en
Feedback
Сам ВССБ - ахборот хизмати

Сам ВССБ - ахборот хизмати

Open in Telegram

Самарқанд вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий телеграм канали @samvssb Телефон: +998972898998

Show more
587
Subscribers
No data24 hours
-57 days
-1730 days
Posts Archive
❗️ССВ: Юртимизда 30-65 ёшдаги аёлларни онкоскрининг билан қамраб олиш тизими такомиллаштирилмоқда ✅ Бугун мамлакатимизда она
❗️ССВ: Юртимизда 30-65 ёшдаги аёлларни онкоскрининг билан қамраб олиш тизими такомиллаштирилмоқда
Бугун мамлакатимизда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳаси илғор хорижий тажриба ва мутлақо янги ёндашувлар асосида ислоҳ қилинмоқда.
📌 Давлатимиз раҳбари томонидан “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилиниши ҳам аёллар саломатлигини асраш йўлидаги яна бир муҳим қадамлардан бўлди. 📝 Ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи қабул қилиниб, унда келгусидаги қатор устувор вазифалар белгиланди. 👩‍⚕️ Хусусан, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30-65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси шакллантирилиб, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилмоқда. 🟢 Бунда: 📎 ҳар йили 30-50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади; 📎 манфий натижа аниқланганда, улар 10 йилдан сўнг қайта текширувдан ўтказилади, натижа мусбат бўлганда эса аёллар қўшимча текширувга йўналтирилади; 📎 саратонолди ҳолатлар аниқланган аёллар амбулатор даволаниш учун Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларига йўналтирилади; 📎 30-65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади; 📎 кўкрак бези саратони текшируви 45 ёшгача бўлган аёлларда ультратовуш диагностикаси усулида, 45-65 ёшдаги аёлларда эса маммография орқали амалга оширилади. 🧮 Скрининг натижасида онкологик касаллик аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

#No_comment 🔴 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент халқаро Вестминстер университетида соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбар ходимларининг даврий “Бошқарувчилар мактаби – 2025” махсус интеграцион малака ошириш ўқув курслари бошланди.Машғулотларнинг дастлабки циклида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари иштирок этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Тиббий суғурта нима? Ўзбекистонда, хусусан, Самарқандда бундан фойдаланиш қачондан йўлга қўйилади? Тиббий суғурта олиш тартиби қандай, пули ким томонидан қопланади? У бизга нималар беради? Шу каби саволларга Давлат тиббий суғурта жамғармаси вилоят ҳудудий бўлими бош мутахассиси Даврон РАЗЗОҚОВ жавоб беради. ———- Tibbiy sugʻurta nima? Oʻzbekistonda, xususan, Samarqandda bundan foydalanish qachondan yoʻlga qoʻyiladi? Tibbiy sugʻurta olish tartibi qanday, puli kim tomonidan qoplanadi? U bizga nimalar beradi? Shu kabi savollarga Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi viloyat hududiy boʻlimi bosh mutaxassisi Davron RAZZOQOV javob beradi. ✅@Zarnews_uz

