uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🍂

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🍂

Відкрити в Telegram

Аллоҳга ошиқ қалблар учун... Ишқ тараннумлари. Ошиқлар абадият йўлида бошловчидирлар (Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу) Lovers are leaders the path of enternite. [04.07.2019] √Канал ривожи учун: 5614 6810 0910 3742

Показати більше
2 056
Підписники
Немає даних24 години
-47 днів
-2730 днів
Архів дописів
🕊 ҲАР КУН ЎҚИЛАДИГАН ЗИКРЛАР: ҲАР КУНИ ЭРТАЛАБ ВА КЕЧҚУРУН ЕТТИ МАРТА: "ҲАСБИЯЛЛОҲУ ЛА ИЛАҲА ИЛЛАҲУ ЪАЛАЙҲИ ТАВАККАЛТУ ВА ҲУВА РОББУЛ ЪАРШИЛ ЪАЗИЙМ" ЎҚИГАН ОДАМ, ДУНЁ ВА ОХИРАТ ҒАМ-ҚАЙҒУСИДАН ХАЛОС БЎЛАДИ. (ибни сунний)

Бушро каналимиз ботидан мурожаат қилсангиз...

Ҳазрати Мавлоно Румий бир кун уйига келиб, ўғлини ғамгин ҳолда кўрди ва бунинг сабабини сўради. Ўғли эса: - Ҳеч нарса... - деди. Ҳазрати Мавлоно Румий ташқарига чиқди. Эшикда осилиб турган бир бўри териси бор эди. Терини олиб устига кийди ва худди бўрилардай осмонга қараб увиллай бошлади. Ўғли отасининг бу ҳолатини кўриб, кулди. Ҳазрати Мавлоно Румий: - Эй ўғлим, кўрдингми? Дунёнинг дардлари, синовлари, машаққатлари ҳам мана шу кабидир. Бўри аслида қўрқитувчи бир ҳайвондир. Аммо сен у тери ортида отанг бўлганини билганинг, кўрганинг учун қўрқмадинг, балки кулдинг. Худди мана шундай дардларинг, синовларинг ва машаққатларинг ортида Буюк Роббинг Аллоҳ борлигини билгин, ишонгин ва Унга ишларингни таваккул айлагин - деди... (фб саҳифаларидан) @fariduddin_attor✨🌙

Фаридуддин Атторнинг "Асрорнома" асаридан келтирилган ушбу ҳикматли сатрлар тасаввуфий маънога эга бўлиб, инсоннинг дунё ҳақиқатини англаш йўлидаги йўриқларини баён этади. Унда ҳаётнинг ўткинчилиги, дунёвий нарсаларга ружу қўймаслик, руҳий камолотга эришиш йўлидаги ҳақиқатлар баён қилинган. Шарҳ: 1. Дунёнинг ўткинчилиги ва хаёлга ўхшашлиги Аттор инсонни дунёга теран назар билан қарашга чақириб, унинг дарёдаги кўпикка ўхшашини таъкидлайди. Бу ибора дунёнинг муваққатлиги ва алдамчиликка йўғрилганини билдиради. Шунингдек, "хаёл" деб қабул қилиш лозимлигини, яъни моддий оламга ҳаддан ташқари боғланмаслик кераклигини айтади. 2. Одамлар дунёвий хаёлга чўмиб қолишади У дунёвий лаззатлар, орзу ва хаёлларга чўмиб қолганларни "девона" ёки "ошуфта" деб атаб, уларни онгли равишда руҳий юксалиш йўлига чақиряпти. У инсон ҳаётини гўдакнинг ўйинига ўхшатиб, моддий нарсаларга алданишни болаларнинг ойинада парини кўрганидай хаёл деб билдиради. 3. Ҳақиқатга йўл – маънавий тафаккур Аттор инсонни моддий дунёдан юксалиб, руҳий камолга интилишга чақиради. "Эшит Арш авжидин энди бу асрор" деган сатр билан илоҳий ҳақиқат осмонлардан эшитиладиган сир-асрор эканлигини таъкидлайди. У "дор остидан дайёр" бўлиш, яъни ўлимга шай бўлиш ҳақида ўйлаш кераклигини айтади. 4. Алиф сирини англаш Аттор Алиф ҳарфи ҳақида сўз юритиб, унинг "ҳеч" эканлигини айтади. Бу тасаввуфий маънода ҳеч нарсанинг борлиги ва барча нарсанинг йўқликка қайтиши ғоясини ифода этади. Алиф – араб алифбосидаги биринчи ҳарф бўлиб, у Аллоҳни ҳам ифодалайди. Инсон неча марта алифбони ўқимасин, унинг боши ва охири ҳеч ва ло бўлиб қолади. Бу эса борлиқнинг Аллоҳдан келиб, унга қайтиши ҳақидаги тасаввуфий ҳақиқатдир. 5. Рустамнинг иши – жасорат ва ҳақиқат йўли Шеър охирида Аттор "Етишди сенга рахшу кори Рустам" дейди. Бу ерда Рустам Зардуштий ва форс мифологиясидаги қаҳрамон бўлиб, ҳақиқат учун курашни ифодалайди. Инсон агар ҳақиқатга интилса, у ҳам руҳий қаҳрамонга айланади. Хулоса Ушбу ҳикматли сатрлар инсонни дунёвий нарсаларга алданмасликка, ҳаётни моддийлик эмас, маънавий юксалиш нуқтаи назаридан англашга чақиришдир. Аттор ҳақиқатни англаш йўлида шубҳа ва хаёлдан қутилиш, руҳий камолга эришиш ва илоҳий йўлда дадил юришни таъкидлайди.

