Eshoni Pir.uz
Open in Telegram
Бухоро вилояти Ромитан тумани "ЭшониПир" жомеъ масжиди имом хатиби Ибрагимов Олим домланинг расмий телеграм канали. тел+998997000433 Каналга уланиш учун босинг 👇🏼👇🏼 @Eshoni_pir
Show more343
Subscribers
No data24 hours
-27 days
-1030 days
Posts Archive
Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл!
1. Онангни кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.
Уч нарса қайтиб келмайди.
1.Сўз, оғиздан чиққанида.
2.Камон ўқи отилганида.
3.Вақт, ўтиб кетганида.
Дунё уч кундир.
1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бардавом бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз, қаерда бўлишимизни.
Сендан мўминнинг уч насибаси бўлсин!
1. Манфаат бермадингми ? Зарар ҳам берма!
2. Хурсанд қилмадингми ? Ғамга ҳам ботирма!
3. Мақтамадингми? Ёмонламагин ҳам.
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Eshoni_Pir
Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🗓 Зулҳажжа ойининг 15-куни,1445 ҳ.й
21-июнь 2024м.й Жумъа куни тақвими⌚️
⬇️ БУХОРО ВАҚТИ ⬇️
Саҳарлик
🕰Оғиз ёпиш 03:45
⏰ Бомдод - 04:30
⏰ Пешин - 13:10
⏰ Аср - 18:10
🕰Ифторлик 20:15
⏰ Шом - 20:20
⏰ Хуфтон - 21:50
Бухоро вилоятида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/joinchat/AAAAAEho0L1hTAZ62UrY8g
Фикр мулоҳазалар учун: @Olim78
https://t.me/Eshoni_Pir
Repost from MuslimShosh.uz
#Муҳим
"ҲОЖИЛАРИМИЗ, СИЗ КАМТАР БЎЛИНГ, БАРЧАГА ИБРАТ БЎЛИНГ!
СИЗНИ КУТИБ ОЛАЁТГАНЛАРГА ҲАМ ТАЙИНЛАНГ... "
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#эслатма
ТАШРИҚ ТАКБИРЛАРИ ҚАЧОН ВА
ҚАНДАЙ АЙТИЛАДИ?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳу акбар!
Аллоҳу акбар!
Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
Маъноси: Аллоҳ буюкдир,Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир.
Аллоҳ буюкдир,Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
Такбири ташриқ арафа куни,яъни
15-июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19- июль аср намозига қадар айтилади:
15 июнь – 5 маҳал, Арафа Куни
16 июнь – 5 маҳал, Ҳайит Куни
17 июнь – 5 маҳал, 1-Ташриқ
18 июнь – 5 маҳал, 2-Ташриқ
19 июль - 3 маҳал. 3-Ташриқ
Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.
Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.
✅Каналга аъзо бўлинг
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🗓 Зулҳажжа ойининг 8-куни,1445 ҳ.й
14-июнь 2024м.й Жумъа куни тақвими⌚️
⬇️ БУХОРО ВАҚТИ ⬇️
Саҳарлик
🕰Оғиз ёпиш 03:45
⏰ Бомдод - 04:30
⏰ Пешин - 13:10
⏰ Аср - 18:10
🕰Ифторлик 20:15
⏰ Шом - 20:20
⏰ Хуфтон - 21:50
Бухоро вилоятида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/joinchat/AAAAAEho0L1hTAZ62UrY8g
Фикр мулоҳазалар учун: @Olim78
https://t.me/Eshoni_Pir
ҚУРБОНЛИК ҲИКМАТЛАРИ
Қурбонлик қилиш ибодатида кўплаб ҳикматлар бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир:
1. Қурбонлик қилиш банда учун ўзига берилган ҳаёт неъмати ва бошқа кўплаб сон-саноқсиз неъматларга шукроналик ифодаси бўлади;
2. Иброҳим алайҳиссалом ва Исмоил алайҳиссаломларнинг Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйин эгишдаги сабру-тоқатлари ва фидокорликларини ҳамда Аллоҳ йўлидаги фидокорлик қандай тақдирланишини ёдга солади;
3. Қалбдаги Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатни нафсу ҳаво истакларидан муқаддам қўйишга ўргатади;
4. Гуноҳларга каффорот бўлади;
5. Аҳли оиласига ва бошқаларга кенгчилик қилишга сабаб бўлади.
