Сам ВССБ - ахборот хизмати
Open in Telegram
Самарқанд вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий телеграм канали @samvssb Телефон: +998972898998
Show more587
Subscribers
No data24 hours
-57 days
-1730 days
Posts Archive
🟦🟦🟦🟦🟦
🗓 1-dekabr – Butunjahon OITSga qarshi kurash kuni
🌏 Jahon hamjamiyatini ogohlikka chaqirish, aholining orttirilgan immunitet tanqisligi sindromi (OITS) haqidagi xabardorlik darajasini oshirish, shuningdek, bu dardga chalingan insonlarga tibbiy, moddiy va ruhiy yordam koʻrsatishni ta’minlash maqsadida 1988-yilda Jahon sogʻliqni saqlash tashkiloti tomonidan 1-dekabr sanasi Butunjahon OITSga qarshi kurash kuni deb e’lon qilingan.
VSSB Matbuot xizmati.
#ТАЪЗИЯ
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи, профессор Азизов Маматқул Қурбановичнинг укаси
ҚУРБАНОВ ЖЎРАҚУЛ ҚУРБАНОВИЧнинг
вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдиради.
Марҳумнинг оҳирати обод бўлсин!
Яқинларига Аллоҳдан сабру қаноат тилаймиз.
Жаноза намози эртага, 1- декабрь куни соат 12:00 да марҳумнинг хонадонида ўқилади.
Манзил: Самарқанд тумани "Қўшмачит" МФЙ
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси.
+7
“Биз ОИТСга қаршимиз!”
1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни. Вилоятимизда ушбу сана муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар бугун эрта тонгда Самарқанд шаҳрида оммавий юриш марафони билан бошланди.
“Биз ОИТСга қаршимиз!” шиори остидаги марафон Самарқанд давлат университетининг физика факультети биноси ёнидан старт олди. Иштирокчилар Алишер Навоий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, "Шарқ юлдузи" кинотеатри ёнида бадантарбия машғулотларини бажарди.
- Республикамизда ОИВ инфекцияси билан яшаётганлар 50,5 минг нафарни ташкил қилади, - дейди вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош шифокори Зокир Умурзоқов. - Вилоят бўйича 2024 йилнинг 1 ноябригача ОИВ инфекциясининг интенсив кўрсаткичи ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 7,8 фоизни ташкил этди ( 2023 йил 8,2 фоиз). 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 2024 йилда касалликнинг ўсиши Самарқанд, Жомбой, Пайариқ, Булунғур туманларида қайд этилди.
Вилоятдаги маҳаллалар, таълим муассасаларида акциялар, спорт мусобақалари, танлов ва тадбирлар давом этмоқда.
✅@Zarnews_uz
VILOYAT SOGʻLIQNI SAQLASH BOSHQARMASIDA NAVBATDAGI UCHRASHUV O‘TKAZILDI
🏢 Boshqarma boshlig‘i Suxrob Zayniyev Rossiyaning Iqtisodiy rivojlanish vazirligi tomonidan boshqaruv kadrlarini tayyorlash dasturi doirasida O‘zbekistonga tashrif buyurgan Nijniy Tagil shahridagi 1- son shifoxonasi bosh vrachi Aleksandr Pavlovskix bilan uchrashdi.
🔖 Sog‘liqni saqlash sohasida xalqaro hamkorlikni mustahkamlashga qaratilgan uchrashuvda tibbiyot sohasidagi ikki tomonlama hamkorlik istiqbollarini muhokama qildi. Shuningdek, mutaxassislar o‘rtasida tajriba almashish va tibbiy yordam sifatini oshirishga qaratilgan qo‘shma loyihalarni amalga oshirish imkoniyatlari ko‘rib chiqildi.