* * * Кўзинг бор эрса, боқ, кўз ташлагил тик, Бу дунё ўйлаким дарёда кўпик. Бу дунёни хаёл деб ўйлагил, бас, Гумон этма, хаёлдин ортиқ эрмас. Магар девона ё ошуфтадурсен, Хаёлга ғарқ бўлиб, оғуштадурсен. Хаёл бирлан дамо-дам ўйнашурсен, Гўдаксен, ўйлаким қоп ичрадурсен, Пари кўргай бола ойинада, сир, Хаёлсиз ҳам киши пастдир, баланддир. Эшит Арш авжидин энди бу асрор, Ки йўқ, эй хожа, дор остида дайёр . Неча ҳарфларни кўрдинг, ҳеч эди ул, Вале сенга ўроғлиқ эрди буткул. Ўшал ҳарфким, ўранмай келди, силлиқ, Алиф эрди, алифда ҳеч вақо йўқ. Чу сен абжад ўқирсен неча бир гал, Алиф келгай ўшал абжадда аввал. Алиф аввалда ҳечдир, охири ло , Чўзилгай то зазағ бу сиру савдо. Ўқи абжадни сен юз бора яксар, Қолурсен “ҳеч”у “ло” ичра муқаррар. Агар сен эр эрсанг, бас, кутма бир дам, Етишди сенга рахшу кори Рустам... Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу "АСРОРНОМА" дан @fariduddin_attor🍂

✓Обуна бўлинг ва маза қилиб бирга Қуръон ўқинг♡

📹 Ne qilsang xam oshiq qilgil Parvardigor❤️ , (Official music) #allah #music #uzbekmusic → 👤 #Imron_music → https://youtu.be/ZvEnJpbDDnQ?si=9MuQV_F_AyP8gEdF @youtubabot: 📹720p ·

