Islom Nuri
Open in Telegram
🌐 Веб сайтимиз: www.islomnuri.com Эски саҳифамиз: www.islamnuri.com 📹 YouTube каналимиз: https://youtube.com/channel/UCs7UPQVU2iYBPLn1KqMtC7w 📧 Бизга боғланиш учун: islomnuri@gmail.com
Show more1 963
Subscribers
-424 hours
+97 days
-330 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
June '26
June '26
+63
in 1 channels
May '26
+126
in 4 channels
Get PRO
April '26
+79
in 2 channels
Get PRO
March '26
+101
in 4 channels
Get PRO
February '26
+105
in 1 channels
Get PRO
January '26
+62
in 1 channels
Get PRO
December '25
+61
in 0 channels
Get PRO
November '25
+41
in 0 channels
Get PRO
October '25
+59
in 2 channels
Get PRO
September '25
+64
in 3 channels
Get PRO
August '25
+55
in 1 channels
Get PRO
July '25
+48
in 1 channels
Get PRO
June '25
+51
in 2 channels
Get PRO
May '25
+103
in 4 channels
Get PRO
April '25
+48
in 3 channels
Get PRO
March '25
+185
in 4 channels
Get PRO
February '25
+156
in 8 channels
Get PRO
January '25
+231
in 1 channels
Get PRO
December '24
+181
in 4 channels
Get PRO
November '24
+172
in 0 channels
Get PRO
October '24
+137
in 0 channels
Get PRO
September '24
+170
in 2 channels
Get PRO
August '24
+263
in 4 channels
Get PRO
July '24
+138
in 2 channels
Get PRO
June '24
+163
in 4 channels
Get PRO
May '24
+137
in 4 channels
Get PRO
April '24
+164
in 4 channels
Get PRO
March '24
+241
in 12 channels
Get PRO
February '24
+216
in 9 channels
Get PRO
January '24
+228
in 5 channels
Get PRO
December '23
+287
in 15 channels
Get PRO
November '23
+174
in 7 channels
Get PRO
October '23
+173
in 4 channels
Get PRO
September '23
+236
in 0 channels
Get PRO
August '23
+241
in 0 channels
Get PRO
July '23
+302
in 0 channels
Get PRO
June '23
+243
in 0 channels
Get PRO
May '23
+391
in 0 channels
Get PRO
April '23
+217
in 0 channels
Get PRO
March '23
+329
in 0 channels
Get PRO
February '23
+370
in 0 channels
Get PRO
January '23
+189
in 0 channels
Get PRO
December '22
+412
in 0 channels
Get PRO
November '22
+467
in 0 channels
Get PRO
October '22
+293
in 0 channels
Get PRO
September '22
+246
in 0 channels
Get PRO
August '22
+488
in 0 channels
Get PRO
July '22
+233
in 0 channels
Get PRO
June '22
+369
in 0 channels
Get PRO
May '22
+474
in 0 channels
Get PRO
April '22
+818
in 0 channels
Get PRO
March '22
+1 561
in 0 channels
Get PRO
February '22
+120
in 0 channels
Get PRO
January '22
+630
in 0 channels
Get PRO
December '21
+383
in 0 channels
Get PRO
November '21
+186
in 0 channels
Get PRO
October '21
+194
in 0 channels
Get PRO
September '21
+581
in 0 channels
Get PRO
August '21
+660
in 0 channels
Get PRO
July '21
+325
in 0 channels
Get PRO
June '21
+151
in 0 channels
Get PRO
May '21
+247
in 0 channels
Get PRO
April '21
+371
in 0 channels
Get PRO
March '21
+309
in 0 channels
Get PRO
February '21
+297
in 0 channels
Get PRO
January '21
+358
in 0 channels
Get PRO
December '20
+2 800
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 22 June | 0 | |||
| 21 June | +4 | |||
| 20 June | +1 | |||
| 19 June | +4 | |||
| 18 June | +5 | |||
| 17 June | +5 | |||
| 16 June | +11 | |||
| 15 June | +3 | |||
| 14 June | +2 | |||
| 13 June | +4 | |||
| 12 June | +5 | |||
| 11 June | +3 | |||
| 10 June | +3 | |||
| 09 June | +1 | |||
| 08 June | +4 | |||
| 07 June | 0 | |||
| 06 June | 0 | |||
| 05 June | +2 | |||
| 04 June | +1 | |||
| 03 June | +2 | |||
| 02 June | +2 | |||
| 01 June | +1 |
Channel Posts
Ошуро рўзаси фазл жиҳатидан Арафадан кейин келади. Унинг энг афзал ҳолати: Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунларида, кейин ўнинчи ва ўн биринчи кунларида, кейин ёлғиз ўнинчи кунида ёки уч куннинг ҳаммасида рўза тутишдир.
