es
Feedback
Bugun.uz | Расмий канал

Bugun.uz | Расмий канал

Ir al canal en Telegram

Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram Bugun.uz | Расмий канал

El canal Bugun.uz | Расмий канал (@bugunrasmiy) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 19 241 suscriptores, ocupando la posición 11 778 en la categoría Noticias y medios y el puesto 4 151 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 19 241 suscriptores.

Según los últimos datos del 09 septiembre, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -294, y en las últimas 24 horas de -1, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 9.95%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 5.65% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 1 915 visualizaciones. En el primer día suele acumular 1 087 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 0.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 10 septiembre, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Noticias y medios.

19 241
Suscriptores
-124 horas
-747 días
-29430 días
Archivo de publicaciones
Ўзбекистонда чиқиндилардан электр ишлаб чиқариш учун қарийб 1,6 млрд долларлик лойиҳалар режалаштирилган Президент Шавкат Мир
+2
Ўзбекистонда чиқиндилардан электр ишлаб чиқариш учун қарийб 1,6 млрд долларлик лойиҳалар режалаштирилган Президент Шавкат Мирзиёев чиқиндиларни қайта ишлаш ва улардан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар билан танишди. 2026–2027 йилларда Хитой компаниялари билан ҳамкорликда 933 млн долларлик 6 та завод Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Фарғона ва Наманганда ишга туширилиши режалаштирилган. Улар йилига 3,6 млн тонна чиқиндини қайта ишлаб, 1,6 млрд кВт·соат электр ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, Сингапур, Жанубий Корея ва Хитой компаниялари иштирокида Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро ва Хоразмда яна 625 млн долларлик 5 та лойиҳа кўриб чиқилмоқда. Улар йилига 1,9 млн тонна чиқиндини қайта ишлаб, 635 млн кВт·соат электр ишлаб чиқариши кутилмоқда. Шу тариқа, амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган 11 та лойиҳанинг умумий қиймати 1,558 млрд долларни ташкил этади.

Тошкентнинг айрим маҳаллалари 30 соатгача бутунлай сувсиз қолади Тошкентда 2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида
Тошкентнинг айрим маҳаллалари 30 соатгача бутунлай сувсиз қолади Тошкентда 2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида ичимлик ва иссиқ сув тармоқларида режали профилактика ишлари ўтказилади. Аммо Toshkent shahar suv ta’minoti эълон қилган сув ўчириш жадвалини Veolia Energy Tashkent’нинг иссиқ сув ўчириш жадвали билан солиштирганда, шаҳарнинг камида 8 та туманидаги айрим ҳудудлар бир вақтнинг ўзида ҳам совуқ, ҳам иссиқ сувсиз қолиши мумкинлиги кўринади. Bugun.uz икки жадвалдаги манзилларни маҳаллалар бўйича таққослаб, фақат ҳар икки рўйхатда мос келадиган ҳудудларни инобатга олди. Жумладан, 16 сентябрь соат 09:00 дан 17 сентябрь соат 14:00 гача Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Сергели туманларининг айрим маҳаллаларида ичимлик суви ўчирилади. Ушбу ҳудудларнинг бир қисми Veolia’нинг 14—18 сентябрда иссиқ сув ўчириладиган манзиллар рўйхатига ҳам киритилган. Демак, айрим хонадонлар 29 соат давомида марказлашган совуқ ва иссиқ сув таъминотисиз қолиши мумкин. Худди шундай ҳолат 23 сентябрь соат 09:00 дан 24 сентябрь соат 14:00 гача Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларининг айрим маҳаллаларида ҳам рўй беради. Veolia бу ҳудудларнинг бир қисмида 21—25 сентябрь кунлари иссиқ сув бўлмаслигини маълум қилган. Бу ерда ҳам иссиқ ва совуқ сув узилишларининг бир вақтга тўғри келадиган муддати 29 соатни ташкил этади. 28 сентябрь соат 09:00 дан 29 сентябрь соат 15:00 гача Юнусобод туманида, 7 октябрь соат 09:00 дан 8 октябрь соат 15:00 гача эса Яшнобод, Бектемир, Сергели, Миробод ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларида икки жадвал яна бир вақтга тўғри келади. Бундай ҳолатларда хонадонлар 30 соатгача ҳам совуқ, ҳам иссиқ сувсиз қолиши мумкин. Сабаби Veolia айнан 28 сентябрь—2 октябрь ҳамда 5—9 октябрь кунлари ушбу туманлардаги қатор маҳаллаларда сувни ўчиришни режалаштирган. Toshkent shahar suv ta’minoti юзага келиши мумкин бўлган бу муаммо ҳақида олдиндан маълум қилган. Компания эълонида қозонхоналарда сув таъминоти узилиши туфайли айрим ҳудудларда иссиқ ва ичимлик суви бир вақтда ўчирилиши мумкинлиги алоҳида қайд этилган. Шунингдек, сувсиз қоладиган ҳудудларга махсус сув ташувчи машиналар юборилиши ҳам айтилган. Агар таъмирлаш ишлари олдиндан режалаштирилган бўлса, хонадонларни 30 соатгача бутунлай сувсиз қолдирмаслик учун икки ташкилот ўз жадвалларини ўзаро мувофиқлаштира олмаганми?