📌 Shuningdek, A.Pavlovskix Samarqand shahridagi 4-oilaviy poliklinika faoliyati bilan tanishib, aholiga birlamchi tibbiy yordam ko‘rsatishning mahalliy yondashuvlarini o‘rgandi. U Respublikaning ixtisoslashtirilgan kardiologiya markazi Samarqand filialida bo‘lib, yurak-qon tomir kasalliklarining oldini olish va davolash hamda kardiologiyada innovasion texnologiyalarni qo‘llash masalalariga alohida e’tibor qaratdi.
— Bunday tashriflar tibbiyot sohasidagi professional aloqalarni mustahkamlash va samarali boshqaruv amaliyotlarini almashishga xizmat qiladi, deydi A.Pavlovskix. —Bu hamkorlik nafaqat ikki davlat sog‘liqni saqlash tizimining rivojlanishiga, balki aholining turmush darajasini yaxshilashga ham salmoqli hissa qo‘shadi.VSSB Matbuot xizmati.
+9
🔴 🟦🟦
❗️CCВ: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази ISO сертификатларига эга бўлди
✅ Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказига ISO 9001:2015 ҳамда ISO 7101:2023 халқаро сифат стандартларини жорий этганлиги муносабати билан махсус сертификатлар топширилди.➡️ Шунга бағишлаб ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров томонидан қайд этилганидек, юртимизда тиббиётнинг барча соҳалари қатори дерматовенерология ва косметология йўналишида ҳам салмоқли ютуқлар қўлга киритилмоқда. 📊 Аввало, бундай хасталиклардан даволаниш учун юртдошларимизнинг ривожланган хорижий клиникаларга боришига ҳожат қолмади.
🔬 Тери ва таносил касалликларининг 38 та янги даволаш ҳамда 34 та ташхисот усули жорий этилди. Марказ 40 дан зиёд юқори технологик ускуналар билан жиҳозланди. Сунъий интеллектга асосланган тиббий ускуналар харид қилинишига эришилди.🔎 Иккинчидан, бу ерда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар қамрови оширилди. 🖥 Учинчидан, 2019 йилдан буён муассасада тўлиқ рақамлаштириш йўлга қўйилиши натижасида тизимда коррупциявий ҳолатларга бутунлай чек қўйилишига эришилди. Бундан ташқари, рақамлаштириш жараёни 2022 йилдан барча ҳудудий филиалларда ва 2024 йилдан туман даражасида татбиқ этилмоқда. ➡️ Тўртинчидан, жорий йил муассаса ходимлари 221 та ҳудудга бориб, 6 мингдан ортиқ беморларга жойларда тиббий ёрдам кўрсатди. Бундан ташқари, телетиббиёт ёрдамида тиббий маслаҳатлар берилиши йўлга қўйилди.
📌 Яна бир янгилик: эндиликда марказга имтиёзли беморлар мурожаатларида навбатлар мавжуд эмас. Бу, ҳудудий филиаллар, қолаверса, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида янги даволаш ҳамда диагностика усуллари амалиётга кенг татбиқ қилинаётгани самарасидир.🤝 Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан халқаро ҳамкорлик доирасида 17 та хорижий тиббиёт муассасаси билан меморандумлар имзоланган ҳамда АҚШнинг етакчи клиникаси билан илмий тадқиқот лойиҳаси олиб борилмоқда.
‼️ Қарийб бир йил давом этган ўрганишлар натижасида кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, хавфсизлиги, тизимдаги рақамлаштириш ишлари, замонавий менежмент усуллари йўлга қўйилгани, кадрлар малакаси ва салоҳияти, халқаро ҳамкорлик алоқалари каби кўплаб мезонлар бўйича марказ фаолиятига баҳо берилди.⏩ Тадбирда халқаро аудитор ҳамда “GCERTI Co. Ltd.” сертификатлаш органининг Ўзбекистон ва МДҲдаги ваколатхонаси директори Дилшодбек Муйдинов ҳам сўзга чиқди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
- Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;
- Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
—
Соответствующими указами Президента Республики Узбекистан:
- Турдимов Эркинжон Окбутаевич в связи с переходом на другую работу освобожден от должности хокима Самаркандской области;
- Бобоев Адиз Музафарович, занимавший должность председателя Счетной палаты, назначен исполняющим обязанности хокима Самаркандской области.
