Сам ВССБ - ахборот хизмати
Open in Telegram
Самарқанд вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий телеграм канали @samvssb Телефон: +998972898998
Show more587
Subscribers
No data24 hours
-57 days
-1730 days
Posts Archive
🎞 Chimqo‘rg‘onliklar uchun bepul tibbiy ko‘rik o‘tkazildi
Obuna bo'ling! ➡️ https://t.me/samarqand_vssb
#ТАЪЗИЯ
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси Республика ОИТСга қарши курашиш маркази директори Игамбердиев Баҳромжон Нағматовичнинг отаси
ИГАМБЕРДИЕВ НАҒМАТУЛЛО бобонинг
вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдиради.
Марҳумнинг оҳирати обод бўлсин!
Яқинларига Аллоҳдан сабру қаноат тилаймиз.
Жаноза намози эртага, 22 январь куни соат 10:00 да марҳумнинг хонадонида ўқилади.
Манзил: Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳари "Анористон" МФЙ
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси.
#Огоҳ_бўлинг 📢
СИФАТСИЗ СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАР – СОҒЛИҚ УЧУН ЯШИРИН ТАҲДИД‼️
💬 Сифатсиз спиртли ичимликларни истеъмол қилиш саломатликка жуда катта зарар етказади.
Бундай маҳсулотлар метанол ва токсик моддалар каби хавфли кимёвий бирикмаларни ўз ичига олган бўлиши мумкин. Бу моддалар нафақат тезда заҳарланиш ва органлар шикастланишига, балки кўриш қобилияти йўқолиши ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.🔖 Шунингдек, юрак, жигар, буйрак ва асаб тизимига ҳам салбий таъсир қилиб, бош айланиши, қусиш ва ошқозон-ичак тизими бузилишига сабаб бўлади. 👉 Сифатсиз спиртли ичимликлар фақат жисмоний эмас, балки руҳий ва ижтимоий зарарларга ҳам олиб келади. Узоқ муддатли истеъмол депрессия, стресс, ҳатто алкогольга қарамликни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, юрак-қон томир тизими, асаб ва ошқозон-ичак тизими касалликлари, шу жумладан, жигар циррози, гипертензия ва рак каби оғир ҳолатлар ривожланиши мумкин. 🩺 Спиртли ичимликларни ортиқча истеъмол қилиш инсон саломатлигига ҳар жиҳатдан салбий таъсир кўрсатади. Шу боис, бундай маҳсулотларнинг сифатли бўлишига эътибор қаратиш, расмий сотувчилардан харид қилиш ҳамда мўътадилликда истеъмол қилиш инсон ҳаёти ва саломатлигини асрашда муҳим аҳамият касб этади. ВССБ Матбуот хизмати.
+4
✍️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.07.2021 йилдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5199-сонли қарорига мувофиқ имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга кўрсатиладиган тиббий хизматлар харажатлари Жамғарма томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилмоқда.❓Хўш, имтиёзли тоифага кимлар киради? 🔼Юқоридаги инфографикадан билиб олинг! 💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
+2
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва хизматлар сифатини оширишга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по оснащению медицинских учреждений и повышению качества услуг.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Axborot 24 | Samarqand viloyatida Respublika ixtisoslashtirilgan xirurgiya amaliy tibbiyot markazi tomonidan yuqori texnologik jarrohlik amaliyotlari o‘tkazildi
#18jan #uzbekiston24
ХИТОЙ БИЛАН ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
Самарқанд вилояти делегациясининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи доирасида туманлар даражасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид янги қадамлар қўйилди. Жумладан, Каттақўрғон тумани ҳокими Жамшид Насриддинов ва ишбилармон доира вакиллари ташриф давомида тиббиёт соҳасида муҳим ҳамкорликка асос солишди.