Қурбонлик сўйиш яъни, бир жониворнинг қонини оқизиш қандай қилиб неъматларга шукроналикни ифодалайди, деган саволга уламолар шундай жавоб берганлар: маълумки, банда ўзига берилган неъматларнинг шукрини келтириши лозим. Неъматларга шукр қилиш эса шу неъматларни ато қилувчи Зотни улуғлаш ва Унинг кўрсатмаларига мувофиқ сарфлаш билан бўлади. Шунга кўра, қурбонлик сўйиш икки жиҳатдан неъматларга шукроналик ифодаси ҳисобланади:
1. Қурбонлик сўйиш туфайли аҳли оиласига, қавму-қариндошу, қўни-қўшниларга серобчилик қилинади, камбағал бева-бечораларга садақалар қилинади. Бу ишлар эса банда учун Аллоҳ таолонинг берган неъматларидан шоду хурсанд бўлиб яшаётганини изҳор қилиш ҳисобланади. Зеро, Қуръони каримда бандалар ўзларига берилган неъматлар ҳақида сўзлашлари лозимлиги айтилган:
“Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла” (Зуҳо сураси, 11-оят).
Қурбонлик қилиш туфайли банда ўзига берилган неъматларни “сўзлаётган” бўлади. Шунинг учун қурбонликка айбу нуқсонлардан саломат бўлган энг яхши ҳайвон танланади.
2. Қурбонлик сўйиш Аллоҳ таолонинг берган хабарини тасдиқлаш ҳисобланади. Яъни Аллоҳ таоло чорва ҳайвонларини инсонлар манфаатланишлари учун яратган ва уларни сўйиб тановул қилишларига рухсат берган:
“Ва чорвалардан ҳаммолларини ва (сўйгани) ерга ётқизиладиганларини пайдо қилди. Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар” (Анъом сураси, 142-оят).
Демак, қурбонлик қилувчи мўмин Аллоҳ таоло унга ризқ қилиб берган нарсани шукроналик билан тановул қилаётган ва Аллоҳнинг берган хабарини амали билан тасдиқлаётган бўлади.
Шунинг учун қурбонлик қилувчи мўмин ҳайвонни бўғизлаб сўйиб ташлайдиган "шафқатсиз” киши эмас, балки ўзини ҳам, шу ҳайвонни ҳам яратган ҳамда бу жониворни ўзига ризқ қилиб берган Зотнинг хабарини тасдиқлаётган, жониворларга азият беришдан қатъий сақланадиган, ҳатто сўйиладиган ҳайвоннинг ёнида пичоқ қайрашни ҳам жоиз деб билмайдиган энг меҳр шафқатли банда ҳисобланади.
"Динимиз аҳкомлари" китобидан.
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Eshoni_Pir
Repost from Muslim.uz
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 16 ИЮНЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ
✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #qurbon #hayit MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Қурбонлик: қурбонлик тарихи, кимларга вожиб?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин.
Қурбонлик луғатда “яқинлашмоқ”, “яқин бўлмоқ” маъноларини билдириб, истилоҳда бу сўз Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида жонлиқ сўйишни англатади.
Қурбонлик Ислом динининг вожиб бўлган улуғ амалларидан биридир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Парвардигорингиз учунгина намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг” (Кавсар сураси, 2-оят).
Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбон ҳайити куни эрта билан ўзлари қурбонлик қилардилар ва бошқаларни ҳам курбонлик қилишга тарғиб этардилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Имконияти бўла туриб, қурбонлик қилмаган кимса намозгоҳимизга яқинлашмасин”, деганлар (Имом Аҳмад, Ибн Можа ривояти).
Бошқа бир ҳадисда эса: “Ҳар ким қурбонлик қилишга қодир бўлса-ю, қурбонлик қилмаса, вафотидан кейин мажусийлар ёки насронийлар қаторида тирилади”, дедилар.
Қурбонлик тарихига бир назар
Қурбонлик ҳижрий иккинчи йил вожиб бўлган бўлсада, лекин унинг тарихи анча узоқларга – Иброҳим алайҳиссалом замонларига бориб тақалади ва у зотдан бизга қолган амаллардандир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қурбонлик қилинглар! Албатта, у отамиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннатларидир”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
Қурбонлик қилишдан мақсад нима?
