uz
Feedback
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸

Kanalga Telegram’da o‘tish

Аллоҳга ошиқ қалблар учун... Ишқ тараннумлари. Ошиқлар абадият йўлида бошловчидирлар (Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу) Lovers are leaders the path of enternite. 04.07.2019

Ko'proq ko'rsatish
2 081
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
+67 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar
Postlar arxiv
Бир кун улуғларимиздан бири Шиблий (Шиблий - Ўлими 334/945 й. Бағдодликдир. Жунайддан кейин тасаввуф тушунчасининг камол топишида энг кўп хизмат кўрсатганлардан биридир) нинг ҳузурига - Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин устига! - бир жамоат келади. Шиблий: — Сизлар кимсизлар? — деб сўрайди. Улар: — Сизнинг дўстларингиз бўламиз, - деб жавоб беришди. Бу жавобни эшитган Шиблий ўгирилиб, уларга тош отди. Қочаётганларида шу гапларни айтади: — Нега қочяпсиз? Агар сизлар ҳақиқий дўстларим бўлсайдингиз, мендан келган балодан қочмасдингиз! Сўнгра дейди: — Муҳаббат аҳли севги косасидан ичади, ер юзи ва шаҳарлар уларга торлик қилади. Аллоҳни чинакамига танийдилар, унинг Буюклигидан қўрқадилар. Қудратидан ҳайратланадилар. Аллоҳ севгиси косасидан ичадилар. Унинг дўстлик денгизида чўкадилар ва яна Унга муножот қилиш билан лаззатларга ғарқ бўладилар. Ундан сўнг Шиблий шу байтни ўқиди: Ишқинг мени сархушлик уммонига отди, Кўрганмисан севиб сархуш бўлмаган зотни?

Зотан, Робиа-и Аъдвиййа (Робиа-и Аъдвиййа - Робиатул-Одавиййа ҳам дейилади. Бошқа исломий илмларда бўлгани каби, тасаввуфда ҳам хотинларнинг алоҳида ўрни бор. Унгача мутасаввифлар ижодида Аллоҳдан қўрқув мавзуи кенг ўрин эгаллаган бўлса, 6у мутасаввиф аёл ижодида Аллоҳга муҳаббат мавзуи етакчи ўринга чиқади. Ўзи Басрада туғилган, оиланинг тўртинчи қизи бўлгани учун, отини Робиа (тўртинчи) қўйишган. Тасаввуфдаги ўткир қарашлари туфайли катта шуҳрат қозонган. Фаридиддин Аттор Пайғамбаримиз с.а.в.нинг «Аллоҳ йўлидаги аёл эрдир» деган ҳадисларини келтириб, «Робиа ўз замонида Хақ муомаласи ва маърифати бобида беназир эди», дейди. Орвупода танитилган илк ислом сўфийси Робиадир (ХIII аср). Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам у ҳақда талай бадиий асарлар ёзилган. Вафоти 185/804 й.) шундай дейди: «Севаман!» дейсану, этасан исён, Бу ҳолинг ажойиб, бўламан ҳайрон. Итоат қилгин-да, севсанг гар албат, Севган суйганига этар итоат. Чиндан ҳам, севгининг аломати — суйганига мослашмоқ ва севгилиси ёқтирмаган хаттиҳаракатлардан тийилмоқдир.

Пайғамбарга (алайҳиссалом) эргашмоқ Аллоҳ унга ўргатган ва у эса инсониятга тақдим этган илоҳий ахлоқ асосларига риоя қилмоқ демакдир. Мўминларнинг Аллоҳни севиши унинг амрига итоат этишлари ва фақатгина унинг ризосини ўйлаб иш кўришлари демакдир. Аллоҳнинг мўминларни севиши эса уларни афв этиши, мукофотлаши, раҳмати ва тавфиқи билан уларга икром кўрсатиши демақдир. Ким тўрт нарсани даъво қилсаю, тўрт нарсага амал қилмаса, у ёлғончидир. 1. Жаннатни севаман-десаю, Аллоҳга итоат этмаса. ; 2. Ҳазрат Пайғамбарни севаман десаю, унинг гўзал ахлоқига эргашмаса, эзилганларни ва фақиру бенаволарни севмаса. 3. Жаҳаннамдан қўрқаман десаю, гуноҳ қилишдан чекинмаса. 4. Аллоҳни севаман десаю, мусибатларга дучор бўлганда инграб зорланишдан тийилмаса...

Ҳикоя қиладиларки: - Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ахлоқи билан ахлоқланмаган бир одам бир кун тушида Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни кўради, лекин Аллоҳ Расули (с.а.в.) унга ҳеч эътибор бермайди.  Одам дейди: - Эй Аллоҳнинг Расули! Мендан хижолатланяпсизми? Пайғамбар: - Йўқ. Одам: - У ҳолда нега менга қарамаяпсиз? Пайғамбар: - Чунки сени танимайман!  Одам: - Нега танимайсиз? Мен сизнинг бир умматингизман. Ҳолбуки, олимларнинг айтишича, сиз ҳар бир умматингизни она ўз фарзандини танигандан ҳам яхшироқ танир экансиз.  Пайғамбар: - Тўғри айтишган. Лекин мен сенда менинг гўзал «ахлоқимдан» бирон аломат кўрмаяпман ва сенинг менга ҳеч салоту саломинг келмади.  Менинг умматимдан бирини танишим ахлоқимнинг унда қай даражада борлигига ҳам боғлиқ. Одам уйғонганда буларни ўйлади ва шу онданоқ Пайғамбар (с.а.в.) нинг гўзал феълларини ўз ҳаётига татбиқ этишга киришди.  Бир муддат ўтгач, такроран Аллоҳ Расули (с.а.в.) ни тушида кўрди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) дарҳол: - Энди сени танидим, сен учун шафоат қиламан! - деб буюрдилар.  Чунки энди у Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни севар, Унинг гўзал ахлоқига мослашган эди.  Раббимиз ҳам буюради: - Айтинг (Эй, Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсанглар, менга эргашинглар, шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ гуноҳларни мағфират қилгувчи, меҳрибондир» (Оли Имрон сураси, 31-оят)

Имом Ғаззолий ҳазратлари 📜 «Мукошофат ул-қулуб» асаридан 📖 СЕВГИ ВА МУҲАББАТ бўлими 💖 Ҳикоя қиладиларки: - Бир одам чўлда кезиб юраркан, бир бадбашарани кўради ва ундан: «Сен кимсан?» - деб сўрайди. Бадбашара: «Мен сенинг ёмон амалларингман!» 😈 — дейди. У одам: «Сендай бадбашарадан қутулишнинг иложи борми?» - деб сўраганда: - Бор, бунинг учун Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг 🕊️ гўзал ахлоқига эга бўлишинг ва унга салоту салом йўллашинг керак!.. — жавобини олади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) буюрадилар: - Менинг ахлоқимга мослашмоқ, бу - қиёмат куни Сирот кўпригида бир нурдир ✨. Ким менинг ахлоқимга эргашса ва жума куни менга саксон марта салоту салом йўлласа, Аллоҳ саксон йиллик гуноҳини афв этади 🤲.

Имом Ғаззолий ҳазратлари «Мукошофат ул-қулуб» асаридан СЕВГИ ВА МУҲАББАТ бўлими Ҳикоя қиладиларки: - Бир одам чўлда кезиб юраркан, бир бадбашарани кўради ва ундан: «Сен кимсан?» - деб сўрайди. Бадбашара: «Мен сенинг ёмон амалларингман!» — дейди. У одам: «Сендай бадбашарадан қутулишнинг иложи борми?» - деб сўраганда: - Бор, бунинг учун Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг гўзал ахлоқига эга бўлишинг ва унга салоту салом йўллашинг керак!.. — жавобини-олади. Пайғамбариимиз (с.а.в.) буюрадилар: - Менинг ахлоқимга мослашмоқ, бу - қиёмат куни Сирот кўпригида бир нурдир. Ким менинг ахлоқимга эргашса ва жума куни менга саксон марта салоту салом йўлласа, Аллоҳ саксон йиллик гуноҳини афв этади.

ИТНИНГ УЯЛИБ, ЗОР ЙИҒЛАГАНИ Дедилар итгаким, ҳай, олтининг бор, Уятдин ўртаниб, ит йиғлади зор... Уятдин ит чекар чун оҳу фар
ИТНИНГ УЯЛИБ, ЗОР ЙИҒЛАГАНИ
Дедилар итгаким, ҳай, олтининг бор, Уятдин ўртаниб, ит йиғлади зор... Уятдин ит чекар чун оҳу фарёд, Вале бир заррасидин хўжа дилшод. Агар олтинки ул итни уятгай, Сени бир зарраси кўкларга отгай. Белингга зарра олтин бойлагайсен, Қувончдин доду фарёд айлагайсен. Агарда юз саноч зар тўксалар ҳам, Етишмас сенга ул, ноқис эрур, кам. Аё дунё йиғиб юргувчи, мастсен, Не истарсенки, чун дунёпарастсан? Бу янглиғ бутпарастсен, бўйла бетуз, Бурибсен аҳли кофир сорига юз. Сенга кофир тарийқин ким деди тут? Сенга зар бўлса, кофир аҳлига бут. Қўйиб бут, боқмагай олтинга куффор, Сенинг эрса зиғирдек олтининг бор. Кел, эй, дунёни дунёдорга топшир, Буту олтинни сен куффорга топшир. Нечун зар, бутга гар индирса они? Нечун бут, оқибат синдирса они? Ўзингга гар йиғиб, ганж айлагил эш, Ўларсен сўнгги дамда мисли дарвеш...
👤 Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирраҳу) 📚 «Асрорнома» асаридан. @fariduddin_attor

Имомиддин Насимий - Қайдасан ҒАЗАЛ Жонимни ёндирди ҳижрон, Эй Нигорим, қайдасан?! Кўзларим нури, икки оламда ёрим, қайдасан?! Бағримни қон айлади, аччиқ, фироғинг, кел, етиш, Эй лаби ҳасрат, шароби ҳуш қуёрим, қайдасан?! Сабримни яғмолади жушқин, қарорим қолмади, Эй, маним оромим, эй сабру-қарорим, Қайдасан?! Айлади ишқинг мани қалқон, маломат пирима, Эй қоши-кўзи ёлғончи шахриёрим, қайдасан?! Эй, узун шамингдан йироқ тушмишам парвонадек, Ёнаман лайли-наҳор, эй нури-норим, қайдасан?! Илондек юбор сочинг бўйини манга ҳар субҳдан, Шанки ёнди, кетди ҳаддан интизорим, қайдасан?! Сандан ўзга кўнглима йўқдир вафоли ёру-дўст, Эй сафосиз, ҳусни комил ёдигорим, қайдасан?! Ёр учун ҳар кўчада минг бир бўлур душман манга, Эй саводи-аъзами маҳрам ҳожарим қайдасан?! Чун Насимийдир бу кун айёми-ишқинг сарвари, Эй шакар лаб, ёри-ширин рўзғорим, қайдасан?! .... Жаҳонгир Каримов NUR — mening abadiy yo‘ldoshim. Имомиддин Насимий. ... Jahongir Karimov | CLANCY ART Ижро ва ғоя: Жахонгир Каримов Мусиқа: Clancy Art

Фаридуддин Аттор ҳазратлари 📚Мантиқ ут-тайр «Ҳазрати Исо ва шайтон» ҳикояти (Жаҳонгир Каримов ижросида)

Намл сураси, 30-оят: «Албатта, бу хат Сулаймондандир ва у: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” (Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан)
Намл сураси, 30-оят: «Албатта, бу хат Сулаймондандир ва у: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” (Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан) деб бошланади». Қуйидаги матн: «Бу орада Сулаймон ўз қўшинидаги қушларни текширди. Шунда деди: “Менга нима бўлдики, ҳудҳудни кўрмаяпман? Ёки у йўқолганларданми?”» Бу ҳикоя Қуръони каримнинг Намл сурасида келтирилган бўлиб, Сулаймон алайҳиссаломнинг ҳудҳуд қушини излагани ва кейинчалик ҳудҳуд Саба мамлакати ҳақида хабар келтирган воқеага ишорадир. Расмда эса ҳудҳуд қуши араб хаттотлиги услубида тасвирланган. Унинг танасига «Иннаҳу мин Сулаймана ва иннаҳу Бисмиллаҳир роҳманир роҳим» («Албатта, бу Сулаймондандир ва у “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” билан бошланади») ояти жойлаштирилган.