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий
https://t.me/islomnuricom
| 2 | #Тафсири_муяссар
سورة سبأ
Сабаъ сураси, 15–21 оятлар
لَقَدْ كَانَ لِسَبَإٍ فِي مَسْكَنِهِمْ آيَةٌ ۖ جَنَّتَانِ عَنْ يَمِينٍ وَشِمَالٍ ۖ كُلُوا مِنْ رِزْقِ رَبِّكُمْ وَاشْكُرُوا لَهُ ۚ بَلْدَةٌ طَيِّبَةٌ وَرَبٌّ غَفُورٌ (١٥)
15. Ямандаги Сабаъ қабиласи учун юртларида қудратимизни кўрсатадиган бир далил бор эди. Бу далил водийларининг ўнг ва чап томонидаги икки боғ эди. Биз уларга дедик: «Раббингизнинг ризқидан енглар ва Унинг неъматларига шукур қилинглар. Зеро, юртингиз тупроғи серҳосил, ҳавоси тоза диёр. Раббингиз эса гуноҳларингизни кечирувчидир».
فَأَعْرَضُوا فَأَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ سَيْلَ الْعَرِمِ وَبَدَّلْنَاهُمْ بِجَنَّتَيْهِمْ جَنَّتَيْنِ ذَوَاتَيْ أُكُلٍ خَمْطٍ وَأَثْلٍ وَشَيْءٍ مِنْ سِدْرٍ قَلِيلٍ (١٦) ذَٰلِكَ جَزَيْنَاهُمْ بِمَا كَفَرُوا ۖ وَهَلْ نُجَازِي إِلَّا الْكَفُورَ (١٧)
16, 17. Улар Аллоҳнинг амрига бўйсуниш ва неъматларига шукур қилишдан юз ўгириб, пайғамбарларни ёлғончи қилдилар. Биз улар устига шиддатли сел тошқинини юбордик. Сел тўғонларини бузиб, боғларини сув остида қолдирди. Биз уларнинг мевали икки боғини тахир ва бемаза мевали, юлғунзор ва оз миқдордаги тиканли сидр дарахтли икки боққа алмаштириб қўйдик. Яхшини ёмонга алмаштириб қўйишимиз уларнинг кофирликлари ва Аллоҳнинг неъматларига шукур қилмасликлари оқибатида бўлди. Биз бундай оғир жазо билан куфрда ҳаддидан ошган кимсаларнигина жазолаймиз. Ҳар ким қилмишига яраша жазо олади.
وَجَعَلْنَا بَيْنَهُمْ وَبَيْنَ الْقُرَى الَّتِي بَارَكْنَا فِيهَا قُرًى ظَاهِرَةً وَقَدَّرْنَا فِيهَا السَّيْرَ ۖ سِيرُوا فِيهَا لَيَالِيَ وَأَيَّامًا آمِنِينَ (١٨)
18. Биз Ямандаги Сабаъ қавми билан Ўзимиз баракот ато этган Шом диёри ўртасида бир-бирига уланиб кетган шаҳар-қишлоқларни қилдик. Улар ўртасини сафар машаққатини ҳис қилмай босиб ўтиладиган қилиб қўйдик. Уларга: «Сизлар бу қишлоқларда кечасими, кундузими, хоҳлаган пайтингизда, хотиржам, душмандан ҳам, очлигу ташналикдан ҳам қўрқмасдан юраверинглар», деб айтдик.
