es
Feedback
Abdunabi Hamro ijodi

Abdunabi Hamro ijodi

Ir al canal en Telegram

Абдунаби Ҳамронинг ижодий каналига хуш келибсиз! Ушбу каналга муаллифнинг ижодий ишлари мунтазам жойлаштириб борилади. Мурожаат учун тел: +998991357435

Mostrar más
409
Suscriptores
Sin datos24 horas
-47 días
-930 días

Carga de datos en curso...

Canales Similares
Sin datos
¿Algún problema? Por favor, actualice la página o contacte a nuestro gerente de soporte.
Nube de Etiquetas
Sin datos
¿Algún problema? Por favor, actualice la página o contacte a nuestro gerente de soporte.
Menciones Entrantes y Salientes
---
---
---
---
---
---
Atraer Suscriptores
julio '26
julio '26
+8
en 2 canales
junio '26
+18
en 6 canales
Get PRO
mayo '26
+13
en 4 canales
Get PRO
abril '26
+26
en 4 canales
Get PRO
marzo '26
+21
en 3 canales
Get PRO
febrero '26
+16
en 2 canales
Get PRO
enero '26
+28
en 4 canales
Get PRO
diciembre '25
+19
en 7 canales
Get PRO
noviembre '25
+20
en 3 canales
Get PRO
octubre '25
+29
en 3 canales
Get PRO
septiembre '25
+20
en 3 canales
Get PRO
agosto '25
+19
en 1 canales
Get PRO
julio '25
+38
en 5 canales
Get PRO
junio '25
+23
en 6 canales
Get PRO
mayo '25
+22
en 2 canales
Get PRO
abril '25
+33
en 7 canales
Get PRO
marzo '25
+24
en 7 canales
Get PRO
febrero '25
+16
en 4 canales
Get PRO
enero '25
+23
en 6 canales
Get PRO
diciembre '24
+14
en 4 canales
Get PRO
noviembre '24
+25
en 6 canales
Get PRO
octubre '24
+53
en 6 canales
Get PRO
septiembre '24
+40
en 4 canales
Get PRO
agosto '24
+26
en 15 canales
Get PRO
julio '24
+20
en 2 canales
Get PRO
junio '24
+16
en 6 canales
Get PRO
mayo '24
+34
en 6 canales
Get PRO
abril '24
+20
en 4 canales
Get PRO
marzo '24
+10
en 2 canales
Get PRO
febrero '24
+23
en 5 canales
Get PRO
enero '24
+49
en 6 canales
Get PRO
diciembre '23
+19
en 1 canales
Get PRO
noviembre '23
+23
en 1 canales
Get PRO
octubre '23
+19
en 2 canales
Get PRO
septiembre '23
+18
en 0 canales
Get PRO
agosto '23
+19
en 0 canales
Get PRO
julio '23
+18
en 0 canales
Get PRO
junio '23
+21
en 0 canales
Get PRO
mayo '23
+16
en 0 canales
Get PRO
abril '23
+56
en 0 canales
Get PRO
marzo '23
+30
en 0 canales
Get PRO
febrero '23
+41
en 0 canales
Get PRO
enero '23
+20
en 0 canales
Get PRO
diciembre '22
+27
en 0 canales
Get PRO
noviembre '22
+44
en 0 canales
Get PRO
octubre '22
+38
en 0 canales
Get PRO
septiembre '22
+25
en 0 canales
Get PRO
agosto '22
+20
en 0 canales
Get PRO
julio '22
+27
en 0 canales
Get PRO
junio '22
+27
en 0 canales
Get PRO
mayo '22
+27
en 0 canales
Get PRO
abril '22
+47
en 0 canales
Get PRO
marzo '22
+25
en 0 canales
Get PRO
febrero '22
+17
en 0 canales
Get PRO
enero '22
+22
en 0 canales
Get PRO
diciembre '21
+37
en 0 canales
Get PRO
noviembre '21
+40
en 0 canales
Get PRO
octubre '21
+45
en 0 canales
Get PRO
septiembre '21
+80
en 0 canales
Get PRO
agosto '210
en 0 canales
Get PRO
julio '210
en 0 canales
Get PRO
junio '210
en 0 canales
Get PRO
mayo '21
+164
en 0 canales
Fecha
Crecimiento de Suscriptores
Menciones
Canales
26 julio0
25 julio0
24 julio0
23 julio0
22 julio+1
21 julio0
20 julio0
19 julio+1
18 julio0
17 julio0
16 julio0
15 julio0
14 julio0
13 julio0
12 julio0
11 julio+1
10 julio0
09 julio+1
08 julio+1
07 julio+1
06 julio0
05 julio0
04 julio+1
03 julio0
02 julio+1
01 julio0
Publicaciones del Canal
Хайрли тун Қадрдонларим!Яхши дам олинглар  Аллохим барчамизни барча ёмонликлардан ўз панохида ўзи асрасин! Тунингиз осуда бўлсин, пок орзу-ниятларингиз албатта ушалсин! Барчани Аллох ўз панохида асрасин Эрта тонгда яхши кайфиятда уйғониш насиб қилсин сахар тонгда гойибона дийдор кадар кўришгунча дея гўзал ва  хузурли мўъжизавий мафтункор кеча тилаб коламан дилга яқинларим 🤲

2
Ustoz san'at, adabiyot, jurnalistika bir-biri bilan egizak, jabhalarda. Ustoz yuragingizni berib, bor ilm salohiyatingizni idrok qilganlarga, beminnat ulashib kelmoqdasiz. Umringiz ziyoda boʻlsin, - Ustoz! Raxmat sizga! 🙏
39
3
БИР СУЙГАНИМ БОР ЭДИ ✍✍Абдунаби Ҳамро шеъри 🎤🎤Муаллифнинг ўзи ўқиган
БИР СУЙГАНИМ БОР ЭДИ ✍✍Абдунаби Ҳамро шеъри 🎤🎤Муаллифнинг ўзи ўқиган
121
4
Sin texto...