Facebook|Instagram|X
#Yashil_makon
“Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida daraxtlar ekildi.
🌱“Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida yurtimizdagi har bir tashkilot, korxona va muassasalar tomonidan Respublika hududlari bo‘ylab mevali va manzarali daraxt ko‘chatlari ekilmoqda. Mazkur loyihaga Respublika tez tibbiy yordam markazi Samarqand viloyati filiali jamoasi ham o‘z hissasini qo‘shdi.
🌳Joriy yil 27 noyabr kuni Jomboy tumanida daraxt ekish aksiyasi o‘tkazildi. Unga Filial ma’muriyati va tez tibbiy yordam xodimlari jalb qilindi. Tadbir doirasida belgilangan hududga 800 tup manzarali daraxt ko‘chati ekildi. Ekilgan har bir nihol “Yashil makon” platformasi orqali ro‘yxatga olinib, ularning parvarishi uchun mas’ul shaxslar biriktirildi.
⚡️Yashil makon: «Yangi O‘zbekiston» massivida 1700 tup mevali va manzarali daraxt ko‘chatlari ekildi
❗️ЖССТ: Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда
📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, оғиз бўшлиғи патологиялари — юқумли бўлмаган касалликларнинг энг кенг тарқалган турларидан. Ҳозир дунё бўйича тахминан 3,5 миллиард одам шундай хасталиклардан азият чекмоқда.🔎 Бунинг асосий сабаби, аввало, тиш парваришига эътиборсизлик билан боғлиқ. Оқибатда кариес, милк касалликлари, тишлар тушиши, оғиз бўшлиғи саратонига чалиниш ҳолатлари йил сайин кўпаймоқда.
💬 ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг қайд этишича, миллионлаб инсонлар оғиз бўшлиғи саломатлигини таъминлаш билан боғлиқ тиббий хизматлардан фойдалана олмайди. Чунки уларнинг нархи сезиларли даражада қиммат.➡️ Шу боис ташкилот бу борада ҳукуматларни тегишли чораларни ишлаб чиқиш ва профилактика, диагностика ҳамда даволаш қамровини оширишга чақирди. 📌 Хусусан, ЖССТ томонидан оғиз бўшлиғи саломатлиги масалаларига бағишлаб илк бор ташкил этилган глобал йиғилишда 110 дан ортиқ мамлакатлар делегациялари томонидан 2030 йилгача мўлжалланган Оғиз бўшлиғи саломатлиги бўйича қўшма декларация тасдиқланиши кутилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
#Milliy_kontent
Qora vabo odamdan odamga yuqadi. U hamma narsaga kiyim boshga, yuz-qo‘llarga yopishib oladi. Shuning uchun oldi-sottini man etib, bozorlarni yopish kerak.Abu Ali ibn Sino (1957 yil) o‘zbek filmidan VSSB Matbuot xizmati.
#Milliy_kontent
Sog‘lom yoki azobli hayot...tanlov o‘zingizda!
VSSB Matbuot xizmati.
❗️Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари малака оширди
🔴 Шу йил 18-27 ноябрь кунлари Давлат бошқаруви академиясида вазирлик, давлат органлари ва ташкилотларининг 32 нафар матбуот котиби учун ўқув курслари ташкил этилди.✅ Машғулотлар давомида тингловчиларга замонавий билимлар билан бирга, музокаралар олиб бориш, инқирозли вазиятлар, стресс ҳамда руҳий зўриқиш шароитларида ҳам хатосиз, тезкор равишда ўз фаолиятини замонавий услубда ташкил қила олиш кўникмаларини етказишга алоҳида аҳамият қаратилди. Ахборот хавфсизлиги, фактчекинг мавзусидаги ўқувлар ҳам мунозараларга бой ўтди. 📌 Натижада ахборот хизматлари раҳбарлари сиёсат-иқтисодиёт, халқаро муносабатлар, интеграция жараёнлари, ахборот билан ишлаш, бошқарув, шахсий компетенцияни ривожлантириш йўналишларида малака оширдилар. Якунда уларга сертификатлар топширилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
#Milliy_kontent
Stressni boshqarish - uni yengishning eng yaxshi usuli!VSSB Matbuot xizmati.
