cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали

Show more
Advertising posts
2 638
Subscribers
-324 hours
+497 days
-230 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
​#3_май_Жаҳон_матбуоти_эркинлиги_куни Алмойи-алжойи луғат (Жаҳон матбуоти эркинлиғи куниға умуман алоқаси йўқ ) Газета – кейинги пайтларда ҳатто нос сотғучиларға анқонинг уруғига айланиб бораётқан матаҳ. Бош муҳаррир – осмондин “обуна” ёрлиқли чалпак ёғилишини кутаётқон Матмуса. Матбуот котиб – жўрнолистлар артиллерияси бостириб келса ҳам бўйниға хўжайинини ҳимоя қилиш юклатилғон тансоқчи. Билакс, тўраларнинг жонли совути.  Журналистлар уюшмаси – йилда икки-уч бор жўрнолистларға мукофот топширатурғон контора. Ёзувчилар уюшмаси – сўнгги “н” ҳарфи тушиб қолғон муҳташам сарой. “Халқ сўзи” – илк сони чоп этилаётқонда техник сабаблар ила номи янглиш кетиб қолғон нашр. Аслинда номи “Ҳукумат сўзи” бўлмоғи лозим эрди. “Маърифат” – обунадин энг кўп нолийтурғон, аммо, обунаға энг кўп имкониятли таҳририят.  Таҳририятлар  – етим қўзилар қўраси. 📚Тошпўлат ҚАЛАНДАР оққа кўчирди 📲Telegram |facebook|Faceboo
4882Loading...
02
​Кўп гапирманг-касал бўласиз! Олимларнинг аниқлашича, кўп гапирадиган кишилар камгапларга қараганда 2-3 баробар кўп касал бўлар екан. Бунга сабаб, ҳавода ҳар хил микроблар бўлади. Киши гапирганда ана шу микроблар оғзига киради ва уни зарарлайди. Камгапларда еса бу ҳол кузатилмайди. Шу сабабли олимлар киши кўп гапириши саломатлик кушандаси дея таъкидлашмоқда. 📲Telegram |facebook|Faceboo
50510Loading...
03
​Ташвиш тортманг – Ҳойнаҳой, менинг касалимга сизлардаям дори топилмаса керак? – деди дорихонага кирган бемор тушкун кайфиятда. – Нега энди? – унинг фикрларини инкор қилди дорихона мудири. – Ҳеч ҳам ташвиш тортманг, бизда дори-дармонлар шунақа кўпки, уларнинг айримларига ҳали касалликлар йўқ. ✍Ҳабиб СИДДИҚ 📲Telegram |facebook|Faceboo
6794Loading...
04
​#Ибрат Бир фаришта соғлиқни сақлаш тизимини тартибга солиш учун ерга юборилибди. Фаришта шифокор кўринишида шифохонага борибди. Эшик тагида узун навбат эмиш. Бир одам ногиронлар аравачасида шифокор қабулига кирибди. Фаришта қўлларини бемор елкасида юргизиб: — Тур ва юр, — дебди. Бемор туриб оёқларида юриб чиқиб кетибди. Ташқарида навбат кутиб турганлар — Янги шифокор қандай экан, — дейишса, ҳалиги одам: — Ҳаммаси бир гўр! Ҳатто, қон босимимниям ўлчагани йўқ, — дермиш... P.S.: Одамларнинг фикрлашини ўзгартирмасдан, мингта фаришта юборилса ҳам, ҳеч нимани ўзгартириб бўлмайди! 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 69814Loading...
05
#kun_hikmati Ғирромлик қилсанг молингни, сотқинлик қилсанг дўстингни бой берасан. Дангасалик қилсанг вақтни... вақтни бой бериш эса ҳаётни бой бериш демакдир. 📲Telegram |facebook|Faceboo
83911Loading...
06
https://xs.uz/uzkr/post/zhsst-missiyasi-sirdaryoda-davlat-tibbij-sugurta-tizimini-organdi
5770Loading...
07
https://xs.uz/uzkr/post/zhsst-missiyasi-sirdaryoda-davlat-tibbij-sugurta-tizimini-organdi
10Loading...
08
https://uza.uz/uz/posts/sardobada-murakkab-zharrohlik-amaliyoti-bazharildi_593973
5761Loading...
09
Телеграм каналимиз обуначилари сонини кўпайтиришга ўз ҳиссангизни қўшинг. Биз Сиз учун хизмат қилиш учун доимо шаймиз. Буни асло унутманг. Барчаси Сизга, Сизнинг ёрдамингизга боғлиқ...! http://t.me/malhamssb
8173Loading...
10
​Суяк шўрва нимаси билан инсон саломатлиги учун фойдали? Суяк шўрва – бўғим, суяк, қуруқ соч, тирноқ, тери тўқималарининг таркибий қисмини яхшилайди ва вена, артерия ҳамда капилляр қон томирлар деворини мустаҳкамлайди. Инсоннинг ёши улғайган сари танада табиий коллаген ишлаб чиқилиши камайиб боради. Натижада тери эластиклигини йўқотади, ажинлар пайдо бўлади, соч ва тирноқлар секин ўса бошлайди. Бундай пайтда энг яхши даво суяк шўрва ичишдир. 📝Тайёрлаш тартиби: суяклар паст оловда 8-24 соат давомида қайнатилади. Бу вақтда унинг таркибидаги барча фойдали моддалар ва ёшартирувчи коллагенлар шўрвага айланади ва буни бошқа ҳеч бир маҳсулотдан топа олмайсиз. 📲Telegram |facebook|Faceboo
3 01641Loading...
