en
Feedback
Eshoni Pir.uz

Eshoni Pir.uz

Open in Telegram

Бухоро вилояти Ромитан тумани "ЭшониПир" жомеъ масжиди имом хатиби Ибрагимов Олим домланинг расмий телеграм канали. тел+998997000433 Каналга уланиш учун босинг 👇🏼👇🏼 @Eshoni_pir

Show more
343
Subscribers
No data24 hours
-27 days
-1030 days

Data loading in progress...

Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
December '24
December '24
+8
in 0 channels
November '24
+7
in 1 channels
Get PRO
October '24
+7
in 1 channels
Get PRO
September '24
+9
in 0 channels
Get PRO
August '24
+9
in 0 channels
Get PRO
July '24
+10
in 3 channels
Get PRO
June '24
+18
in 1 channels
Get PRO
May '24
+15
in 1 channels
Get PRO
April '24
+11
in 0 channels
Get PRO
March '24
+43
in 0 channels
Get PRO
February '24
+28
in 0 channels
Get PRO
January '24
+19
in 0 channels
Get PRO
December '23
+10
in 1 channels
Get PRO
November '23
+14
in 2 channels
Get PRO
October '23
+11
in 2 channels
Get PRO
September '23
+13
in 0 channels
Get PRO
August '23
+23
in 0 channels
Get PRO
July '23
+46
in 0 channels
Get PRO
June '23
+26
in 0 channels
Get PRO
May '23
+26
in 0 channels
Get PRO
April '23
+40
in 0 channels
Get PRO
March '23
+43
in 0 channels
Get PRO
February '23
+34
in 0 channels
Get PRO
January '23
+42
in 0 channels
Get PRO
December '22
+17
in 0 channels
Get PRO
November '22
+12
in 0 channels
Get PRO
October '22
+15
in 0 channels
Get PRO
September '22
+26
in 0 channels
Get PRO
August '22
+33
in 0 channels
Get PRO
July '22
+48
in 0 channels
Get PRO
June '22
+18
in 0 channels
Get PRO
May '22
+18
in 0 channels
Get PRO
April '22
+62
in 0 channels
Get PRO
March '22
+34
in 0 channels
Get PRO
February '22
+43
in 0 channels
Get PRO
January '22
+47
in 0 channels
Get PRO
December '21
+10
in 0 channels
Get PRO
November '21
+2
in 0 channels
Get PRO
October '21
+14
in 0 channels
Get PRO
September '21
+15
in 0 channels
Get PRO
August '21
+13
in 0 channels
Get PRO
July '21
+33
in 0 channels
Get PRO
June '21
+4
in 0 channels
Get PRO
May '21
+268
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
21 December+1
20 December0
19 December0
18 December0
17 December0
16 December0
15 December0
14 December+1
13 December0
12 December0
11 December+1
10 December+1
09 December0
08 December+1
07 December0
06 December0
05 December0
04 December0
03 December+1
02 December+1
01 December+1
Channel Posts
Хорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишингни битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишингни битиб қўяди», дедилар». Насоий ва Абу Довуд ривоят қилишган. Лафз Насоийники. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Банда уч маротаба дўзахдан паноҳ сўраса, дўзах (тилга кириб): «Аллоҳим, уни мендан сақла», дейди. У жаннатни сўраса, жаннат (тилга кириб): «Аллоҳим, буни менга кирит», дейди». Имом Аҳмад ривоят қилган. https://t.me/Eshoni_Pir

2
ИБРАТ... СУЮКЛИ АЁЛ БЎЛИШНИНГ 12 УСУЛИ Дунёда турмуш ўртоғининг муҳаббатига сазовор бўлишни истамайдиган аёл бўлмаса керак. Чунки бахтнинг асосий мезони эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббатдир. Қолаверса, икки дунё саодатига эришмоқчи бўлган солиҳа аёл биринчи галда эрининг юксак севгисига сазовор бўлади. Қуйидаги тавсиялар аёлларнинг бахтга эришишларида кўмаклашади: 1. Тингланг, итоат этинг. Эрига итоат этиш – фарз. Сизнинг умр йўлдошингиз – оила бошлиғи. Унга ана шу туйғуни ҳис этиш имконини беринг. Шунда ҳурмат қозонасиз. 2. Эрингиз мол-мулкини, уй-жойини кўз қорачиғидек асранг. Чунки унинг мулки сизнинг мулкингиз. 3. Бирон жойга борсангиз, албатта эрингиздан рухсат сўранг. Изнсиз остона хатлаб кўчага чиқа кўрманг. Чунки эрингиз сизга жавобгар. 