فَقَالُوا رَبَّنَا بَاعِدْ بَيْنَ أَسْفَارِنَا وَظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ فَجَعَلْنَاهُمْ أَحَادِيثَ وَمَزَّقْنَاهُمْ كُلَّ مُمَّزَقٍ ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَاتٍ لِكُلِّ صَبَّارٍ شَكُورٍ (١٩)
19. Улар туғёнкорликлари туфайли бундай роҳат-фароғат, омонлик ва фаровон ҳаётдан зерикиб: «Эй Раббимиз, қишлоқларимизни бир-биридан узоқ қилиб қўй, улар ўртасида сафарларимиз узоқ бўлсин, йўлларимизда обод қишлоқлар бўлмасин», деб дуо қилишди. Улар бу нонкўрликлари билан ўзларига зулм қилдилар. Натижада Биз уларни ҳалок қилдик ва ўзларидан кейингилар учун ибратли ҳикояга айлантирдик. Уларни бир-биридан узоқларга тарқатиб ташладик. Диёрлари хароб бўлди. Шубҳасиз, Сабаъ аҳлининг бошига тушган бу ишларда қийинчиликларга сабр қилувчи, Аллоҳнинг неъматларига шукр қилувчи ҳар бир киши учун ибрат бордир.
وَلَقَدْ صَدَّقَ عَلَيْهِمْ إِبْلِيسُ ظَنَّهُ فَاتَّبَعُوهُ إِلَّا فَرِيقًا مِنَ الْمُؤْمِنِينَ (٢٠)
20. Иблис: «Одамзотни йўлдан оздираман, улар Аллоҳга осий бўлиб, менга итоат қилишади” деб ўйлаган эди. У ўйлаган ўйини рўёбга чиқарди. Улар Иблисга итоат қилиб, Парвардигорларига осий бўлдилар. Фақат бир гуруҳ мўминларгина Аллоҳнинг тоатида мустаҳкам турдилар.
وَمَا كَانَ لَهُ عَلَيْهِمْ مِنْ سُلْطَانٍ إِلَّا لِنَعْلَمَ مَنْ يُؤْمِنُ بِالْآخِرَةِ مِمَّنْ هُوَ مِنْهَا فِي شَكٍّ ۗ وَرَبُّكَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ حَفِيظٌ (٢١)
21. Иблис ўша кофирларни куфрга зўрлаб киритиш имкониятига эга эмасди. Лекин Аллоҳнинг ҳикмати Иблис одамзотни васваса қилишини тақозо қилди. Бу билан Аллоҳ таоло Ўзи азалда билган ишлар рўёбга чиқишини ҳамда охиратга, савоб ва уқубат борлигига ишонадиганлар билан бу ҳақда шак-шубҳада бўлганлар ажралишини хоҳлади. Раббингиз барча нарсани ёдда тутувчидир. У ёдда сақлайди ва ҳар кимни қилмишига яраша жазолайди.
https://t.me/islomnuricom | 213 |
| 3 | https://t.me/islomnuricom | 339 |
| 4 | «Мусо деди: «Йўқ, улар ҳаргиз сизларга етолмайди. Албатта, Раббим мен билан биргадир. У мени қутулиш йўлига бошлайди» (Шуаро, 62).
Бу гапни Мусо алайҳиссалом Ошуро куни айтган эди. Оқибатда, Аллоҳ унга ҳам, қавмига ҳам Фиръавндан нажот берди.
