Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸
Open in Telegram
Аллоҳга ошиқ қалблар учун... Ишқ тараннумлари. Ошиқлар абадият йўлида бошловчидирлар (Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу) Lovers are leaders the path of enternite. 04.07.2019
Show more2 087
Subscribers
-224 hours
+47 days
+1630 days
Posts Archive
Qur’oni Karim ma’nolarining izohli tarjimasi:
49 - Hujurot surasi
Qur’oni Karim ma’nolarining izohli tarjimasi:
48 - Fath surasi
Qur’oni Karim ma’nolarining izohli tarjimasi:
47 - Muhammad surasi
СУЛАЙМОН ЛОЧИННИ БУЛБУЛ ҲУЗУРИГА ЮБОРГАНИ
Сулаймон тинглади бу қиссани, бас, Ғазабга минди, жўшди қаҳри бир пас. Буриб шиддатга сўнг фикри маромин, Тилига келтириб гавҳар каломин, Деди лочинга ул: ҳай, йўлга туш зуд, Оловдек боргилу қайтишда бўл дуд. Бориб кўргил, не қуш ул, мунчаким жон Чекарлар дастидан бас оҳу афғон. Илмдин бир вақоси бормидир, йўқ? Магар шердек ҳавоси бормидир, йўқ? Нечун ул кўпчиликни кўрмагай хуш, Сўра, бу ҳаддини ул кимдан олмиш? Солиб шовқин-сурон, тинмас не боис? Ва хизмат айламас бизга не боис? Нечун хизмат этишдин мустаманд ул, Магарким шул сабабдин дардманд ул... Магар девонаю маст ҳар томондин, Шунинг-чун бехабар яхши, ёмондин. Заифдир, нотавон жисми низори, Ва ҳар гулзор аро чун оҳу зори. Ки истиғно сидир тилларда достон, Очармиш гул унинг ишқида бўстон... Яқинлаш унга сен айлаб табассум, Йўқ эрса, ваҳмидин ўлмоғи мумкин. Ёмон сўз чиқмасин ул сори сандин, Яширгил тумшуғу тирноғинг андин...👤 Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирраҳу) 📚 «Булбулнома» асаридан. @fariduddin_attor🍃
#ҳикмат
Баъзи доноларнинг айтишича, илм уч ҳарф бўлиб,
«айн» — иллиййиндан,
«лом» — лутфдан,
«мим» эса мулкдан олинган.
«Айн» ўз соҳибини иллиййинга (энг баланд мақомга) олиб чиқади.
«Лом» уни латиф-мулойим қилади.
«Мим» эса, уни инсонлар орасида улуғ, бой қилади".
@fariduddin_attor🕊
Танлов учун —5
MANSURİ AMMOR
📚Fariduddin Attor "Tazkiratul avliyo" dan
(Сабоҳат Раҳимова ўқиди)
@fariduddin_attor🍃
Танлов учун —4
MANSURİ AMMOR
📚Fariduddin Attor "Tazkiratul avliyo" dan
(Сабоҳат Раҳимова ўқиди)
@fariduddin_attor🍃
Repost from Murtasim ijodidan.
«Султон Маҳмуд ва балиқчи ҳикояти»
📚Мантиқ ут-тайр
(Жаҳонгир Каримов ижросида)
@fariduddin_attor
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
Азизлар, биргаликда илм ўрганиш ва эслатма бўлиши учун фақат опа-сингилларимиз учун бир канал ташкил этдик!
Манфаатли суҳбатлар бўлади деган умиддамиз.
Фақат аёллар учун ‼️
https://t.me/+Iz3zJWU2VbBlNmMy
Qur’oni Karim ma’nolarining izohli tarjimasi:
47 - Muhammad surasi
Гул тўнини чок қилибди — кирсам боққа, Кўр: ғунчани ел солибди не қийноққа. Май ич, ел эсар сенсиз-у менсиз ҳам кўп, Биз-чи, ётамиз бошни қўйиб тупроққа.👤 Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирраҳу) 📚 «Рубоиёт» асаридан. @fariduddin_attor🍃
#мен_англаган_ҳақиқат
Аллоҳ билан ўртангиздаги
сир —🤐
Сирлигича қолсин...
Шундай нарсалар борки, сўз билан англатолмайсан, айтсанг бадалини тўлайсан...
Ниҳон бўлмоқ, асил авлиёлар ҳикматидир.
Repost from Avliyolar_uz 🌙
АШУРО КУНИГА 9 КУН ҚОЛДИ.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро куни аҳли-аёлига нафақада кенгчилик қилса, Аллоҳ унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар. 
(Имом Байҳақий ривояти, Имом Ҳофиз Суютий саҳиҳ деган)
@Avliyolar_uz
“Бир оҳ минг ишқ”
Юрагим деворида «Бир оҳ минг ишқ» деб ёзилган, Ҳамма қараб туради, Аммо ҳеч ким кўра олмайди.
«Бир оҳ минг ишқ» — ошиқ шоирнинг бағрига ўқдек санчилган. Ҳамма тўхтаб ўқийди, Аммо ҳеч ким англамайди.
«Бир оҳ минг ишқ» — шаҳар узра сузган булутларга кўз ёшларидан чизилган.
Ишқнинг дарди ва қалб изтиробини ҳар ким кўриши ёки эшитиши мумкин, аммо унинг ҳақиқий оғриғини фақат ошиқнинг ўзи ҳис қилади. «Ҳамма кўради, аммо англамайди»
... ички кечинмаларнинг сирли ва тушуниш қийин экани фақат Ўзига аён
Repost from Bintu Sodiq
🌙 Бугун шомдан Муҳаррам ойи кириб келади.