🔴 🟦🟦🟦 ❗️ССВ: Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари учун ўқув курслари ташкил этилди ➡️ Соғлиқни сақлаш вазирлиг
+1
🔴 🟦🟦🟦 ❗️ССВ: Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари учун ўқув курслари ташкил этилди
➡️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан Тошкент халқаро Вестминстер университетида соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбар ходимларининг даврий “Бошқарувчилар мактаби – 2025” махсус интеграцион малака ошириш ўқув курслари бошланди.
Машғулотларнинг дастлабки циклида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари иштирок этмоқда. ‼️ Соҳа бошқарув органлари раҳбарларининг малакаси ҳамда касбий тайёргарлик даражасини тизимли равишда ошириб бориш мақсадида ташкил этилган ушбу ўқув курсларида тиббиётни, хусусан, патронаж хизматини халққа яқинлаштириш, касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш, бирламчи тизим фаолиятини янада такомиллаштириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🔴 🟦🟦🟦 ❗️Меҳнати самарали деб топилган тиббиёт ходимларига устама тўланади ✅ Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари меҳнат самарад
🔴 🟦🟦🟦 ❗️Меҳнати самарали деб топилган тиббиёт ходимларига устама тўланади
✅ Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари меҳнат самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, самарадорликка эришган ходимларга устама тўлаш режалаштирилмоқда. Бу – 2025 йилги давлат дастури лойиҳасида белгиланган.
🔎 Шунингдек, лойиҳада тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳам кўзда тутилмоқда. Буни босқичма-босқич жорий этиш бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. 🖥 Жорий йилда шифокор қабулига навбатни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, бирламчи бўғиндаги стоматология хизматини аутсорсинг асосида хусусий секторга бериш режа қилинган. 💊 2025 йил 1 ноябрга қадар тиббий суғурта механизмлари жорий қилинаётган ҳудудларда рецепт асосида бериладиган дори воситаларини электрон рецепт тизими асосида тайинлаш амалиёти йўлга қўйилиши мумкин. ‼️ Вилоят даражасидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари бошқарув, молия ва ташкилий жиҳатдан замонавий кўп тармоқли клиникалар шаклида қайта ташкил этилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🔵🔵🔵🔵🔵 🔊 HURMATLI FUQAROLAR! 📑 2025 YIL 1 YANVARDAN VILOYATDA TIBBIY SUG‘URTA MEXANIZMLARI JORIY ETILMOQDA
🧬 Sog‘ligingizda muammo kuzatilganda kafolatlangan tibbiy yordam hajmlari doirasida tibbiy xizmatlarni va dori-darmonlarni tibbiy sug‘urta jamg‘armasi mablag‘lari hisobidan bepul olish huquqiga egasiz!
📸 VSSB_Matbuot_xizmati.

Ахборот 24 | Внедрение механизмов государственного медицинского страхования #8jan #uzbekiston24

🔴 Согласно соответствующему постановлению главы государства от 5 сентября 2024 года в нашей стране поэтапно внедряются механизмы государственного медицинского страхования.
📲🖥 В частности, с 1 октября 2024 года данная новая система полностью внедрена в деятельность медицинских учреждений города Ташкента и Сырдарьинской области. В ее рамках создана и введена в работу информационная система «Электронное здравоохранение». ❓Итак, в чем же значение этой новизны? Какие удобства она предоставляет врачам и пациентам? 📹 Подробнее об этом можете узнать, просмотрев видеосюжет, подготовленный Пресс-службой Минздрава. Пресс-служба Министерства здравоохранения. 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Repost from SSV matbuot kotibi
❗️Расмий муносабат Ижтимоий тармоқларда Республика педиатрия маркази бемор болалар билан тўлгани, уларнинг бир қисми янги вир
❗️Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Республика педиатрия маркази бемор болалар билан тўлгани, уларнинг бир қисми янги вирусга чалингани айтилган хабарлар тарқалмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Аввало, айтиш жоизки, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлардаги болаларнинг метапневмовирусга чалингани хусусидаги маълумотлар мутлақо асоссиз. Гап шундаки, Янги йил арафасида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг жами бешта — Чақалоқларни парвариш қилиш, Чақалоқлар патологияси ва реанимацияси, Гепатология, Нефрология ҳамда Умумий педиатрия бўлимларида профилактик ювиш-тозалаш ва зарарсизлантириш ишлари амалга оширилган.
Мазкур бўлимларнинг барчаси бугун, 6 январь кунидан қайта очилди ва бу ҳолат табиий равишда беморлар оқими нисбатан ортишига сабаб бўлди.
Қолаверса, марказ ижтимоий тармоқлардаги хабарларда қайд этилган юқумли касалликларга чалинган беморларни қабул қилиш ва даволашга ихтисослаштирилмаган. Шундай экан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан турли асоссиз ва текширилмаган хабарлар тарқатмасликни сўрайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Repost from SSV matbuot kotibi
🔴 Сўровнома натижалари ❗️2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ҲУДУДИЙ ОРГАНИ 1️⃣-ўрин: Самарқанд вилояти соғлиқни сақла
🔴 Сўровнома натижалари
❗️2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ҲУДУДИЙ ОРГАНИ
1️⃣-ўрин: Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (40 минг 486 та овоз); 2️⃣-ўрин: Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси  (35 минг 501 та овоз); 3️⃣-ўрин:  Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (34 минг 681 та овоз); 4️⃣-ўрин:  Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (4 минг 567  та овоз); 5️⃣-ўрин:  Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (3 минг 587 та овоз). Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🔵🔵🔵🔵🔵 🔊 HURMATLI FUQAROLAR! 📑 2025 YIL 1 YANVARDAN VILOYATDA TIBBIY SUG‘URTA MEXANIZMLARI JORIY ETILMOQDA
🧬 Sog‘ligingizda muammo kuzatilganda kafolatlangan tibbiy yordam hajmlari doirasida tibbiy xizmatlarni va dori-darmonlarni tibbiy sug‘urta jamg‘armasi mablag‘lari hisobidan bepul olish huquqiga egasiz!
📸 VSSB_Matbuot_xizmati.