Қурбонлик қилишдан мақсад банда ўзининг Аллоҳ амрига итоатини, тақвосини намоён этишдир. Аллоҳ таоло банда сўйган ҳайвоннинг гўштига ҳам, қонига ҳам муҳтож эмас: «Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!» (Ҳаж сураси, 37-оят).
Шунингдек, қурбонлик қилиш Аллоҳ таолонинг амрини адо этишга банданинг тайёр эканини кўрсатади ва тўғри йўлга ҳидоят қилгани учун Аллоҳ таолога шукр этиш бўлади.
Аллоҳга ҳар қанча шукр қилсак, шунча оз. Холис Аллоҳнинг Ўзи учун ибодат қилиб, намоз ўқиш, фақат Аллоҳнинг йўлида жонлиқ сўйиб, бева-бечораларни тўйғазиш шукрнинг бир кўринишидир.
Қолаверса, бу амални бажаришда Аллоҳ таолонинг буюклиги ва динининг улуғлиги зоҳир бўлади.
Қурбонлик кимларга вожиб?
Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт.
1.Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи ибодат бўлиб кофир унга аҳл эмас (Бадоеъус саноеъ).
2. Озод бўлиш. Чунки қулнинг мулки бўлмайди (Ал баҳрур роиқ).
3. Нисоб эгаси бўлиш.
4. Муқим бўлиш. Мусофирга қурбонлик вожиб эмас. Гарчи сафарда нисоб миқдорига эга бўлса ҳам. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мусофир зиммасига қурбонлик вожиб эмас”.
Даврон НУРМУҲАММАД
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/Eshoni_Pir
☪️ ЖУМАГА ТАЙЁРМИСИЗ?
1️⃣ Янги ва тоза либосларингизни кийиб олинг;
2️⃣ Жума намози учун ғусл қилинг;
3️⃣ Тирноқларингизни олинг;
4️⃣ Масжидга эртароқ боринг;
5️⃣ Эртароқ бориб, биринчи сафдан жой олинг;
6️⃣ Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат устидан ҳатлаб ўтманг;
7️⃣ Хутба ўқилаётганда сукут сақланг;
8️⃣ Намоздан кейин Фотиҳа, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини 7 марта ўқинг;
9️⃣ Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидиринг;
1️⃣0️⃣ Кўп салавот айтинг;
1️⃣1️⃣ Каҳф сурасини ўқинг;
1️⃣2️⃣ Озми-кўпми садақа беринг;
1️⃣3️⃣ Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилинг;
1️⃣4️⃣ Оила аҳлингизга ширинликлар тарқатинг;
1️⃣5️⃣ Асрдан кейин жойнамоз устида имкон қадар “Ё Аллоҳ, Ё Роҳман, Ё Раҳим, Ё Қавий, Ё Қодир” деб дуо қилинг.
🤲 Аллоҳ таоло бугунги қиладиган жамики дуо ва ибодатларингизни қабул этсин!
Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🗓 Зулҳажжа ойининг 1-куни,1445 ҳ.й
7-июнь 2024м.й Жумъа куни тақвими⌚️
⬇️ БУХОРО ВАҚТИ ⬇️
Саҳарлик
🕰Оғиз ёпиш 03:45
⏰ Бомдод - 04:30
⏰ Пешин - 13:10
⏰ Аср - 18:15
🕰Ифторлик 20:05
⏰ Шом - 20:10
⏰ Хуфтон - 21:50
Бухоро вилоятида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/joinchat/AAAAAEho0L1hTAZ62UrY8g
Фикр мулоҳазалар учун: @Olim78
https://t.me/Eshoni_Pir
Оилангиз билан ушбу 7 та қоидага амал қилишга келишиб олинг ва бу қоидаларни xеч қачон бузмасликка аҳдлашинг.
1.Уйингизда уч нарсани таъқиқланг.
Ғийбатни
Баҳслашишни
Араз ва гинани
2.Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг.
Телефонга
Интернетга
Телевизорга
3.Уйингизда уч нарсани давомли қилинг.