105
5
* * * Қанча қолди умрим? Билмайман, Ҳарқалай, куз келди. Қиш яқин, Йўқ, умримга афсус қилмайман, Бир инсондай яшадим... Қийин! Балки, эрта-индин кетарман, Ана, ҳатто гуллар сўлмоқда, Ўз-ўзимни алдаб нетарман, Кекса қолиб, ёшлар ўлмоқда. Бу шунақа ғаройиб дунё, Тушунмайсан баланд-пастини: Гуноҳкорга бермайин жазо, Бундан олар Унинг қасдини. Аммо, кетсам келаман қайтиб, Ҳур шаббода бўлиб келаман, Деразангга қўшиқлар айтиб, Андалибдай куйга тўламан. Майса бўлиб пойинг ўпаман, Қадаминг остида шитирлаб, Тушларингни излаб топаман, “Жоним, бу мен!” дейман пичирлаб. Ё бир орзу, ё бўлиб ҳур Сўз, Кўмак бергум ҳар бир ишингга, Қўшиқ бўлгум, келган кун Наврўз, Йўл қўймайман унутишингга. Ҳозирча мен - имконсиз бир ҳис, Юрагингда инграган дардман, Ё тўкилиб кетгувчи изсиз, Дарахтдаги сарғайган баргман. Сени топганимнинг ўзи бахт, Сени севдим – мен ишққа тўлдим, Адл ўтдим, мисоли дарахт, Қўрқитолмас на дард, на ўлим. Уч-тўрт кунлик қолган вақтимни, Эркин, мағрур ўтказсам бўлди, Бу дунёга муҳаббатимни, Одамларга етказсам бўлди. Сен борсан деб, севдим ҳаётни, Эгилган бир бош кўрмасам бас, Эшитмасам басдир фарёдни, Ва кўзларда ёш кўрмасам бас... Абдунаби Ҳамро
379
6
* * * Тушимда воз кечдим баридан шартта, Ҳою-ҳавасидан, шуҳрат-шонидан, Ортга боқиб, кўрдим охирги марта: Бахт балиқдай сузиб
* * * Тушимда воз кечдим баридан шартта, Ҳою-ҳавасидан, шуҳрат-шонидан, Ортга боқиб, кўрдим охирги марта: Бахт балиқдай сузиб кетди ёнимдан! Сарҳаддан нарида манзил қурди ул, Ва товланди минг хил чирой, бўй билан, О, бунчалар гўзал бўлмаса Бахтгул! “Нима бўлса-бўлар!” деган ўй билан - Худди телбалардай ортидан чопдим, Воз кечиб ҳаловат, ҳузур, жаннатдан, Аммо, чегарани нимадир ёпди: Оёғимга маҳкам ёпишди Ватан... Абдунаби Ҳамро
388
7
ФИКР ЧАҚМОҒИ Адабиёт майдони ҳеч кимнинг шахсий томорқаси эмас, қўлига қалам тутган ҳар бир ижодкор унга киришга ҳақли. Ижодк
ФИКР ЧАҚМОҒИ Адабиёт майдони ҳеч кимнинг шахсий томорқаси эмас, қўлига қалам тутган ҳар бир ижодкор унга киришга ҳақли. Ижодкорнинг бу майдонда қолиш-қолмаслигини эса унинг таланти белгилайди. * * * Асар қаҳрамони кўнглидан кечаётган туйғуларни биронта Сунъий Интеллект тасвирлаб беролмайди. Бу ерда инсон кўнгли ва руҳиятини тушунадиган иккинчи инсон – иқтидорли ёзувчи керак. * * * Барча халқлар ва миллатлар учун тушунарли, азиз ва бетакрор бир қўшиқ бор, у милён йилдан бери қўшиқлар танловида Мутлоқ Ғолиб бўлиб келаётир. Бу – алладир. Абдунаби Ҳамро
446
8
ФИКР ЧАҚМОҒИ * * * Қадимги юнон тилидаги “Сенат” сўзи аслида “сен айт” деган иборадан келиб чиққан. Уятчан, одоб-андишали деп
ФИКР ЧАҚМОҒИ * * * Қадимги юнон тилидаги “Сенат” сўзи аслида “сен айт” деган иборадан келиб чиққан. Уятчан, одоб-андишали депутат ҳеч қачон биринчи бўлиб гапирмайди, ёнидагига “яхшиси, сен айт” деб мулозамат қилади. Сенатор – “сен айт, тур!” * * * Агар “Рўзғор – ғор” деган гап тўғри бўлса, ўша ғорда ебтўймас аждаҳо борга ўхшайди. Бўлмаса, 40-50 йилда ҳар қандай ғорниям тўлдириш мумкин. Эндиги масала – аждаҳонинг кимлигини аниқлаш. * * * Аллоҳга қулмиз, ота-онамизга қулмиз, устозларга қулмиз, раҳбарларга қулмиз, бўлмағур урф-одат, ирим-сиримларга қулмиз, нафсимизга қулмиз, фарзанду невараларга қулмиз. Тағин “Мен озод инсонман!” деб лоф урамиз... Абдунаби Ҳамро
507
9