Агар тақдир этса Аллоҳ, қўл ҳам олиб келар, ел ҳам олиб келар, сел ҳам олиб келар... Гар тақдир этмаса Аллоҳ, қўл ҳам олиб кетар, ел ҳам олиб кетар, сел ҳам олиб кетар... Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари.

КИМ ОЖИЗУ КИМ МИСКИН? Биров сўрдики, эй шўрида айём, Сенга не яхшироқ? Дедики, дашном... Менга бир нарсаким ҳар гал берурлар,
КИМ ОЖИЗУ КИМ МИСКИН?
Биров сўрдики, эй шўрида айём, Сенга не яхшироқ? Дедики, дашном... Менга бир нарсаким ҳар гал берурлар, Бошимга таъна, дашном ёғдирурлар... Нечун халққа асиру бандадирсен, У боис бўйла ҳожатманд эрурсен. Ёғилса бир фалокат ногаҳон, бас, Чўзиб қўл, бир киши бошингга келмас. Ва очликдин чиқарга етса жонинг, Биров бермайди сенга бурда нонинг. Тиларсен бир эмас, гар икки кулча, Югуртгайлар оёқдин қолганингча. Карам айлаб, қара, Парвардигоринг Намоз фарз этди сенга неча боринг. Сенинг жонинг аро кўз бор, гувоҳинг, Қачон кўнглингга бўлгай ёр гувоҳинг? Оларсен суфрадин гар нон нолойиқ, Ўшал нондан-да дастурхон нолойиқ. Биров шоҳ суфрасидин кутса ризқин, Эрур ул баски ожиз, хору мискин...
👤 Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирраҳу) 📚 «Асрорнома» асаридан. @fariduddin_attor

Жонга жононсиз бу дунёйинг нима? Йўқса жононинг магар, жон истама. 👤 Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ҳикматлар»
Жонга жононсиз бу дунёйинг нима? Йўқса жононинг магар, жон истама.
👤 Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ҳикматлар» асаридан. @fariduddin_attor

Азизлар сизлар учун яна Аттор ҳазратларидан битта кичик ҳикоя 📚Мантиқ ут-тайр (Жаҳонгир Каримов ижросида)

БИР ДАРДМАНД КИШИНИНГ АБУБАКР ШИБЛИЙ ҲУЗУРИДА ЙИҒЛАГАНИ ҲИКОЯТИ Бир дардли одам шайх Шиблий олдида йиғлар эди. Шайх ундан: -
БИР ДАРДМАНД КИШИНИНГ АБУБАКР ШИБЛИЙ ҲУЗУРИДА ЙИҒЛАГАНИ ҲИКОЯТИ Бир дардли одам шайх Шиблий олдида йиғлар эди. Шайх ундан: - Нима сабабдан йиғлаяпсан? - деб сўради. Ул деди: - Эй шайх, бир дўстим бор эди, унинг жамолини кўриб хушнуд бўлардим. Ўшал дўстим ўлди, унинг ғамида мен ҳам ўлаётибман. Чунки унинг фироқи дунёни кўзимга қоронғу қилиб қўйди. Шайх деди: - Шундан кўнглинг ўксиган бўлса, сенинг жазойинг шудир. Сен шундай дўст танлагинки, у ўлмайдиган бўлсин ва ўзинг ҳам бунақа алам чекмайдиган бўлгин. Ўлимдан нуқсон топадиган дўстлик ўткинчидир, у жонингни ғамга тўлдиради. Кимки сурат ишқига мубтало бўлса, у шу сурат туфайли балоларга гирифтор бўлади. Ўша сурат қўлдан чиққандан кейин, у жудоликдан қонлар ютади. 📚Мантиқ ут тайр @Fariduddin_Attor🍂

