en
Feedback
Bugun.uz | Расмий канал

Bugun.uz | Расмий канал

Open in Telegram

Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Bugun.uz | Расмий канал

Channel Bugun.uz | Расмий канал (@bugunrasmiy) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 19 287 subscribers, ranking 11 798 in the News & Media category and 4 148 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 19 287 subscribers.

According to the latest data from 05 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -291 over the last 30 days and by -11 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 9.21%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 5.50% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 1 777 views. Within the first day, a publication typically gains 1 060 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 06 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.

19 287
Subscribers
-1124 hours
-677 days
-29130 days
Posts Archive
Чорвоқда ота ва унинг икки ўғли сувга чўкиб кетди. Ҳодиса 2 сентябрь куни Чорвоқ сув омборида содир бўлган. ФВВ маълумотига к
Чорвоқда ота ва унинг икки ўғли сувга чўкиб кетди. Ҳодиса 2 сентябрь куни Чорвоқ сув омборида содир бўлган. ФВВ маълумотига кўра, улар катерда сайр қилганидан кейин қирғоқдан анча узоқда, қутқарув жилетларисиз сувга тушган. Ҳозирда ғаввослар уларни тахмин қилинган ҳодиса жойидан 2—2,5 км радиусда қидирмоқда. Қидирувга зарур куч ва воситалар жалб қилинган. ФВВ қидирув ишларини сув омборининг катта чуқурлиги қийинлаштираётганини маълум қилди.

Ҳисоб палатаси раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишлари билан Улуғбе
Ҳисоб палатаси раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишлари билан Улуғбек Арипов Ҳисоб палатаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари, Жамшид Мирзаев эса палата раиси ўринбосари этиб тайинланди. Арипов бунга қадар Президент Администрацияси Комплаенс хизматида шўба мудири бўлиб ишлаган. Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари Сардор Мирзаев Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири этиб тайинланди. Палата раисининг яна бир ўринбосари Атабек Аллаберганов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Шавкат Мирзиёев 7–8 сентябрь кунлари Сербияда бўлади Президент Шавкат Мирзиёев Сербия президенти Александр Вучичнинг таклифиг
Шавкат Мирзиёев 7–8 сентябрь кунлари Сербияда бўлади Президент Шавкат Мирзиёев Сербия президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7–8 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Сербияга боради. Белградда олий даражадаги музокаралар ва икки мамлакат ишбилармонлари иштирокида бизнес-форум ўтказилади. Томонлар савдо, инвестициялар, транспорт, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва IT соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилади. Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг Сербияда тартибли меҳнат миграциясини йўлга қўйиш масаласи ҳам кўриб чиқилади. Ташриф якунида қатор ҳукуматлараро ва идоралараро келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимидан озод этилган бўлиши мумкин. Унинг ўрнига Президент маслаҳ
Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимидан озод этилган бўлиши мумкин. Унинг ўрнига Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев тайинланиши кутилмоқда. Айни пайтда Мирзаев ҳам бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент маслаҳатчиси лавозимидан кетгани ҳақида хабарлар тарқалган. Ҳозирча ҳар икки кадр ўзгариши расман тасдиқланмаган.

Тимур Бутунбаев Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари этиб тайинланди Тимур Бутунбаев Президент Администрацияси раҳбар
Тимур Бутунбаев Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари этиб тайинланди Тимур Бутунбаев Президент Администрацияси раҳбарининг сув ислоҳотлари бўйича ўринбосари — Ҳуқуқий экспертиза департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Президент Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди. Ҳуқуқий экспертиза йўналиши аввал Ҳисоб палатаси раиси этиб тайинланган Алишер Самадов томонидан бошқариб келинган.

Алишер Самадов Ҳисоб палатаси раиси этиб тайинланди Президент фармони билан Алишер Самадов Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси ла
Алишер Самадов Ҳисоб палатаси раиси этиб тайинланди Президент фармони билан Алишер Самадов Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Президент Администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди. Самадов ушбу департаментга 2025 йил июлидан раҳбарлик қилиб келаётган эди. Унгача Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво 34 даражагача исийди 5–6 сентябрь кунлари республика бўйича ҳаво асосан бироз булутли ва ё
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво 34 даражагача исийди 5–6 сентябрь кунлари республика бўйича ҳаво асосан бироз булутли ва ёғингарчиликсиз бўлади. Фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шанба куни ҳаво ҳарорати асосан 28–33 даража, жанубда 35 даражагача бўлади. Якшанба куни ҳарорат яна 2–3 даражага кўтарилади. Тошкентда шанба куни 30–32 даража, якшанба куни эса 32–34 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. 4–5 сентябрда айрим ҳудудларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Фарғонада кўп қаватли уй ертўласида акула боқилаётгани аниқланди Фарғона шаҳридаги «Мурувват» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уй ертўласида сунъий ҳавза қурилиб, унда акула ва бошқа балиқлар боқилаётгани аниқланди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекциясига кўра, ертўладан бундай мақсадда фойдаланиш қонун талабларига зид. Хонадон эгасига маъмурий жарима қўлланиб, ертўлани 15 кун ичида бўшатиш ва аввалги ҳолатига қайтариш бўйича кўрсатма берилди. Шунингдек, ичимлик сувидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолати бўйича ҳам баённома расмийлаштирилган.