ШУКРОНА Тангрим, раҳмат сенга! Минг бор ташаккур! Капалак кўнглини берганинг учун, Онгимга бахш этиб дарёдай шуур, Камалак рангини терганинг учун. Тулпор кучин бердинг, йўлда толмадим, Йўлбарс юрагини бердинг шиддаткор, Мушкулот учраса, ожиз қолмадим, Теран ақл бердинг, мисоли Шоҳмор. Руҳимга бир олов ато айладинг, Олтмиш йилдан бери гувиллаб ёнар, Қалбимни Ўзингга маҳкам бойладинг, У ҳар он, ҳар лаҳза меҳрингга қонар. Сумбулнинг торидай инжа ҳис бердинг, Бердинг булбул каби сайроқи забон, Гўзал Ватан бердинг, дала-туз бердинг, Бердинг минг балога тан бермаган жон. Шулар бўлмасайди, очофат дунё, Қашқирдай ғажирди ёлғиз бошимни, Шулар бўлмасайди, ҳар келган бало - Тўнғиздай топтарди ғариб лошимни. Шулар бўлмасайди, нафси аммора, Аждардай ютарди бору йўғимни, Манманлик баҳрида сузиб оввора, Кибр кул қиларди дилда чўғимни. Қалбимни асрадинг, тангрим, ташаккур, Бугун жон-жонимга шукрона тўлди, Сарҳисоб онида бўлурман ҳозир, “Қулим Абдунаби!” десанг гар бўлди... Абдунаби Ҳамро
497
10
Бугун бетакрор ҳофиз, беназир чолғувчи, дарёдил устоз, Осиё булбули Комилжон Отаниёзов туғилган кун СИР АРШДАДИР Недин бунча нашъу намо, Кўнгил тўлиб бормоқдами, Қайдин бу жонўртар наво: Сир тордами, бармоқдами? О, ишқ! Қаҳринг бунча ёмон? Айб сендами, ё ёрдами, Нечун нола йиғлар ҳамон, Бармоқдами гап, тордами? Жайҳун, далли дарём маним, Шахд сендами, қирғоқдами, Бир куй ўртар жоним-таним, Бахт тордами, бармоқдами? Ашкинг нечун ол, Шоҳсанам, Ғарибнинг боши дордами, Оҳангга айландим манам, Бармоқдами ғам, тордами? Тоҳирман, ишқдир гуноҳим, Туҳмат бошим ёрмоқдами, Зуҳро ёниб, куяр Моҳим, Ўт тордами, бармоқдами? Булбул, асил нола қайда, Гулзордами, симзордами, Нечун диллар майда-майда, Бармоқдами сас, тордами? Бир фарёдинг, ай Хоразм - Тўқсон икки тармоқдами, Мангу исён, ўлмас назм, Дард тордами, бармоқдами? Эй дунё, бир қулоқ қўйгил: Сир –қалбда ёнган чўғдадир, Шундай яралган бу Кўнгил: Сир Руҳдадир, сир –Кўкдадир... Абдунаби Ҳамро
1 462
11
АЛПОМИШ: СЎНГГИ ОЛИШУВ Вақт ўтиб борар... Айланаяпман, Қалмоқнинг ёқасин жуфт ушлаб қўлим, Кўкалдош зўр экан, берсаммикан тан, Қорачиқларидан ўқраяр ўлим. Майдон тўлқинланар, гувлар оломон, Рақибим қилт этмас, қанча силтамай, Қалмоқнинг гавдаси нақ ўн тўрт ботмон, Олпинбий бобомнинг парли ёйидай. Вужудим зил-замбил, бир умидсизлик – Жону жаҳонимни тутиб борар, ёр, Ойбарчин, Ойбарчин, эй лола юзлик, Сўзларинг жонимдан ўтиб борар, ёр: “Йиқолмасанг, тўрам, навбат тилайин Эркак либосини ўзим кияйин, Бор кучимни билагимга йиғайин Бу қалмоқни пора-пора қилайин!”* Оҳ, бу не кўргулик! Оҳ, бундан кўра – Дунёдан бенишон ўтсам бўлмасми, Қайдасан, Қоражон? Қайдасан, жўра, Яна қирқ йил чоҳда ётсам бўлмасми?! Қудрат оқа бошлар мушакларимда, Юрагимда олов гуриллар такрор, Юртимнинг номуси билакларимда, Кўзларинг кўзимни куйдирдику, ёр! Бир чирпандим - ердан уздим қалмоқни, Бир зўр бердим - отдим уни осмонга, Она ерга маҳкам тираб оёқни, Нуқта қўяжакман энди достонга. Ёшли кўзларингдан айланай, Барчин! Таънангдан дарёдай тўлғондим мен, ёр, Энди розимисан тўрангдан, айтгин? Мудраган вулқондай уйғондим мен, ёр. Мен – Алпомиш, юртнинг ғурури, ори, Ёмонлар бор экан, тўхтамайман, ёр, То халқ уйғонгунча яшарман бедор, Рўзи маҳшаргача ухламайман, ёр! (Дўмбира симлари узилар бир-бир, Улғаяр бахшининг зор, армонлари, Кўзлари ўнгида, ё Раб, бу не сир: Улғая бошлайди юрт ўғлонлари...) *(”Алпомиш” достонидан). Абдунаби Ҳамро.