Тошкентда автобус ва метро учун электрон йўлкирани 2 500 сўмга ошириш муҳокама қилинмоқда Тошкент жамоат транспорти учун янги
Тошкентда автобус ва метро учун электрон йўлкирани 2 500 сўмга ошириш муҳокама қилинмоқда Тошкент жамоат транспорти учун янги тарифлар муҳокама қилинмоқда. Ҳужжатга кўра, автобус ва метрода бир марталик электрон тўловни 2 500 сўм этиб белгилаш кўзда тутилган. Нақд тўлов эса 3 000 сўм миқдорида ўзгаришсиз қолдирилиши мумкин. Шунингдек, автобус учун 30 кунлик тариф — 250 минг сўм, автобус ва метро учун эса 345 минг сўм этиб белгиланиши назарда тутилган. Таклиф этилаётган тарифлар 1 октябрдан амалга кириши кўзда тутилган.

Ўзбекистон хорижга олиб чиқиб кетилган маданий бойликларни қайтариш учун махсус комиссия тузади Президент Шавкат Мирзиёев мад
+3
Ўзбекистон хорижга олиб чиқиб кетилган маданий бойликларни қайтариш учун махсус комиссия тузади Президент Шавкат Мирзиёев маданий меросни асраш ва музейлар фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди. Турли даврларда Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилган тарихий ёдгорликлар, археологик ашёлар, нодир қўлёзмалар ва санъат асарларини излаш ҳамда мамлакатга қайтариш учун Президент ҳузурида маданий бойликларни репатриация қилиш бўйича комиссия тузишга қарор қилинди. Шунингдек, 2030 йилгача барча маданий мерос объектларини рақамлаштириш, уларни сунъий йўлдош маълумотлари, видеотаҳлил ва сунъий интеллект орқали мониторинг қилиш тизимини яратиш режалаштирилган. Айрим тарихий объектларда туристлар оқимига қараб ташриф буюрувчилар сонига лимит ўрнатиш имконини берувчи тизим ҳам жорий этилиши кўзда тутилмоқда.

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чанг-тўзон кузатилиши мумкин 11 сентябрь куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий,
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чанг-тўзон кузатилиши мумкин 11 сентябрь куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарёнинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда кучли шамол чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Тошкент шаҳрида шамол тезлиги 5–10 м/с бўлиши прогноз қилинган.

