодмон Сулаймонга падари бузруквори Султон бобонинг  вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирамиз. Жаноза намози эртага, 13 июнь куни соат 10:00 да Шофиркон тумани, "Арабхона" маҳалла фуқаролар йиғини, Арабхона қишлоғида ўқилади. Отахоннинг охиратлари обод бўлсин! "Ромитаннома" газетаси муҳарририяти.
Show all...
ОМАД СЕНГА, АСИЛБЕК! Боғиисайдон маҳалласида истиқомат  қилувчи  Асилбек Содиқ ўғли Соҳибназаров Жанубий  Кореянинг Сежонг университети  талабасига айланди. Асилбек хорижий тилни ўзлаштирганлиги тўғрисидаги  сертификатни ҳам қўлга киритган. Мамлакатнинг келажаги, сўзсиз, ёш авлоднинг тарбияси ва тараққиёти билан боғлиқ. Навқирон авлод камолотига аввало оилада онанинг, яъни хотин-қизларнинг нечоғлик саводхон ва тадбиркор эканлиги ҳам таъсир қилиши шубҳасиз. Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлида юртнинг жадал ривожланиши ва муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига бевосита алоқадор. Шу маънода, Ўзбекистон ёшлар масаласига Давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралиши бежиз эмас. Асилбекнинг келгуси ишларига омад ёр бўлсин!
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Президентимизнинг Бухоро вилоятига ташрифи, айтилган топшириқлари тумандошларимизни бефарқ қолдиргани йўқ. Ҳар бир фаолнинг ўз эътирофи бор.
Show all...
16:47
Video unavailableShow in Telegram
171.01 MB
Ушбу саволга тўғри жавобни Наргиза Маҳмудова,Бурхон Иззатов,Азамат Муҳаммедовлар йўлладилар. Баракалла!
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Саволнинг жавоби: Бу Менделеевнинг Даврий жадвали эди.
Show all...
Бу уйчага 1869-йили асос солинган. Уйчанинг меъмори бинони ақл билан, ўлчов билан бунёд этган. Бино 7 қават бўлиб, 2 қават ертўласи ҳам бор. Тепадан бошланиб рақамланган, пастлашган сари хоналарнинг мавқеи ортиб боради. Ертўласидаги хоналар ҳам ўз тоифасига қараб ажратилган. С А В О Л: Уйчанинг номини топинг?
Show all...