524
12
#Тилбилимдан_бир_чимдим ОЛҚАМОҚ Болалигимизда катта авлод бу сўзни кўп ишлатарди. Болалик деганим бу – етмишинчи, саксонинчи йиллар. Лекин кейинги авлодлар негадир уни кам қўллайдиган бўлди. Ҳозир ўзим ҳам унга худди момомнинг сандиғидан чиқиб қолган тиллақошни кўргандай маҳлиё бўлиб ўтирибман. “Олқамоқ”, баъзи шеваларда “алқамоқ”, лекин адабий тилга “олқамоқ” шакли олинган ва изоҳли луғатда шундай изоҳланган: “олқамоқ – бировга яхшилик, бахт, саломатлик тиламоқ, муваффақиятлар тилаб қолмоқ” (ЎТИЛ.I.М.1881.535). “Олқамоқ” ҳам “мақтамоқ”қа маъно жиҳатидан яқин, лекин унда самимият, беғаразлик кучли, сидқидилдан кимгадир эзгуликлар тилаш, шу жиҳатдан, бошқа тилларда унинг айнан муқобилини топиш, бир сўз билан ифодалаш қийин (русча: благословлять, инглизча: to bless маънолари яқин келади). Мана, болалигимизда катта авлод бу сўзни қандай ўринларда қўллашганига баъзи мисоллар: “ҳамма уни олқади” – кимнингдир қандайдир яхшилигидан кейин ҳамма унинг орқасидан сидқидилдан мақтади; “сизни олқаб ўтирибмиз” – сизга яхшилик, муваффақият тилаб ўтирибмиз. Навоий ҳам уни шу маънода “алқамоқ”, “олқамоқ” (القاماق) шаклида қўллаган. Аммо ҳозирда “олқамоқ” ўрнида ҳам кўпроқ “дуо қилмоқ” ибораси ишлатилади: “ҳамма уни дуо қилди” ёки “сизни дуо қилиб ўтирибмиз” ва ҳк. “Олқиш”, “олқаш”, “олқов” – шу феълдан ясалган ҳаракат номлари. Айни пайтда, “олқиш”дан кейинчалик яна бир феъл – “олқишламоқ” ҳам ясалган: “қарсак чалиб олқишламоқ”. “Девону луғотит-турк”да мазкур ўзакдан ясалган уч сўз (алқалдï, алқïш, алқïшдï) келтирилиши илгари у янада фаол бўлганидан дарак беради. Жумладан, Кошғарий бобомиз “Девон”да “алқалдï” сўзини шундай изоҳлайди: “алқалдï – бэккä алқïш алқалдï – бекка яхши дуолар, олқишлар қилинди (алқалур, алқалмақ)” (ДЛТ.I.Т.1960.251); “алқïш – олқиш, мақташ, дуо қилмоқ; табрик; бировнинг яхши хислатларини эслаш: ол бэккä алқïш бӭрдi – ул бекка дуойи санони йўллади, яъни: у бекни яхши сифатларини эслаб, уни олқишлади; jалавачқа алқïш бӭргiл – пайғамбарга салавот айт (уни олқишла)” (ДЛТ.I.Т.1960.123); “алқïшдï – яхшилашди, олқишлашди: ол мӭнiң бiрлä алқïш алқïшдï – у менинг билан мақташди, олқишлашди” (ДЛТ.I.Т.1960.240). “Девон”да, шунингдек, бир шеър ҳам келтирилади: “Алплар арïғ алқïшур, Кўч бiр қïлïб арқашур, Бiр-бiр узä АЛҚАШУР, Ӭӟкäрмäӟiб оқ атар” (ДЛТ.I.Т.1960.240). Маъноси: “Алплар (жангда душманларни) роса ўлдир
1
13
ўлими бошлиғи – Слуцкий Аркадий Аркадьевич Транспорт бўлими бошлиғи– Шанин Абрам Моисеевич Тезкор (оператив) бўлим бошлиғи – Паукер Карл Вениаминович Махсус бўлим бошлиғи – Добродицкий Вениамин Исаакович Динга қарши бўлим бошлиғи – Иоффе Исай Львович. Ишчи-деҳқон милицияси Бош бошқармаси бошлиғи – Бяльский Лев Наумович. СССР НКВД си Жиноят-қидирув бўлими бошлиғи – Вуль Леонид Иосифович. ТАШҚИ ВА ИЧКИ ҚЎРИМА БОШ БОШҚАРМАСИДАГИ ЯҲУДИЙЛАР: Бошлиқ – Могильский Борис Ефимович, СССР НКВДси чегара қўшинлари инспектори – Ширвиндт Семен. НКВД ОЛИЙ ОРГАНЛАРИ: «Известия» газетасида  29 ноябр 1935 йилда чоп этилган хабар: «НКВД ходимларига қуйидаги унвонлар берилади»: ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИГИ ОЛИЙ КОМИССАРИ – Ягода Г. Г. – СССР Ички ишлар Халқ комиссари (яҳудий). ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИГИ 1-ранг(даража) КОМИССАРЛАРИ: Агранов Я. С. – СССР Ички ишлар Халқ комиссари ўринбосари (яҳудий) Балицкий В. А. –  Украина ССР Ички ишлар халқ комиссари. Дерибас Т. Г. – НКВДнинг Узоқ Шарқ Бошқармаси бошлиғи. Прокофьев Г. Е. – СССР Ички ишлар халқ комиссари ўринбосари(яҳудий). Реденс С. Ф. –  НКВД Москва Бошқармаси бошлиғи (яҳудий). Заковский Л. М. – НКВД Ленинград Бошқармаси бошлиғи (яҳудий).     Мутахассисларнинг фикрларига кўра, Сталиннинг миллати ҳам шубҳали. Чунки, Иосиф (Қуръонда Юсуф) грузинча эмас, яҳудийча исмдир. Майли, аслида гап бунда ҳам эмас. Гап бутун бошли мамлакат, 200 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган улкан ҳудудни бошқа миллат вакиллари шунча йил зимдан бошқариб келганларида. Собиқ СССРнинг бу ерда номлари келтирилмаган кейинги раҳбарлари ҳам яҳудий бўлишган. Айримлари худди Лев Троцский (асл исми Лейба Бронштейн)га ўхшаб русча исм-фамилия олишган бўлса, баъзилари (Юрий Андропов сингари) миллатини умуман яширмаган. Бу ҳақда устозимиз, турк дунёсининг йирик шахсияти Нурали Қобулнинг роман-памфлетларида батафсил ҳикоя қилинган.   Хуллас, халқ мақолида айтилганидек, “Кимнинг номигаю кимнинг комига”. Россияда яшаган рус ва бошқа миллат вакилларини нақ етмиш йил лақиллатиш учун қанчалар истеъдод керак бўлганлигини тасаввур қилаверинг.   Р.S. Юқоридаги тарихий маълумотларни каминага рус тилида лутфан тақдим этган тоғамиз Шукрулло ҳожи Ҳайдаровга миннатдорчилик изҳор этаман. Мен маълумотларни ўзбек тилига ўгириб, бироз сайқаллаштирдим, холос. Ишқилиб, Аллоҳ ҳар бандага, ҳар бир миллатга инсоф берсин...   Абдунаби Ҳамро
756
14
ЯҲУДИЙЛАР ВА СССР    Аслида миллатнинг ёмони бўлмайди, муайян миллат ичидаги ёмон одамлар бўлади. Шундай дейману, тағин ўйлаб қоламан: дунё яралгандан буён бани башарга тинчлик бермай, ер юзида бузғунчлик қилиб келаётган миллатлар ҳам бор-да. Улар ҳақида минглаб афсона, ривоят ва латифалар тўқилган. Бу жараён ҳамон давом этаётир.   Ёши катта авлод яхши билади: 1917 йилда Россияда давлат тўнтариши содир бўлиб, большевиклар ҳукумат тепасига келишди ва бу қонли тузум етмиш йилдан ортиқ умр кўрди. Эътибор беринг: Россияда! Хўш, аслида инқилоб (тўнтариш)ни кимлар қилган эди ва ундан кимлар манфаат кўрди? Кейинчалик СССР (Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи) деган ном олган бу улкан империяни, аксар аҳолиси рус бўлган бу салтанатни аслида кимлар бошқарган? Қуйидаги тарихий фактлар кўп нарсаларга ойдинлик киритади.     