Сам ВССБ - ахборот хизмати
Open in Telegram
Самарқанд вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий телеграм канали @samvssb Телефон: +998972898998
Show more587
Subscribers
No data24 hours
-57 days
-1730 days
Posts Archive
🔴 ✏️✏️✏️✏️
❗️ССВ: Юртимизда номаълум хавфли вирус қайд этилгани йўқ!
🖥 Ижтимоий тармоқларда Тошкентда хавфли вирус тарқалаётгани ва касаллик кўпроқ болаларга таъсир қилиб, уларда пневмонияни келтириб чиқараётганига доир хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бу қанчалик асосли?
➡️ ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабековдан ушбу саволга жавоб олди.
💬 — Ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган респиратор касалликлар мавсумий характерга эга, — дейди мутахассис. — Куз-қиш даврида уларнинг кўтарилиши кузатилади ва бундан зинҳор хавотирга тушиш керак эмас.🌦 Масалан, бир неча ҳафта олдин юртимизда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши қайд этилди. Бундай шароитда кўпчилик хоналардаги иссиқликни мўътадил сақлаб туриш учун эшик-деразалар, тирқишларни зичлаб ёпгани табиий ҳол. Оқибатда хонадонлар ва ёпиқ бино-иншоотларда ҳаво алмашинуви камайиши ҳисобига атмосферада вируслар концентрацияси ошиши кузатилди. 🩺 Одатда ўткир респиратор касалликлар бир неча клиник белгилар билан намоён бўлади. Дастлаб бурун шиллиқ қаватида қичишиш, кейинчалик ҳид билиш қобилияти қисман пасайиши, аксириш, бурун оқиши кузатилади. 🔎 Навбатдаги босқичда томоқда ачишиш, қуриш, оғриқ, овоз бўғилиши ва қуруқ йўтал пайдо бўлиши мумкин. Касалликдан тузалиш босқичида эса балғам кўчиши, хасталикнинг юмшаши, йўтал чоғида оғриқлар пасайиши сингари ҳолатлар қайд этилади. ⏩ Бу каби патологияларни келтириб чиқарадиган омиллар кўп. Грипп вируси, парагрипп, риновирус, аденовирус, коронавирус шулар жумласидандир.
‼️ “Янги вируслар пайдо бўлди” деган хабарларга келсак, мана, ҳозиргача дунёда коронавируснинг 45 мингга яқин мутациялари юзага келди ва ҳамон бу жараён тўхтагани йўқ. Бироқ ўтган даврда улардан фақат 10-15 таси касаллик чақирди, холос. Шу маънода, мутациялардан ваҳима ясаш керак эмас.✅ Ҳозир кузатилаётган ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиш жараёнини эса табиий ҳолат, деб қабул қилиш зарур. 🔬 Шу ўринда юртдошларимизга Ўзбекистон ҳудудида қайси вируслар айланиб юрганини кузатиб борувчи мониторинг тизими йўлга қўйилгани, тегишли лабораторияларда беморлардан олинган вирус намуналари доимий равишда текширилиб, таҳлил қилиб борилишини эслатиб ўтмоқчиман.