#ғазал Ишқ йӯлида фано бӯлай ҳақ биру бор, Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор. Илгим очиб дуо қилай азим жаббор, Ҳар не қ
#ғазал
Ишқ йӯлида фано бӯлай ҳақ биру бор, Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор. Илгим очиб дуо қилай азим жаббор, Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор Гул ищқини кӯйинда ман булбул бӯлдум, Алвон, алвон тиллар бирлан нолиш қилдим, Барча ишдин ошиқликни'душвор билдим, Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор. Ишқи текса куйдиргиси жону танни, Ишқи текса вайрон қилур мову менни, Ишқ бӯлмаса топиб бӯлмас мавлом сени, Ҳар не қилсанг овдиқ қилгйл парвардигор. Ишқ дафтари сиғмас дӯстлар даргоҳиға. Жумла ошиқ йиғлиб боргай даргоҳиға, Етти дӯзах тоқат қилмас бир оҳиға, Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор. Хос ишқингни кӯрсат манга шокир бӯлай, Арри қӯйса Зикриёдек зокир бӯлай, Айюбсифат балосиға собир бӯлай, Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор. Жилва қилғил, телба қилғил, шайдо қилғил, Мажнун қилғил, элу халққа расво қилғил, Шам кӯрсатиб парвонадек ахгар қилғил, Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор. Ишқ дардини талаб қилдим дармони йӯқ, Ишқ йӯлида жон берганни армони йӯқ, Бу йӯлларда жон бермаса имкони йӯқ,; Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор. Қайдин топай, ишқинг тушти, қарорим йӯқ, Ишқ саносин туни-куни қӯёрим йӯқ, Даргоҳингдин ӯзга ерга -борорим йӯқ, Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор, Ишқ бозори улуғ бозор савдо ҳаром, Ошиқларға сендин ӯзга ғавғо ҳаром, Ишқ йӯлиға кирганларга дунё ҳаром, Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор. Ошиқликни даъво қилиб юролмадим, Нафсдин кечиб мен амрини қилолмадим, Нодонликда Ҳақ амрини билолмадим, Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор. Қул Хожа Аҳмад, ишқдин қаттиқ бало бӯлмас Марҳам сӯрма, ишқ дардига даво бӯлмас Кӯз ёшидин ӯзга ҳеч ким гувоҳ бӯлмас, Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор.
👤 Хожа Аҳмад Яссавий (қаддасаллоҳу таъоло сирраҳу) 📚 «Девони ҳикмат» асаридан. @Fariduddin_Attor🫀📿

Виждон ҳақида кўпинча виждонсизлик қилишади...

Оилангиз билан хотиржамликда ўтказган кунингиз ўзи БАХТ!

Дардга шикоят, Ҳаққа шикоят. Ғавсул Аъзам Шайх Абдулқодир Жийлоний (қаддасаллоҳу таъоло сирраҳу) https://www.instagram.com/reel/DeTTvHUt3ap/?srtk=MTlveXJ0a2FlY3BmNg==

Архивдан тайёр опқўяқолдим)) ♡

#қалбдан ... Боғча тўла гуллар ёмғир остида мунғайдилар... Ахир кечагина гул-гул очилиб роз сўзлашмаётганми эдилар... Кўзлар ҳавас-ла боқиб, хуш бўйларидан кўнгиллар энтикмаётганми эдилар... Минг ўргилиб, минг эркалаб суйган диллар қанилар?!... Ул баҳорда туғилиб, яшнаб, куз келганда хазон бўлмоқ... Шунчалик осонмикин, гулу давронларнинг совуқ хазонларга айланмоғи?!... Бир кўз очдиму, бир табассум айладиму... кўз ёшларга бурканмоқ... Дайру дун шундоқ ҳикматларни сўйлайдими?! Ҳар баҳор гулғунчалар шундоқ сирларни сўйлайдими?! Бир англаб, бир англамай кўнгиллар нелар тилайди... Эй дил, ғусса бирлан кўнгил хуш бўлгайми?! Не-не авлиёлар келдилар, кетдилар. Ҳар бири аслида бир сўзни дедилар ! Одами зот яралганда ўттиз тўққиз кун ғам ёмғири, қолган бир кунида шодлик ёмғири остида эканлигин унутдингми?! Хазон бўлма, эй кўнгил... Зеро, баҳорлар яна келажак, яна қалблар Умид-ла тўлажак! Одам Ато ва Ҳавво сабр диёрига йўл олганларида кўзларида ёшу, дилларида Умид бор эди. Қалбларида эса Раббимнинг ваъдаси: Тавба қилгувчилар борми, кечиргайман!!! bintu Ismoil дан @Fariduddin_Attor🍂

Дарахтни дарахтлигича, гулни гуллигича, тупроқни тупроқлигича қабул қиласанку, нега мени шунчаки оддий одам деб қабул қилмадинг...?! 🍂

Куз ҳақида кўп ёздим, лекин энди қаламлар юргиси йўқ 🍂...

Ҳақиқий куз 🍂 ҳавоси...