1917-1926 йиллар БИРИНЧИ ХАЛҚ КОМИССАРЛАР СОВЕТИ (ҲУКУМАТ ЁКИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ) НИНГ МИЛЛИЙ ТАРКИБИ Совет Республикасининг 22 олий раҳбарининг 17 таси яҳудий бўлган, 3 таси рус ҳисобланган (Ленин, Чичерин, Луначарский), 1 та грузин (Сталин),  1 та армани (Протиан). Аслида Ленин она томондан ярим яҳудий бўлиб, онасининг фамилияси Бланк бўлган. Яҳудийларда она авлод устувор саналган, демак Ленин тўлиқ яҳудий ҳисобланади. ҲАРБИЙ КОМИССАРИАТ (Мудофаа вазирлиги) 35 яҳудий, 7 та латиш ва 1 та немисдан иборат бўлиб, руслар бўлмаган. ИЧКИ ИШЛАР ХАЛҚ КОМИССАРИАТИ (МВД) 43 яҳудий, 10 латиш, 3 армани, 2 поляк, 2 немис ва 2 нафар русдан иборат бўлган. ТАШҚИ ИШЛАР ХАЛҚ КОМИССАРИАТИ  (МИД)  13 яҳудий, 1 латиш, 1 немис ва 1 русдан иборат эди. МОЛИЯ КОМИССАРИАТИ  таркибида 24 яҳудий, 2 латиш, 1 поляк ва 2 рус ишлаган. ЮСТИЦИЯ (ҲУҚУҚ) КОМИССАРИАТИ 18 яҳудий ва 1 арманидан иборат бўлиб, руслар бўлмаган. ПРОВИНЦИЯ (ҲУДУДЛАР) ДАГИ КОМИССАРЛАР – 21 яҳудий, 1 латиш ва 1 рус. МОСКВАДАГИ БИРИНЧИ ИШЧИ ВА СОЛДАТ ДЕПУТАТЛАРИ БЮРОСИ ТАРКИБИ:  19 яҳудий, 3 латиш, 1 армани, руслар бўлмаган. ИШЧИ ВА ДЕҲҚОН ДЕПУТАТЛАРИ 4-РОССИЯ КОНГРЕССИ (СЪЕЗДИ)НИНГ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ  33 яҳудий ва 1 «рус» – Лениндан иборат эди, унинг асл миллатини юқорида айтдик. (Яҳудийларда “Раввин қоидаси” деган тушунча бор, унга кўра кишининг онаси қайси миллатга мансуб бўлса, у ҳам тўлиқ ўша миллат вакили ҳисобланади). Ўша пайтларда мавжуд бўлган “Правда”, “Известия” ва “Знамя труда” гадеталарининг муҳаррир ва  журналислари жами 42 нафар бўлиб, улардан фақат Максим Горький яҳудий бўлмаган. 1935-1938 йиллар. ВКП(б) МАРКАЗИЙ КОМИТЕТИ миллий таркибига кўра:  яҳудийлар – 61 киши, яҳудий бўлмаганлар – 17 та, миллати аниқланмаганлар –7та. ХАЛҚ  КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ (министрлар кабинети – вазирлар маҳкамаси): яҳудийлар – 115, яҳудий бўлмаганлар – 18, миллати аниқланмаганлар – 3. КОМИССАРИАТ (ВАЗИРЛИК) ЛАР: ТАШҚИ ИШЛАР ВА ТАШҚИ САВДО: яҳудийлар – 106, яҳудий бўлмаганлар – 17, миллати аниқланмаганлар – 8. БУТУНРОССИЯ МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ (ВЦИК): яҳудийлар – 17, яҳудий бўлмаганлар – 3, аниқланмаганлар – 2. ИЧКИ ИШЛАР КОМИССАРЛИГИ (ОГПУ-НКВД): яҳудийлар – 53, яҳудий бўлмаганлар – 6, аниқланмаганлар – 8. Ишчи-деҳқон Қизил Армияси СИЁСИЙ БОШҚАРМАСИ: яҳудийлар – 20, яҳудий бўлмаганлар – 1, аниқланмаган – 1. МАДАНИЙ-ОҚАРТУВ ВА ЖАНГОВАР ХУДОСИЗЛАР ИТТИФОҚИ: яҳудийлар – 40, яҳудий бўлмаганлар – 0, миллати аниқланмаган – 1. МАТБУОТ. Газеталар Бош муҳаррирлари: яҳудийлар – 12, яҳудий бўлмаганлар – 0, аниқланмаганлар – 0. СССР ҲУКУМАТИДА 9 нарком (министр) ва уларнинг 12 нафар ўринбосарлари яҳудийлар эди.  «МИЛЛАТЛАР ЛИГАСИ» (БМТ) даги 8 нафар дипломатдан 7 таси яҳудий, 1 таси грузин, руслар бўлмаган. ОГПУ (НКВД) ва қолган барча ижро этувчи ҳамда жазоловчи органлар, жумладан Лагерлар Бош Бошқармаси  (ГУЛАГ) ҳам тўлиқ яҳудийлар назорати остида бўлган. 1935-1938 йиллардаги нисбатан кенг қамровли террор(қатағон)ларда оммавий отувларга ким жавобгарлиги тўғрисидаги саволнинг жавоби мана шу: – ҳокимият яҳудийлар қўлида бўлган.Улар ўзларининг муқаддас китоблари йўриғига кўра Россияда қирғинлар уюштирганлар. ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИДАГИ ЯҲУДИЙЛАР: Алоҳида бўлим (Особий отдел) бошлиғи – Гай Мирон Ильич. Иқтисодиёт бўлими бошлиғи – Миронов Самуил Ташқи ишлар б