📌 Шунга асосланиб айтишим мумкинки, бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида тиббиёт учун нотаниш ва номаълум бўлган вируслар айланиб юриши қайд этилгани йўқ. Балки аниқланаётган касалликларнинг аксарияти мавсумий респиратор хасталиклардир.🟢 Бунинг олдини олиш ва эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш учун беморлар жамоат жойларига чиқишдан, одамлар билан мулоқотдан имкон қадар ўзларини чеклашлари, ижтимоий масофа сақлашлари, айниқса беморлар ва уларнинг парвариши билан шуғулланаётган шахслар тиббий ниқобда бўлишлари тавсия этилади. Хасталик белгилари кузатилган юртдошларимиз эса шифокорга мурожаат қилиб, даво муолажаларини бошлашлари мақсадга мувофиқдир. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦
❗️Дунё стоматологлари Самарқандда жам бўлди
✅ Самарқанд давлат тиббиёт университети томонидан “Стоматологик касалликлар профилактикаси ва даволашдаги замонавий ёндашувлар” номли халқаро стоматологлар конгресси ўтказилди.📍 Унда мамлакатимиз ҳамда АҚШ, Россия, Франция, Болгария, Миср, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби ўндан зиёд мамлакатлардан 300 дан ортиқ соҳа вакиллари иштирок этди. ➡️ Тадбир доирасида стоматологиянинг долзарб муаммолари, янги илмий ва амалий ютуқлар акс этган тақдимотлар, маърузалар, маҳорат дарслари ташкил этилди. 📹 "Ўзбекистон 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада ушбу конгресс тафсилотлари ҳақида сўз юритилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
❗️Тузнинг кўп истеъмоли ҳам, ундан бутунлай воз кечиш ҳам зарарли бўлиши мумкин
🧂 Инсон тўғри овқатланишга ўтганда, у туздан воз кечиши керакми ёки йўқми, деб ўйлайди. Ушбу мавзу бўйича кўплаб илмий тадқиқотлар мавжуд, баъзида улар бир-бирига зид хулосаларни ҳам келтиради.❓ Нима учун тузни “оқ ўлим” деб аташади? Ушбу ибора тузнинг ортиқча истеъмоли билан боғлиқ инсон танасига салбий таъсирини ўрганиш натижасида пайдо бўлган. 📝 Унинг асосий зарарли таъсирлари қуйидагича: ➡️ организмда суюқликни ушлаб туриш; ➡️ семириш; ➡️ гипертония хавфи ортиши; ➡️ буйракларга салбий таъсири; ➡️ калцийни ювиб юбориши; ➡️ ошқозон-ичак трактининг ёмонлашиши. 📊 Аммо агар бирданига ва бутунлай туздан воз кечилса, қатор нохуш аломатларга дуч келиш мумкин: 🟢 иштаҳа билан боғлиқ муаммолар; 🟢 кўнгил айниши; 🟢 бош ва мушаклардаги оғриқлар; 🟢 бош айланиши; 🟢 қон босимининг пасайиши. ✅ ЖССТ маълумотларига кўра, катталар истеъмоли учун оптимал кунлик туз миқдори 5 граммдан ошмаслиги керак. Бу тахминан бир чой қошиқдан бироз камроқ. Ушбу меъёр фақат гипертония, ошқозон-ичак ёки буйрак касалликлари бўлмаган соғлом одамларга мос келади. 🔴 Албатта, инсон кун бўйи қанча туз истеъмол қилганини кузатиб бориши жуда қийин. Шунинг учун асосан таъм рецепторларига таяниш, шунингдек, ҳар бир маҳсулотни истеъмол қилишдан олдин унинг таркибига эътибор қаратишга одатланиш керак. 📌 Эндокринологлар фикрига кўра, шўр овқатларга бўлган иштиёқ кўпинча танада магний камлигидан далолат беради, бу 300 га яқин ферментлар ишида иштирок этадиган, энергия ишлаб чиқариш, асаб импульсларини ўтказиш ва хотиржам ҳиссий фон учун жавоб берадиган минерал ҳисобланади. 🌿 Туз истеъмолини камайтиришнинг энг яхши усули уни бошқа зираворлар билан алмаштиришдир. Овқатга хушбўй зираворлар қўшиш орқали таъм ҳиссингизни бойитиш мумкин. Шунда инсон аста-секин бунга кўникади ва шўр маҳсулотларни истеъмол қилиш истагидан халос бўлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
DIYOR YANGILIKLARI | OITSGA QARSHI BIRGALIKDA KURASHAMIZ!
23.11.2024-YIL
#samarqandmtrk
Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўймоқда
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
+5
#Sayyor_qabul
Xabar berganimizdek, bugun Payariq tumani Nakurt MFYsi fuqarolari bilan viloyat sog‘liqni saqlash boshqarmasi boshlig‘ining sayyor qabuli oʻtkazilmoqda.
