en
Feedback
Abdunabi Hamro ijodi

Abdunabi Hamro ijodi

Open in Telegram

Абдунаби Ҳамронинг ижодий каналига хуш келибсиз! Ушбу каналга муаллифнинг ижодий ишлари мунтазам жойлаштириб борилади. Мурожаат учун тел: +998991357435

Show more
410
Subscribers
+124 hours
+27 days
-230 days

Data loading in progress...

Similar Channels
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+3
in 2 channels
August '26
+9
in 1 channels
Get PRO
July '26
+14
in 2 channels
Get PRO
June '26
+18
in 6 channels
Get PRO
May '26
+13
in 4 channels
Get PRO
April '26
+26
in 4 channels
Get PRO
March '26
+21
in 3 channels
Get PRO
February '26
+16
in 2 channels
Get PRO
January '26
+28
in 4 channels
Get PRO
December '25
+19
in 7 channels
Get PRO
November '25
+20
in 3 channels
Get PRO
October '25
+29
in 3 channels
Get PRO
September '25
+20
in 3 channels
Get PRO
August '25
+19
in 1 channels
Get PRO
July '25
+38
in 5 channels
Get PRO
June '25
+23
in 6 channels
Get PRO
May '25
+22
in 2 channels
Get PRO
April '25
+33
in 7 channels
Get PRO
March '25
+24
in 7 channels
Get PRO
February '25
+16
in 4 channels
Get PRO
January '25
+23
in 6 channels
Get PRO
December '24
+14
in 4 channels
Get PRO
November '24
+25
in 6 channels
Get PRO
October '24
+53
in 6 channels
Get PRO
September '24
+40
in 4 channels
Get PRO
August '24
+26
in 15 channels
Get PRO
July '24
+20
in 2 channels
Get PRO
June '24
+16
in 6 channels
Get PRO
May '24
+34
in 6 channels
Get PRO
April '24
+20
in 4 channels
Get PRO
March '24
+10
in 2 channels
Get PRO
February '24
+23
in 5 channels
Get PRO
January '24
+49
in 6 channels
Get PRO
December '23
+19
in 1 channels
Get PRO
November '23
+23
in 1 channels
Get PRO
October '23
+19
in 2 channels
Get PRO
September '23
+18
in 0 channels
Get PRO
August '23
+19
in 0 channels
Get PRO
July '23
+18
in 0 channels
Get PRO
June '23
+21
in 0 channels
Get PRO
May '23
+16
in 0 channels
Get PRO
April '23
+56
in 0 channels
Get PRO
March '23
+30
in 0 channels
Get PRO
February '23
+41
in 0 channels
Get PRO
January '23
+20
in 0 channels
Get PRO
December '22
+27
in 0 channels
Get PRO
November '22
+44
in 0 channels
Get PRO
October '22
+38
in 0 channels
Get PRO
September '22
+25
in 0 channels
Get PRO
August '22
+20
in 0 channels
Get PRO
July '22
+27
in 0 channels
Get PRO
June '22
+27
in 0 channels
Get PRO
May '22
+27
in 0 channels
Get PRO
April '22
+47
in 0 channels
Get PRO
March '22
+25
in 0 channels
Get PRO
February '22
+17
in 0 channels
Get PRO
January '22
+22
in 0 channels
Get PRO
December '21
+37
in 0 channels
Get PRO
November '21
+40
in 0 channels
Get PRO
October '21
+45
in 0 channels
Get PRO
September '21
+80
in 0 channels
Get PRO
August '210
in 0 channels
Get PRO
July '210
in 0 channels
Get PRO
June '210
in 0 channels
Get PRO
May '21
+164
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
09 September0
08 September0