❓Юртимизда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келди? 🗓 2025 йил 1 январь соат 17:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда
Юртимизда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келди?
🗓 2025 йил 1 январь соат 17:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1040 нафар чақалоқ дунёга келди. 
Уларнинг: 👦🏻 492 нафари ўғил,  👧🏻 548 нафари қиз. 📊 Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (154 нафар) қайд этилди. 📈 Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:  🔹Қашқадарё вилояти (119 нафар), 🔹Тошкент шаҳри (112 нафар), 🔹Самарқанд вилояти (101 нафар), 🔹Сурхондарё вилояти (89 нафар) банд этди.  📉 Энг кам туғилиш эса Навоий вилояти (18 нафар) ҳиссасига тўғри келди. ‼️ Эътиборлиси, туғилганлар орасида 7 эгизак (жами 15 нафар бола) бор, яъни 12 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари эса уч ҳомилалик эгизакдир.  🍼 Айни пайтда шифокорларимиз гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда. 🧑🏻‍⚕️⏳ Юртимизда давом этаётган дам олиш кунларида қатор тиббиёт муассасалари билан бирга, туғуруқ комплексларида ҳам тиббиёт ходимлари ишламоқда. Жумладан, байрам кунлари республика бўйлаб 6192 нафар акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда. 👶🏻 Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда 2020 йилнинг шу даврида жами 1111 нафар, 2021 йилда — 1086 нафар, 2022 йилда — 1448 нафар, 2023 йилда — 1312 нафар, 2024 йилда — 1043 нафар чақалоқ дунёга келган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Қизиқарли рақамлар: ✅ 2024 йилнинг 1 январида соат 00:00 дан 12:00 га қадар вилоятимизда 53 нафар ўғил ва 48 нафар қиз, жами
Қизиқарли рақамлар: ✅ 2024 йилнинг 1 январида соат 00:00 дан 12:00 га қадар вилоятимизда 53 нафар ўғил ва 48 нафар қиз, жами 101 нафар чақалоқ туғилди. 🤱Жорий йилнинг илк чақалоғи эса Қўшработ туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида туманнинг Булоқбоши қишлоғида яшовчи М. Нодированинг қиз жинсли чақалоғи, соат 00:15 да дунёга келди. 👥 Шунингдек,  жорий йилнинг илк эгиз чақалоқлари ҳам Қўшработ туманида дунёга келди. VSSB Matbuot xizmati.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари! Азиз ҳамкасблар! Барчангизни кириб келган янги — 2025 йил билан чин қалбимдан табриклайман! Давла
Ҳурматли тиббиёт ходимлари! Азиз ҳамкасблар!
Барчангизни кириб келган янги — 2025 йил билан чин қалбимдан табриклайман!
Давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек, “тинчлик ва соғлиқ бўлган жойда, албатта, ўсиш ва ўзгариш, бахтли ва фаровон ҳаёт бўлади”. Бунга эришиш учун ўз билим ва маҳорати, иқтидор ва салоҳияти, куч-ғайратини бахшида этиб, одамларга соғлик, меҳр ҳамда умид улашиб келаётган Сиз, соҳа фидойилари меҳнатини халқимиз алоҳида қадрлайди. Айни паллаларда ортда қолган уч юз олтмиш олти кунда бажарган ишларимизни сарҳисоб қилар эканмиз, 2024 йил мамлакатимизда, том маънода, “Тиббиёт соҳасида трансформация йили” бўлди, дейишга, ўйлайманки, барча асосларимиз бор.
Хусусан, бу соҳадаги сифат ўзгаришлари энг олис ва чекка ҳудудларда яшовчи одамларимиз ҳаётида ҳам акс этиши учун малакали тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш чоралари кўрилди.
Шу аснода поёнига етган йилда тиббиётнинг бирламчи бўғинида янги ўнга яқин турдаги скрининг текширувлари йўлга қўйилди. Ихтисослашган тиббий хизматда диагностика усуллари 500 дан, муолажа усуллари эса 800 дан ошди. Ҳудудларда юқори технологик операциялар улуши биринчи марта 61 фоизга етди. Бундай ютуқларнинг муносиб эътирофи сифатида 7 та ихтисослаштирилган тиббиёт маркази халқаро аккредитациядан ўтди.
Кириб келган йилда тиббиёт тизимидаги трансформация жараёни бутунлай янги босқичга кўтарилиши кутилмоқда. Шу мақсадда давлатимиз томонидан 2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Эътиборли жиҳати, бу 2024 йилдагига нисбатан анча кўп кӯрсаткичдир.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида давлат тиббий суғуртаси амалиётлари жорий этилади. “Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилиб, тиббий жиҳозлардан фойдаланиш электрон тизим орқали назорат қилинади. Яна 7 та ихтисослаштирилган марказ ва 2 та олий таълим муассасаси халқаро аккредитациядан ўтказилади. Юқори технологик жарроҳлик ёрдами кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ҳар бир вилоят бўйича 2 тадан туман (шаҳар) намунавий ҳамда илғор ҳудудга айлантирилади. 2025 йил соғлиқни сақлаш тизимида маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ишлаш, ўз навбатида, соҳага инвестиция киритиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Қисқа қилиб айтганда, тиббиётни, хусусан, патронаж хизматини халққа янада яқинлаштириш, касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш масалалари янги йилда ҳам фаолиятимизнинг устувор мезони бўлиб қолади.
Албатта, ана шу эзгу мақсад ва вазифаларни тўлақонли рўёбга чиқаришда Сиз, шифокору ҳамширалар, тиббиёт соҳаси жонкуярларининг илму салоҳияти ҳамда азму шижоатига суянамиз.
Азиз юртдошлар! Қадрли ҳамкасблар! Умримизнинг янги саҳифаси бўлмиш 2025 йил янги марралар, улкан зафарлар, қувонч ва шодликлар йили бўлсин! Сизларга мустаҳкам соғлик, тинчлик-хотиржамлик, ишларингизда омадлар тилайман. Ватанимиз тинч, меҳрибон халқимиз ҳамиша омон бўлсин! 2025 йилнинг қадами қутлуғ ва барокатли келсин! Асилбек ХУДАЯРОВ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги — Новогоднее поздравление Президен
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги — Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги — Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