4. Эрингиз учун жозибали бўлинг. Аллоҳ таоло барча аёлларни эрлари учун пардоз-андоз қилишга, доим гўзал, покиза, ораста бўлиб юришга буюрган. Аллоҳ амр этганидек, эрингиз юрагини забт этиш учун чиройингизни ишга солинг. Бегона эркаклар эътиборини тортишга уринманг. 5. Яхши кайфият билан қарши олинг. Тасаввур қилинг: эрингиз ишдан қайтди. Қаршисида саранжом-саришта уй, ширин калом, яхши кайфият билан кулиб қарши олган гўзал аёли, севиб истеъмол қиладиган мазали таомлар, ақлли фарзандлар. Шунда ҳам эрингизда салбий муносабат кузатилармикан?! 6. Уйингизда зеб-зийнатга бурканинг, эрингиз учун безанинг. Барча аёллар болалигидан нафис сирғалар, билакузуклар тақади, чиройли кийимлар кияди. Ана шу одатни энди уйингизда давом эттиринг. Бу, эрингизга маъқул келади. 7. Ҳазиллашинг, кайфиятини кўтаринг, эрингизнинг жинсий эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилинг. 8. Оиласи учун қилаётган барча эзгу ҳаракатлари, меҳнатлари учун миннатдорчилик билдириб туринг. Жаннатий аёлнинг безаги эрини доимий қўллаб-қувватлаш, оиласи фаровонлиги учун қилаётган ишларига ижобий баҳо бериш, раҳмат айтишдир. Зеро, эрининг топганига қаноат қилиш, унга миннатдорчилик билдириш аёлнинг саодат калитидир. 9. Оилавий сирларни, жинсий ҳаёт билан боғлиқ ишларни зинҳор кўчага олиб чиқманг. Бундай гаплар эр-хотин ўртасида қолсин. Бу, оила мустаҳкамлигида жуда муҳим саналади. 10. Баҳс пайтида, айбингиз бўлмаса-да, “Кечиринг”, “Узр” дейишни лозим тутинг. Ҳар бир хонадонда келишмовчилик, қўйди-чиқдилар бўлиб туради. Бу – табиий ҳолат. Ана шундай пайтда баҳслашманг, оловга мой сепманг, вазиятни кутинг, “Кечиринг, жаҳлингизни чиқардим. Илтимос, баҳслашмайлик, дадаси”, десангиз, олам – гулистон. 11. “Жаннат калити” бўлган эрингиз кўнглини олишга доим ҳаракат қилинг. 12. Никоҳингиз мустаҳкам, оилавий муносабатларингиз яхши бўлишини Аллоҳдан сўранг. Зиёвуддин Раҳим “Бахтли ҳаёт сари” китобидан ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! https://t.me/Eshoni_Pir
917
3
Намоз_вақтлари Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🗓 Сафар ойининг 5-куни,1446 ҳ.й 9-Август 2024м.й Жумъа куни та
Намоз_вақтлари Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🗓   Сафар ойининг 5-куни,1446  ҳ.й   9-Август 2024м.й Жумъа куни тақвими⌚️ ⬇️ БУХОРО ВАҚТИ ⬇️      Саҳарлик 🕰Оғиз ёпиш          04:25 ⏰ Бомдод            - 05:10 ⏰ Пешин             - 13:10 ⏰ Аср                  - 17:50 🕰Ифторлик          19:45 ⏰ Шом                - 19:50 ⏰ Хуфтон             - 21:30 Бухоро вилоятида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади. 📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят) Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин! ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/joinchat/AAAAAEho0L1hTAZ62UrY8g Фикр мулоҳазалар учун: @Olim78 https://t.me/Eshoni_Pir
239
4
Намоз_вақтлари Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🗓 Муҳаррам ойининг 27-куни,1446 ҳ.й 2-Август 2024м.й Жумъа кун
Намоз_вақтлари Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🗓   Муҳаррам ойининг 27-куни,1446  ҳ.й   2-Август 2024м.й Жумъа куни тақвими⌚️ ⬇️ БУХОРО ВАҚТИ ⬇️      Саҳарлик 🕰Оғиз ёпиш          04:25 ⏰ Бомдод            - 05:05 ⏰ Пешин             - 13:10 ⏰ Аср                  - 17:55 🕰Ифторлик          19:55 ⏰ Шом                - 20:00 ⏰ Хуфтон             - 21:35 Бухоро вилоятида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади. 📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят) Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин! ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/joinchat/AAAAAEho0L1hTAZ62UrY8g Фикр мулоҳазалар учун: @Olim78 https://t.me/Eshoni_Pir