07 September+1
06 September0
05 September+1
04 September0
03 September0
02 September0
01 September+1
Channel Posts
МУХАММАС Ошиқ ўлғил, дардга дармон истасанг, Хаста дилга лутфи субҳон истасанг, Ҳар не мушкул ишни осон истасанг Гул эрурсан,
МУХАММАС   Ошиқ ўлғил, дардга дармон истасанг, Хаста дилга лутфи субҳон истасанг, Ҳар не мушкул ишни осон истасанг Гул эрурсан, гарчи боғбон истасанг. Гар талаб аҳлига майдон истасанг.   Ошиқ ўлсанг, икки дунё бир қадам, Ортда қолгай зумда саҳройи адам, Меҳнати бисёр, вале ороми кам, Шу зайл чарх котиби чекмиш рақам, Кеча-кундуз бағрингни қон истасанг.   Ишқ расо қоматлари нун айлади, Ўтга ёқди диллари, хун айлади, Соғ ақлни бузди, афсун айлади, Куйдириб ул Қайсни Мажнун айлади, Лайлидек бир моҳитобон истасанг.   Ишққа дучор ўлса ким, овворадир, Чорасизлар ичра ул бечорадир, Тоғ ошиб, Ширин сарига борадир, Мисли Фарҳод тоғу тошни ёрадир, Бесутун тоғини талқон истасанг.   Бир умр ҳамроҳ эрур сенга қалам, Алмашур қалбингда бахт бирла алам, Бўлмасин десанг агар бошингни хам, Ростни ёз, Абдунаби, не бўлса ҳам, Элга манзур шеъру достон истасанг.   Абдунаби Ҳамро

2
ҲАЙЁМОНА ТЎРТЛИКЛАР Менга май ҳақида ўқимагин ваъз, Беҳуда насиҳат жонга теккан, бас! Ундан кўра, кулбам ёнидан бир ўт: Бошин
ҲАЙЁМОНА ТЎРТЛИКЛАР Менга май ҳақида ўқимагин ваъз, Беҳуда насиҳат жонга теккан, бас! Ундан кўра, кулбам ёнидан бир ўт: Бошинг айланади, маст бўларсан, маст! * * * Бу ёлғон дунёнинг макрига учма, Ишониб, пушаймон чоҳига тушма, Даврада ўтирма нодонлар билан, Ёр билан кўзадан бошқани қучма. * * * Умр бевафодир, ўтару кетар, Бир куни Азроил ёқангдан тутар, Модомики шуни англабсан, эй дўст, Нега жим турибсан, қадаҳни кўтар! * * * Ҳайёмниг қаламин кимлар олибдир, Кимдир рубоийсин дилга солибдир, Хомталаш қилдилар, оҳ, пиримизни, Фақат май кўзаси бизга қолибдир. * * * Нишонга теккувчи битта гап қани, Уни тушунгудек нозик таъб қани, Ҳақман деб кўксига урганлар бисёр, Мансур Халлож билан Шоҳ Машраб қани? Абдунаби Ҳамро
430
3
ФИКР ЧАҚМОҒИ Золимлар асосан икки тоифага бўлинадилар. Биринчиси: камгап, қўрс, ростгўй ва қаҳри қаттиқ. Иккинчиси: сергап, ш
ФИКР ЧАҚМОҒИ Золимлар асосан икки тоифага бўлинадилар. Биринчиси: камгап, қўрс, ростгўй ва қаҳри қаттиқ. Иккинчиси: сергап, ширинсўз, ёлғончи ва маккор. Иккинчи тоифадагилар хавфлироқ. * * * Улуғларнинг этагига осилиб, йўлига ғов бўлиб тўхтатолмаганлар уларнинг ортидан тош отишни касб қиладилар. Аммо, бу иш уларга эмас, улуғларга фойда келтиради: халқ улуғлар тўғрисида янада кўпроқ гапира бошлайди. * * * Иморат пойдевор устига, бадиий асар мантиқ устига қурилади. Ҳатто фантастик асарлардаги энг ақлга сиғмас ғоялар замирида ҳам қандайдир асос ва мантиқ ётади. * * * Қаҳрамон бўлиш учун ё қон, ё тер тўкилади. Бошқа ҳолатлардаги қаҳрамонликлар сохтадир. * * * Менинг ҳақиқатим сизнинг ҳақиқатингизга тўғри келмаса, адолат майдонга чиқиб, мувозанатни тиклаши керак. Бироқ, афсуски, ҳамиша ҳам шундай бўлавермайди. Абдунаби Ҳамро