🟢1-муҳаррам — 16 июнь
🟢Ашуро куни — 25 июнь
Аллоҳ таоло Муҳаррам ойини барчамиз учун баракали қилсин.
@BintuSodiq
Ололсанг ол!
(Тасаввуфий ҳикоялар туркумидан)
Ҳожи Байрам Валий ҳазратлари туғилган Зулфазл қишлоғида яшовчи бир йигит аскарликка чақирилиб қолди.
Етим бўлган бу йигитча отасидан мерос қолган бир қанча олтинини, онасидан ёдгорлик бўлиб қолган билагузук ва сирғаларни омонат қолдирадиган киши топа олмади. Ашёларнинг барини кичик сандиқчага солди-да, Ҳожи Байрам Валий ҳазратларининг мақбарасига борди.
Мақбарани зиёрат қилар экан:
- Эй ҳазрат Ҳожи Байрам Валий! Мени ватан олдидаги йигитлик
бурчимни адо қилиш учун чақирдилар. Ота-онамдан мерос қолган мана шу ашёларни омонат қолдириш учун одам топа олмадим. Шу кичик сандиқчани сизга омонат қолдиряпман. Агар аскарликдан қайтсам келиб оламан. Агар қайтмасам истаган бирор кишингизга беришингиз мумкин! - дея муножот қилди.
Сўнг омонат солинган сандиқчани қабрнинг бир бурчагига қўйиб айрилди.
Орадан йиллар ўтди. Йигит аскарлик вазифасини адо этиб, омонатини олиш учун ҳазрат Ҳожи Байрам Валий ҳазратларининг мақбарасига келди ва зиёрат қилгандан сўнг сандиқчани қўйиб кетган жойидан топди. Қўл ҳам урилмаганди.
Ўша ерда турган мақбара қоровулига:
- Сандиқча меники. Аскарликка кетишимдан аввал омонат қолдиргандим. Энди қайтариб олиш учун келдим, - деди.
Қоровул:
- Албатта, ололсанг ол! Чунки мен бир марта бу сандиқчани жойини
ўзгартирмоқчи бўлгандим қанча ҳаракат қилмай ўрнидан қўзғата олмадим. Бунда қандайдир бир ҳикмат борлигини англаб қайтиб қўлимни ҳам теккизмадим, - деди.
Йигит сандиқчанинг ёнига келиб Ҳожи Байрам Валий ҳазратларига
раҳмат айтди ва омонатини олиб қишлоғига қайтди.
@fariduddin_attor🌙✨ Тафаккур ила...
Танлов учун —3
✍🏻 Фаридуддин Аттор
🎙️Азамат Одилов
📚"Матиқ ут-тайр"дан
Фирдавсийи Тусий ҳикояти
Эшитдим бўйла Фирдавсийи Тусий Хусусида ҳикоят бофусусий. Йигирма беш сана ул хома чекмиш, Шу муддат ичра бир “Шаҳнома” чекмиш. Жаҳондин юмди кўзни зору музтар, Абулқосимди унда шайхи акбар . Агарчи эрди пири пурниёз ул, Майитга этмади расми намоз ул. Деди: ҳар неки Фирдавсий битибдир, Басе габрийни мақтаб, мадҳ этибдир. Умрни шунга ул бахшида этмиш, Ўзи шу бехабарлик ичра кетмиш. Самимийдир сўзим, макру риёмас, Намозим бўйла шоирга равомас... Чу ул Фирдавсийи мискинни андоқ Кўмиб, бас, тортдилар устига тупроқ. Ўшал тун шайхи акбар кўрди бир туш, Ки Фирдавсий унинг олдига келмиш. Зумуррад тож эмиш бошида ул дам, Либоси ям-яшил эрмиш ипакдан. Келиб ўлтирмишу шайхга демиш ул, Ки, эй сенда мунаввар жону кўнгил. Магарким этмадинг менга намозинг, Не келтиргай сенга бул эътирозинг? Худойим ул, жаҳони пурфаришта Камоли файзидин жонлар саришта, Менга бахш айлади чун лутфу эҳсон, Чу хокимга салот этмакка фармон. Хатимни бердилар, чун эрди қоли , Ки Фирдавсийга – ул фирдавси олий... Нидо келдики, эй Фирдавсийи пир, Қувилмишдинг басе, эй Тусийи пир, Ётиб, тинч ухлаким, раҳматга етдинг, Ки бир байтинг ила тавҳидни айтдинг . Илоҳий фазлимиздин бўлма навмид, Ҳамиша файзимиздин айла уммид. Шуни билгилки, эй сен, марди асрор, Ки осий кўп эмас, лек фазл бисёр. Гуноҳин кечмасам халқни тутиб пок, Не бўлгайлар бу шўрлик бир ҳовуч хок?... Худовандо, биларсен, баски Аттор Сенинг тавҳидинг айтиб, битди ашъор. Сенинг нуринг ила етди зиёга, Чу Фирдавсий каби етказ фанога. Ва Фирдавсийга ўхшаб раҳматинг бер, Иноят айла, боғи жаннатинг бер. Ки Фирдавсийга иллийюн демишлар , Мақомин сидқу қасри дин демишлар...👤 Фаридуддин Аттор (қуддиса сирраҳу) 📚 «Асрорнома» асаридан. @fariduddin_attor🍃
Азизлар, Танлов учун юборилаётган мақола, аудио, мулоҳазалар қабул қилинмоқда!
Албатта ўзингиз ҳақида тўлиқ маълумот ҳам ёзинг!
Энг асосийси, лайклар, кўрув ва улашиш ҳам ҳисобга олинади‼️
Available now! Telegram Research 2025 — the year's key insights 