Қуръон тиловатини
Илмий суҳбатни
Жамоат бўлиб намоз ўқишни
4.Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг.
Дуони
Зикрни
Тавбани
5.Уйингизда уч нарсани камайтиринг.
Кўп ейишни
Кўп ухлашни
Кўп гапиришни
6.Уйингизда уч нарсага беэътибор бўлманг
Узр сўрашга
Ҳурмат қилишга
Ташаккур билдиришга
7.Уйингизга уч нарсани киргизманг.
Фоиз
Ҳаром ризқ
Бировнинг ҳаққи.
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг
Сардор Домла Телеграм каналига обуна бўлинг
👇
https://t.me/Eshoni_Pir
«Зулҳижжанинг ўн кунлиги» марҳабо
Икки ой олдин «Саноқли кунлар бўлмиш Рамазон» хайр деяётган эдик. Бир-икки кунда «Маълум кунлар бўлган Зулҳижжанинг ўн кунлиги» марҳабо деб кутиб оламиз. Ким Рамазонда яхшиликларни ўтказиб юборган бўлса, келаётган маълум кунларда чиройли амалларни қилиб олсин!
Зулҳижжа ойининг ўн кунлиги:
– Яхшиликлар қилиб олиш учун у кунни ўрнини босадиган эваз йўқ.
– Тавба ва ёмонликларни каффорати қилиб олиш учун у кунни ўрнини босадиган эваз йўқ.
– Аллоҳ билан алоқа ўрнатиб, ҳаётда янги саҳифа очиш
учун у кунни ўрнини босадиган эваз йўқ.
#tafakkur
Ғамдан ҳам, қарздан ҳам қутилдим
Абу Саъийд розияллоҳу анҳу айтадилар: “Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирдилар, ансорлардан Абу Умомани кўриб қолдилар. Шунда у зот: “Эй Абу Умома! Масжидда намоз вақтидан бошқа вақтда ўтирганингни кўряпманми?” дедилар. “Мени ғамлар ва қарзлар босди, ё Аллоҳнинг Расули!”, деди. Шунда Набий алайҳиссалом: “Сенга агар айтсанг, Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?” дедилар. “Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули!” деди у. “Тонг отганда ва кеч кирганда: Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман, дегин”, дедилар. Абу Умома айтади: “Ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ ғамларимни кетказди ва қарзларимни узди” (Абу Довуд ривояти).
Бу сўзларни такрорлаш, шубҳасиз, ҳаётни ўзгартирадиган янги кайфиятнинг калитига айланади. Кейин қадамлар тўғриланади ва Аллоҳнинг ёрдами унга қўшилади. Ҳадисда кўришингиз мумкинки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда ўтирган кишининг ҳолатидан ажабландилар. Шундан сўнг унга руҳий тангликдан қутқарадиган ва ёмон фикрларнинг унга ҳужум қилишидан сақлайдиган дуони ўргатдилар.
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга бундай дейишни таълим берардилар: “Аллоҳим, мен Сендан ишда собитқадамликни, тўғри юришда азму қарорни сўрайман. Сендан неъматингга шукр қилишни, ибодатингни гўзал қилишни сўрайман. Сендан содиқ тил, соғлом қалб сўрайман. Сендан ўзинг билган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Сендан ўзинг биладиган нарсаларнинг яхшилигини сўрайман. Сендан ўзинг биладиган нарсалар (гуноҳларимга) мағфират сўрайман. Албатта, Сен ғайбларни ўта яхши билувчидирсан” (Имом Абу Довуд ривояти).
Бу дуолар жангчиларнинг шижоатларини уйғотадиган ҳаяжонли мадҳияга ўхшайди. Улар алсо бир жойда ўтирганларнинг ўкириши ҳам, ҳаракатсизларнинг илтижолари ҳам эмас. Аксинча, булар нур ва иймондан иборат жўшқин ёрдам бўлиб, одамларга ҳаёт қийинчилиларини енгишга ва кундалик муаммолардан халос бўлишга ёрдам беради.
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
https://t.me/Eshoni_Pir
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ШАЙТОНДАН САҚЛАНАСИЗ?
☝️ Банда шайтондан тўрт нарса билан нажот топиши мумкин:
✅ Биринчиси – Доим Аллоҳнинг зикрида бўлиш.