🔷🔷🔷🔷 🎄 Yangi yil bayrami munosabati bilan Samarqand viloyati sog‘liqni saqlash boshqarmasi boshlig‘i Suxrob Zayniyev hududlardagi shifoxonalarda aholiga ko‘rsatilayotgan tibbiy xizmat holatini o‘rganish va mavjud sharoitlar bilan yaqindan tanishish maqsadida bir qator uchrashuv va tashriflarni amalga oshirdi. Jumladan, Bulung‘ur tuman hokimi Samandar Astanov bilan birgalikda tuman markaziy shifoxonasiga tashrif buyurildi. ❄️ Tashrif davomida shifoxonada davolanayotgan bolajonlar holidan xabar olindi va ularga yangi yil sovg‘alari topshirildi. ☃️ Shifoxona xodimlari va bemorlarning yaqinlari mazkur tashabbusdan mamnun ekanligini bildirishdi. Ular Yangi yil arafasida rahbariyat tomonidan ko‘rsatilgan eʼtibor va g‘amxo‘rlik bolalarning shifoxonadagi davolanish jarayoniga ijobiy taʼsir ko‘rsatishini taʼkidlashdi. ❄️ Keyingi manzil Respublika tez tibbiy yordam markazi Samarqand filiali bo‘ldi. Boshqarma boshlig‘i bayram kuni navbatchilikda xizmat qilayotgan tez tibbiy yordam xodimlari va shifokorlarni ham yangi yil bilan tabrikladi. VSSB Matbuot xizmati