501
4
* * * Қай кунки хаёлинг мендан узоқдир, Ўшал кун - умримга тушган тузоқдир. Хаёлинг хаёлим ичра турмаса, Ёдинг ёдим билан бир
* * * Қай кунки хаёлинг мендан узоқдир, Ўшал кун - умримга тушган тузоқдир. Хаёлинг хаёлим ичра турмаса, Ёдинг ёдим билан бирга юрмаса, Мен томон учмаса хаёлот қушинг, Мени эслатмаса ҳар кўрган тушинг, Йўллардан изимни изламасанг гар, Кўнглинг ҳар сония кутмаса хабар, Шон-шуҳрат, ҳаваслар келсалар ғолиб, Ақлга эргашсанг, юрагинг қолиб - Демак, узил-кесил ўлибди бу ишқ, Демак, қалбинг ичра совуқ бир бўшлиқ. Демак, энди ғурур, солиб овоза, Марҳум муҳаббатга ўқир жаноза... Абдунаби Ҳамро
585
5
* * * Келсанг ҳам, келмасанг ҳам, соҳиби ихтиёр бўл, Келсанг бахтга тўларсан, келмасанг бахтиёр бўл. Нетгай бир хабар олсанг
* * * Келсанг ҳам, келмасанг ҳам, соҳиби ихтиёр бўл, Келсанг бахтга тўларсан, келмасанг бахтиёр бўл. Нетгай бир хабар олсанг ҳижронингда куйгандан, Мен шамдек куйиб битдим, сен юлдуз - шуълавор бўл. Сийратимда сурат бор: қўл-оёли бир дард бу, Суратимда сийрат йўқ, сен шундан хабардор бўл. Озоринг ўтди жондан, оҳим келар осмондан, Эй бедил, қўрқ Раҳмондан, бир кунча беозор бўл. Зарим йўқ, бордир зорим, зорнинг зори кўп бўлгай, Мен сенга минг зор бўлдим, сен ҳам менга бир зор бўл. Келсанг –кўнглим очиқдир, жоним йўлингда қурбон, Сочинг сиртмоқ қилиб кел, бошим устинда дор бўл. Келмасанг, дуо қилиб тургин мени ёд айлаб: Мен кўйингда йўқ бўлдим, юз йилгача сен бор бўл. Абдунаби Ҳамро
708
6
* * * Эй дўст, бозорга кирдинг, савдодан бехабарсан, Тошу тарози, нарху наводан бехабарсан. Кўзингни каттароқ оч, атроф тўла даллолдир, Ёлғон қасам, ҳийлаю риёдан бехабарсан. Гоҳ кун чиқар, гоҳида булутлидир бу бозор, Турланиб тургувчи об-ҳаводан бехабарсан. Бозор – сен яшаб турган шу ўткинчи дунёдир, Мол-дунёни суйдинг сен, дунёдан бехабарсан. Токайгача зулматда қоқилиб юрарсан, айт, Ҳолбуки олдда нур бор, зиёдан бехабарсан. Маърифатга, илмга бермадинг бир кунингни, Бемаъно ўтди умринг, маънодан бехабарсан. Юлдузларинг бор кўкда, ҳар бири бир қуёшдир, Ерда умр ўткардинг, самодан бехабарсан. Дилингга Аллоҳ номинг нақш этмадинг бир бора, Нақшбанддай авлиё даҳодан бехабарсан. Соҳибқиронни ёд эт, улуғла Улуғбекни, Унутдинг Навоийни, наводан бехабарсан. Сен ким бўлдинг Беруний, Бобурларнинг олдида, Кибрга берилдингу Кубродан бехабарсан. Бу бозорга нафас бер, тоза ҳаво бер энди, Юрт узра таралган хуш сабодан бехабарсан. Худо хайрингни берсин, Абдунаби, кўзинг оч, Худо хабардордир, сен Худодан бехабарсан... Абдунаби Ҳамро
556
7
Бир шеъримни самарқандлик мухлиса синглим, профессор Озодахон Анорқулова ёд ўқибдилар. Жуда хурсанд бўлдим. Ташаккур, Озодахо
Бир шеъримни самарқандлик мухлиса синглим, профессор Озодахон Анорқулова ёд ўқибдилар. Жуда хурсанд бўлдим. Ташаккур, Озодахон!