Парвардигоро, бизга ҳам шундай мустаҳкам иймон ато этгин ва ҳозирги абгор аҳволимизни ўнглагин!
https://t.me/islomnuricom | 336 |
| 5 | https://t.me/islomnuricom | 493 |
| 6 | Ошуро куни Исломда қадри улуғ кунлардан бўлиб, бу куннинг рўзасини Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижратдан олдин ҳам, кейин ҳам тутган эдилар. Бу рўза Аллоҳнинг неъматига шукрона ўлароқ тутилади. Зеро, бу кун Аллоҳ Мусони Фиръавндан қутқарган кундир. Бинобарин, бу воқеа ушбу куннинг бошқа кунларга нисбатан фазилатлироқ ва афзалроқ бўлишининг асосий омилидир.
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий
https://t.me/islomnuricom | 550 |
| 7 | 🕌 #Жума_суннатлари
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.
https://t.me/islomnuricom | 428 |
| 8 | https://t.me/islomnuricom | 653 |
| 9 | Ошуро куни рўзаси
Ошуро рўзаси фазл жиҳатидан Арафадан кейин келади. Унинг энг афзал ҳолати: Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунларида, кейин ўнинчи ва ўн биринчи кунларида, кейин ёлғиз ўнинчи кунида ёки уч куннинг ҳаммасида рўза тутишдир.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Ўн биринчи куни Ошурога қўшиб рўза тутиш ҳақидаги ҳадис саҳиҳ эмас. Ким тўққизинчи кун рўзасини ўтказиб юборган бўлса, яҳудийларга хилоф қилиш учун ўн биринчи куни Ошурога қўшиб рўза тутса, яхши. Чунки бу иш ғайридинларга хилоф қилиш маъносига киради.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Ошуро куни рўзаси гарчи шанба кунига тўғри келса ҳам, ёлғиз ўзи тутилиши мустаҳабдир. Шанба куни рўза тутишдан қайтариш ҳақида келган ҳадис саҳиҳ эмас ва бунга Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам, саҳобалари ҳам амал қилишмаган.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Шанба куни рўза тутишдан қайтариш ҳақида келган ҳадис саҳиҳ эмас. Агар бу кунга Арафа, Ошуро, тўлин ой ва бошқа (рўза тутиш) фазилатли бўлган кунлар тўғри келса, ҳадис мункар бўлгани боис бу кунларда рўза тутишнинг зарари йўқ.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Ошуро куни рўзасини тутишга ҳаракат қилган киши, гарчи кунида хато қилса ҳам, ажр олади. Худди намоз учун қиблани топишга ҳаракат қилган киши, гарчи қиблани аниқлашда хато қилса ҳам ажр олганидек. Зотан, Аллоҳнинг мукофотлаши одамларнинг мукофотлаши каби эмас. Чунки одамлар наздида фақат тўғри топгангина мукофотланади.
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий
https://t.me/islomnuricom | 851 |
| 10 | Эълон
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Азиз диндошлар! Бугун 15 июн 2026 йил душанба куни Саудия Арабистонида Муҳаррам ойи ҳилоли кўрингани эълон қилинди. Шунга кўра, эртага 16 июн 2026 йил сешанба куни янги ҳижрий 1448 йил бошланади. Муҳаррам ойининг 9-куни бўлмиш Ошуро эса 25 июн пайшанба кунига тўғри келади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатмаларига биноан Ошуро – пайшанба кунига қўшиб чоршанба ёки жума куни ёхуд чоршанбадан жумага қадар 3 кун рўза тутиш мустаҳаб (суннат) саналади.
Ошуро рўзаси ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги мақолаларга мурожаат қилинг:
• Ошуро куни рўза тутишнинг фазилати
• Нега Ошуро рўзасини тутамиз?
https://t.me/islomnuricom | 3 627 |
| 11 | ◀️ Аллоҳ дуо қилувчининг қўлини бўш қайтармайди
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://t.me/islomnuricom | 657 |
| 12 | #Тафсири_муяссар
سورة سبأ
Сабаъ сураси, 10–14 оятлар
وَلَقَدْ آتَيْنَا دَاوُودَ مِنَّا فَضْلًا ۖ يَا جِبَالُ أَوِّبِي مَعَهُ وَالطَّيْرَ ۖ وَأَلَنَّا لَهُ الْحَدِيدَ (١٠)
10. Биз Довудга пайғамбарлик, китоб ва илм бердик, тоғларга ва қушларга: «Довуд билан бирга тасбеҳ айтинглар», деб буюрдик. Биз унга темирни хамирдек юмшоқ қилиб қўйдик, у ундан истаган нарсасини ясар эди.
أَنِ اعْمَلْ سَابِغَاتٍ وَقَدِّرْ فِي السَّرْدِ ۖ وَاعْمَلُوا صَالِحًا ۖ إِنِّي بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ (١١)
11. (Унга шундай буюрдик,) танани тўла ёпиб турувчи кенг совутлар яса ва совутларнинг ҳалқаларини ясашда темир симлар ўлчовини тўғри ол. Ҳалқаларни ўта нозик қилмагинки, кучсиз бўлиб, жангчини зарбадан сақлаёлмай қолмасин. Ҳалқаларни ўта йўғон ҳам қилмагинки, киювчига оғирлик қилиб қолиши мумкин. Эй Довуд, оиланг билан бирга Аллоҳга тоат-ибодат қилинглар. Мен сизлар қилаётган амалларни кўриб турувчиман. Менга ҳеч бир амалингиз яширин қолмайди.
وَلِسُلَيْمَانَ الرِّيحَ غُدُوُّهَا شَهْرٌ وَرَوَاحُهَا شَهْرٌ ۖ وَأَسَلْنَا لَهُ عَيْنَ الْقِطْرِ ۖ وَمِنَ الْجِنِّ مَن يَعْمَلُ بَيْنَ يَدَيْهِ بِإِذْنِ رَبِّهِ ۖ وَمَن يَزِغْ مِنْهُمْ عَنْ أَمْرِنَا نُذِقْهُ مِنْ عَذَابِ السَّعِيرِ (١٢)
12. Сулаймонга шамолни бўйсундирдик. Шамол эрталабдан пешингача ўртача юрадиган кишининг бир ойлик йўлини босиб ўтар, пешиндан кечгача эса яна бир ойлик масофани босиб ўтар эди. Биз унга мисни сувдек оқизиб қўйдик, ундан истаган нарсасини ясар эди. Раббининг изни билан қўли остида ишлайдиган жинларни ҳам унга бўйсундирдик. Улардан қай бири Сулаймонга итоат қилиш ҳақидаги амримиздан бош тортса, Биз унга ловуллаб турган ўт азобини тоттирамиз.
يَعْمَلُونَ لَهُ مَا يَشَاءُ مِن مَّحَارِيبَ وَتَمَاثِيلَ وَجِفَانٍ كَالْجَوَابِ وَقُدُورٍ رَّاسِيَاتٍ ۚ اعْمَلُوا آلَ دَاوُودَ شُكْرًا ۚ وَقَلِيلٌ مِّنْ عِبَادِيَ الشَّكُورُ (١٣)
13. Жинлар Сулаймонга у истаган нарсаларни: ибодатхоналарни, мис ва шиша ҳайкалларни, ҳовуздек катта лаганларни, ўрнидан қўзғатиб бўлмас улкан қозонларни ясаб берар эди. Биз дедик: Эй Довуд оиласи, Аллоҳнинг неъматларига шукр қилинглар. Бу эса Унга тоат-ибодат қилиш ва Унинг амрларини бажариш билан бўлади. Бандаларим ичида шукр қилувчилар жуда оздир. Довуд ва оиласи ўша оз кишилардан эди.