11
​Ҳижоманинг инсон организмига қандай фойдаси бор? Ҳижома нафақат бугун, қадимдан маълуму машҳурдир. Қадимги чинликлар (хитойлар), бобилликлар ва фиръавнлар давридаги мисрликлар ҳам уни амалда қўллашган. Улардан қолган осори атиқаларда баъзи касалларни ҳижома йўли билан даволашаётганлигини тасвирловчи суратлар бунга далолатдир. Қадимдагилар бу ишда маъданий (тилло, кумуш) каъс (банка)лар ва ҳўкиз шохларидан фойдаланганлар. Улар бу шохларни беморнинг танасидан қон олишмоқчи бўлган ўринга қўйиб, унинг ичидаги ҳавони шохнинг уч қисмидаги кичкина тешикча орқали сўриб чиқариб, шохнинг ичини ҳаводан ҳоли қилиб қўйганлар. Саҳиҳ Бухорий ва Муслимда қўйидаги ҳадис ривоят қилинади: «Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан, ҳажжом (қон олувчи)нинг касби ҳақида сўралганда, у зот: ″Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижома қилдирганлар. У зот саллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳажжомлик қилган Абу Тоййибага икки соъ (ўртача 5 кг атрофида) таом беришга буюриб ва аҳилларига унинг хирожидан бир оз камайтиришни тайинладилар. Кейин (расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: ″Даволанишларинг учун энг афзал нарса ҳижомадир». Бу фикрни бугунги кун тиббиёти ҳам инкор этмайди. Чунки, инсоннинг ҳаётий фаолиятини таъминлаб келаётган қон, ҳаракатсизлик сабаб, «қарий бошлайди», ўзининг сифатини йўқотади, қолаверса, нотўғри овқатланиш, ҳавонинг ифлосланиши, стресслар натижасида барча ёмон моддаларни ўзига шимиб олади. Ҳижома ана шу «чиқит»лардан қутулишда ёрдам беради. Қон олдирилгач, организм янги қон ишлаб чиқаради. Бу эса киши саломатлигини яхшилаб, кўпгина касалликларни даволашга кўмак беради. Қон олдириш, яъни ҳижома қилдириш қуйидаги хасталикларда тавсия этилади: простатит, бўйин ва елкадаги оғриқлар, жинсий заифлик, қон босими ошиши, иммунитет сусайиши, бош оғриғи, бепуштлик, юрак хасталиклари, камқонлик ва бошқалар. Хуллас, дард бор экан, унинг шифоси ҳам бор. Лекин уни излаш керак. Излаганда ҳам тўғри жойдан излаш керак. Янглиш жойдан эмас. Гап тамом, вассалом..! Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 9238Loading...
12
​Жисмоний фаоллик – бу нафақат спорт, балки ҳаёт тарзидир! Мунтазам жисмоний машқлар нафақат саломатликни яхшилайди, балки кайфиятни кўтаради ва ҳатто депрессия билан курашишга ёрдам беради❗️ Жисмоний фаолликнинг кундалик ҳаётингиздаги аҳамиятини унутманг ва 30 дақиқалик югуриш бўлса ҳам машқ қилишга вақт топинг — Катта ёшдагилар, жумладан, сурункали касалликдан қийналаётганлар ҳафтасига ўртача тезликда 150-300 дақиқа, болалар ва ўсмирлар эса кунига ўртача 60 дақиқа ўртача ёки юқори тезликда аэроб машқларини бажаришлари шарт, — дейди Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Мурод Кўпайсинов. — Чунки, мунтазам жисмоний фаоллик юрак-қон томир касалликлари, саратон ва иккинчи тур диабетни даволашга кўмаклашиш ва олдини олишда, шунингдек, ваҳима ва депрессия аломатларини камайтиришда, когнитив қобилиятларнинг пасайишини секинлаштирибгина қолмай, хотирани янада яхшиланишига, мия саломатлигини мустаҳкамланишига ёрдам берибгина қолмай, у инсон умрини узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Энг муҳими, спорт билан шуғулланишни кейинга қолдирманг – ҳозироқ бошланг ва соғлигингиз ва кайфиятингиздаги фарқни ҳис қилинг! Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 42010Loading...
13
#ибрат Қаноат билан ҳаёт ширин бўлади. Табассум сабабли мушкулотлар енгиллашади. Истиғфор сабабли ҳожатлар раво бўлади. Дуо сабабли қийин ишлар амалга ошади. ✍️ Иброҳим Фақий 📲Telegram |facebook|Faceboo
85316Loading...
14
#kun_hikmati "Ташқингдан кўра кўпроқ ичингни гўзал тут! Чунки ташингга халқ қараса, ичингга назар соладиган Зот Ҳақнинг Ўзидир!" ✍️ Мавлоно Жалолиддин Румий 📲Telegram |facebook|Faceboo
89914Loading...
15
http://t.me/malhamssb
1 0752Loading...