541
8
* * * Тилларанг япроқлар салтанатида, Ўйчан кезинади чарчаган руҳим, Кузнинг баргга битган заррин хатида, Навбат кутар умрим сарҳисоби жим. Юлдузли осмонни зардўз қалпоқдай – Бошига кийган бу дарахтлар сокин, Ҳаёт оқиб ўтар боғдан пайдар-пай, Донишманд илдизлар олаётир тин. Шовқинзор бу дунё ўқраяр боққа. Олам ғазабнокдир, ҳаволари дим, Боғ хотиржам боқар кунботар ёққа. Бағрида сеҳрлар оққанча лим-лим. Кунларим йиллардай борар чўзилиб Саволларга жавоб топилган боғда, Ҳирсли дунёлардан буткул узилиб, Жоним титраб турар сўнгги япроқда. Куйиб кетди умрим ҳижрон доғида, Номингдан айланай, Яратган эгам, Умр деб аталган кўҳна боғингда, Бир ожиз япроқдай яшадим мен ҳам... Абдунаби Ҳамро
780
9
Навоий гулшанига сайр ҚИТЪА Разм майдонидаким, икки тарафдин аҳли ҳарб Бош ила жон таркин айларлар, ажаб ҳангомадир, Kийнаварлар анда жавшан кийсалар ҳам ҳифзида, Жисм сандуқи учун гўёки оҳанжомадир. Насрий баёни: Қарангки, ҳарбийлар икки тарафга бўлиниб, бош ва жонларидан кечиб, жанг қиладилар, бу жуда қизиқ ҳангома. Гина, кек сақловчилар ўша аскарлардай ҳаётда ўзларини ҳифз (ҳимоя) этиш учун жавшан, яъни совут киядилар, бу ҳол гўё жисм (бадан) га оҳанжома, яъни темир либос кийган мисолидир. Маъноси: Гина, кек сақловчи инсонлар кечиришни билмайдилар, уларда тантилик йўқ. Рақиб тараф, яъни хафалашган кимса ундан қанча узр сўраса ҳам, бундай одам гўё баданига темир совут кийгандек, унга гап таъсир қилмайди. Аслида ўша совут уларнинг юракларига кийдирилган, уларнинг қалблари қотиб қолган. ФАРД Тенгри хонинг очуқ ақида қилиб Халқдин рўзий истаган гумроҳ, Ўйладурким тенгиз қироғинда Рўза очмоққа кимса қозгай чоҳ. Маъноси: “Тенгри хони” – Аллоҳнинг дастурхони, яъни унинг берган ризқи. “Очуқ ақида қилмоқ” – тангрининг дастурхони ҳамиша очиқ, ундан истаганимча ризқ оламан деб ишонмоқ. Содда қилиб айтганда: “тангрининг дастурхони очиқ деб ишонадиган, халқдан ризқ-рўз истаб юрадиган киши худди рўзасини очишга сув излаб, денгиз бўйида қудуқ қазиётган одамга ўхшайди”. Яъни, денгиз қирғоғида сув тайёр турганда қудуқ қазишнинг ҳожати бўлмагани сингари, Аллоҳ берган кенг ва тайёр ризқ турганда уни одамлардан тиланиш бемаъниликдир. Абдунаби Ҳамро
677
10
Навоий гулшанига сайр ҚИТЪА Разм майдонидаким, икки тарафдин аҳли ҳарб Бош ила жон таркин айларлар, ажаб ҳангомадир, Kийнавар
Навоий гулшанига сайр ҚИТЪА Разм майдонидаким, икки тарафдин аҳли ҳарб Бош ила жон таркин айларлар, ажаб ҳангомадир, Kийнаварлар анда жавшан кийсалар ҳам ҳифзида, Жисм сандуқи учун гўёки оҳанжомадир. Насрий баёни: Қарангки, ҳарбийлар икки тарафга бўлиниб, бош ва жонларидан кечиб, жанг қиладилар, бу жуда қизиқ ҳангома. Гина, кек сақловчилар ўша аскарлардай ҳаётда ўзларини ҳифз (ҳимоя) этиш учун жавшан, яъни совут киядилар, бу ҳол гўё жисм (бадан) га оҳанжома, яъни темир либос кийган мисолидир. Маъноси: Гина, кек сақловчи инсонлар кечиришни билмайдилар, уларда тантилик йўқ. Рақиб тараф, яъни хафалашган кимса ундан қанча узр сўраса ҳам, бундай одам гўё баданига темир совут кийгандек, унга гап таъсир қилмайди. Аслида ўша совут уларнинг юракларига кийдирилган, уларнинг қалблари қотиб қолган. ФАРД Тенгри хонинг очуқ ақида қилиб Халқдин рўзий истаган гумроҳ, Ўйладурким тенгиз қироғинда Рўза очмоққа кимса қозгай чоҳ. Маъноси: “Тенгри хони” – Аллоҳнинг дастурхони, яъни унинг берган ризқи. “Очуқ ақида қи