662
15
“Кимман?” деб кўп ўйга ботма, биродар Гоҳ зулмат, гоҳида порлоқ кундайсан, Дўстингнинг феълига солиб кўр назар: Дўстинг қанда
“Кимман?” деб кўп ўйга ботма, биродар Гоҳ зулмат, гоҳида порлоқ кундайсан, Дўстингнинг феълига солиб кўр назар: Дўстинг қандай бўлса, сен ҳам шундайсан. Дўст самимий бўлса, сен –мисли баҳор Дўст ғаразгўй бўлса, қаро тундайсан, “Дўст – дўстнинг кўзгуси” деган ҳикмат бор Дўстинг қандай бўлса, сен ҳам шундайсан. Умринг ўтиб борар сездирмай, аста Баъзан ундай, баъзан эса бундайсан, Гоҳ соғлом, гоҳида ғариб, дилхаста Дўстинг қандай бўлса, сен ҳам шундайсан. Сен кимсан бу чексиз само қўйнида Фалак тегирмони ичра ундайсан, Маккора қисматнинг бу ўйинида Дўстинг қандай бўлса, сен ҳам шундайсан. Аллоҳдан сўрагин, дўст берсин одил Беғараз дўст топмай, бағри хундайсан, Азалий беомон ҳукм шулдир, бил: Дўстинг қандай бўлса, сен ҳам шундайсан! Абдунаби Ҳамро
115
16
Хотирам панд бермаётган бўлса, 1990 йили мучал бўйича От йили эди. Олот тумани марказидаги уч хонали, райижроқўм текин берган
Хотирам панд бермаётган бўлса, 1990 йили мучал бўйича От йили эди. Олот тумани марказидаги уч хонали, райижроқўм текин берган  “дом”да яшардик. Ўша йили ҳам ёз жуда иссиқ келганди. Гарчи у пайтлар “аномал иссиқ” деган гаплар бўлмаса-да, ҳаво 60 даражадан кам эмасди. Ўшанда ўзим ўйлаб топган адабий қаҳрамон Фақир Бемаҳалий тилидан қуйидаги ҳажвий ғазални  ёзгандим. Ёронлар, от йилининг ёзи мани ўлдирди. Кафдаккина соянинг ози мани ўлдирди. Кўп қаватли "дўм" гўё ўриснинг ҳаммомидур, Куним ўтгай ҳовузда, ғози мани ўлдирди. Ёғоч олиб, чўпкори иморат қурай дебон, Тўрт ён чопдим баайни този, мани ўлдирди. Ҳукуматдан айланай, маҳкама кўп, қоғоз кўп, Муҳр босмай мингбоши, қози мани ўлдирди. Илож топмай охири чайла қурдим отизға, Ҳовузда қурбақалар “сози” мани ўлдирди. Хотин кетди аразлаб, бундоқ яшаб бўлмас деб, Бай-бай, қўшни жувоннинг нози мани ўлдирди. "Дарахт эк, ёғоч бўлур, сўнг уй қургил" дедилар, Бемаҳалий шунга ҳам рози, мани ўлдирди... 1990 йил, саратон.
507
17
✍Абдунаби Ҳамро 🎤Кумушой Эркаева Нечун ўртандинг, эй кўнгил, ки дилдор суймаса-суймас, Дилингда дардларинг камми, дилозор суймаса-суймас. Ўшал гул ҳажрида тинмай туну кун нолалар қилдинг, Сен ошиқ андалибсанку, сени хор суймаса-суймас. Тилин тишлаб қалам бул кун, қоғозинг куйдими, ё раб, Сенинг бирла чекарга оҳ, ана тор, суймаса-суймас. Шу кўҳна ҳамдаминг – созинг, неча йилларки, ҳамрозинг, У бағрингда қишу ёзинг вафодор, суймаса-суймас. Сенинг ишқингни айлаб хор рақиблар сори кетган ёр, Келур бир кун тасаллига бўлиб зор, суймаса-суймас. Етар, бас дард ила тўлмак, хазон япроғидек сўлмак, Бу кундин сўнг фидо бўлмак сенга ор, суймаса-суймас. Сочин сиртмоғида ўлмоқ насиб этмабди, қўй, сенга, Ажаб, Мансуру Машрабни ўшал дор суймаса-суймас... Абдунаби Ҳамро
219
18
Дўстим Раҳматжон ва "дўрмонгул". (Гулнинг асл номини билмаганим учун шундай атадик).+1
Дўстим Раҳматжон ва "дўрмонгул". (Гулнинг асл номини билмаганим учун шундай атадик).