​​Aziz yurtdoshlar, qadrli do‘stlar! Yangi yil arafasida Siz azizlarni va Siz orqali barcha yaqinlaringizni samimiy muborakbod etaman. Avvalo, o‘tgan 2024-yil mamlakatimizda mehnatkash xalqimizning ijtimoiy hamjihatligi va islohotlarga sadoqati tufayli barcha sohalarda muhim yutuqlar va yuksak marralarga erishilganini mamnuniyat bilan ta’kidlamoqchiman. Davlatimiz tomonidan yaratilayotgan imkoniyatlar, jumladan, tadbirkorlikni qo‘llab-quvvatlash, ta’lim va tibbiyot sohalarini rivojlantirish uchun ko‘rilgan chora-tadbirlar, aholining ijtimoiy himoyasini yanada kuchaytirish yo‘lida amalga oshirilgan keng ko‘lamli ishlar xalqimizga yanada katta ishonch va ruh bag‘ishladi. Iqtisodiy imkoniyatlarni kengaytirish, zamonaviy infratuzilmani yaratish va aholining turmush darajasini yaxshilash maqsadida qo‘llanilayotgan sa’y-harakatlar har birimizga aniq his qilinib, Yangi yilda ushbu yutuqlarni yanada mustahkamlashga ishonch uyg‘otadi. Hurmatli sog‘liqni saqlash sohasining fidoyi xodimlari! Yangi yil arafasida sizlarga o‘z minnatdorchilik so‘zlarimni yetkazishni istayman. Bu yil barchamiz uchun sinovlarga boy, biroq birlashgan kuch-g‘ayratimiz bilan katta yutuqlarga erishilgan yil bo‘ldi. Sog‘liqni saqlash tizimini rivojlantirish, xalqimiz salomatligini muhofaza qilish yo‘lidagi sa’y-harakatlarimiz yorqin natijalar bilan to‘ldi. Buning uchun sizlarning tinimsiz mehnatingiz va mas’uliyatli yondashuvingiz katta ahamiyat kasb etdi. Yangi 2025 yil biz uchun yangicha imkoniyatlar eshigini ochadi. Yangi tashabbuslar, ilg‘or texnologiyalarni joriy etish va sog‘liqni saqlash tizimini yanada mustahkamlashdagi rejalarimiz har qachongidan ham keng miqyosda amalga oshiriladi. Bu yo‘lda har biringizga kuch-g‘ayrat, yangi marralarga intilish va safarbarlik tilayman. Yangi yil xonadoningizga tinchlik-osoyishtalik, baxt-saodat va fayz olib kelsin! Yangi yilda yanada birlashgan, hamjihatlikda harakat qiluvchi jamoa sifatida yuksak natijalarga erishamiz, deb ishonaman. Yangi yilingiz muborak bo‘lsin! Hurmat bilan, Suxrob Zayniev, Samarqand viloyati sog‘liqni saqlash boshqarmasi boshlig‘i.