VSSB Matbuot xizmati.
🔴🟦🟦🟦
❓Патронаж доя штати: Тиббий амалиётда қандай натижа бермоқда?
✅ Бўлажак оналарнинг соғлом турмуш тарзига амал қилиши ўта муҳим. Аммо илгари бу ҳақда ҳомиладор аёлларга етарли маълумот берилмаган. Онадан болага ўтадиган баъзи инфекциялар, касалликлар тўғрисида опа-сингилларимиз билмаган.🍼 Кўкрак сутининг аҳамиятини яхши англамаган оилаларда чақалоқларни сунъий озиқлантириш ҳолатлари ортгани ҳам сир эмас. Бу ҳам болалар ўртасида турли хасталиклар кўпайишида бош омиллардан бири бўлиб хизмат қиляпти. 📌 Президентимиз ташаббуси билан бирламчи бўғинда 8500 нафар доя ҳамшираси штати жорий этилиб, улар тиббий бригада таркибига киритилиши ҳомиладор аёлларни скрининг текширувларига йўналтириш, тиббий назорат қилиш, соғлом фарзандлар дунёга келиши, чақалоқларни туғуруқдан кейин соғлом парваришлаш борасида ижобий натижалар учун асос бўлмоқда.
📍 Ушбу янги механизмни йўлга қўйиш учун аввало, Туркия, Беларусь, Германия ва Литва тажрибаси ўрганилди ва патронаж доялар амалга ошириши лозим бўлган функционал вазифалар белгиланди.👩🏻🏫 Кейинги босқич эса ушбу мутахассисларни тайёрлаш, уларни керакли билим ва кўникмалар билан бойитишга қаратилди. Хусусан, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида “Соғлом оилани шакллантириш” мавзусида ўқув дастурлари шакллантирилиб, малака ошириш курслари ташкил қилинди. Бу жараёнга ҳорижлик профессор-ўқитувчилар жалб этилгани машғулотлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилди. ➡️ Халқаро тажрибада “каскад” усули ёрдамида миллий тренерлар тайёрлаш тажрибаси мавжуд. Бунинг юқори натижадорлиги амалиётда ҳам ўз тасдиғини топган. Шуни ҳисобга олган ҳолда, 46 нафар тажрибали педагог учун чет эллик экспертлар томонидан махсус машғулотлар ўтказилди. Ўқишни муваффақиятли тугатганларга “Халқаро стандартлар асосида тайёрланган маҳаллий тренер” сертификати берилиб, улар, ўз навбатида, жойларда бошқа дояларни ўқитишни давом эттирди.
🟢 Ушбу уникал касб эгаларини рағбатлантириш мақсадида юртимизда илк бор тўрт босқичдан иборат “Патронаж доя – аёл саломатлиги таянчи” кўрик-танлови ташкил этилди. Унга кўра, бир ой давомида маҳаллалар кесимида 8 минг нафардан зиёд, туманлар кесимида 2000 нафар, вилоятлар кесимида 200 нафардан ортиқ ва республика босқичида патронаж доялар 14 та номинация бўйича беллашди ва ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.🔬 Айни пайтда доялар томонидан фарзанд кўришга мутлақ ёки нисбий монелиги бўлган ва ҳомиладорлиги асорат билан кечаётган опа-сингилларимиз бирламчи тизимдаги “Аёллар маслаҳатхонаси”да туғуруқ комплекслари шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, кундалик режа асосида уларни соғломлаштириш чоралари кўрилмоқда. 🩺 Шунингдек, патронаж дояси ўз участкасидаги ҳар бир ҳомиладор аёлнинг уйига кириб бориб, амбулатор ва стационар шароитдаги текширув ва даволаш жараёнларини назоратга олиб, шахсан кузатиб боряпти. 📝 Ҳар бир доя ўзининг “Муваффақиятлар архиви”ни яратаяпти, яъни унинг кўмаги билан саломатлиги яхшиланган, ҳатто ўлимдан сақлаб қолинган аёллар ҳақида батафсил ёзиб боради. Шунингдек, уйма-уй юрган ҳолда “Муаммоли ҳомиладорлар рўйхати” шакллантирилиб, шифокорлар ёрдамида бундай аёллар саломатлиги тикланмоқда. 