417
19
* Ҳавас УСТОЗ АБДУНАБИ ҲАМРО ШЕЪРИГА НАЗИРА ​Сиз чорлаган майдон — оловли сарҳад, Ҳар ким ҳам бу ўтда ёнмоғи душвор. Сиз уйғотган руҳда яшар бир ҳайбат, Улуғлар сочган нур сўнмайди зинҳор! ​Минг ўйлар ичинда топгандек паноҳ, Назмнинг аҳдида боғладик камон. Бу сирли оламга Ҳақ ўзи гувоҳ, Қадимги нафаслар тирикдир ҳамон! ​Биламиз, бу чўққи биттадир, аммо Ҳар дил ўз йўлида бир қалъа, бир шон. Бу улуғ йўлни деб бўлмасак фидо, Бизни кечирмайди келажак, замон! ​У — мозий бағридан таралган зиё, Асрлар қаъридан боқади бедор. Биз ўша дарёдан олганмиз садо, Дилнинг туб-тубида сирларимиз бор. ​Устоз, албат сўзга қилурмиз вафо, Чорлов жаранглади қадим ўлкада. Соҳир назмимиздан ёришгай дунё, Аждодлар яроғи бизнинг елкада! Иқболой ҲАМРОЕВА Шофиркон тумани Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni‌‌
97
20
БОР ЭДИ Олам энди тетапоя бўлганди, Кўпларнинг кўзига дунё тор эди, Аммо, ўша пайт ҳам ёвқур ва танти Турк деб аталган куч-қудрат бор эди.   Оламга ҳукм этган доно Ўғизхон, Саноқсиз лашкарга бош, сардор эди, Қалтираб турарди олдида жаҳон, Туркий шижоату шиддат бор эди.   Қурилмаган эди ҳали машҳур Рим, Ромул ва Рем ҳали беозор эди, Бироқ, ўша пайт ҳам – гувоҳдир тангрим: Самарқанд  деган бир жаннат бор эди.   Ярим дунёни забт этди Отилла, Рим папаси унга жиловдор эди, Ёвдан хирож олган бир дунё тилла, Билгамиш ҳоқондай ҳикмат бор эди.   Бугун бегонадай туюлган қондош, Чувош, қўмиқ, хокос ва тотор эди, Бир отанинг насли, жон-жигар, қардош, Оға-иниларда ҳурмат бор эди.   Бугун ўз тилини унутган эллар, Ёқут билан мажор ва булғор эди, Бир-бирини маҳкам тутарди қўллар, Тўқсон икки уйли миллат бор эди.   Фаранг эмас эди ҳали фаранг ҳам, Кет ёпгудай парча бўзга зор эди, Аммо, биладики овсар, гаранг ҳам: Бухоро, Хива – шон-шавкат бор эди.   Чориғини судраб юрган кўккўзлар, Пашшадан беқадр, итдан хор эди, Уммон ортида бир дунё кашф этган - Берунийда эзгу ният бор эди.   Оддий шамоллашдан кетарди ўлиб, Дунё ожиз эди, тунд, бемор эди, Яралди минг дардга бир дармон бўлиб, Синода оламга  сиҳат бор эди.   Оғзига келганни сўйларди авом, Қуръонга, ҳадисга ким иқрор эди, Пайғамбар сўзини тўплаб бардавом, Бухорий бобомда зар хат бор эди.   Ўн бармоқни  санай олмаган эплаб, Оврўпо ғофилу ғўр, ночор эди, Бор тафаккур нурин сарф этган тўплаб, Хоразмий аталган ҳиммат бор эди.   Тўртта ҳарфни зўрға билган сариқлар, Гумроҳу бесавод ҳам беор эди, Ҳарб илмида тузган тузук, йўриқлар Соҳибқиронда чўнг санъат бор эди.   Қўрқоқ  князидан ботир ясаган, Сохта тарихчилар кўп маккор эди, Назм мулк ичра мангу яшаган, Навоий яратган Фарҳод бор эди.   О, мозий! Чанг босмиш варақларингни, Унда ким хар эди, кимлар нор эди, Донолар унутмас сабоқларингни, Унда росту самимият бор эди.   Ҳар бир саҳифангда ундов белгидай, Букилмас ҳақиқат устувор эди, Холис ақл керак ўқиб билгудай, Ҳар сатрингда мутлоқ қисмат бор эди.   Унутмайман ўтган қора кечмишни, Худонинг бандаси мазлум, хор эди, Дунёларга қараб қайраган тишни, СССР деган бадният бор эди.   Минорлар кўп эди юрт ичра, лекин – Беш юлдузли минор ҳукмдор эди, Бари нураб борар билдирмай, секин, Минораи Калон - савлат бор эди.   Гоҳ оқ подшо, гоҳи қизил подшолар, Ебтўймас, мисоли нафси ғор эди, Қирқ вагонга сиғмай, кетди тиллолар, Туркистон аталган давлат бор эди.   Ҳукмронлик шавқи ўртаган каслар, Васавасага тушмиш, беқарор энди, Аммо, билиб қўйсин ўша нокаслар: Ўзбекистон мангу барқарор энди!   Абдунаби Ҳамро
1 483