16
​Янгиерда мураккаб ва юқори технологик жарроҳлик амалиёти йўлга қўйилди, бу бемор, унинг яқинлари учун ниҳоятда қул келмоқда Тиббиётдаги ислоҳотлар сабаб, Республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби, Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасида ҳам тиббий кадрлар салоҳияти ва сонини ошириш, аҳолининг тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш, илгарилари хорижда ва пойтахтда ўтказилгани каби мураккаб ва юқори технологик ташхислаш ва даволаш йўлга қўйилгани аҳолини соғлиқ билан боғлиқ муаммоларини эрта босқичларда аниқлаш ва даволаш имконини бермоқда. Муассасанинг олий тоифали ва малакали мутахассислар ташаббуси ва изланиши сабаб Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси, унинг хирургия бўлимида хавфсиз ўсма, нафас олиш аъзолари бошқа касалликлари, ўт қопи ва ўт йўллари, кўз соҳаси, қон томир тизими, қорин бўшлиғи, буйрак, сийди йўллари, простата бези аденомаси, таянч ҳаракат тизими , тери ва тери тўқималари билан боғлиқ мураккаб ва юқори технологик жарроҳлик амалиёти йўлга қуйилди. — Жарроҳларимиз томонидан нафас олиш аъзолари билан боғлиқ 26 дан, қон-томир тизими билан боғлиқ 18 дан , хавфсиз ўсма билан боғлиқ 50 дан ортиқ мураккаб, қорин бўшлиғи билан боғлиқ 158 дан, буйрак ва сийдик йўллари билан боғлиқ 10 дан, ортиқ юқори технологик, хуллас 300 га яқин мураккаб ва юқори технологик амалиёт ўтказилди,— дейди Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Даврон Ибрагимов. — Мисол тариқасида айтадиган бўлсам, Янгиер шаҳрининг Бинокор маҳалласида истиқомат қиладиган, 1972 йилда туғилган Зуҳра Сангирова жорий йилнинг 22 апрель санасида ўнг қовурға ости соҳасидаги оғриқ, кўнгил айнаш, оғиз қуриши, аччиқ ўтли зарда аломатлари билан мурожаат қилганди. Унга мутахассисларимиз томонидан ўт тош касаллиги, сурункали тошли холецистит ташхиси қўйилди ва оператив даво сифатида унда юқори технологик, лапароскопик Холецистэктомия, жигар ости соҳасини дренажлаш амалиёти бажарилди. Қувонарли томони, ушбу амалиётни хирургия бўлимимиз жарроҳлилари, олий тоифали жарроҳ З. Расулов, О. Абдулҳакимов, анестезиолог Б. Холмаматовлар муваффақиятли амалга оширди. Энг муҳими, шу ва шунга ўхшаш, қорин деворини очиқ кечмасдан Янгиерда ўтказилган, юқори технологик, лапароскопик амалиёт беморларни қисқа вақтда оёққа туриб кетишида, операциядан кейинги тикланиш даврини қисқаришига сабаб бўлиб қолмай, бемор ва унинг яқинларини бошқа, турдош шифохоналарга овораю сарсон бўлиб боришини олдини олмоқда. Хуллас, бундай қўллай имконият, нафақат янгиерлик, Ховос, Зомин, Зарбдор, Сардоба туман аҳолиси, қолаверса, Қушни Тожикистон Республикасидан даво умидида келган беморлар учун ҳам хуш келмоқда. Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 38419Loading...
17
AstraZeneca вакцинасининг ножўя таъсири маълум бўлди Коронавирус инфекциясидан ҳимояланиш мақсадида қўлланилган AstraZeneca вакцинасининг ножўя таъсири Ангилия ва Уэльс Олий суди томонидан кўриб чиқилаётган суд ишидан сўнг маълум бўлди. У тромбоцитопенияли тромбоз синдромини келиб чиқишига сабаб бўлган. Илк даъвогарлардан бири IT муҳандиси Жейми Скотт бўлиб, у 2021 йилда вакцина олганидан кейин қон ивиши оқибатида даволаб бўлмайдиган травматик мия жароҳати олганини даъво қилмоқда. Хуллас Британия ҳукумати томонидан 2024 йил февралигача тўланган 163 та компенсациянинг камида 158 таси AstraZeneca вакцинаси билан эмланганларга берилган. Айни вақтда, вакцина олган, унинг асоратидан азият чекаётган ҳар бир фуқаро, Британия ҳукумати томонидан ҳар бир жабрланувчига тўлаб берилган 120 минг фунт стерлинг миқдори кам дея даво қилмоқда. ▶️Telegram |facebook|Facebook
1 23018Loading...
18
​Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар: ▫️Отангнинг сенга қилган ҳаражати; ▫️Онангнинг сенга қилган хизмати. Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин, отанг ва онанга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди. 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 39931Loading...
19
​Гулистонда сайёр донорлик акцияси ўтказилди Қон-у тирик жонга яратувчи томонидан берилган бебаҳо неъмат. Унга муҳтож бўлган, тирикликнинг неъматидан баҳра олмоқ умидида шифохоналарда шифо умидида шифтга, унинг эшигига куз тикканлар қанча. Айниқса, ун гулидан бир гули ҳам очилмаган, онкогематологик касаллик билан хасталанган болаларни айтмайсизми. Энг аввало уларга ўз қонларидан-да тоза қон, кейин эса эътибор ва меҳр керак. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 9 августдаги "Республика қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида"ги қарори ана шу тоифадаги хастаҳол кишиларни қон препаратларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва уларни соғлом ҳаётга қайтаришга қаратилган. Мазкур қарор, унинг иловасида кўрсатилганидек, Сирдарё вилояти қон қуйиш станцияси ходимлари жойларда ва ҳудудларда, йирик савдо комплекслари, бозорлар, саёҳат боғлари, аҳоли гавжум жойларда сайёр донорлик акциясини ўтказяпти. Навбатдаги акция Гулистон шаҳар деҳқон бозорида ташкил этилди. Унда мутахассислар инсон ҳаётий функциясини давом этишида муҳим омил тутувчи қон, беғараз қон топширувчилар қонидан тайёрланадиган қон препаратлари, уни оғир аҳволдаги беморларни соғлом ҳаётга қайтаришда тутган ўрни ҳақида аҳоли вакилларига маълумот берилди, донорлик, унинг соғлом киши ҳаётида тутган ўрни хусусида тарқатма материаллар тақдим этилди. —Энг қувонарли томони, ўтказилган донорлик акцияси давомида хастаҳоллар дардига дармон бўлувчи, уларни соғлом ҳаётга қайтаришга ҳисса қўшувчи кишилар томонидан 2 литр 565 мл. грамм қон топширилди, — дейди Сирдарё вилояти қон қуйиш станцияси лаборатория бўлими, шифокор-лаборанти Р. Саидқулов.— Улар томонидан топширилган қон, белгиланган тартибда Сирдарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг онкогематология бўлимида даволанаётган болаларга, онкологик касалликлар сабаб Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят филиалида даволанаётган беморларга тақдим этилди. Энг муҳими, Сирдарёда Сирдарё вилояти қон қуйиш станцияси ходимлари томонидан нафақат Гулистон шаҳрида, вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам беғараз қон донорлиги акцияси ўтказиб борилмоқда. Бу эса, шифо умидида шифохоналарда ётган беморларни соғлом ҳаётга қайтаришга ва уларни ҳаёт деган неъматдан баҳраманд бўлиб, сизу биздек яшашлари учун катта ёрдам бўлмоқда. Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати 📲Telegram |facebook|Faceboo
9644Loading...