📊 Уларнинг фаолияти натижасида йил бошидан бери 32 минг нафардан ортиқ аҳволи оғир бўлган аёллар аниқланиб, доимий парвариш эвазига ҳолати яхшиланишига эришилди. 🔎 Доялар ҳомиладорлик аниқлангандан бошлаб, ҳам она, ҳам гўдак саломатлигининг ҳимоячиси сифатида аёлнинг тиббий текширувлардан ўтиши, туғуруқ комплексига боришини назоратга олиб, фарзандли бўлгач, чилла даврида 42 кун уларнинг соғлигини кузатиб боради ва шундан сўнг патронаж ҳамширасига топширади. ‼️ Бир сўз билан айтганда, тиббий бригада таркибида патронаж доя фаолияти йўлга қўйилиши мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлиги давлат сиёсати даражасига кўтарилганининг яна бир яққол тасдиғидир. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴🟦🟦🟦
❗️ССВ: Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси “UZINFOCOM” билан биргаликда яратилади
🖥 Бугун барча вазирлик, давлат идора ва ташкилотларида қоғозбозлик амалиётидан тўлиқ воз кечилиб, электрон маълумот алмашиш тизими йўлга қўйилмоқда. Бу орқали ортиқча оворагарчилик, бюрократик тўсиқларга чек қўйилиши баробарида, очиқлик ва ошкоралик таъминланяпти.✅ Хусусан, Ўзбекистон тиббиётини трансформация қилиш жараёнида ҳам худди шу талаб ва эҳтиёжлар алоҳида ҳисобга олинган. Президентимизнинг 2023 йил 1 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори айни шу мақсадни кўзлаб қабул қилинди. 🔎 Унда соғлиқни сақлаш тизимига илғор рақамли технологияларни татбиқ этиш, рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш, соҳанинг барча даражаларидаги даволаш-профилактика муассасалари учун маълумотлар базаси комплексини жорий этиш, дастурий таъминот ва электрон платформани ишлаб чиқишга доир устувор вазифалар белгиланган.
📌 Хусусан, қарорда “Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси Германия тараққиёт банки (KfW банки) кредит ва грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. Рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш — мазкур истиқболли лойиҳанинг биринчи таркибий қисмидир.✍️ Кеча худди шу муҳим вазифа ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — “UZINFOCOM” МЧЖ ўртасида шартнома имзоланди. ❓Хўш, “Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси” қандай имкониятларни тақдим этади?
➡️ Аввало, соғлиқни сақлаш тизимидаги барча тиббиёт муассасалари ягона платформага интеграция қилинади. Қолаверса, тиббиёт муассасалари ва давлат ташкилотлари ўртасида тўлиқ электрон маълумот айирбошлаш йўлга қўйилади. Бу эса тизимда вақт ва ресурсларни тежаш имкониятини юзага келтиради. Иш унумдорлиги сезиларли даражада ошади.❗️Ҳамкорлик шартномаси Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ва “UZINFOCOM” МЧЖ бош директори Эмиль Гимранов томонидан имзоланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
#Milliy_kontent
- Echkiga jon qayg‘i, qassobga yog‘ qayg‘i.Mening kasbim tabobat, tijorat emas.VSSB Matbuot xizmati.
📢EʼLON
SAYYOR QABULGA MARHAMAT!
Viloyat sog‘liqni saqlash boshqarmasi boshlig‘i ishtirokida viloyatimiz aholisiga qulaylik yaratish maqsadida hududlarda sayyor qabullar o‘tkazilmoqda.