فَلَمَّا قَضَيْنَا عَلَيْهِ الْمَوْتَ مَا دَلَّهُمْ عَلَىٰ مَوْتِهِ إِلَّا دَابَّةُ الْأَرْضِ تَأْكُلُ مِنسَأَتَهُ ۖ فَلَمَّا خَرَّ تَبَيَّنَتِ الْجِنُّ أَن لَّوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ الْغَيْبَ مَا لَبِثُوا فِي الْعَذَابِ الْمُهِينِ (١٤)
14. Биз Сулаймонга ўлимни ҳукм қилгач, жинлар унинг вафот этганини фақат у суянган ҳассани кемираётган ёғоч қурти орқали билиб қолдилар. (Ҳасса синиб,) Сулаймон ерга йиқилгач, жинлар ғайбни билмасликларини ва агар билишганида Сулаймонни тирик деб ўйлаб, у учун бундай оғир меҳнатда ва хорловчи азобда давом этмаган бўлишларини англадилар.
Бу оят баъзи одамларнинг жинлар ғайбни билади деган эътиқодларининг ботил экани маълум бўлади. Чунки улар ғайбни билишганида Сулаймоннинг вафот этганини билишар ва бундай оғир азобда қолишмас эди.
https://t.me/islomnuricom | 557 |
| 13 | Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Инсоннинг Парвардигорига муножот этадиган, ўзи билан ўзи холи қолиб, ўзини ўзи ҳисобга тутадиган онлари бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бундай онларнинг бўлиши одамларга аралашиб, уларга наф етказишдан ҳам муҳимроқ. Шу боис инсоннинг тунда Парвардигори билан холи қолиши одамларга аралашиб юришидан яхшироқ саналади».
📚 «Шарҳул умда», 3-ж., 650-б.
https://t.me/islomnuricom | 608 |
| 14 | https://t.me/islomnuricom | 634 |
| 15 | Енгиллик машаққат ортидан келиши бебаҳо илоҳий туҳфадир. Аллоҳ таоло унинг келиш онини ҳатто пайғамбарлардан сир тутган. Токи энг мусаффо қалблар энг сабр-бардошли қалблар экани, ишлар якунида эшик қоққан роҳат эса энг тотли роҳат экани ўз исботини топсин.
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий
https://t.me/islomnuricom | 634 |
| 16 | 🕌 #Жума_суннатлари
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.
https://t.me/islomnuricom | 722 |
| 17 | #Бу_суннатга_амал_қиласизми?
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.
Азизларингизга улашишни унутманг...
https://t.me/islomnuricom | 1 187 |
| 18 | #СаволЖавоб
Янги туғилган чақалоқ ақиқасига оид ҳукмлар
Савол:
Уч нафар қизим бор, улар катта бўлиб қолишди, лекин уларга ақиқа қилмаганман. Шунча вақт ўтиб кетганидан кейин энди нима қилишим керак? Қурбонликда бўлгани каби ақиқада ҳам эҳромга кириш (соч-тирноқ олмай туриш) шарти борми? Шунингдек, бир кунлик ҳолида вафот этган чақалоққа ва учинчи ойида тушиб қолган ҳомилага ҳам ақиқа қилинадими?
Жавоб:
Аллоҳга ҳамду сано, Пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли оилалари ва саҳобаларига саловоту салом бўлсин.
Илм аҳлининг рожиҳ (устун) фикрига кўра, ақиқа қилиш вожиб эмас, балки суннатдир. Уни қилмаган одам гуноҳкор бўлмайди, лекин бу суннатни тарк этгани учун жуда катта савобдан қуруқ қолади. Шунингдек, бола ҳам талай яхшиликлардан бебаҳра қолади. Чунки Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилиган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Ҳар бир гўдак ақиқаси эвазига гаровдадир. Еттинчи куни унинг номидан жонлиқ сўйилади, сочи олинади ва исм қўйилади» (Насоий, Термизий, Абу Довуд ва бошқалар ривояти).
