Muhammad Valiyev
Oliy Majlisning Qonunchilik palatasi deputati, "Adolat" SDP fraksiyasi hamda Fan, ta'lim, madaniyat va sport masalalari qo'mitasi a'zosi facebook.com/ValiyevMuhammad Biz bilan aloqa: @givefeedback_bot
Show more162
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Subscriber growth rate
Data loading in progress...
Repost from Edu.uz
#ХУШХАБАР
Топ 500 университетлар рўйхатига киришда навбатдаги қадам қўйилди
📈 Бугун Quacquarelli Symonds халқаро рейтинг агентлиги дунё университетларининг “Фан соҳалари рейтинги” (Subject Rankings) натижаларини эълон қилди.
🔸 Унга асосан Ўзбекистон Миллий университети “QS by Subject Rankings”да “Математика” соҳасида эришган натижаларига кўра дунёнинг кучли 500 талик университетлар қатори (451-500 ўрин)дан жой олди.
🔹 ЎзМУ олимларининг Scopus базасида индексация қилинадиган мақолалари сони, уларга иқтибослик даражасининг юқорилиги, дунё математиклари томонидан университет академик обрўси юқори баҳолаганлиги халқаро рейтингда эътироф этилди.
💐 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги университет жамоасини ушбу муваффақият билан муборакбод этади!
🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
01:48
Video unavailableShow in Telegram
Янгиликлар 24 | Депутат ва ёшлар учрашуви
Партиянинг Тошкент шаҳар Яккасарой туман Кенгаши ташаббуси билан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ўтказилган “Депутат ва ёшлар учрашуви” мавзусидаги давра суҳбатидан видеолавҳа
ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring 👇
Telegram | Instagram | Facebook
Repost from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Чорраҳаларда рақамли бошқарув тизими жорий қилинади
https://bit.ly/3NMq7Yq
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Чорраҳаларда рақамли бошқарув тизими жорий қилинади
“Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент...
Repost from Adolat SDP | Rasmiy kanal
03:06
Video unavailableShow in Telegram
Президент Ш.Мирзиёев томонидан “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармон бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухаммад Валиевнинг муносабати.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | YouTube
Repost from Nuriddin Ismoilov
Жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги мураккаб вазиятнинг давом этиши кутилаётган бир вақтда ҳар бир мамлакат ўзининг иқтисодий ресурсларини самарали йўналтиришга эътибор бериши табиий. Шу маънода бугунги кунда ташқи қарз ва уни бошқариш ҳам муҳим масала касб этади.
Қарз мажбуриятларини тартибга солишда қонунчиликни такомиллаштириш муҳим ҳисобланади. Шу боис, давлат қарзи ва унга хизмат кўрсатиш харажатларининг устуворлиги, давлат қарзининг чекланган ҳажмлари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг давлат қарзини бошқаришдаги ваколатларини қонун даражасида аниқ белгилаш ўта муҳимдир. Яқинда Қонунчилик палатаси томонидан “Давлат қарзи тўғрисида”ги қонун қабул қилингани ҳам бежиз эмас. Бундан кўзланган мақсад давлат қарзи ва давлатнинг шартли мажбуриятлари бўйича хатарларни бошқариш, давлат қарзи бўйича мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши, давлат қарзини барқарор даражада сақлашни қонуний мустаҳкамлашдан иборат.
Албатта, бу жараёнда шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш муҳим ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мазкур қонунда нафақат давлат қарзини бошқариш, балки унинг ўз мақсадлари бўйича йўналтирилишини парламент ва жамоатчилик назорати орқали тартибга келтириш механизмлари акс эттирилган.
Давлат қарзи билан боғлиқ муносабатлар қонун билан тартибга солиниши хорижий инвесторларнинг Ўзбекистонга бўлган ишончини янада ортишига, мамлакатимиздаги молиявий-иқтисодий муносабатларнинг мустаҳкамланишига ҳамда халқимиз турмуш даражасининг янада яхшиланишига хизмат қилади.
@nurdinjonismoilov
Repost from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Аёллар дафтари”га киритилганларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин
Ҳукумат қарори (145-сон, 31.03.2022 й.) билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
🔰Низомга мувофиқ, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:
🔹ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
🔹тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
🔹қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.
✅ Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун хотин-қизларга 33 млн сўмгача 14 фоизлик кредитлар:
➖оилавий тадбиркорлик учун – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
➖чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
➖боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ажратилади.
💰Аёлларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин.
❗️Мазкур низом тасдиқланиши муносабати билан “Аёллар дафтари”га оид илгариги вақтинчалик тартиб бекор қилинди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Repost from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
⚡️ Рамазон ойининг бошланиши 2 апрелга тўғри келади
“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Рамазон ойи миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб тарзда ўтказилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра 2022 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель кунига тўғри келади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot