МALHAM
Open in Telegram
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба. Новости и аналитика из Сырдарьи! Актуал
Show more2 624
Subscribers
-224 hours
-177 days
-9230 days
Posts Archive
2 624
Бутун умри тиббиётга бағишланган эди…
Сирдарё тиббиёти оғир жудоликни бошдан кечирмоқда. Инсон саломатлиги йўлида бутун умрини бағишлаган, ўз касбига садоқати, талабчанлиги ва инсоний фазилатлари билан ҳамкасблари ҳамда жамоатчилик ҳурматини қозонган Абдумавлян Давлятов ҳаётдан кўз юмди.
У Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси амбулатор поликлиника хизмати бўйича бош шифокор ўринбосари, кўп тармоқли марказий поликлиника мудири сифатида фаолият юритиб келарди. Унинг меҳнат фаолияти эса бир неча ўн йилликларга чўзилган бўлиб, бу йиллар давомида у тиббиёт тизимининг турли бўғинларида ҳалол меҳнати ва фидойилиги билан ажралиб туради.
1949 йил 23 ноябрда Сирдарё вилояти Боёвут туманида туғилган Абдумавлян Давлятов 1972 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаганидан сўнг ўз ҳаётини инсон соғлиғини асрашдек шарафли касбга бағишлади. У шифокор сифатида бошлаган йўлини босқичма-босқич раҳбарлик лавозимларигача олиб чиқди. Боёвут тумани тиббиёт муассасаларида шифокор, бўлим мудири, бош шифокор сифатида фаолият юритиб, қишлоқ тиббиёти ривожи учун амалий ишларга бош-қош бўлди.
Унинг фаолияти давомида тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш, бирламчи тиббий бўғинни кучайтириш, беморларга малакали ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Кейинги йилларда эса Мирзаобод ва Боёвут туманлари тиббиёт тизимида, шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш соҳасида масъул лавозимларда ишлаб, кенг тажриба тўплади.
2017–2018 йилларда тиббий хизмат сифатини ошириш, иш жараёнларини методологик жиҳатдан такомиллаштириш йўналишида ҳам фаол иш олиб борди. 2018 йилдан эътиборан эса Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасида амбулатор поликлиника хизмати бўйича бош шифокор ўринбосари, кўп тармоқли марказий поликлиника мудири сифатида фаолиятини давом эттирди.
Абдумавлян Давлятов ҳамкасблари хотирасида оддий ва камтар инсон, бироқ талабчан раҳбар, ўз ишига масъулият билан ёндашадиган, ҳар бир бемор тақдирига бефарқ бўлмаган тиббиёт ходими сифатида қолади. Унинг шогирдлари ва ҳамкасблари уни доимо ҳурмат ва миннатдорлик билан ёдга олади.
Унинг бевақт вафоти нафақат оиласи, балки бутун тиббиёт жамоаси учун катта йўқотиш бўлди. Бу инсоннинг хотираси эса у қилган эзгу ишлар, инсонпарварликка йўғрилган меҳнати орқали абадий яшайди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири
📲Telegram |facebook|Faceboo
2 624
Бутун умри тиббиётга бағишланган эди…
Сирдарё тиббиёти оғир жудоликни бошдан кечирмоқда. Инсон саломатлиги йўлида бутун умрини бағишлаган, ўз касбига садоқати, талабчанлиги ва инсоний фазилатлари билан ҳамкасблари ҳамда жамоатчилик ҳурматини қозонган Абдумавлян Давлятов ҳаётдан кўз юмди.
📲Telegram |facebook|Faceboo
2 624
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
Ўзбекистонда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларга замонавий тиббий хизмат кўрсатиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Мамлакат бўйлаб 2300 дан зиёд оилавий поликлиника, 200 дан ортиқ кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари болаларга хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, она ва бола саломатлиги ҳамда педиатрия йўналишида ягона тизим шакллантирилган.
Юқори технологик тиббиёт соҳасида ҳам муҳим натижалар қайд этилмоқда. Болаларда кохлеар имплантация, мураккаб жарроҳлик амалиётлари ва скрининг текширувлари изчил амалга ошириб келинмоқда.
Болалар миллий тиббиёт маркази халқаро JCI сертификатига эга бўлиб, у ерда жигар ва буйрак кўчириб ўтказиш каби мураккаб операциялар ҳам бажарилмоқда.
Режага кўра, келгусида юз минглаб болалар тиббий скрининг ва чуқурлаштирилган текширувлар билан қамраб олинади.
📲Telegram |facebook|Faceboo
Available now! Telegram Research 2025 — the year's key insights 