Бу ҳадис ақиқани бола туғилганининг еттинчи куни сўйиш кераклигига далилдир ва айни шуниси суннатдир. Еттинчи кундан кечикса, кейин сўйса ҳам жоиз бўлаверади. Агар фарзанд балоғатга етгунича қилинмаган бўлса, баъзи уламолар унинг ўзи ўзи учун ақиқа қилишини мустаҳаб (яхши амал) деганлар.
«Қурбонликдаги каби ақиқада ҳам эҳромга кириладими?» деган саволга келсак, шариатда бундай нарса йўқ. Қурбонликда ҳам, ақиқада ҳам ҳеч қандай эҳром йўқ. Фақатгина Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Кимнинг сўядиган қурбонлиги бўлса, Зулҳижжа ойининг ҳилоли кўрингач, то қурбонлигини сўйгунига қадар сочи ва тирноқларидан ҳеч нарса олмасин». Бу ҳадисдан маълум бўладики, қурбонлик қилмоқчи бўлган киши то қурбонлигини сўйгунича сочи ва тирноғини олмай туриши мустаҳабдир.
Бу нарса фақатгина соч ва тирноққа тегишли бўлиб, тўлиқ маънодаги «эҳром» эмас. Қолаверса, бу ҳукм фақатгина қурбонликка хосдир, ақиқа қилувчи учун бундай ҳукм йўқ.
Уламолар руҳ киритилганидан кейин ўлик туғилган ёки туғилганидан сўнг кўп ўтмай вафот этган чақалоққа (она қорнида олти ойлик бўлган ёки бўлмаганидан қатъи назар) ақиқа қилишнинг ҳукми борасида турли фикр билдирганлар.
Баъзи олимларнинг фикрича, бундай чақалоққа ақиқа қилинади. Чунки унга руҳ киритилган эди ва у қиёмат куни қайта тирилади. Улар бунга юқорида ўтган Самура розияллоҳу анҳу ҳадисини далил қиладилар.
Уламолар ҳадисдаги «ақиқаси эвазига гаровдадир» деган сўзни бундай тушунтиришган: боланинг солиҳ инсон бўлиб улғайиши ва тўла-тўкис ҳифзу ҳимояда бўлиши унинг ақиқасига боғлиқдир. Бошқа бир тафсирга кўра бунинг маъноси шуки, чақалоққа ақиқа қилинмаса, қиёмат куни у ота-онасини шафоат қилмайди.
Шофеий ва Ҳанбалий мазҳаби уламолари мазкур фикрга таяниб, «Чақалоққа ақиқа қилиш вақти у она қорнидан тўлиқ ажралиб чиққан (туғилган) пайтдан бошланади», деганлар.
Моликий ва Ҳанафий мазҳаби уламолари эса бундай ҳолатда (яъни етти кунга етмай вафот этса) чақалоққа ақиқа қилинмайди, деган фикрни билдиришган. Чунки уларнинг наздида ақиқа чақалоқ етти кунлик бўлгандагина шариатда буюрилган амалдир. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Еттинчи куни унинг номидан жонлиқ сўйилади» деган сўзларини бунга далил қилганлар.
Хулоса қилиб айтганда, бундай вазиятда ҳам ақиқа қилган маъқулроқ ва афзалроқдир. Бироқ бу ҳолатдаги ақиқанинг мустаҳаб (суннат)лик даражаси бола етти кунлик бўлгунича яшаб қолган пайтидагидек кучли бўлмайди.
Валлоҳу аълам.
Манба: «Islam web» саҳифаcи, 18268 ва 7830-рақамли фатволар.
https://t.me/islomnuricom | 632 |
| 19 | https://t.me/islomnuricom | 612 |
| 20 | МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ
227-савол:
Аллоҳнинг рухсатисиз қавмини тарк этган, кейин уни улкан балиқ ютиб юборган пайғамбар ким? | 710 |
Available now! Telegram Research 2025 — the year's key insights 