❗️Янги йил дастурхони: Тўғри овқатланишни унутманг 🎄Янги йил яқинлашгани сари уй бекаларининг ташвишлари ортади. Улар байрам
❗️Янги йил дастурхони: Тўғри овқатланишни унутманг
🎄Янги йил яқинлашгани сари уй бекаларининг ташвишлари ортади. Улар байрам дастурхонига тортиладиган егулик ва ичимликлар рўйхатини камида бир ой олдин хаёлида шакллантириб олади, кейин эса уларни харид қилишга киришади.
📌 Бироқ байрам дастурхонига тортиладиган ўнлаб турдаги егуликлар, таомлар, пишириқлар ва ширинликлар ҳар қандай одамнинг иштаҳасини қитиқлаб, тўғри овқатланиш меъёридан чиқариб юбориши мумкин. 🩺 Овқат тўлиқ ҳазм бўлмасдан яна таом ейилса, ҳазм жараёни оғирлашади. Жигар, буйрак ва ошқозон ости бези касалликлари бор кишиларда нотўғри овқатланиш туфайли ушбу хасталиклар кучайиши эҳтимоли юқори. Содда қилиб айтганда, овқатга тўлган меъданинг ҳаракат функцияси сустлашади ва ошқозондаги озиқ моддаларнинг шира билан аралашуви қийинлашиб, ҳазм жараёни издан чиқади.
✅ Бу каби нохуш ҳолатларга барҳам бериш учун мутахассислар томонидан, аввало, овқатланиш тартибига қатъий риоя этиш ва кун давомида сабзавотли салатлар, ошкўклар, ҳўл мевалардан оз-оздан ейиш тавсия қилинади. Негаки, табиий маҳсулотлар тез ҳазм бўлади, боз устига, улар меъдамизга оғирлик қилмайди.
⬇️ Мутахассислар қуйидагиларни ҳам тавсия этади: 🎚 бирдагина кўп овқат еб қўймасликка эътибор беринг; 🥗 асосий овқатлардан олдин сабзавотли ва мевали салатларни истеъмол қилиш дуруст; 🥬 овқатни кўкатлар ва хом ҳолдаги сабзавоту мевалардан тайёрланган салатлар билан қўшиб истеъмол қилиш ҳам ҳазм жараёнини меъёрлаштиради; 🍏 ора-орада олма шарбатини ичинг, бу овқат ҳазмида фойдали; 🔎 таом ҳарорати меъёрда бўлиши кераклигини ҳам эсдан чиқарманг; 🫖 овқатлар оралиғида кўк чой ичсангиз бўлади, аммо муздек ичимликдан тийилган яхши; 🚶🏻‍♂️‍➡️ овқатдан кейин ҳаракатланиш тавсия этилади, пиёда сайр қилсангиз янада яхши; 🥘 хамирли, ёғли, қовурилган овқатларда ҳам меъёрни билиш муҳим. Улардан кейин қатиқ ва қатиқли салатлар ва ошкўклар танаввул қилсангиз, тезда фойдасини кўрасиз; 🍗 ёғсиз гўшт ёки парҳезбоп товуқ гўштидан фойдаланинг; 🍪 мевали торт ва калорияси паст ширинликлардан истеъмол қилинг; ⏰ таомларни шу куннинг ўзида тайёрлаш катта аҳамиятга эга ва бу жараёнда кўпроқ ўсимлик ёғларидан фойдаланинг; 🥫 шўр бодринг, тузлама ва консервалардан тийилсангиз, ўзингизга фойда; 🥓 дудланган гўшт маҳсулотлари, майонезли салат ва пишириқлар ҳамда газланган ичимликлардан ортиқча фойдаланмаслик мақсадга мувофиқ. ‼️ Умуман, тўғри овқатланиш нафақат байрам кунлари, балки ҳамма вақтда бирдек муҳим. Бунга амалга қилганлар байрамни яхши кутиб олади ва бир умр саломат бўлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🔷🔷🔷🔷 🗓 KIRIB KELAYOTGAN 2025 YIL MUBORAK BO'LSIN! ❄️ 🎄YANGI YILGA 2️⃣ KUN QOLDI.