МALHAM
Ir al canal en Telegram
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба. Новости и аналитика из Сырдарьи! Актуал
Mostrar más2 415
Suscriptores
-424 horas
-297 días
-10830 días
Archivo de publicaciones
2 415
Repost from UzA | Расмий канал
Маърифатга бағишланган умр
Айрим хонадонлар борки, уларга қадам қўйганингизда оддий уйга эмас, кеча билан бугунни боғлаб турган маънавий бир оламга киргандек бўласиз. Деворларда тарих сўзлайди, жавонларда китоблар жимгина ўз ҳикоясини айтади, қадимий буюмлар эса ўтган авлодлардан дарак беради. Янгиер шаҳрининг “Наврўзобод” маҳалласидаги Маматовлар хонадони ана шундай масканлардан.
Батафсил: https://uza.uz/posts/900525
Телеграм каналларимиз
2 415
Repost from Sirdaryo.uz
+6
ОАВ вакиллари ҳамда матбуот котиблари тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда матбуот котибларига «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.
Тадбирда уларнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка холис ва тезкор етказиш, очиқликни таъминлаш ҳамда аҳоли билан самарали мулоқотни йўлга қўйишдаги муносиб ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.
Мукофот соҳибларини самимий муборакбод этамиз!
2 415
+9
Тиббиёт ходимлари ақл майдонида куч синашди
РИО ва БСИАТМ Сирдарё филиалида тиббиёт ходимлари ўртасида шахмат ва шашка бўйича мусобақа ўтказилди.
Филиал тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур мусобақада иштирокчилар мантиқий фикрлаш, тезкор қарор қабул қилиш ва стратегик ёндашув борасидаги маҳоратини намоён этди.
Мусобақа якунига кўра, юқори натижа қайд этган иштирокчилар РИО ва БСИАТМ Сирдарё филиали ҳамда филиал тиббиёт ходимлари касаба уюшмасининг махсус совғалари билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида филиал директори Шаҳло Хожаева иштирок этиб, бундай тадбирлар ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш, жамоада ҳамжиҳатликни ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Шунингдек, шахмат ва шашка бўйича мусобақаларни мунтазам ташкил этиш бўйича тавсиялар билдирди.
🍃 Telegram
2 415
+3
“Саломатлик марафони”га старт берилди
Сирдарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилган “Саломатлик марафони”га тантанали старт берилди.
Гулистон шаҳрида бошланган оммавий тадбир тиббий профилактикани кучайтириш, аҳолига сифатли тиббий хизматларни янада яқинлаштириш ҳамда жамоатчилик ўртасида соғлом ҳаёт тарзи маданиятини қарор топтиришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни ўзида мужассам этди.
Марафон эрта тонгдан 5 минг метрлик оммавий юриш акцияси билан бошланди.
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/salomatlik-marafoniga-start-berildi_888420
🍃 Telegram