Ташриф давомида туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Воҳид Худойқулов Хитойнинг Тяньцзин шаҳридаги етакчи тиббиёт аппаратуралари ишлаб чиқарувчи завод директори Ли Линг Хик ва кўп тармоқли клиника раҳбари Доктор Уп.Ҳан билан самарали учрашув ўтказди. Учрашувда тиббиёт соҳасида малака ошириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда тиббий технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар натижасида Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси билан Хитойнинг йирик тиббий корхона ва клиникалари ўртасида ҳамкорликка оид Меморандум имзоланди. Бу келишув туман тиббиёти учун тарихий аҳамиятга эга бўлиб, тиббиёт соҳасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишни назарда тутади: - Тиббий ходимларнинг малакасини ошириш ва тажриба алмашиш. - Замонавий тиббий асбоб-ускуналар етказиб бериш. - Янги тиббий технологияларни жорий қилиш.Меморандум икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга йўналтирилган амалий саъй-ҳаракатларнинг ёрқин намунаси бўлди. ВССБ Матбуот хизмати.
DIYOR YANGILIKLARI | DAVLAT FUQAROLIK XIZMATCHILARI TIBBIY KO‘RIKDAN O‘TKAZILMOQDA
18.01.2025-YIL
#samarqandmtrk
+6
#Ҳозир
Туркиялик мутахассислар Самарқандда: тажриба алмашиш ва ҳамкорликнинг янги босқичи
Айни вақтда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида Туркия давлатининг Сакария вилояти Соғлиқни сақлаш ташкилотининг рақамлаштириш, Молия ва иқтисод, ҳамда Инсон ресурслари бўйича бош мутахассислари иштирокидаги учрашув бўлиб ўтмоқда. Ташриф давомида томонлар тиббиёт тизимидаги рақамлаштириш амалиётлари, молиявий менежментнинг замонавий ёндашувлари ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида амалга ошириладиган истиқболли режалар юзасидан тажриба алмашинилалиши ҳамда ҳамкорлик доирасида амалга оширилиши режалаштирилган қатор лойиҳалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.Ўзбекистон ва Туркия ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги бундай ҳамкорлик, жумладан, рақамлаштириш технологияларини жорий этиш вилоятда кўрсатилаётган бирламчи тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, жамоат саломатлигини муҳофазаси ҳамда кадрларнинг малакасини оширишга катта ҳисса қўшади. ВССБ Матбуот хизмати.
DIYOR YANGILIKLARI | DONOR QONI HAYOT BAG‘ISHLAYDI
17.01.2025-YIL
#samarqandmtrk
📌Самарқанд вилоятида давлат хизматчилари учун ўтказилган профилактик тиббий кўриклар ҳақида
ВССБ Матбуот хизмати.
🛜 Avval xabar qilganimizdek, Respublika ixtisoslashtirilgan kardiologiya ilmiy amaliy tibbiyot markazi Samarqand viloyat mintaqaviy filialida viloyat sog‘liqni saqlash boshqarmasi, viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi hamda O‘zbekiston jurnalistlar uyushmasi viloyat bo‘limi hamkorligida Respublika va mahalliy jurnalistlar ishtirokida press-tur bo‘lib o‘tdi.
VSSB Matbuot xizmati.
Repost from SSV matbuot kotibi
БУГУН 111 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 561 НАФАРНИ ТАШКИЛ ЭТМОҚДА
Коронавирус инфекциясининг дунё бўйлаб шиддат билан тарқалаётган бир пайтда, юртимиз шифокорлари саросимига тушмасдан, ўз қасамёдларига содиқ қолган ҳолда, пандемия билан курашишдек катта масъулиятни зиммаларига олдилар ва қисқа фурсатларда самарали натижаларга ҳам эришмоқдалар.
Жумладан, сўнгги уч кун давомида: биринчи кун 96, иккинчи кун 93, бугун эса 111 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 561 нафарга етди.
Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон 24" телеканалида эфирга узатилган кўрсатувни томоша қилишингиз мумкин.