337
5
#Эслатма 🔴 Бухоро Вилояти учун 2024-йил АВГУСТЬ - ойи намоз вақтлари Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: إِنَّ الصَّلاَةَ كَ
#Эслатма 🔴 Бухоро Вилояти учун 2024-йил АВГУСТЬ -   ойи намоз вақтлари Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا "Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят). ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ✅Дўстларингизга ҳам улашинг! https://t.me/Eshoni_Pir
1 128
6
Беморлик, фақирлик ва мухтожлик  сабаблари 1. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик. 2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик. 3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик. 4. Тик туриб таом ейишлик. 5. Идиш товоқни тоза тутмаслик. 6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик. 7. Намозни қазо қилишлик. 8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик. 9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик. 10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик. 11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик. 12. Ёлғон гапиришлик. 13. Тонг вақтида ухлашлик. 14. Шомдан кейин ухлашлик. 15. Ялангбош хожатхонага киришлик. 16. Хожатхонада гаплашишлик. 17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик. 18. Фақирни камситишлик. 19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик. 20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик. "Мингта қимматбаҳо дур" китобидан.  Абдулқайюм Комил таржимаси https://t.me/Eshoni_Pir
1 379
7
Абитуриентларга тавсия этилган дуолар Бир неча юз минг абитуриент орзиқиб кутган вақт келди. 14 июлдан тест имтиҳонлари бошла
Абитуриентларга тавсия этилган дуолар Бир неча юз минг абитуриент орзиқиб кутган вақт келди. 14 июлдан тест имтиҳонлари бошланди. Абитуриентларга қуйидаги дуоларни ўқишни тавсия этамиз: ﴿رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي﴾ Ўқилиши: “Робби ишроҳ лий содрий ва йассир лий амрий, ваҳлул ъуқдатан мин лисаний, йафқоҳу қовлий”. Маъноси: “Роббим, қалбимни кенг қил, ишимни осон қил, тилимдан тугунни ечиб юборгинки, сўзимни англашсин” (Тоҳа сураси, 25-оят). ﴿رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا﴾ Ўқилиши: “Робби зидний ъилман”. Маъноси: “Роббим, илмимни зиёда қилгин” (Тоҳа сураси, 114-оят). ﴿سُبْحَانَكَ لاَ عِلْمَ لَنَا إِلاَّ مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ﴾ Ўқилиши: “Субҳанака лаа ъилма лана илла ма ъалламтана иннака антал-ъалиймул-ҳакийм”. Маъноси: “Ўзинг поксан! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли Зотсан” (Бақара сураси, 32-оят). اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَوْدِعُكَ مَا قَرأتُ وَمَا حَفَظْتُ فردده عَليّ عِنْدَ حَاجَتِي إِلَيه ِ Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний аставдиъука маа қороьту ва маа ҳафазту фардудҳу ъалаййа ъинда ҳаажатий илайҳи”. Маъноси: “Аллоҳим! Ўқиган ва ёд олган нарсаларимни Ўзингга топширдим, эҳтиёжим тушганда уларни менга қайтаргин”. اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَا فِعًا Ўқилиши: “Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан”. Маъноси: “Аллоҳим сендан фойдали илмни сўрайман”. اللَّهُمَّ لاَ سَهْلاً إِلّاَ مَا جَعَلّتَهٌ سَهْلاً وَأَنّتَ تَجّعَلَ الحَزَنَ إِذَا شِئتَ سَهْلاً Ўқилиши: “Аллоҳумма, лаа саҳлан илла маа жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул ҳазна иза шиъта саҳлан”. Маъноси: Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осондир. Хоҳласанг, қийинни осон қилурсан. Манба islom.uz ◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 🚀 https://t.me/Mirarabuz 👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube 💬 mirarab.uz |📷 instagram