Boshqarma boshlig‘ining navbatdagi sayyor qabuli 23-noyabr soat 09:00 dan boshlab Payariq tumani “Nakurt” MFYda o‘tkaziladi.
Sayyor qabul jarayonida fuqarolarning sog‘ligi bilan bog‘liq murojaatlar, kamchilik va muammolar yuzasidan shikoyatlar hamda sohani rivojlantirish bo‘yicha takliflar tinglanadi.
Bildirilgan har bir murojaat sog‘liqni saqlash boshqarmasi tomonidan nazoratga olinadi.
Qo‘shimcha maʼlumotlar uchun:
Telefon: 66 234 99 64
Telegram: 99 735 51 56
#Milliy_kontent
- Agar ulug‘ shaxanshoxim kutubxonai sultoniyaga kirish uchun menga ijozat bersalar katta iltifot qilg‘an bo‘lur edilar. - Ofarin, ofarin!Abu Ali ibn Sino (1957 yil) o'zbek filmidan VSSB Matbuot xizmati.
+6
🔴🟦🟦
✅ Пойтахтимизда Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳамда “Science and innovation” халқаро илмий журнали билан ҳамкорликда болалар аллергологларининг учинчи халқаро илмий-амалий анжумани ўтказилмоқда.➡️ “Болаларда аллергик касалликлар: фанлараро масалалар ва комплекс ечимлар” мавзусига бағишланган ушбу тадбирда мамлакатимиз мутахассисларидан ташқари Россия, Туркия, Грузия каби қатор хорижий давлатлардан олимлар, экспертлар иштирок этяпти. 📌 Тадбирда сўзга чиққан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова ҳамда бошқалар томонидан қайд этганидек, ушбу анжуман болаларда аллергик касалликларни аниқлаш, олдини олиш, даволаш бўйича илғор ёндашувларни ўрганиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш борасида платформа вазифасини ўтайди. ⏩ Халқаро анжуман эртага ҳам ўз ишини давом эттиради. Кун тартибидан ушбу соҳа бўйича мамлакатимиз ҳамда чет эллик олимларининг маърузалари ўрин олган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
#Milliy_kontent
Barcha yoshdagilar uchun piyoda yurish xarakatlari.VSSB Matbuot xizmati.
#Milliy_kpnktent
5-17 yoshdagi nogironlar uchun jismoniy faol mashq va harakatlar.VSSB Matbuot xizmati.
#Milliy_kontent
18 va undan katta yoshdagi nogironlar uchun jismoniy faol mashq va harakatlar.VSSB Matbuot xizmati.
#Milliy_kontent
Surunkali bemorlar uchun jismoniy faol mashq va harakatlar.
VSSB Matbuot xizmati.
#Milliy_kontent
65 va undan katta yoshdagilar uchun jismoniy faol mashq va harakatlar.VSSB Matbuot xizmati.
#Milliy_kontent
Homilador va go‘dakli ayollar uchun jismoniy faol mashq va harakatlar.VSSB Matbuot xizmati.
🔴 🟦🟦🟦
❗️Ҳомиладор аёллар учун “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади
🖥 “Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-185-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди.📆 Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб: ➡️ меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини вақтинчалик қабул қилиш тартиби бекор қилинади; ➡️ етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга таълим олиш, бандлигини таъминлаш, даволаниш ҳамда уй-жой шароитларини яхшилаш учун ижтимоий ёрдам кўрсатилади; ➡️ тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш истагини билдирган номзодлар ҳам қамраб олинади; ➡️ босқичма-босқич Андижон вилояти, Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилоятида кичик ҳажмли болалар уйи ташкил этилади; ➡️ “Меҳр дафтари” жамғармалари тугатилади. ✅ 2025 йил 1 февралдан бошлаб фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади. ⏩ “Оналар маскани”да: ➡️ оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади; ➡️ ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади; ➡️ оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