Вазирлик расмий канали — @ssvuz
📢EʼLON
SAYYOR QABULGA MARHAMAT!
Viloyat sog‘liqni saqlash boshqarmasi boshlig‘i ishtirokida viloyatimiz aholisiga qulaylik yaratish maqsadida hududlarda sayyor qabullar o‘tkazilmoqda.
Boshqarma boshlig‘ining navbatdagi sayyor qabuli 18-yanvar soat 09:00 dan boshlab Samarqand tuman "Oʻrta Ohalik” MFYda o‘tkaziladi.
Sayyor qabul jarayonida fuqarolarning sog‘ligi bilan bog‘liq murojaatlar, kamchilik va muammolar yuzasidan shikoyatlar hamda sohani rivojlantirish bo‘yicha takliflar tinglanadi.
Bildirilgan har bir murojaat sog‘liqni saqlash boshqarmasi tomonidan nazoratga olinadi.
Qo‘shimcha maʼlumotlar uchun:
Telefon: 66 234 99 64
Telegram: 99 735 51 56
+3
📌Самарқанд вилоятида давлат хизматчилари учун профилактик тиббий кўриклар ташкил этилмоқда
Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ҳамкорлигида вилоятдаги давлат органлари, шу жумладан туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари, бошқарма бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчилари профилактик тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.Мазкур тадбирнинг асосий мақсади давлат хизматчиларининг саломатлигини назорат қилиш, профилактика тадбирларини кучайтириш ва уларнинг самарали фаолият юритишини таъминлашдир. Бу борада тиббий кўрик натижалари асосида саломатлик ҳолати юзасидан зарурий тавсиялар берилади.
Тиббиёт муассасаларида давлат тиббий суғуртаси тизими бўйича онлайн аудио-трансляция ташкил этилади
2025 йил 1 январдан вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларида давлат тиббий суғуртаси тизими жорий этилди, шу йилнинг 1 июлидан туман тиббиёт муассасалари ҳам янги тизимга ўтади.
Бу жараёнлар ҳақида эртага, 17 январь куни соат 15.00 да каналимизда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Самарқанд вилояти ҳудудий бош мутахассиси Даврон Раззоқов билан онлайн-чат уюштирилади.
Онлайн трансляцияда сиз тиббий суғурта масаласи бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар билан иштирок этишингиз мумкин.
Шунингдек, саволларингизни бугундан ушбу хабарнинг изоҳ қисмида ёки @zarafshonbot орқали жўнатишингиз мумкин.
***
Ҳурматли ўқувчилар! Сиз каналимиз орқали яна қайси мавзу ва масалаларда онлайн трансляция ўтказишимизни истайсиз. Таклифларингизни изоҳда қолдиринг.
✅@Zarnews_uz
+1
#Айни_вақтда
Вилоят ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Беҳзод Раҳматуллаев ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Суҳроб Зайниев Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмасида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ҳамда бирлашма тасарруфидаги муассасалардаги шароитлар билан танишмоқда. Ўрганиш вақтида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича керакли кўрсатмалар берилмоқда.ВССБ Матбуот хизмати.
+2
#ҳудудларда
⚡️Бугун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тасдиқланган режа жадвалига мувофиқ Самарқанд давлат тиббиёт университети ихтисослашган болалар хирургик клиникаси, Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.09.2024 йилдаги ПҚ-311-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан ўқув семинарлари ўтказилди.
ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати
Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
🔴 🟦🟦🟦
❗️Фахрий донорларга қўшимча имтиёзлар берилиши мумкин
✅ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан Ўзбекистонда донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.➡️ Қонун лойиҳаси билан “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга улар учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш, шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналиши ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш назарда тутилмоқда. Шунингдек, санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи бериляпти.
📌 Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши донорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантиришга хизмат қилади.✔️ Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. ‼️ Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган 161 нафар фуқаро истиқомат қилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