Аллоҳ таоло айтади: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур”📜
(Раъд сураси, 28-оят);
“Бас, Мени ёд этингиз, мен ҳам сизларни ёд этурмен” 📜
(Бақара сураси, 152-оят).
📖 Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдилар:
“Шайтон банданинг қалбига тазйиқ ўтказади. Банда Аллоҳни зикр қилса, пусиб кетади, ғафлатда қолса, васваса қилади”.
☝️ Банда шайтондан фақат ёлғиз Аллоҳнинг зикри билан нажот топиши мумкин. Зикр – энг катта ҳимоядир. У мўминларнинг қуроли, авлиёлар шиори, обидлар қўрғони, орифлар қиличидир.
Ким Аллоҳнинг зикрига одатланса, Аллоҳ уни сақлайди, ҳимоя қилади. Ким Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлса, шайтон тузоғига тушиб қолади.
✅ Иккинчиси – таҳорат.
☝️ Шайтон нопок одамларга кўп зарар беради. У хароба, тоза бўлмаган ҳовлилирни, Аллоҳни танимайдиган қалбларни ўзига маскан қилиб олади. Шайтон ифлос нарсаларни яхши кўради, нопок одамларга ўралашиб юради. Ким таҳоратга, покликка одатланса, шайтондан ҳимояланган бўлади, иблис ундан узоқлашади. Жин чалган инсонларга эътибор қилсак, уларнинг аксари покликдан узоқ инсонлар эканини кўрамиз. Шайтон ҳам жинлардандир. “у жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйсунишдан бош тортди”📜
(Каҳф сураси, 50-оят).
✅ Учинчиси – солиҳ суҳбатдош, яъни намозхон дустлар.
☝️ Улар масжид аҳли, Қуръон аҳли, суннат аҳлидир. Бундай суҳбатдошлар шайтонга қарши уруш қилиб, сизга ёрдам беради. Мўмин инсон жамоатдан ажраб қолмайди. Зеро, “бўри тўдадан ажраб қолган қўйни ейди”. Агар мусулмон осий тўдаларга ошно бўлса, авлиёлар йўлига терс юрса, пайғамбарлар йўлида тўхтаб қолса, ибодати ва иродасидан ажрайди. Аллоҳнинг динидан юз ўгиргани учун Аллоҳнинг ғазабига ва лаънатига дучор бўлади.
✅ Тўртинчиси – гуноҳ, фаҳш ишларни тарк этиш, истиғфорни кўпайтириш, тавба қилиш ва Аллоҳга қайтиш.
☝️ “Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳолангки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна била туриб қилмишларида давом этмайдиган кишилардир” 📜
(Оли Имрон сураси, 135-оят).📌
📚“Қалблар тизгини” китобидан.
https://t.me/Eshoni_Pir
Улар шундай ибодат қилишган
Жангларнинг бирида Ҳазрати Алининг оёғига ўқ тегди. Ўқ оёқ суягига ҳам анча ботгани учун чиқара олишмади. Бир табиб чақирдилар. Табиб Ҳазрати Алига қараб шундай деди:
-Бу ўқни фақат ҳушдан кетказувчи дори билан олса бўлади. Йўқса, оғриққа чидаёлмайсиз.
Ҳазрати Али айтдилар:
-Ҳушдан кетказадиган дорига зарурат йўқ. Бир оз сабр қилинглар, намоз вақти кирсин. Мен намоз ўқий бошлаганимда олиб ташлайсиз.
Намоз вақти кирди. Ҳазрати Али намозга турдилар. Табиб Ҳазрати Алининг оёғини ёриб, ўқни чиқарди.
Ярани боғлаб қўйди. Ҳазрати Али намозларини битириб, табибдан сўрадилар:
-Ўқни чиқардингизми?
-Ҳа, чиқардим, — деди табиб.
-Мен ҳеч нарса сезганим йўқ, — дедилар Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу.
Намоздаги хушуъ-хузуъ Ҳазрати Алини гўё бошқа оламга олиб кетгандек эди. Шунинг учун ҳам вужудларидаги оғриқни асло сезмадилар.
«Қалбимизнинг нури»
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Eshoni_Pir
