cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Eshoni Pir.uz

Бухоро вилояти Ромитан тумани "ЭшониПир" жомеъ масжиди имом хатиби Ибрагимов Олим домланинг расмий телеграм канали. тел+998997000433 Каналга уланиш учун босинг 👇🏼👇🏼 @Eshoni_pir

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
349
Obunachilar
+124 soatlar
+27 kunlar
+630 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Repost from IMOM BUXORIY-uz
СУННАТНИ БАЖАРА ОЛАСИЗМИ... Суннатга мувофиқ ҳаёт кечирмоқчимисиз? Унда, бу суннатларга ҳам амал қилинг! 1. Ёши катта аёлларга уйланиш СУННАТдир... 2. Ажрашган аёлларга уйланиш СУННАТдир.... 3. Бева аёлларга уйланиш СУННАТдир... 4. Аёлига уй ишларида, яъни таом тайёрлаш, тозалаш, ювиш ишларида ёрдамлашиш СУННАТдир... 5. Севгингизнинг ифодаси ўлароқ ўз қўлингиз билан аёлингизнинг оғзига бирор егулик солишингиз СУННАТдир, ЭҲСОНдир... 6. Аёлингизга бўлган муҳаббатингизни, миннатдорчилик ва эҳтиромингизни оғзаки билдиришингиз СУННАТдир.... 7. Унинг хатоларини кечириш СУННАТдир... 8. Ўз аёли учун ёқимли кўринишга ҳаракат қилиш СУННАТдир... 9. Аёлининг ҳис-туйғулари билан қизиқиб, муҳтож бўлганда унга таскин бериш СУННАТдир... 10. Ўз аёли билан ўйнаш, биргаликда вақтичоғлик қилиш СУННАТдир. (мусобақалашиш, ҳикоялар айтиб бериш, бахтли онларни баҳам кўриш - кўпчиликка таниш мисоллардан) 11. Аёлингизнинг тиззасига бош қўйиб, ёнбошлаб дам олиш СУННАТдир. . 12. Аёлини гўзал исмлар билан чақириш СУННАТдир... 13. Хусусий масалаларни оиланинг бошқа аъзоларига ёки дўстларга ошкор қилмаслик СУННАТдир... 14. Аёлингизнинг Ота-Онасини яхши кўриш ва ҳурмат қилиш СУННАТдир.... Тафаккур қилинг! http://t.me/imomalbuxoriy1
Hammasini ko'rsatish...
IMOM BUXORIY-uz

.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari

Аллоҳ учун “Аллоҳ“ десайдим Аллоҳ учун дўстлашган икки чўпон бўлган экан. Бир куни икковлон сўзлашиб ўтириб, бири дардини айтиб қолибди: Дўстим, мен ошиқ бўлдим... Аллоҳ хайрли қилсин! Нега маҳзунсан? Кимга ошиқ бўлдинг? Подшоҳнинг қизига. Унга етишиш менинг буюк орзуим. — Шунақами? Нима қилсак экан? Ҳа, топдим. Бир пайтлар мен сафарда ориф зот билан бирга бўлган эдим. Ўша зотдан сўраймиз. Икки дўст ўша ориф зотнинг олдига бориб, вазиятни тушунтиришибди. — Бунинг йўли осон, — дебди ориф зот. — Фалон ердаги ғорга борасан, қирқ кун тинмай «Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ» дейсан. Йигит рози бўлиб, ориф айтган ишни бошлабди. Ўн кун ўтибди, ўн беш кун ўтибди. Йигит гарчи тили «Аллоҳ» десада, хаёлида подшоҳнинг қизини тасаввур қилиб зикрни давом эттираверибди. 25 кунлардан кейин бутун шаҳар бу дарвешнинг ҳолидан огоҳ бўлиб, сўзлай бошлабди: «Кўрдингизми, бир дарвеш ғорда туну кун Аллоҳни зикр этяпти. Қандайин гўзал!» Йигит одамларга эътибор бермас, ҳолдан тойиб қолган бўлса ҳам, подшоҳнинг қизи висолида, тинмай зикр этар ва қирқинчи кунни астойдил кутар эди. Бу гап-сўзлар подшоҳнинг саройига ҳам боргач, вазирлар: — Подшоҳим, биласиз, валийлар келган жойларга Аллоҳнинг баракаси нозил бўлади, одамларда муҳаббат пайдо бўлади. Қандай қилиб у зотни шаҳримизда олиб қолсак экан? — дейишибди. — Саройим олдига бир сарой қурсак, қабул этармикан? — Йўқ, ориф зотлар мол-дунёга қарашмайди. — Вазирликни берсамчи? — Уни ҳам қабул этмайди. — Унда нимани маслаҳат берсасизлар? — Каримангизни унга никоҳлаб беринг. — Агар валий зот қабул қилсалар, бу менга ҳам шараф. Қирқинчи кун етиб келибди. Шу кунда подшоҳ ва унинг аъёнлари, йигитнинг дўсти дарвешнинг ҳузурига боришибди. Йигит тасбеҳ билан ҳамон зикр қиларди. Йигит зикрни тўхтатиши билан подшоҳ салом бериб, сўрабди: — Ҳазрат, сизнинг бу юртда бўлишингиз бизга шараф. Буюринг, сизга бир сарой қурдираман. Кераги йўқ. Унда келинг, юртни бирга бошқарайлик. Йўқ. — Сўнгги умидим шуки, менинг бир қизим бор. Гарчи сизга лойиқ бўлмасада, уни никоҳингизга олсангиз. Йўқ. Шунда чўпоннинг дўсти югуриб, унинг олдига келибдида, сўрабди: — Қирқ кунки, заҳмат чекиб шу подшоҳнинг қизи учун зикр этдингку. Энди нега ундан воз кечяпсан? Дўсти табассум қилдида, шундай жавоб берди: — Мен қирқ кун подшоҳнинг қизи учун «Аллоҳ» деганимга ҳузуримда подшоҳу вазирлар тиз чўкяпти. Агар Аллоҳ учун  «Аллоҳ» десайдим, нелар бўлмасди... "Ибратли ҳикоялар" китобидан. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! https://t.me/Eshoni_Pir
Hammasini ko'rsatish...
Eshoni Pir.uz

Бухоро вилояти Ромитан тумани "ЭшониПир" жомеъ масжиди имом хатиби Ибрагимов Олим домланинг расмий телеграм канали. тел+998997000433 Каналга уланиш учун босинг 👇🏼👇🏼 @Eshoni_pir

Photo unavailableShow in Telegram
КАЪБАТУЛЛОҲ ЭШИГИНИНГ ҚУЛФ КАЛИТИ ЭГАСИ БУГИН ОЛАМДАН ЎТДИ. "Инна лиллаҳи ваинна илайҳи туржаъун." 15 асрдан буён отадан ўғилга мерос бўлиб ўтиб келаётган энг шарафли ананавий вазифа Байтуллоҳнинг олтин эшигини очиб ,ёпиш шу сулолада давом этиб келмоқда эди. Усмон ибн Толха розияллоҳу анҳунинг 109-сулоласи Шайх Солих aш Шайба вафот этди. Аллоҳ таоло ўз рахматига олсин. " Inna lillahi va inna ilayhi roji’un." Жаноза намози бугин ал Масжидул харамда ўқилиб, Жаннатул Муалло қабристонига дафн этилади. У зотга Каъбаи Муаззама эшигини очиб, ёпишдек масъулият юкланиб, калит улар оиласининн рамзий мулки хисобланиб, жаноби Пайғамбаримиз алайҳис салом замонларидан буён боболаридан мерос бўлиб сақланиб қолган. Аллоҳ таоло жойларини Фирдавс жаннатидан ато қилсин. Омийн. ☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг. 👇👇👇👇👇👇👇
Hammasini ko'rsatish...
Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл! 1. Онангни кўз ёши. 2. Етимнинг кўз ёши. 3. Мазлумнинг кўз ёши. Уч нарса қайтиб келмайди. 1.Сўз, оғиздан чиққанида. 2.Камон ўқи отилганида. 3.Вақт, ўтиб кетганида. Дунё уч кундир. 1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди. 2. Бугун, яшаяпмиз, бардавом бўлмайди. 3. Эртага, билмаймиз, қаерда бўлишимизни. Сендан мўминнинг уч насибаси бўлсин! 1. Манфаат бермадингми ? Зарар ҳам берма! 2. Хурсанд қилмадингми ? Ғамга ҳам ботирма! 3. Мақтамадингми? Ёмонламагин ҳам. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! https://t.me/Eshoni_Pir
Hammasini ko'rsatish...
Eshoni Pir.uz

Бухоро вилояти Ромитан тумани "ЭшониПир" жомеъ масжиди имом хатиби Ибрагимов Олим домланинг расмий телеграм канали. тел+998997000433 Каналга уланиш учун босинг 👇🏼👇🏼 @Eshoni_pir

Абдулбосит_қори_Каҳф_сураси_to'liq.mp312.75 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Намоз_вақтлари Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🗓   Зулҳажжа ойининг 15-куни,1445  ҳ.й   21-июнь  2024м.й Жумъа куни тақвими⌚️ ⬇️ БУХОРО ВАҚТИ ⬇️      Саҳарлик 🕰Оғиз ёпиш          03:45 ⏰ Бомдод            - 04:30 ⏰ Пешин             - 13:10 ⏰ Аср                  - 18:10 🕰Ифторлик          20:15 ⏰ Шом                - 20:20 ⏰ Хуфтон             - 21:50 Бухоро вилоятида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади. 📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят) Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин! ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/joinchat/AAAAAEho0L1hTAZ62UrY8g Фикр мулоҳазалар учун: @Olim78 https://t.me/Eshoni_Pir
Hammasini ko'rsatish...
Repost from MuslimShosh.uz
01:16
Video unavailableShow in Telegram
#Муҳим "ҲОЖИЛАРИМИЗ, СИЗ КАМТАР БЎЛИНГ, БАРЧАГА ИБРАТ БЎЛИНГ! СИЗНИ КУТИБ ОЛАЁТГАНЛАРГА ҲАМ ТАЙИНЛАНГ... " Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ✅  Улашинг | @MuslimShosh
Hammasini ko'rsatish...
6.49 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#эслатма ТАШРИҚ ТАКБИРЛАРИ ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ АЙТИЛАДИ? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Маъноси: Аллоҳ буюкдир,Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир,Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир. Такбири ташриқ арафа куни,яъни 15-июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19- июль аср намозига қадар айтилади: 15 июнь – 5 маҳал, Арафа Куни 16 июнь – 5 маҳал, Ҳайит Куни 17 июнь – 5 маҳал, 1-Ташриқ 18 июнь – 5 маҳал, 2-Ташриқ 19 июль - 3 маҳал. 3-Ташриқ Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади. ✅Каналга аъзо бўлинг ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.