20
​Болаларда сколиознинг келиб чиқишига нима сабаб бўлиши мумкин? Сколиоз-туғма ва орттирилган бўлиб, кўп ҳолларда она қорнидаёқ пайдо бўлса, баъзи бир сабабларга кўра ўсмир болаларда ҳам кузатилади. —Сколиознинг аниқ сабаби номаълум бўлса-да, унинг келиб чиқишига генетик омиллар ҳам сабаб бўлиши мумкин,—дейди Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассасасининг Сирдарё вилояти филиали директори, олий тоифали акушер-гинеколог Ханифа Содиқова. — Мисол учун айтганда, кўплаб ҳомиладор аёлларимиз газли ичимликларни ичишни хуш кўришади. Бу эса ҳомила умуртқаси ривожланмай қолишига, нуқсонлар пайдо бўлишига, сколиознинг келиб чиқишига сабаб бўлса, идиопатик сколиоз эса, сколиознинг бошқа бир тури ҳисобланиб, асосан ўсмирларда кузатилади. Аммо, лекин туғма эмас. Сколиозни даволаш эгрилик даражасига ва беморнинг ёшига қараб фарқ қилиши мумкин. Енгил ҳолатларда даволаниш керак бўлмаслиги мумкин. Аммо, оғир ҳолатлардагина жарроҳлик ва даволаш усулларига зарурат туғилади. Болаларда сколиоз пайдо бўлмаслиги учун ёш оналаримиз эътиборлироқ бўлиши ва бешикка ётқизаётганда эҳтиёткор бўлиш керак. Бешикда боланинг тагига қўйилган кўрпача текис жойлаштирилиши лозим. Чунки бешикка болани қандай ётқизсангиз, умуртқаси шундай ривожланади. Бундай ҳолатларни олдини олишда тўғри овқатланиш ва жисмоний машқ муҳим омиллардан бири ҳисобланиб, у бола қоматини текис ривожланишига ёрдам беради. Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 00114Loading...
21
​Ёнғоқлар нимаси билан инсон саломатлиги учун фойдали? Ёнғоқ-тўйинмаган ёғ кислоталари, каротин, йод, калий, магний, темир моддаси, А1 ва Е витаминларига ниҳоятда бой бўлиб, юрак, мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Қолаверса, ундаги фойдали ёғ кислоталари организмдаги ёмон холестерин миқдорини камайтиради. Бу борада, ўрмон ёнғоғи, ўзимизни ёнғоқдан сира қолишмайди. Унинг таркибидаги темир моддаси камқонлик касаллигини олдини олса, кальций суяк ва тишларни мустаҳкамланишига, ўзимизнинг маҳаллий ёнғоқ сингари қондаги холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беради. Ер ёнғоқ ва унинг таркибида РР, В1, В2, D витаминлари, калий, фосфор микроэлементлари эса, хотирани пасайишидан азият чекаётган, айниқса ҳомиладор ва она бўлишга тайёргарлик кўраётган аёллар учун фойдали бўлса, бодом мағизи қон, жигар, буйракни тозалайди, сафрони ҳайдайди, мия фаолиятини яхшилайди, Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 0548Loading...
22
#kun_hikmati "Роббингга қараб: "Менинг буюк дардим бор"-дема. Дардингга қараб: "Менинг буюк Роббим бор",- дегин." ✍️ Жалолиддин Румий 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 13215Loading...
23
2024- йилнинг январь-март ойларида Сирдарё вилоятида ФҲДЁ органлари томонидан 5066 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилди – Статистика бошқармаси 🧍🏼‍♂️ўғил болалар – 2624 нафар; 🧍🏼‍♀️қиз болалар – 2442 нафар. 📲Telegram |facebook|Faceboo
9882Loading...
24
2024- йилнинг январь-март ойларида Сирдарё вилоятида ФҲДЁ органлари томонидан 5066 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилди – Статистика бошқармаси 🧍🏼‍♂️ўғил болалар – 2624 нафар; 🧍🏼‍♀️қиз болалар – 2442 нафар. 📲Telegram |facebook|Faceboo
140Loading...
25
​#Кун_ҳақиқати Биласизми,  бугунги мансабингиз, ҳашаматли уйингиз, бойликларингизни барчаси эртага  қолади. Имкон ва вақт борида кўпроқ яхшилик ва эҳсон қилинг ана шулар сиз билан кетади. 📲Telegram |facebook|Faceboo
2122Loading...
26
​Тиббий кўрик бизга нима учун керак? Биз ҳар куни турли хил стресслар, атроф-муҳит ифлосланиши ва ташвишларга дуч келадиган дунёда яшаймиз. Шунинг учун ўз соғлиғимиз ҳақида қайғуришимиз, ўйлашимиз жоиз. Бунинг оддий ва самарали усули – мунтазам тиббий кўрик. Мунтазам тиббий кўрик эса, касалликларни эрта аниқлашга, ўз саломатлигимизни назорат қилишга, профилактика ва соғлом турмуш тарзи бўйича маслаҳатлар олишга, касалликлар хавфини барвақт аниқлашга, руҳий ҳолатимизни яхшиланишига ёрдам беради. Энг муҳими, бу борадаги ташрифни кейинга қолдирманг. Озгина эътиборсизлик, соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни кўпайишига сабаб бўлиши мумкин. ‼️Эсда тутинг, соғлиқ – сизнинг энг қиммат бойлигингиз. У ғамхўрлик қилишга арзийди! Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати 📲Telegram |facebook|Faceboo
2 70014Loading...