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦
❗️ССВ: Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини трансформация қилишда туркиялик мутахассислар яқиндан кўмак беради
✅ Ҳозир Ўзбекистон тиббиётида кенг кўламли трансформация жараёнлари давом этмоқда. Президентимиз бу борада соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари олдига тегишли вазифаларни қўйган.➡️ Хусусан, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш — энг асосий талаблардан бири. Бунинг учун эса, биринчи навбатда, халқаро тажрибани чуқур ўрганиш ва амалиётга самарали татбиқ этиш талаб этилади. 🇹🇷 Ана шу эҳтиёждан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан туркиялик мутахассислар гуруҳи жалб этилди. 🔎 Ҳозир хорижлик экспертлар юртимиз вакиллари билан ҳамкорликда барча бўғиндаги тиббиёт муассасаларида ўрганишлар олиб бормоқда. Шу мақсадда тузилган ишчи гуруҳлар тасдиқланган режа асосида ҳудудларда бўляпти.
📌 Туркиялик мутахассислар еттита йўналиш — бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштириш, тиббий суғурта тизимини жорий этиш ва тизимни рақамлаштириш, шифохоналарда тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш, тиббий хизматларни режалаштириш, фармацевтикани ривожлантириш ва дори воситалари таъминоти, тиббий асбоб-ускуналар самарадорлигини ошириш, шошилинч ва тез тиббий ёрдамни ривожлантириш бўйича иш олиб бормоқда.➡️ Туркиядан таклиф этилган мутахассислар сони ҳам етти нафар. Улар юқоридаги еттита йўналиш бўйича катта халқаро тажриба ва малакага эга экспертлар. Ҳар бири тегишли йўналиш бўйича масъул этиб белгиланган. 🟢 Жумладан, гуруҳ раҳбари — Ҳасан Чагил 1986 йилда Истанбул университетини тамомлаган. 2003-2013 йилларда Туркия тиббиётини трансформация қилишда бевосита иштирок этиб, асосий йўналишларга бошчилик қилган. Натижада қисқа муддатда мамлакат тиббиёти 2000 йиллар бошидаги аҳволи оғир соҳадан ривожланган тизимга айланди. 📍 Қолаверса, ушбу мутахассис халқаро даражадаги экспертлик фаолиятини 2016 йилдан мустаҳкамлаган. Осиё ва Европанинг бир қатор Соғлиқни сақлаш вазирликларида тиббиётнинг қатор йўналишлари бўйича маслаҳатчилик фаолиятини давом эттирган. ☑️ Айни пайтда доктор Ҳасан Чагил Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилишга кўмаклашиш мақсадида тиббий суғурта тизимини жорий этиш йўналиши бўйича иш олиб боряпти.
🔘 Шу билан бирга, туркиялик экспертлар сафида тиббиёт соҳасида катта илмий салоҳият ҳамда амалий тажрибага эга Меҳмет Угурлу, Талган Кючюк, Муҳаммет Ёрнек, Меҳмет Эрсой, Ҳасан Багджи ва Мехмут Авджи ҳам бор.⏩ Ҳозир улар жойларда бўлиб, соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини чуқур ўрганган ҳолда, уни янада ривожлантириш борасида ўз тавсияларини беряпти. ‼️ Келгусида ана шу таҳлил, таклиф ва тавсиялар умумлаштирилиб, соғлиқни сақлаш тизимининг босқичма-босқич ислоҳотига оид қисқа, ўрта ва узоқ муддатли “Йўл хариталари” ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши режалаштирилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
#Milliy_kontent
O‘zingizni va farzandlaringizni xushbo‘y dushmandan asrang!VSSB Matbuot xizmati.