1
11
ФИКР ЧАҚМОҒИ Сиз мени мақтайсиз, мен сизни мақтайман... Аммо, жамият иккимизни ҳам лаънатлаб турган бўлса, бу ҳамду санодан н
ФИКР ЧАҚМОҒИ Сиз мени мақтайсиз, мен сизни мақтайман... Аммо, жамият иккимизни ҳам лаънатлаб турган бўлса, бу ҳамду санодан не фойда? * * * Муштнинг кучи дарҳол билинади ва мукофотланади. Илмнинг кучини ҳам, мукофотини ҳам келажак кўрсатади. * * * “Давлат менга эътибор бермаяпти!” деб нолийдиганларга маслаҳат: бир ой солиқ тўлаймай туринг, давлатнинг бутун эътибори сизга қаратилади. Абдунаби Ҳамро
705
12
ҲАСАДГЎЙ "Йўлимда не учун пайдо бўлдинг!?" деб куяр, "Кимдан сўраб шон-шуҳратга тўлдинг!?" деб куяр, Ажал етиб, бевақт ўлиб қ
ҲАСАДГЎЙ "Йўлимда не учун пайдо бўлдинг!?" деб куяр, "Кимдан сўраб шон-шуҳратга тўлдинг!?" деб куяр, Ажал етиб, бевақт ўлиб қолсанг мабодо "Нега энди мендан олдин ўлдинг!?" деб куяр. Абдунаби Ҳамро
608
13
ҚАВМ Йилларки, бу қавм “Фақат биз!” деди, Чопағонларнинг йўлин тўсдилар, Не-не югурукнинг бошини еди, Ўзлари ўсдилар, тинмай ўсдилар. Аро йўлда қолди не шери мардлар, Сал-пал ўзганларни таппа босдилар, “Биздан орқада юр!” дея номардлар, Ўзлари ўсдилар, тинмай ўсдилар. Манзилга етолмай не иқтидорлар. Бошлари ёрилиб, қонлар қусдилар, Ҳамон олдиндадир ғаюр, ғаддорлар, Ўзлари ўсдилар, тинмай ўсдилар. Осийга чиқариб бош кўтарганни. Гоҳида отдилар, гоҳо осдилар, Жабборга берганча жон билан танни. Ўзлари ўсдилар, тинмай ўсдилар. “Халқ, миллат” деса ким, оғзига уриб, Тишин синдирдилар, тилин кесдилар, Давру даврон суриб, дорларни қуриб, Ўзлари ўсдилар, тинмай ўсдилар. Кўзи очиқларни, фикри ўзғирни. Қайсар ҳўкиз каби шохлаб, суздилар, Тўрга чиқарганча каззоб, ўғрини. Ўзлари ўсдилар, тинмай ўсдилар. Ўзларига мослаб давр маромин. Турли қоидаю низом туздилар, Мастона сипқориб маишат жомин. Ўзлари ўсдилар, тинмай ўсдилар. Ўзларидан бироз олдга ўтганнинг. Бошини сапчадай шартта уздилар, Ҳар қадамин пойлаб ўтган-кетганнинг, Ўзлари ўсдилар, тинмай ўсдилар. Ўзим бўлай дейди бу қавм фақат, Миллатни бузарлар, тилни бузарлар, Ана, қаранг, токи рўзи қиёмат. Ўзлари ўсарлар, ҳамон ўсарлар... Абдунаби Ҳамро 2015 йил
685
14
ҚИСМАТ (Ҳазил) Гоҳ қурувчи, баъзан бузувчи бўлдим Кимдан ортда, кимдан ўзувчи бўлдим, Бошқа ҳунар йўқдай кўҳна дунёда Фалокат
ҚИСМАТ (Ҳазил) Гоҳ қурувчи, баъзан бузувчи бўлдим Кимдан ортда, кимдан ўзувчи бўлдим, Бошқа ҳунар йўқдай кўҳна дунёда Фалокат босиб, мен... ёзувчи бўлдим... Абдунаби Ҳамро t.me/abdunabihamro
121
15
* * * Панжара ортига тушган жуфт занжи – Киприк панасида икки қорачиқ, Икки қора исён, иккита банди, Икки дунёга қасд икки қо