27
​🩸Қон боими нормаси қандай бўлади? Кўпчиликни ўйлантирадиган савол. Чунки қон босми, унинг нормаси нечида бўлишини билишмайди. Савол берсангизчи, билмаслигини айтади. Аслидачи, инсон нормал қон босими 120/80 ҳисобланади. Аммо шуни таъкидлаш керакки, ёшга, организмнинг индивидуаллигига, сутка вақти ва бошқа омилларга қараб, нормал қон босими ёки кўпинча идеал қон босими ёки ишчи қон босими деб аталадиган кўрсаткич турлича бўлиши мумкин. 🩺Қон босимининг меъёрдан ортиқчалиги гипертония (артериал гипертензия), пастлиги гипотония (артериал гипотензия) деб аталади. 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 72221Loading...
28
Катта ёшдаги инсонлар нега кўпроқ пиёда юриши керак? Сўнгги йилларда дунёда инфаркт, инсульт, саратон, қандли диабет каби хавфли ноинфекцион хасталикларга чалиниш ортиб бормоқда. Бунга асосан камҳаракатлик сабаб бўляпти. — Ноинфекцион хасталиклар жаҳонда ногиронлик ва ўлимнинг асосий сабаби, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова жавоб берди. — Бу муаммонинг олдини олиш, организмнинг соғлом бўлиши учун эса мунтазам жисмоний фаоллик зарур. Инсон танаси учун энг табиий ва фойдали машғулот эса пиёда юришдир. Айниқса, у катта ёшдаги аҳоли орасида энг хавфсиз, хеч қандай маблағ ва алоҳида тайёргарлик талаб этмайдиган жисмоний фаоллик тури ҳисобанади. Доимий пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради; Кузатув йиллари давомида мунтазам равишда пиёда юрган кишиларда ўлим ҳолати эҳтимоли ўзини ортиқча уринтирмаган кишиларга нисбатан 32 фоизга кам бўлган. Ҳарвард университетининг етти кенг кўламли тадқиқоти мета-таҳлилига асосан ҳам шунга ўхшаш хулоса ва рақамлар келтирилган: Ҳарварднинг 10 269 нафар битирувчиси орасида камида 9 миль масофага пиёда юриш (кунига 2 км.дан ортиқ) ўлим хавфининг 22 фоизга камайишига тўғри келган; Тиббиёт соҳасида ишловчи 44 452 киши орасида – кунига камида 30 дақиқа пиёда юрганлар юрак ишемик касалликлар хавфига 18 фоизга камроқ чалинишган; 72 488 тиббиёт ҳамшираси орасида ҳафтасига 3 соат пиёда юрган ходимларда юрак хуружи – 35 фоизга, инсульт хавфи 34 фоизга кам бўлган. Лондон унверситетининг икки олими пиёда юришнинг организимга таъсирини ўрганиш учун 1970 йилдан 2007 йилгача бўлган барча тадқиқотлар мета-таҳлилини ўтказди. Бунда 500 000 киши иштирок этиб, улар ўртача 12 йил давомида кузатилган. Таҳлил натижаларига кўра, улар қуйидаги хулосага келди: Асаб тизими – мия фаолияти, ҳаракат ва координацияни яхшилайди, асаб ҳужайралари кислород билан бойитади, тинчлантиради, уйқу меъёрлашади. Депрессия хавфини 30 фоизга, Алцгеймер касаллигини 40 фоизга камайтиради. Юрак-қон томирлар тизими – вегетатив асаб тизимининг ҳолатига таъсири орқали қон босимини камайтиради, юрак фаолиятини яхшилайди. Юриш пайтида оёқ мушакларининг ритмик қисқариши ва бўшашиши қон ва лимфа оқимини фаоллаштиради, томирлар кенгайишининг олдини олади. Ҳаракат-таянч тизими – метоболизмни оширади, ортиқча калорияни йўқотади ва мушак массаси ортади. Юриш таъсири остида суяк тўқимасининг тикланиш жараёнлари фаоллашади, бу суяк минерал зичлигини ошишига олиб келади. Бўғимлардаги оғриқни камайтириб, ҳаракатчанликни оширади, уларни ўраб турган мушакларни кучайтиради. Нафас олиш тизими – ўпка вентеляциясини яхшилаб, ҳажмини оширади. Кўкрак қафаси мушаклари нафас олиш жараёнига жалб қилингани сабабли ўпканинг экскурсияси кучаяди ва кислород алмашунуви 30 фоизга ошади. Овқат ҳазм қилиш тизими – ўт пуфаги ва ичаклар тўлқинли ҳаракатларининг ошиши туфайли ўт қопида тош пайдо бўлиши ва қабзиятнинг олдини олади. Эндокрин тизими – юрганда мушаклар энергияни ёғларнинг оксидланиши ва углеводларнинг парчаланиши ҳисобига олади. Бу ортиқча вазн йўқотишда самарали таъсир кўрсатади ва қандли диабет касаллигининг олдини олади. ‼️Мунтазам юриш иммунитетни мустаҳкамлайди. 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 88615Loading...