Рекламани реклама деб кўрсатмаган 20 дан ортиқ блогер ва админга чора кўрилди Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда тижорий м
Рекламани реклама деб кўрсатмаган 20 дан ортиқ блогер ва админга чора кўрилди Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда тижорий материалларни «реклама» ёки «реклама ҳуқуқи асосида» деб белгиламаган 20 дан ортиқ блогер, вайнер, канал ва гуруҳ админларига таъсир чоралари қўлланганини маълум қилди. Қонунчиликка кўра, реклама оддий ахборотдан алоҳида кўрсатилиши шарт. Бу талаб тижорат мақсадида тайёрланган таҳлилий мақола, шарҳ ва фикрларга ҳам тааллуқли. Қўмита бундай ҳолатлар яна аниқланса, қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилишини огоҳлантирди.

Шавкат Мирзиёев Жоржа Мелонини Италия тарихида энг узоқ ишлаган ҳукумат раҳбари бўлгани билан табриклади Президент Шавкат Мир
Шавкат Мирзиёев Жоржа Мелонини Италия тарихида энг узоқ ишлаган ҳукумат раҳбари бўлгани билан табриклади Президент Шавкат Мирзиёев Италия бош вазири Жоржа Мелонига мактуб йўллаб, уни ушбу лавозимда мамлакат тарихида энг узоқ муддат фаолият юритган ҳукумат раҳбари бўлгани билан табриклади. Давлат раҳбари Мелонининг Италия миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатнинг Европа Иттифоқи ва халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш борасидаги фаолиятини қайд этди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги стратегик шериклик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик изчил кенгайиб бораётгани таъкидланди.

Глинка кўчасидаги портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган Глинка кўчасида асфальт остида юз берган портлашнинг дастлабки саба
Глинка кўчасидаги портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган Глинка кўчасида асфальт остида юз берган портлашнинг дастлабки сабабини маълум бўлди. Қайд этилишича, диаметри 219 мм бўлган ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиб, авария ҳолатини келтириб чиқарган. Текширувда газ қувурининг тахминан 15×25 см майдонида бир нечта жойдан газ сизиб чиқаётгани аниқланган.

Ўзбекистонда камбағаллик 3,9 фоизга тушди — туманларга 3,2 трлн сўм ресурс берилади Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йи
+6
Ўзбекистонда камбағаллик 3,9 фоизга тушди — туманларга 3,2 трлн сўм ресурс берилади Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда йил бошидан камбағаллик даражаси 5,8 фоиздан 3,9 фоизга, эҳтиёжманд аҳоли сони эса 2,2 млндан 1,5 млн нафарга камайгани маълум қилинди. Бироқ сўнгги бир йилда ташкил этилган 86 мингта кичик корхонанинг 15 мингтаси фаолиятини тўхтатган, кредит олиб бизнесини йўлга қўя олмаган 62 минг киши қарзини қайтаришда қийналмоқда. Энди камбағалликни қисқартириш учун 3,2 трлн сўм ресурс туманлар ихтиёрига берилади. Туман штаблари кимга қанча кредит ажратиш, унинг муддати ва тўлов графигини белгилай олади. 10 та оила билан кооперация қилган тадбиркорга 500 млн сўмгача, 100 та оила билан ишлаган тадбиркорга эса 5 млрд сўмгача гаровсиз кредит берилиши мумкин. Шунингдек, 8 992 нафар ҳоким ёрдамчиси қайта баҳоланади. Келгуси йилдан Ижтимоий реестрдаги оилалар фарзандларининг боғча, ўқув маркази, йўлкира ва ОТМ ётоқхонаси харажатлари ваучер орқали қопланади. Ишлаётган оналарга эса фарзанди бир ёшга тўлгунга қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўланади.