* * * Панжара ортига тушган жуфт занжи – Киприк панасида икки қорачиқ, Икки қора исён, иккита банди, Икки дунёга қасд икки қора чўғ. Уларнинг бағритош, маккоралигин – Билиб, Парвардигор зиндонбанд этмиш, Билиб туриб, мендай ғарибнинг дилин, Шу икки офатга пинҳон банд этмиш. Қисматимга кўниб, яшаяпман жим, Бу дунёйим ёниб битди батамом, Очма панжарани, қодир худойим, Куйиб, кул бўлмасин қолган бир дунём. Бу икки қаро кўз – икки хатардир. Бало ҳам ухлаган чоғ безарардир... Абдунаби Ҳамро
720
16
Келинг, бир кулишайлик! АРХИВДАН ТОПИЛГАН ЭЪЛОНЛАР Падариқусур топилсин! Аҳли Бухороға маълум бўлғайким, Англистон жосуси бўлмиш, пихини ёрғон туллак ичпиён Мойиқул Деҳқон қидирилмоқда. Ул сакбачча Арки олийни портлатиб, олампаноҳ Амиримизнинг муборак жонлариға қасд қилмоқ ниятинда эркан. Қўлға олинғондин сўнг миршабларга бир қадар олтин бериб, тунда жуфтакни ростламиш. Муртад ичпиённинг кўриниши: сочлари патила-патила бўлиб елкасиға тушғон, олд тиши сўйлоқ, чап аёғи оқсоқдур. (Эслатма: мазкур англиз жосуси хорижлик ҳофиз Майкл Жексон эрмасдур, тағин бечора ҳофиз зиндонбанд қилинмасун!). (Бухорои шариф,мелодий 1918 йилнинг певрол ойи) Эшагимни беринглар! Исталин номиндаги калхўз раиси Тош Пўлотовга Киримчиқим қишлоғида яшовчи бечора мулла Мирқуруқдан ариза: Садағангиз кетай раис бова! Калхўзлаштириш деб ҳамма нарсамизни, ҳатто кетимизни ёпиб турган иштонимизниям тортиб олишяпти. Қаранг, Шўронинг ҳатто ўз иштониям йўққа ўхшайди. Майли, кўпга келган тўй экан, чидаймиз. Лекин, эшагимни қайтариб беришсин! Камина олисроқ қишлоқларга жаназага боришда қийналяпман. Қолаверса, мен беваман, эшагимдан бошқа ҳеч кимим йўқ. (Анови валасапид деган темир эшакдан бўлсаям, майли, розиман). (1936 йил, морт ойи) Паразитларға обрашение! Ай, киноклубға келиб, сеанс вақтинда семичка чоқиб, клубни мусор қилиб ўтирадиғон паразитлар! Сенларда инсаф барми ваабше ўзи?! Биравинг сигарета, биравинг нас чекасен, хатинларинг-да семичка чоқиб ўтироди. Конца- концов, мен сенларни булай беспорядок этарға ёротмим! Ты смотри, а?! Эртага буладиған сеансда индийский кино “Ганга ва Джамна” қўйилоди, так что, хатинлариг-да абизательний келади. Менга қоролоринг, паразит балалар, прекратит этмасанглар, сеанс вохтинда клубингни яқиб юбарам, ну и вас всех! (Киноклубдинг уборшитсаси Тахмина опай, 1978 г., октябрь месяцинда язилди) Мени алдолмайсанлар! Эллик ёшли хотинимни иккита йигирма беш ёшли хотинга алмаштираман. Миллатининг фарқи йўқ, ёши йигирма бешда бўлса бас. Ҳурматли хонимлар, қалбаки паспорт билан ўзингизни ёш кўрсатишга уринманг, мени алдолмайсиз. Камина нақ ўттиз йил мол бозорида даллол бўлиб ишлаганман, лубой молнинг ёшини тишига қараб тўчний айта оламан. (Чапани Тўпориев. Манзил: мол бозори. 1989 йил, май) Ҳаммомга ишчи керак! Ҳурматли фуқаролар! Маҳалламизда яшовчи Баттоловнинг уйи олдидаги гулзордан шифобахш сув отилиб чиққанлиги ҳаммангизга маълум. Ҳукуматимиз Баттоловнинг уйи ва мазкур шифобахш қудуқни сотиб олиб, бу ерда шифохона қуриш, Баттоловга эса янги коттеж бериш ҳақида таклиф киритди. Бироқ, хонадон соҳиби кўнмай, бу ерда “Тозабаттол” номли хусусий ҳаммом қуришни режалаштирмоқда. ЯТТ Баттоловнинг ҳаммомига ишчилар керак! Бекорчилар бизга мурожаат қилишсин. (Маҳалла қўмитаси. 1999 йил, декабрь ойи) Эълонларни Абдунаби Ҳамро оққа кўчирди.