29
​Бош нега айланади? Бош айланиши жуда кўп учрайдиган касалликлардан бири ҳисобланиб, уни келиб чиқишига руҳий ва ҳиссий зўриқишлар, дам олмай тинимсиз ишлаш, бош мия қон томир касалликлари, вегетатив дистониялар, артериал қон босимнинг ошиб ёки тушиб кетиши, сурункали кечувчи камқонлик (анемиялар), юрак касалликлари ва ички қулоқ касалликлар сабаб бўлиши мумкин. Бош айланиш кўп ҳолларда юрак уриб кетиши, ҳолсизланиш, совуқ терга ботиш, қулоқда шовқин пайдо бўлиши, кўнгил айниши, оёқларнинг титраши билан бирга кузатилади. Одатда, бу белгилар руҳий зўриқишдан сўнг кучаяди. Бундай беморлар баландликдан қўрқишади. Шунинг учун ҳам улар балкондан, баланд кўприкдан ёки томдан пастга қарамасликга ҳаракат қиладилар. Чунки бундай пайтда бош айланиши кучаяди. Сизда бундай ҳолат кузатиляптими, унда энг аввало оила шифокорингизга, унинг тавсияси асосида невропатолог, кардиолог ва бошқа тор доирадаги мутахассисларга мурожаат қилинг. Улар маълум бир текширувдан сўнг бош айланишини аниқ сабабини аниқлаб, сизга ўзларининг фойдали ва муҳим тавсияларини беради. Улар маслаҳатисиз, қабул қилинган ҳар қандай дори-дармон бошқа касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 12812Loading...
30
⚽️Бу эл-юртимизнинг неча йиллик буюк орзуси эди – Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини табриклади “Сиздек азму шижоатли ёшларимизнинг тажрибали мураббий ва мутахассислар раҳбарлигида мазкур мусобақага пухта тайёргарлик кўриб, ҳар бир ўйинда чинакам маҳорат, жасорат ва матонат намунасини кўрсатганингиз албатта юксак таҳсинга муносибдир. Ишончим комилки, сизлар бу ютуқдан янада руҳланиб, финал беллашувида “Осиё чемпиони” деган шарафли ном учун муносиб кураш олиб борасиз”, дейилади президент табригида. Давлат раҳбари футболчиларнинг ота-оналари, устоз-мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирган. 📲Telegram |facebook|Faceboo
8272Loading...
31
​Яшил гилам устидаги туп-ғалабага етаклади Мана бир неча кундирки,  Қатарда бўлиб ўтаётган "Осиё  кубоги U23" ярим финал ўйинларида  иштирок этган Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпиада жамоаси Парижда ўтадиган олимпия йўлланмасини қўлга киритди. Энг муҳими,  яшил гилам устида бўлиб ўтган футбол мусобақасида ғолибликни қўлга киритиш  Ўзбекистон  олимпия  жамоаси учун осон бўлмади. Улар бундай қувончли натижага Қатардаги яшил гилам устида Индонезия командасига қарши муросасиз ва шиддатли туп сўриш натижасида эришди. Ҳисоб: 2:0.Бу ҳисоб ва дақиқани футбол ишқибозлари интизорлик билан кутишганди. Хуллас ҳисоб 2:0. Ўзбекистон олимпия жамоаси        Парижда бўлиб ўтадиган олимпия ўйинига йўлланмани нақд қилиб олди. Энди эса,  командамиз аъзоларини яшил гилам устида кечадиган баҳсли ўйинлар кутади. Бу ўйинда ҳам футболчиларимиз муваффақият қозониб,  юрт байроғини янада баланд кўтариши учун уларга омад тилаб қоламиз. Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати 📲Telegram |facebook|Faceboo
8792Loading...
32
​Қатиқ ва унинг зардоби инсон саломатлиги учун ниҳоятда фойдали Янги ивитилган қатиқ ва унинг зардоби инсон саломатлиги учун ниҳоятда фойдали. У қаришнинг олдини олибгина қолмай, инсон организмини зарарли токсинлардан ҳимоя қилишга, ингичка ичакдаги фойдали микробларни кўпайишига, ошқозон-ичак, жигар, буйрак саломатлигини тиклашга, тана вазнини меъёрига келтиришга ёрдам беради. Табобат илми султони, бобомиз Ибн Сино, ундан кейин ўтган табибларимиз ошқозон-ичак, жигар, буйрак ва бошқа тизим билан боғлиқ касалликларни даволашда қатиқ ва унинг зардобдан фойдалангани тўғрисида бизгача етиб келган, ўз рисолаларда ёзиб қолдирган. Қатиқ ва унинг зардоби устидан ўрганиш ўтказган бугунги кун олимлари эса, унинг ниҳоятда фойдали эканлигини яна бир бор исботлашган. Шу боисдан, улар ошқозон-ичакдаги муаммоларни бартараф этишда, семизликни олдини олишда, қон томир ва эндокрин тизими билан боғлиқ касалликлар, онкологик ва бошқа касалликларни даволашда ивитилган қатиқ ва унинг зардобидан фойдаланиш тўғрисида ўз муносабатларини билдиришган. Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 62623Loading...
33
Болалар орасида саратон касаллигини даволаш бўйича янги келишув имзоланди ✅ Пойтахтимизда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Болаларни саратон касаллигидан даволаш учун дори воситалари билан таъминлаш бўйича Глобал платформасида иштирок этиши тўғрисидаги келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди. 💊 Унга асосан юртимизнинг 14 та тиббиёт муассасаси саратон касаллигига чалинган болалар учун сифатли дори воситаларини узлуксиз қабул қилиши ҳамда уларни бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши кўзда тутилган. 🔷 Дунёда биринчи бўлган ушбу платформа ЖССТ ва АҚШнинг Сент-Жуд болалар илмий-тадқиқот шифохонасининг лойиҳаси бўлиб, болаларни молиявий қийинчиликларсиз хавфсиз, самарали ва сифатли саратонга қарши дори воситалари билан таъминлашга қаратилган. Ўзбекистон унда иштирок этувчи мамлакатлардан бири сифатида танланган. 📎 Келгуси олти йил ичида Сент-Жуд шифохонаси Глобал платформага 200 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритишни режалаштирмоқда. 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 0005Loading...