393
8
Эртага 15.07.2024 МУХАРРАМ— 09 ДУШАНБА! Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми? АШУРО КУНЛАРИ РЎЗАСИНИ ТУТИНГ? 📕Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти) Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншаАллоҳ!🤲 ⏰ Саҳарлик ва ифторлик Бухоро вақти билан: Саҳарлик тугаши: 03:29 Ифторлик бошланиши: 20:13 *Саҳарлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланган. Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун Муҳаррам ойининг  нафл рўзасини тутмоқликни, эрталаб субҳи содиқдан то кун ботгунга қадар холис Аллоҳ ризолиги учун https://t.me/Eshoni_Pir
376
9
АШУРО КУНИНИНГ ФАЗИЛАТИ АШУРО КУНИ ҚАЧОН 2024--ЙИЛ 16.ИЮЛЬ. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар Имом Муслим ривояти. Мусулмон киши нафл рўзада улкан савоблар борлиги учун ушбу амални бажаришга киришади. Нафл рўзалардан бири –Ашуро (муҳаррам ойининг ўнинчи) кунининг рўзасидир. Ушбу кундаги рўза пайғамбарларнинг орасини боғлаб туради. Пайғамбар алайҳиссалом одатдагидек бу ишда ҳам яҳудий ва насороларга хилоф қилиб, Ашуро рўзасига яна бир кун Тасуъо (тўққизинчи кун) рўзасини қўшдилар. Бундан мақсад, нафл ибодатни адо этишда яҳудй ва насороларга ўшаб қолмасликдир. Ашуро кунида Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни Фиръавндан халос этди. Яҳудийлар шунинг учун Ашуро куни рўза тутардилар. Пайғамбар алайҳиссалом уларни ҳам Ашуро куни рўза тутишларини билгач: "Биз Мусо алайҳиссаломга улардан кўра яқинроқмиз", дедилар ва Ашуро куни рўза тутиб, қўшимча қилиб, тўққизинчи кунги Тасуъони зиёда қилдилар. Шундай экан, бу хусусда Пайғамбаримизнинг суннатига эргашишимиз афзал иш бўлади. Ҳадисдан ўрганганларимиз: 1. Ашуро куни рўзасининг аҳамияти. 2. Пайғамбар алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломни қадрлаганлари ва эҳтиром кўрсатганлари. 3. Набий ﷺ агар келгуси йилгача яшасалар, муҳаррам ойининг ўнинчисидаги Ашурога қўшиб, тўққизинчи кунги Тасуъо рўзасини тутишни ният қилганлар. Ҳадисда: "Аҳли китобларга хилоф қилинглар, (Ашуродан) бир кун аввал ва бир кун кейин рўза тутинглар", деб айтилган. (Имом Муслим ривояти). 4. Арафа, Ашуро ва Тасуъо кунлари рўзасини тутиш фазилати улкандир. Манба: "Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! https://t.me/Eshoni_Pir
1 405
10
Луқмони Ҳаким ўғлига: - Эй ўғлим! Ўлимга ишонмасанг ухламай кўрчи, нима қилсанг қил, маълум вақт ўтгач барибир ухлайсан, ярам
Луқмони Ҳаким ўғлига: - Эй ўғлим! Ўлимга ишонмасанг ухламай кўрчи, нима қилсанг қил, маълум вақт ўтгач  барибир ухлайсан, ярамайсан. Кўзларинг сенга бўйсунмай юмилади. Тирилишга ишонмасанг, уйғонмай кўрчи. Нима қилсанг қил, маълум вақт ўтгач кўзларингни очасан, тонг отган бўлади. Хоҳласанг ҳам хоҳламасанг ҳам уйғонасан. Кўрдингми, ўғлим? Демак, баъзи нарсаларнинг бўлиши ёки бўлмаслиги сенинг қўлингда эмас. Шундай экан, сени яратган Роббингга итоат қил! ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📚Зиё истаганлар учун! 👇
1 181
11
🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! ✅ 2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кун
🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! ✅ 2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади. 🌙 Муҳаррам ойи қандай ой?   Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга. ❓Ашуро қандай кун?   Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти). 🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.   Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар. ❓Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти). 🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. 🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин. ✍️ Даврон НУРМУҲАММАД Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