Асаджан Ходжаев рақамли технологиялар вазири ўринбосари этиб тайинланди Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан
Асаджан Ходжаев рақамли технологиялар вазири ўринбосари этиб тайинланди Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Асаджан Ходжаев рақамли технологиялар вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Электротехника корхоналарига мис хариди учун 50 млн доллар ажратилади Президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини риво
+3
Электротехника корхоналарига мис хариди учун 50 млн доллар ажратилади Президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди. Соҳа корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун мис хомашёсини харид қилишга 50 млн доллар ресурс йўналтирилади. Янги тартибга кўра, мис харидида тўловнинг 25 фоизини корхона, қолган 75 фоизини «Ўзсаноатэкспорт» амалга оширади. Корхоналар маблағни 90 кун ичида йиллик 6 фоизгача ставкада қайтаради. Шунингдек, камида 50 млн доллар инвестиция киритадиган йирик халқаро брендларга солиқ имтиёзлари ва тайёр инфратузилмали бинолар таклиф этилади. Электротехника корхоналари учун солиқ ва божхона имтиёзларини 2030 йилгача узайтириш режалаштирилган. 2030 йилга бориб соҳада ишлаб чиқаришни 11 млрд долларга, экспортни эса 5 млрд долларга етказиш мақсад қилинган.

Белградда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди Сербия саройида Президент Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди. Уни Сербия президенти Александр Вучич кутиб олди. Маросимда икки давлат мадҳиялари янгради, Мирзиёев шарафига артиллериядан 10 марта ўқ узилиб, тантанали салют берилди. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич ўртасида олий даражадаги музокаралар бошланди.

Мирзиёев самолётига Сербия қирувчилари ҳамроҳлик қилди Сербия ҳаво ҳудудига кирган Президент Шавкат Мирзиёев самолётини мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари кузатиб борди. Бундай ҳаво эскорти Сербияда юқори мартабали меҳмонларни кутиб олиш протоколида аввал ҳам қўлланган. Хусусан, Си Цзиньпин, Эммануэль Макрон ва Ражаб Тоййиб Эрдоған ташрифларида ҳам уларнинг самолётларига МиГ-29 қирувчилари ҳамроҳлик қилган. Шавкат Мирзиёев 7–8 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Сербияда бўлади. Белградда Сербия президенти Александр Вучич билан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво 37 даражагача исийди Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво
Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво 37 даражагача исийди Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳарорат 32–37 даража, кечаси 15–20 даража атрофида бўлади. Айрим кунларда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 11 сентябрда айрим ҳудудларда шамол 13–18 метр/сониягача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда. Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳафта давомида кундузги ҳарорат 32–37 даражагача кўтарилади.

Пўлат Бобожонов ва Самандар Садуллаев Маҳаллалар уюшмаси раҳбариятига тайинланди Президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳа
Пўлат Бобожонов ва Самандар Садуллаев Маҳаллалар уюшмаси раҳбариятига тайинланди Президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилган Пўлат Бобожонов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, Самандар Садуллаев уюшма раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Президент Администрациясида кадрлар бўйича маслаҳатчи лавозими тугатилди Президент Администрацияси тузилмасини мақбуллаштириш
Президент Администрациясида кадрлар бўйича маслаҳатчи лавозими тугатилди Президент Администрацияси тузилмасини мақбуллаштириш доирасида Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими ва унинг бўлинмаси тугатилди. Унинг вазифалари бошқа тузилмаларга тақсимланди. Давлат мукофотлари ва геральдика, шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорлик қилиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш Комплаенс хизматига юклатилди. Маҳалла институти самарадорлигини ошириш эса Президентнинг вакиллик органлари, ННТ ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмасига ўтказилди.

Ғофуржон Мирзаев Бош вазир ўринбосари — Маҳаллалар уюшмаси раиси этиб тайинланди Президент фармони билан Ғофуржон Мирзаев Бош
Ғофуржон Мирзаев Бош вазир ўринбосари — Маҳаллалар уюшмаси раиси этиб тайинланди Президент фармони билан Ғофуржон Мирзаев Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. Аввалроқ Мирзаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди. Мирзаев ушбу лавозимда Қаҳрамон Қуронбоев ўрнини эгаллади.