34
#kun_hikmati Юракда туғилган сўзлар юракка етиб боради, тилда туғилганлари эса қулоқдан нарига ўтмайди. ✍Иброҳим ал-Хусрий 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 07011Loading...
35
#kun_hikmati Ҳамма гап сени йиқилишингда эмас,  балки йиқилганингдан сўнг оёққа туришингда. 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 34913Loading...
36
Рустам Юлдошев яхши раҳбар,  яхши дўст эди.. Соғлиқни сақлаш тизимида масъул лавозимларда ишлаган фидойи шифокор, ташкилотчи раҳбар, тиббиёт фанлари доктори Юлдашев Рустам Шавкатович 59 ёшида вафот этди. Р. Юлдашев 1965 йил 7 июлда Бухоро вилоятида туғилган. 1988 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Турли йилларда Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиали директори, Қашқадарё ва Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган. 2021 йил I даражали "Саломатлик" ордени билан тақдирланган. 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 95834Loading...
37
ТАЪЗИЯ Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси, бошқарма тизимидаги барча даволаш профилактика муассасалари ходимлари номидан Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси собиқ бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Юлдашев Рустам Шавкатовичнинг вафот этганлиги муносабати билан  унинг   оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. Жаноза намози эртага,  соат 09:00 да.  Ўзининг Тошкентдаги ҳовлисида ўқилади. Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати 📲Telegram |facebook|Faceboo
3 496120Loading...
38
Астмани даволашнинг янги усули аниқланди Астма кенг тарқалган касаллик бўлишига қарамай, унинг инсон организмида қандай бошланиши ноаниқлигича қолмоқда. Олимлар энди ушбу хасталикнининг келиб чиқиш сабабини, энг муҳими, унинг асосий аломатларини олдини олишга қаратилган янги даволаш усулини аниқладилар. 🌐 ЖССТ маълумотларига кўра, бугун бутун дунё бўйлаб астмадан 262 миллион нафарга яқин инсон азият чекади. Аммо унинг кенг тарқалишига қарамай, ҳали ҳам олимлар учун бу касаллик ҳақидаги кўп жиҳатлар тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Одатда унга яллиғланиш хасталиги сифатида қаралади: гулчанг ёки чанг каби қўзғатувчилар нафас йўлларини торайтирадиган ва нафас олишни қийинлаштирадиган яллиғланишни келтириб чиқаради. Ингаляторлар нафас йўлларини бўшаштириш ва яллиғланишни камайтириш орқали бу ҳолатни енгиллаштириши мумкин. 🔷 Янги тадқиқот эса касалликнинг бошқа асосий сабабига ишора қилади. Яъни унинг аломати яллиғланишнинг ўзи эканига эътибор қаратилади. Нафас йўлларининг мушаклари қисқарганда (бу бронхоспазм деб аталади), нафас йўлларидаги эпителиал ҳужайралар “сиқиб чиқарилади” ва кейинчалик нобуд бўлади. Ушбу ҳужайраларнинг камайиши ва тўсиқ бўлиб хизмат қилиши учун уларнинг кам қисмигина қолиши сабабли келажакда астма хуружлари эҳтимоли ортади. “Жараёнларни кузатган ҳужайра бўйича биологлар сифатида астма хуружининг жисмоний чеклови нафас йўллари тўсиғининг кенг миқёсдаги нобуд бўлишига олиб келишини кўрдик”, — дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи, профессор Жоди Розенблатт. — Ушбу тўсиқсиз астма билан оғриган беморларда узоқ муддатли яллиғланиш кўпроқ учрайди. Бу эса кўпроқ хуружларни келтириб чиқаради. Ушбу асосий механизмни тушуниб, барча ҳодисаларнинг олдини яхшироқ олишимиз мумкин”. 📑 Жамоа сичқон моделларида олиб борган тадқиқотлари яхши натижа берди, энг муҳими, ҳужайраларни ҳаддан ташқари сиқиб чиқарилишини олдини олишнинг потенциал усули топилди. Аввал гадолинийларнинг кимёвий бирикиши бу жараённи блоклаши аниқланган эди. Янги тадқиқотда эса олимлар сичқонларда астма хуружлари билан боғлиқ ҳужайралар шикастланиши ва яллиғланишининг олдини олиш учун иш беришини исботлади. “Ҳозирги даволаш усуллари бу бузилишнинг олдини олмайди — инголяторлар нафас олиш учун жуда муҳим бўлган нафас йўлларини очади, аммо афсуски, биз уларнинг хуруждан кейинги зарар ва аломатларнинг олдини олмаслигини аниқладик”, — деди Росенблатт. 📈 Олимлар сичқон моделларида нафас йўлларининг шикастланишини, шунингдек кейинги яллиғланиш ва шиллиқ секрециясини тўхтатиш учун МРТда тез-тез қўлланиладиган арзон бирикма — гадолинийдан фойдаланиш мумкинлигини аниқлади. Ушбу зарарланишнинг профилактикаси келажакда хуружларга олиб келадиган мушакларнинг ўсишини олдини олиши мумкин. 🧪 Албатта, тадқиқот фақат сичқонларда амалга оширилди, шунинг учун бу натижалар инсонларда такрорланишига кафолат йўқ. Аммо жамоанинг таъкидлашича, янги тадқиқот астманинг янги даволаш усулларини ишлаб чиқишга (ҳозирги усуллар фақат унинг симптомларини даволашга қаратилган) ёрдам беради. 📓 Тадқиқот “Science” журналида чоп этилди. 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 8514Loading...