365
12
ЎРИНГА ЁТИШ ОДОБЛАРИ Эй, фарзанд! Кечаси ухлаш учун ўринга ётишдан аввал Таборак сураси ўқилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шу сурани ўқимасдан ўринларига кириб ухламасдилар. Бир ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай марҳамат этадилар: “Ётадиган вақтда Таборак сурасини бир марта ўқиган киши қабрига қўйилган пайтда шу суранинг ўн ояти бошида, ўн ояти кўксида, ўн ояти эса ёнларида туриб кутади. Сўровчи фаришталар келганда бу оятлар: «Бу киши билан сизнинг ишингиз (бўлмасин) йўқ. Бу киши ҳар тун ўрнига ётишдан олдин бизни ўқирди. Унга оид савобларни бериш учун биз тайёр бўлиб кутиб турибмиз» дейишади”. Ётаётганда «Таборак»ни ўқиганга Қадр кечасини ибодат билан ўтказганчалик савоб берилади. Мўминларнинг онаси ҳазрати Оиша (р.а) айтадилар. “Бир кеча Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) менга шундай дедилар: «Эй, Оиша! Қуръони каримни хатм эт. Аллоҳ таолони ўзингдан рози айла! Барча пайғамбарларни ўзингга шафоатчи қил. Барча мўминларни мамнун этиб, ўзингга дуочи қил. Кейин яхши тушлар кўриб ухла!» дедилар. Сўнгра намозга турдилар. «Ё Расулуллоқ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)! Ота-онам, жоним йўлингизда фидо бўлсин! Бунча кўп нарсани бир соат ичида қандай қилиш мумкин?!» Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) намозларини ўқиб бўлгач, менга қараб шундай дейдилар: “Эй, Оиша! Уч марта «Ихлос» сурасини ўқисанг, Қуръонни хатм этган бўласан. Бир марта: «Субҳаналлоҳи валҳамдулилаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азийм» десанг, Аллоҳ ризосини қозонасан. Бир марта: «Аллоҳумма солли ала муҳаммадин ва ала жамийил анбиёи вал мурсалийн!» десанг, барча пайғамбарларни ўзингга шафоатчи қиласан. «Аллоҳум мағфирлий ва лил муъминийна вал муъминати вал муслимийна вал муслимати» десанг, барча мўминлар сендан мамнун ва сенга дуода бўладилар!” Имом Ғаззолий "Эй фарзанд"дан. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! https://t.me/Eshoni_Pir
1 059
13
#Ибрат Яхши томонига ҳам қара! Бир дўстим келиб хотинидан ажралишини айтди. У хотинидан ниҳоятда ғазабда эди. Худди отилай де
#Ибрат Яхши томонига ҳам қара! Бир дўстим келиб хотинидан ажралишини айтди. У хотинидан ниҳоятда ғазабда эди. Худди отилай деб турган вулқон сингари эди. Мен ундан сўрадим: -У хиёнат қилдими? У деди: - Аллоҳдан паноҳ сўрайман. Хиёнат қилгани йўқ. У тоза сув каби тоҳира. Мен сўрадим: -Овқат пишириши қандай? У деди: - Ниҳоятда қўли ширин. Мен дедим: - Ўзига қарамайдиган фаросатсиз аёлми? У деди: - Йўқ, йўқ! Ўзига эътиборли тоза аёл. У ўзи билмаган ҳолда хотинини иффатини, пазандалигини, покизалигини мақтар эди. Сўнгра бирдан ўзига келиб хижолат бўлди ва гапини тугатмай «мен ундан розиман» деб кетиб қолди. Инсоф қил. Фақат хатоларни кўрма. Яхши хислатларни ҳам кўриб тур! Муҳаммад Ротиб Нобулсий ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉
918
14
Video message
307
15
🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин! Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума к
🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин! Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: ​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. Ибн Сунний ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг!
380
16
+2
No text...
374
17
Намоз_вақтлари Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🗓 Зулҳажжа ойининг 29-куни,1445 ҳ.й 5-июль 2024м.й Жумъа куни
Намоз_вақтлари Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🗓   Зулҳажжа ойининг 29-куни,1445  ҳ.й   5-июль  2024м.й Жумъа куни тақвими⌚️ ⬇️ БУХОРО ВАҚТИ ⬇️      Саҳарлик 🕰Оғиз ёпиш          03:45 ⏰ Бомдод            - 04:30 ⏰ Пешин             - 13:10 ⏰ Аср                  - 18:05 🕰Ифторлик          20:10 ⏰ Шом                - 20:15 ⏰ Хуфтон             - 21:50 Бухоро вилоятида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади. 📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят) Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин! ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/joinchat/AAAAAEho0L1hTAZ62UrY8g Фикр мулоҳазалар учун: @Olim78 https://t.me/Eshoni_Pir
334
18
СУННАТНИ БАЖАРА ОЛАСИЗМИ... Суннатга мувофиқ ҳаёт кечирмоқчимисиз? Унда, бу суннатларга ҳам амал қилинг! 1. Ёши катта аёлларга уйланиш СУННАТдир... 2. Ажрашган аёлларга уйланиш СУННАТдир.... 3. Бева аёлларга уйланиш СУННАТдир... 4. Аёлига уй ишларида, яъни таом тайёрлаш, тозалаш, ювиш ишларида ёрдамлашиш СУННАТдир... 5. Севгингизнинг ифодаси ўлароқ ўз қўлингиз билан аёлингизнинг оғзига бирор егулик солишингиз СУННАТдир, ЭҲСОНдир... 6. Аёлингизга бўлган муҳаббатингизни, миннатдорчилик ва эҳтиромингизни оғзаки билдиришингиз СУННАТдир.... 7. Унинг хатоларини кечириш СУННАТдир... 8. Ўз аёли учун ёқимли кўринишга ҳаракат қилиш СУННАТдир... 9. Аёлининг ҳис-туйғулари билан қизиқиб, муҳтож бўлганда унга таскин бериш СУННАТдир... 10. Ўз аёли билан ўйнаш, биргаликда вақтичоғлик қилиш СУННАТдир. (мусобақалашиш, ҳикоялар айтиб бериш, бахтли онларни баҳам кўриш - кўпчиликка таниш мисоллардан) 11. Аёлингизнинг тиззасига бош қўйиб, ёнбошлаб дам олиш СУННАТдир. . 12. Аёлини гўзал исмлар билан чақириш СУННАТдир... 13. Хусусий масалаларни оиланинг бошқа аъзоларига ёки дўстларга ошкор қилмаслик СУННАТдир... 14. Аёлингизнинг Ота-Онасини яхши кўриш ва ҳурмат қилиш СУННАТдир.... Тафаккур қилинг! http://t.me/imomalbuxoriy1
372
19
Аллоҳ учун “Аллоҳ“ десайдим Аллоҳ учун дўстлашган икки чўпон бўлган экан. Бир куни икковлон сўзлашиб ўтириб, бири дардини айтиб қолибди: Дўстим, мен ошиқ бўлдим... Аллоҳ хайрли қилсин! Нега маҳзунсан? Кимга ошиқ бўлдинг? Подшоҳнинг қизига. Унга етишиш менинг буюк орзуим. — Шунақами? Нима қилсак экан? Ҳа, топдим. Бир пайтлар мен сафарда ориф зот билан бирга бўлган эдим. Ўша зотдан сўраймиз. Икки дўст ўша ориф зотнинг олдига бориб, вазиятни тушунтиришибди. — Бунинг йўли осон, — дебди ориф зот. — Фалон ердаги ғорга борасан, қирқ кун тинмай «Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ» дейсан. Йигит рози бўлиб, ориф айтган ишни бошлабди. Ўн кун ўтибди, ўн беш кун ўтибди. Йигит гарчи тили «Аллоҳ» десада, хаёлида подшоҳнинг қизини тасаввур қилиб зикрни давом эттираверибди. 25 кунлардан кейин бутун шаҳар бу дарвешнинг ҳолидан огоҳ бўлиб, сўзлай бошлабди: «Кўрдингизми, бир дарвеш ғорда туну кун Аллоҳни зикр этяпти. Қандайин гўзал!» Йигит одамларга эътибор бермас, ҳолдан тойиб қолган бўлса ҳам, подшоҳнинг қизи висолида, тинмай зикр этар ва қирқинчи кунни астойдил кутар эди. Бу гап-сўзлар подшоҳнинг саройига ҳам боргач, вазирлар: — Подшоҳим, биласиз, валийлар келган жойларга Аллоҳнинг баракаси нозил бўлади, одамларда муҳаббат пайдо бўлади. Қандай қилиб у зотни шаҳримизда олиб қолсак экан? — дейишибди. — Саройим олдига бир сарой қурсак, қабул этармикан? — Йўқ, ориф зотлар мол-дунёга қарашмайди. — Вазирликни берсамчи? — Уни ҳам қабул этмайди. — Унда нимани маслаҳат берсасизлар? — Каримангизни унга никоҳлаб беринг. — Агар валий зот қабул қилсалар, бу менга ҳам шараф. Қирқинчи кун етиб келибди. Шу кунда подшоҳ ва унинг аъёнлари, йигитнинг дўсти дарвешнинг ҳузурига боришибди. Йигит тасбеҳ билан ҳамон зикр қиларди. Йигит зикрни тўхтатиши билан подшоҳ салом бериб, сўрабди: — Ҳазрат, сизнинг бу юртда бўлишингиз бизга шараф. Буюринг, сизга бир сарой қурдираман. Кераги йўқ. Унда келинг, юртни бирга бошқарайлик. Йўқ. — Сўнгги умидим шуки, менинг бир қизим бор. Гарчи сизга лойиқ бўлмасада, уни никоҳингизга олсангиз. Йўқ. Шунда чўпоннинг дўсти югуриб, унинг олдига келибдида, сўрабди: — Қирқ кунки, заҳмат чекиб шу подшоҳнинг қизи учун зикр этдингку. Энди нега ундан воз кечяпсан? Дўсти табассум қилдида, шундай жавоб берди: — Мен қирқ кун подшоҳнинг қизи учун «Аллоҳ» деганимга ҳузуримда подшоҳу вазирлар тиз чўкяпти. Агар Аллоҳ учун  «Аллоҳ» десайдим, нелар бўлмасди... "Ибратли ҳикоялар" китобидан. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! https://t.me/Eshoni_Pir
565
20
КАЪБАТУЛЛОҲ ЭШИГИНИНГ ҚУЛФ КАЛИТИ ЭГАСИ БУГИН ОЛАМДАН ЎТДИ. "Инна лиллаҳи ваинна илайҳи туржаъун." 15 асрдан буён отадан ўғил
КАЪБАТУЛЛОҲ ЭШИГИНИНГ ҚУЛФ КАЛИТИ ЭГАСИ БУГИН ОЛАМДАН ЎТДИ. "Инна лиллаҳи ваинна илайҳи туржаъун." 15 асрдан буён отадан ўғилга мерос бўлиб ўтиб келаётган энг шарафли ананавий вазифа Байтуллоҳнинг олтин эшигини очиб ,ёпиш шу сулолада давом этиб келмоқда эди. Усмон ибн Толха розияллоҳу анҳунинг 109-сулоласи Шайх Солих aш Шайба вафот этди. Аллоҳ таоло ўз рахматига олсин. " Inna lillahi va inna ilayhi roji’un." Жаноза намози бугин ал Масжидул харамда ўқилиб, Жаннатул Муалло қабристонига дафн этилади. У зотга Каъбаи Муаззама эшигини очиб, ёпишдек масъулият юкланиб, калит улар оиласининн рамзий мулки хисобланиб, жаноби Пайғамбаримиз алайҳис салом замонларидан буён боболаридан мерос бўлиб сақланиб қолган. Аллоҳ таоло жойларини Фирдавс жаннатидан ато қилсин. Омийн. ☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг. 👇👇👇👇👇👇👇
1 377