Тошкентда мактаб автобусларини йўлга қўйиш имконияти ўрганилмоқда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мактаб авт
Тошкентда мактаб автобусларини йўлга қўйиш имконияти ўрганилмоқда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мактаб автобусларига эҳтиёжни аниқлаш учун ота-оналар ўртасида сўровнома ўтказмоқда. Ота-оналардан боласи қаерда яшаши, қайси мактабда ўқиши, дарсга қачон йўлга чиқиши, қандай транспортдан фойдаланиши ва мактаб автобусига эҳтиёжи бор-йўқлигини кўрсатиш сўралган. Сўровнома @school_coddbot Telegram-боти орқали тўлдирилади. Ҳар бир бола учун маълумот алоҳида киритилиши керак.

Чорвоқда ота ва унинг икки ўғли сувга чўкиб кетди. Ҳодиса 2 сентябрь куни Чорвоқ сув омборида содир бўлган. ФВВ маълумотига к
Чорвоқда ота ва унинг икки ўғли сувга чўкиб кетди. Ҳодиса 2 сентябрь куни Чорвоқ сув омборида содир бўлган. ФВВ маълумотига кўра, улар катерда сайр қилганидан кейин қирғоқдан анча узоқда, қутқарув жилетларисиз сувга тушган. Ҳозирда ғаввослар уларни тахмин қилинган ҳодиса жойидан 2—2,5 км радиусда қидирмоқда. Қидирувга зарур куч ва воситалар жалб қилинган. ФВВ қидирув ишларини сув омборининг катта чуқурлиги қийинлаштираётганини маълум қилди.

Ҳисоб палатаси раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишлари билан Улуғбе
Ҳисоб палатаси раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишлари билан Улуғбек Арипов Ҳисоб палатаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари, Жамшид Мирзаев эса палата раиси ўринбосари этиб тайинланди. Арипов бунга қадар Президент Администрацияси Комплаенс хизматида шўба мудири бўлиб ишлаган. Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари Сардор Мирзаев Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири этиб тайинланди. Палата раисининг яна бир ўринбосари Атабек Аллаберганов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Шавкат Мирзиёев 7–8 сентябрь кунлари Сербияда бўлади Президент Шавкат Мирзиёев Сербия президенти Александр Вучичнинг таклифиг
Шавкат Мирзиёев 7–8 сентябрь кунлари Сербияда бўлади Президент Шавкат Мирзиёев Сербия президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7–8 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Сербияга боради. Белградда олий даражадаги музокаралар ва икки мамлакат ишбилармонлари иштирокида бизнес-форум ўтказилади. Томонлар савдо, инвестициялар, транспорт, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва IT соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилади. Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг Сербияда тартибли меҳнат миграциясини йўлга қўйиш масаласи ҳам кўриб чиқилади. Ташриф якунида қатор ҳукуматлараро ва идоралараро келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимидан озод этилган бўлиши мумкин. Унинг ўрнига Президент маслаҳ
Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимидан озод этилган бўлиши мумкин. Унинг ўрнига Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев тайинланиши кутилмоқда. Айни пайтда Мирзаев ҳам бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент маслаҳатчиси лавозимидан кетгани ҳақида хабарлар тарқалган. Ҳозирча ҳар икки кадр ўзгариши расман тасдиқланмаган.

Тимур Бутунбаев Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари этиб тайинланди Тимур Бутунбаев Президент Администрацияси раҳбар
Тимур Бутунбаев Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари этиб тайинланди Тимур Бутунбаев Президент Администрацияси раҳбарининг сув ислоҳотлари бўйича ўринбосари — Ҳуқуқий экспертиза департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Президент Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди. Ҳуқуқий экспертиза йўналиши аввал Ҳисоб палатаси раиси этиб тайинланган Алишер Самадов томонидан бошқариб келинган.

Алишер Самадов Ҳисоб палатаси раиси этиб тайинланди Президент фармони билан Алишер Самадов Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси ла
Алишер Самадов Ҳисоб палатаси раиси этиб тайинланди Президент фармони билан Алишер Самадов Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Президент Администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди. Самадов ушбу департаментга 2025 йил июлидан раҳбарлик қилиб келаётган эди. Унгача Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.