Тилидин учди даъватлар жаранги, Шариат янги, ислом бўлди янги. Ислом динидан ҳам олдин шариат ва динлар бўлган. Бу ўринда "ис
Тилидин учди даъватлар жаранги, Шариат янги, ислом бўлди янги.
Ислом динидан ҳам олдин шариат ва динлар бўлган. Бу ўринда "ислом" сўзидан мурод бўйсунишдир. Яъни халқлар Худога бўйсунганлар, аммо бу бўйсунишларда турфалик бор эди: кимдир бутлар орқали Худога мурожаат қилар, кимдирлар оловга сиғиниб, Худодан мадад сўрар ва ҳоказо. Аммо Муҳаммад (сав)га ваҳий келгач, мукаммал, мантиққа асосланган шариат яратилди, халқларга зиё келтирувчи ислом дини барқарор бўлди. 👤 Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирраҳу) 📚 «Асрорнома» асаридан. @fariduddin_attor🌿

дарҳақиқат, аслида, шу тоғорадаги қон ва фасод ошиғи экансан. Сен жуда бефаросат чиқдинг, ахир қон ва нажосат ошиғи эканлигинг маълум бўлди. Ул шогирднинг аҳволи ўзгарди ва тавба қилиб, илм такрорига ўтирди. Кимки суратга сиғинишни мақсад қилса, албатта бу маънолар, сифатларни англаб етмайди. Суратнинг асл моҳияти сенинг шайтоний нафсингдур. Маънонинг асли сенинг руҳоний жонингдир. Сифат ишқида суратни тарк эт, токи сенга маърифат офтоби порлаб кўринсин. Суратинг фасод ва қондан бошқа нарса эмас. Суратга сиғинган киши теран фикрловчи киши эмас, балки зоҳирбиндир. Фасод ва қондан зеболик топган жамъи нарсаларга мубтало бўлиш девоналикдир. Қачонгача, эй айб изловчи киши, сурат атрофида айланасан, Ҳусн Ғайбдадир, ҳуснни Ғайбдан изла! 📚Мантиқ ут-тайр @Fariduddin_Attor🍂