39
Ижодий учрашув — оқчангаллик ёшларга ижодий мотивация берди "...Ховос туманининг энг олис ва чекка ҳудуди, Зомин туманига қўшни ҳудуд ҳисобланган Оқчангалд ва у ерда жойлашган 8- умум таълим мактабида Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати, кўплаб насрий ва бадиий асарлар муаллифи, шоир ва адиб Муҳаммад Исмоил билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Ижодий учрашув жараёнида нафақат оқчангалик ёшлар, ўқитувчи ва фаоллар, Муҳаммад Исмоил мухлислари қаторида Гулистон шаҳри ва Ховос туманидан ташриф буюрган ижодкор ва фаоллар, адиб ва шоир шогирдлари иштирок этди...." Батафсил ўқиш учун 👈👈👈 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 2402Loading...
#3_май_Жаҳон_матбуоти_эркинлиги_куни Алмойи-алжойи луғат (Жаҳон матбуоти эркинлиғи куниға умуман алоқаси йўқ ) Газета – кейинги пайтларда ҳатто нос сотғучиларға анқонинг уруғига айланиб бораётқан матаҳ. Бош муҳаррир – осмондин “обуна” ёрлиқли чалпак ёғилишини кутаётқон Матмуса. Матбуот котиб – жўрнолистлар артиллерияси бостириб келса ҳам бўйниға хўжайинини ҳимоя қилиш юклатилғон тансоқчи. Билакс, тўраларнинг жонли совути.  Журналистлар уюшмаси – йилда икки-уч бор жўрнолистларға мукофот топширатурғон контора. Ёзувчилар уюшмаси – сўнгги “н” ҳарфи тушиб қолғон муҳташам сарой. “Халқ сўзи” – илк сони чоп этилаётқонда техник сабаблар ила номи янглиш кетиб қолғон нашр. Аслинда номи “Ҳукумат сўзи” бўлмоғи лозим эрди. “Маърифат” – обунадин энг кўп нолийтурғон, аммо, обунаға энг кўп имкониятли таҳририят.  Таҳририятлар  – етим қўзилар қўраси. 📚Тошпўлат ҚАЛАНДАР оққа кўчирди 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...

👍 4
Кўп гапирманг-касал бўласиз! Олимларнинг аниқлашича, кўп гапирадиган кишилар камгапларга қараганда 2-3 баробар кўп касал бўлар екан. Бунга сабаб, ҳавода ҳар хил микроблар бўлади. Киши гапирганда ана шу микроблар оғзига киради ва уни зарарлайди. Камгапларда еса бу ҳол кузатилмайди. Шу сабабли олимлар киши кўп гапириши саломатлик кушандаси дея таъкидлашмоқда. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...

👍 4
Ташвиш тортманг – Ҳойнаҳой, менинг касалимга сизлардаям дори топилмаса керак?деди дорихонага кирган бемор тушкун кайфиятда.Нега энди?унинг фикрларини инкор қилди дорихона мудири. – Ҳеч ҳам ташвиш тортманг, бизда дори-дармонлар шунақа кўпки, уларнинг айримларига ҳали касалликлар йўқ.Ҳабиб СИДДИҚ 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...

👍 3
#Ибрат Бир фаришта соғлиқни сақлаш тизимини тартибга солиш учун ерга юборилибди. Фаришта шифокор кўринишида шифохонага борибди. Эшик тагида узун навбат эмиш. Бир одам ногиронлар аравачасида шифокор қабулига кирибди. Фаришта қўлларини бемор елкасида юргизиб: — Тур ва юр, — дебди. Бемор туриб оёқларида юриб чиқиб кетибди. Ташқарида навбат кутиб турганлар — Янги шифокор қандай экан, — дейишса, ҳалиги одам: — Ҳаммаси бир гўр! Ҳатто, қон босимимниям ўлчагани йўқ, — дермиш... P.S.: Одамларнинг фикрлашини ўзгартирмасдан, мингта фаришта юборилса ҳам, ҳеч нимани ўзгартириб бўлмайди! 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...

👍 8
Photo unavailableShow in Telegram
#kun_hikmati Ғирромлик қилсанг молингни, сотқинлик қилсанг дўстингни бой берасан. Дангасалик қилсанг вақтни... вақтни бой бериш эса ҳаётни бой бериш демакдир. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...
👍 5
Show all...
Сардобада мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди

Тиббиётдаги ислоҳотлар туфайли бугунги кунгача пойтахтда ва вилоят марказидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларида амал

👍 4
Телеграм каналимиз обуначилари сонини кўпайтиришга ўз ҳиссангизни қўшинг. Биз Сиз учун хизмат қилиш учун доимо шаймиз. Буни асло унутманг. Барчаси Сизга, Сизнинг ёрдамингизга боғлиқ...! http://t.me/malhamssb
Show all...
MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали

👍 11🔥 1
Суяк шўрва нимаси билан инсон саломатлиги учун фойдали? Суяк шўрва – бўғим, суяк, қуруқ соч, тирноқ, тери тўқималарининг таркибий қисмини яхшилайди ва вена, артерия ҳамда капилляр қон томирлар деворини мустаҳкамлайди. Инсоннинг ёши улғайган сари танада табиий коллаген ишлаб чиқилиши камайиб боради. Натижада тери эластиклигини йўқотади, ажинлар пайдо бўлади, соч ва тирноқлар секин ўса бошлайди. Бундай пайтда энг яхши даво суяк шўрва ичишдир. 📝Тайёрлаш тартиби: суяклар паст оловда 8-24 соат давомида қайнатилади. Бу вақтда унинг таркибидаги барча фойдали моддалар ва ёшартирувчи коллагенлар шўрвага айланади ва буни бошқа ҳеч бир маҳсулотдан топа олмайсиз. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Show all...

👍 7🤔 1