416
17
Ассалому алайкум, азиз ҳамюртлар. Бу тонгда халқимиз 150 йиллик асоратдан қутулиб, озод эркин бўлиб кўз очган илк куннинг 35
Ассалому алайкум, азиз ҳамюртлар. Бу тонгда халқимиз 150 йиллик асоратдан қутулиб, озод эркин бўлиб кўз очган илк куннинг 35 йиллигини қаршиладик. Истиқлол байрами барчага қутлуғ бўлсин! Тангри таоло токим қиёматгача Ватанимиз қадим Туркистоннинг қаддини тик, миллатимизнинг бошини баланд ҳолда, ўзи ҳифзу ҳимоясида асрасин!
479
18
Эй дўст, ўтгай бу даврон, на санда, манда қолгай, Яхши кетиб ҳар замон, ҳамиша ганда қолгай. Гулзордан гул узилса, кетгай қўл
Эй дўст, ўтгай бу даврон, на санда, манда қолгай, Яхши кетиб ҳар замон, ҳамиша ганда қолгай. Гулзордан гул узилса, кетгай қўлма-қўл бўлиб, Аммо, гулнинг ифори ўшал чаманда қолгай. Тиғ тегса гар жисмингга, охир унутдир оғриқ, Аммо, ўшал тиғ изи кўп йил баданда қолгай. Шундоқ ҳисобли дунё: қолгай ҳар недан бир из, Шоиру ҳофиз ўтар - қалам, чирманда қолгай. Хаёлинг Ёрда бўлсин, қўлинг бир корда бўлсин, Бединлар йитар изсиз, Ҳақ деган банда қолгай. Эл, халқ сени йўргаклар, керак пайтда тиргаклар, Ҳақ билмаган юраклар мангу шарманда қолгай. Абдунаби ҳам ўтгай, руҳи кўкларга етгай, Жисми шу юртда ётгай: тупроқ –Ватанда қолгай... Абдунаби Ҳамро
512
19
СЎНГГИ СЎЗИМ “ВАТАН” БЎЛАДИ Менинг сендан бошқа нимам бор ўзи, Мол-дунё йиғмадим баъзилар каби, “Берганига шукур” –энг суйган
СЎНГГИ СЎЗИМ “ВАТАН” БЎЛАДИ Менинг сендан бошқа нимам бор ўзи, Мол-дунё йиғмадим баъзилар каби, “Берганига шукур” –энг суйган сўзим, Қандай яшмоқлик – ҳар кимнинг таъби. Узун кечаларда номинг пичирлаб, Оҳ урган дамларим ёдимда ҳали, Олмоқчи бўлдилар сени ўғирлаб, Кўзим кўр, тилим лол бўлган маҳали. Аммо, сени қалбга яшириб қўйдим, Қашшоқ асрагандай энг сўнгги нонин, Томиримни кесиб, қон каби қуйдим, Миллатим ғурурин, миллатим шонин. Ёвқур боболарим кирди тушимга, “Уйғон!” деб ҳайқирди жонфидо Машраб, Исён оқиб кирди ақлу ҳушимга Мен ўрнимдан турдим кўзингга қараб. Ва туғдай кўтардим сени бошимга, Номингни жаҳонга ҳайқириб айтдим, Энди илҳом тўлар ичу ташимга, Энди сенга бўлар энг яхши байтим. О, Ватан! Бору йўқ бисотим –Ватан, Қалбимга яширган гавҳарим ўзинг, Минг йиллик хотирот ва ёдим, Ватан, Улуғлар ичинда сарварим ўзинг. Сен яшнаб турсанг, мен сўлмайман, Вата,н Бир кун келиб, бағринг чаман бўлади, Энди мен бекорга ўлмайман, Ватан, Ўлсам, сўнгги сўзим “Ватан” бўлади!
1 641
20
Дуо қилиб туринг, азизлар, йўлдамиз...
Дуо қилиб туринг, азизлар, йўлдамиз...
474