УСТОЗИНИНГ КАНИЗАГИГА ОШИҚ БЎЛГАН ШОГИРД ҲИКОЯТИ Бағоят истеъдодли, зеҳни ўткир, доно бир йигит бор эди. Кеча-кундуз узлуксиз ўқиш, илм олиш билан банд эди. Йилида икки кеча таътил қиларди, холос. Одамлар билан иши йўқ эди, иши нуқул таълим олиш, илм такрорлаш эди. Устози ундан хурсанд эди, шогирдининг пок ахлоқи, берилиб илм олишини мақтаб, ибрат қилиб гапирарди. Уни бошқа шогирдларидан афзал билар, алоҳида ўтқазиб суҳбат қиларди. Аммо устознинг парда ортида ой деса ой, кун деса кундай гўзал бир канизаги бор эди. У шундай гўзал эдики, кўзлари шўх -шўх боқар, қомати дилни ошуфта қилар, сўзлари жонга жон бағишларди. Бошдан-оёқ руҳдан иборатдай, латофат устига латофат, малоҳат устига малоҳат ёғилгандай офати жон эди. Ширинликда шакарга панд берар, итобу карашмаси ҳар қандай қаттиқ кўнгилни юмшата оларди. Икки ўрам сочи ерга тегар, атайлаб қилинган эмас, балки аслида шундай узун эди сочлари. Икки лаъли лабидан сўз эмас, асал томарди. Тўтилар унинг нутқини эшитсалар ҳасаддан парларини тўкардилар. Икки кўзи қалбга ўқ отгандай жозибали эди, отилган ўқлар эса юракларни қон қилиб чиқиб кетарди. Тўсатдан шогирд йигитнинг кўзлари ўшал соҳибжамол канизак юзига тушди. Бир дамда унинг ҳусну жамолига мафтун бўлиб қолди. Кўнгли ихтиёрини қўлдан берди. Шогирд ўзига ўзи деди: - Шу ой юзли шогирди бўлсам бас эди, ундан бошқа устоз менга керак эмас. Унинг йўлидан кўз узмасман, менинг ишқим — шогирд, унинг ҳусни эса — устозим. Йигит ўз устозининг дарсларини тарк этди, сабру қарорини йўқотиб, канизакка бўлган меҳри кундан-кун орта берди. Заъфарон шохасидай юзи дарддан сарғайди, ҳоддан тойиб ётиб қолди. Ишқ келиб ақлни босиб олди, ошиқни жонидан безор қилди. Кўплар илму донишни тўпладилар, аммо бир зарра ишқ уларнинг барини барбод этди. Зоҳир илми кибру ғавғо келтирар, ишқибозлик ўртаниш ва девоналик келтиради. Кимки илмни ишқсиз топган бўлса, унинг илми мол-дунё ва мансаб муҳаббатига сарф бўлади. Алғараз, шогирд ишқ савдосида ўртаниб, гулни тикандан ажратолмай кеча-кундуз оҳу нола чекарди. Оқибатда бира тўла хасталаниб, ожизу ночор ҳолда тўшакка михланиб қолди. Шогирднинг канизакка ошиқлиги устозга маълум бўлди. Устоз ақлини ишлатиб, ҳийлаву ҳикмат йўлини тутди: аввал ул канизакнинг икки қўлининг томирини кесиб, қон ола бошлади, сўнгра бир дори бердиким унинг оқибатида қизда ҳайз юз берди. Натижада канизакнинг юзи олтин рангидай сарғайиб сўлди, гулдай яшнаган юзи заъфарон баргидай бўлди. Унинг чеҳрасида илгариги зеболик қолмади, юзларининг таровати ҳам йўқолди. Ҳуснидан бирор нишона қолмади. Қадаҳ синди, соқий кетди. Канизак вужудидан ташқари чиққан фасодларни тоғорага солдилар. Устоз зийрак шогирдни чақиртириб келди. Канизакни парда орқасига ўтқазди. Шогирд унинг юзига қаради, сўнгра андомига назар солди. Бу ишдан ҳайрон бўлди, чунки илгари кўрган зебо қиз йўқ эди. Унга яна бир қаради-ю кўнгли совуди, ишқни унутиб, аввалгидай таҳсилга машғул бўла бошлади. Устоз шогирдининг қутулганини кўрди, унинг ғаму ташвиши ариб, аввалги шодлиги қайтган эди. Ишқ олови сўниб, шогирд совуди ва ранжу дарди кетиб, тузалиб қолди. Устоз ўшал тоғорани келтиришни буюрди. Тоғорани шогирд олдига қўйиб, деди: - Эй барно йигит, ишинг яхшиликка юзланди, беқарор бўлдинг ва яна қарор топтинг, ул ишқ йўлидаги ўртаниш — ёнишларинг қани, шумликлар, беҳаёликларинг қани? Ул санам доим сен билан бўлади, сен у билан ҳамиша ишрат қиласан деб орзу қилардинг. Нимадан юзинг унинг ишқида сарғарди ва яна нега ишқинг олови сўниб совудинг? Бунинг сабаби нима? Ҳолбуки сен ҳам ўша, канизак ҳам ўша-ўша. Аммо канизакдан фақат бир нарса камайди, яъни тоғорадаги фасодлар. Сени мафтун этган, девонаю мубтало қилган нарса шу эди. Бу нарса канизакдан ажралгандан кейин, сендаги ишқ ва унинг савдоси ҳам совуди. Сен канизакка қараб оҳу нола чекардинг,

дарҳақиқат, аслида, шу тоғорадаги қон ва фасод ошиғи экансан. Сен жуда бефаросат чиқдинг, ахир қон ва нажосат ошиғи эканлигинг маълум бўлди. Ул шогирднинг аҳволи ўзгарди ва тавба қилиб, илм такрорига ўтирди. Кимки суратга сиғинишни мақсад қилса, албатта бу маънолар, сифатларни англаб етмайди. Суратнинг асл моҳияти сенинг шайтоний нафсингдур. Маънонинг асли сенинг руҳоний жонингдир. Сифат ишқида суратни тарк эт, токи сенга маърифат офтоби порлаб кўринсин. Суратинг фасод ва қондан бошқа нарса эмас. Суратга сиғинган киши теран фикрловчи киши эмас, балки зоҳирбиндир. Фасод ва қондан зеболик топган жамъи нарсаларга мубтало бўлиш девоналикдир. Қачонгача, эй айб изловчи киши, сурат атрофида айланасан, Ҳусн Ғайбдадир, ҳуснни Ғайбдан изла! 📚Мантиқ ут-тайр @Fariduddin_Attor🍂