Саида Мирзиёева Қатарда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган кўргазмани очди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзи
+9
Саида Мирзиёева Қатарда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган кўргазмани очди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний билан биргаликда Қатар Ислом санъати музейида «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмасини очди. Экспозициядан Ўзбекистон музейлари ва Қатар коллекцияларида сақланаётган, исломгача бўлган давр, Сомонийлар ва Темурийлар давридан бугунги кунгача бўлган тарихни қамраб олган ноёб экспонатлар ўрин олган. Шунингдек, Доҳада «Ektashif Uzbekistan» кўргазмаси ҳам очилди. Унда Тошкент, Самарқанд ва Бухорога ижодий сафар қилган етти нафар қатарлик ҳунарманднинг Ўзбекистондан илҳомланиб яратган асарлари намойиш этилмоқда.

Миграция агентлигига янги директор тайинланди Президент қарори билан Мухсинхўжа Абдураҳмонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ми
Миграция агентлигига янги директор тайинланди Президент қарори билан Мухсинхўжа Абдураҳмонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимига тайинланди. Агентликнинг аввалги раҳбари Беҳзод Мусаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топширди Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35
+9
Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топширди Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ фуқароларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, бу йил 558 нафар фуқаро фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган. Маросимда президент мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди. Шавкат Мирзиёев сўнгги ўн йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми 2,5 баробардан зиёд ошгани, мамлакатга 160 млрд доллардан ортиқ хорижий инвестиция киритилгани ва 5,7 млн доимий иш ўрни яратилганини ҳам таъкидлади.

Саида Мирзиёева Хитойнинг юқори мартабали раҳбарларидан бири Чжао Лэцзи билан учрашди Президент Администрацияси раҳбари Саида
+4
Саида Мирзиёева Хитойнинг юқори мартабали раҳбарларидан бири Чжао Лэцзи билан учрашди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, транспорт, савдо, таълим ва маданият соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева «Oxun Guzar» шоурумига ташриф буюрди Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Озарба
+5
Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева «Oxun Guzar» шоурумига ташриф буюрди Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Озарбайжон Биринчи хоними Меҳрибон Алиева Тошкентдаги «Oxun Guzar» шоурумида бўлди. Улар бу ерда ўзбек ҳунармандчилиги анъаналарини замонавий талқинда давом эттираётган маҳаллий брендлар, ҳунарманд ва дизайнерлар маҳсулотлари билан танишди. Маданий дастур давомида озарбайжонлик меҳмонларга келин сарпосини тайёрлаш, сўзана тикиш, келинни куёв хонадонига кузатиш, «келин салом», «бешик тўйи» ва «алла» каби миллий урф-одатлар намойиш этилди. Шунингдек, дастурда Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларининг оила, катталарга ҳурмат, фарзанд тарбияси, меҳмондўстлик ва миллий анъаналарга оид муштарак қадриятлари акс эттирилди.

Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва
+5
Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Озарбайжон Биринчи хоними Меҳрибон Алиева Тошкентда учрашди. Биринчи хонимлар қўшма дастур доирасида Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, «Исломгача бўлган цивилизациялар», Биринчи ва Иккинчи Ренессанс ҳамда «Янги Ўзбекистон» заллари билан танишди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон халқлари ўртасидаги тарихий ва маданий алоқаларни акс эттирувчи музей экспонатлари кўздан кечирилди. Ташриф якунида Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева «Қуръон зали»да сақланаётган VII асрга мансуб Усмон Мусҳафини кўздан кечирди. Қўлёзма UNESCOнинг «Жаҳон хотираси» халқаро реестрига киритилган. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги гуманитар ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон «Абадий дўстлик тўғрисида»ги шартномани имзолади Президент Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар якунларини сарҳисоб қилди. Учрашувнинг асосий натижаси Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши бўлди. Музокараларда иқтисодий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича дастур қабул қилди. Энергетика, геология, кимё, қурилиш, молия ва қишлоқ хўжалигида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, Транскаспий транспорт коридорини биргаликда ривожлантириш, логистика инфратузилмасини яхшилаш ва юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича келишувларга эришилди. Маданий соҳада Низомий Ганжавий ва Алишер Навоий меросига бағишланган қўшма бадиий фильм суратга олинади. Янги Тошкентда «Озарбайжон» боғи барпо этилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Озарбайжон келаси йили футбол бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига биргаликда мезбонлик қилиши муносабати билан «Икки мамлакат — бир чемпионат» дастурини амалга оширади.

Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифиг
Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23–24 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Тошкентда икки давлат раҳбарининг музокаралари ҳамда Ўзбекистон ва Озарбайжон Олий давлатлараро кенгашининг учинчи йиғилиши ўтказилади. Учрашувларда савдо ҳажмини ошириш, бизнес ва ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-транзит имкониятларидан фойдаланиш ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Музокаралар якунида қатор ҳужжатларни имзолаш, иқтисодий ва гуманитар лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган.