en
Feedback
Сам ВССБ - ахборот хизмати

Сам ВССБ - ахборот хизмати

Open in Telegram

Самарқанд вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий телеграм канали @samvssb Телефон: +998972898998

Show more
587
Subscribers
No data24 hours
-57 days
-1730 days
Posts Archive
🔴 🟦🟦🟦
🤱🏻 Оналар ва болалар саломатлиги дунё бўйича ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланиш индикатори ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳам кейинги йилларда бу соҳа мутлақо янгича ёндашувлар асосида ислоҳ қилинмоқда.
👩🏻‍🏫 Мазкур жараёнда нафақат тизим моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, балки мутахассислар билим ва малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратиляпти. ✅ Россиянинг Академик В.Кулаков номидаги Акушерлик, гинекология ва перинатал миллий тиббиёт тадқиқот маркази етакчи олимларининг Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказига ташрифидан ҳам шу мақсад кўзланган. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

📊 Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди 📈 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 9 декабрь ҳо
📊 Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди 📈 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 9 декабрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 37 535 605 кишини ташкил этган. Шундан: 🧍🏻‍♀️ АЁЛЛАР СОНИ – 18,6 млн киши 🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18,9 млн киши 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

+9
🔴 🟦🟦🟦 ❗️ССВ: Она ва бола саломатлигига масъул тиббиёт ходимлари хорижий мутахассислар томонидан ўқитилмоқда
🤱🏻Оналар ва болалар саломатлиги дунё бўйича ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланиш индикатори ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳам кейинги йилларда бу соҳа мутлақо янгича ёндашувлар асосида ислоҳ қилинмоқда.
👩🏻‍🏫 Мазкур жараёнда нафақат тизим моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, балки мутахассислар билим ва малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти. ✅ Россиянинг Академик В.Кулаков номидаги Акушерлик, гинекология ва перинатал миллий тиббиёт тадқиқот маркази етакчи олимларининг Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказига ташрифидан ҳам шу мақсад кўзланган. 📌 Ўз йўналиши бўйича жаҳонда етакчилар сафида қайд этиладиган ушбу марказ юртимиздаги тиббиёт муассасалари билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.
➡️ Бу галги ташриф давомида россиялик мутахассислар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида илмий-амалий семинар-тренинглар ўтказмоқда. Ўқув машғулотлари 3 та асосий йўналишни қамраб олган.
1️⃣ Маълумки, оналар ва болалар ўлимини янада камайтириш, аввало, жамият, маҳалла, оила, аёлнинг ўзи ва тиббиётнинг бирламчи бўғини ходимлари саъй-ҳаракатларига боғлиқ. Семинар-тренингнинг биринчи йўналиши ушбу мавзуга қаратилган. 2️⃣ Иккинчи йўналиш оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида туманлар миқёсида ишни ташкил қилиш масалаларини ўз ичига олади. 3️⃣ Учинчи йўналиш — акушер-генеколог, неонатолог, анестезиолог- реаниматологларнинг стационардаги фаолияти самарадорлигини оширишдан иборат.
✅ Ҳафта якунига қадар давом этадиган машғулотларда малака оширган ходимлар миллий экспертларга айланиб, ўз ҳудудига қайтгач, эгаллаган билим ва кўникмаларини ҳамкасбларига етказади.
‼️ Шу билан бирга, Академик В.Кулаков номидаги Акушерлик, гинекология ва перинатал миллий тиббиёт тадқиқот марказининг халқаро стандартлар даражасидаги фаолияти элементларини амалиётда самарали қўллай олади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi davlat madhiyasi

🇺🇿10-dekabr – O‘zbekiston Respublikasi davlat madhiyasi qabul qilingan kun! O‘zbekiston Respublikasi madhiyasi 1992-yil 10-
🇺🇿10-dekabr – O‘zbekiston Respublikasi davlat madhiyasi qabul qilingan kun! O‘zbekiston Respublikasi madhiyasi 1992-yil 10-dekabr kuni qabul qilingan. Madhiya Mutal Burxonov musiqasi, Abdulla Oripov sheʼri asosida yaratilgan. VSSB Matbuot xizmati.

❗️ЖССТ туберкулёзни тезкор аниқлашга мўлжалланган янги диагностика усулини тасдиқлади ✅ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хавфл
❗️ЖССТ туберкулёзни тезкор аниқлашга мўлжалланган янги диагностика усулини тасдиқлади
✅ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хавфли касалликлардан бири ҳисобланган туберкулёзга ташхис қўйишнинг янги диагностика усулини тасдиқлади.
🧪 “ Xpert MTB/RIF Ultra” деб номланувчи ушбу синама хасталикка гумон қилинган кишилар сўлагида сил касаллигини қўзғатувчи бактерия — Mycobacterium tuberculosisнинг генетик белгиларини молекуляр таҳлил ёрдамида аниқлашга мўлжалланган. 🔬 Тиббий тест натижалари бир неча соат ичида маълум бўлади. Қолаверса, мазкур синама орқали сўлак таркибидаги инфекциянинг генетик мутацияларини ҳам аниқлаш мумкин. Бу эса шифокорларнинг муқобил муолажа усулларини танлашларида асқотади. 📌 Эслатиб ўтамиз: туберкулёз ҳар йили дунё бўйича бир миллион нафардан ортиқ беморнинг ўлимига сабаб бўлмоқда. Ҳозир бу касалликни, хусусан, унинг дориларга чидамли турларини эрта босқичда аниқлаш ЖССТнинг глобал мақсадлари қаторига киритилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🔷 Aziz yurtdoshlar! 🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining 32 yilligi munosabati bilan sizni v
🔷 Aziz yurtdoshlar! 🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining 32 yilligi munosabati bilan sizni va oila aʼzolaringizni samimiy tabriklayman.
Mamlakatimiz Konstitutsiyasi xalqimizning ko‘p yillik orzu-intilishlarini, mustaqil davlatchiligimizning huquqiy asosini o‘zida mujassam etgan oliy hujjat sifatida barchamiz uchun qadrlidir.Asosiy qomusimiz bo‘lgan Konstitutsiya huquqiy demokratik davlat va fuqarolik jamiyatini barpo etish hamda yurtimizning dunyoda munosib o‘ringa ega bo‘lishida mustahkam poydevor bo‘lib xizmat qilmoqda.Mamlakatimizda inson qadr-qimmati va manfaatlarini taʼminlash bo‘yicha boshlagan islohotlar yangi konstitutsiyaviy makonda yana-da qatʼiy davom etmoqda. Asosiy qonunimizda o‘z aksini topgan tamoyillar hayotimizning ajralmas qismiga aylandi.
📖 8-dekabr - O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilingan kun bilan yana bir bor chin dildan qutlab, hammangizga sihat-salomatlik, xonadonlaringizga tinchlik-xotirjamlik, fayzu baraka tilayman. Hurmat bilan, Zayniyev Suhrob Sobirovich Samarqand viloyat sog‘liqni saqlash boshqarmasi boshlig‘i

📆 БУГУН — ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ КУНИ
💐 Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча юртдошларимизни, халқ саломатлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган фидойи ва жонкуяр тиббиёт ходимларини ушбу умумхалқ байрами муносабати билан самимий муборакбод этади.
Жонажон Ўзбекистонимиз тараққиёти йўлида олиб бораётган эзгу ишларингизга муваффақиятлар тилайди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🔴 🟦🟦🟦
➡️ Замонавий тиббиёт ютуқлари чақалоқларда юзага келиши мумкин бўлган турли нуқсон ва хасталикларни ҳомиладорликнинг дастлабки босқичидаёқ аниқлаш ҳамда бартараф этиш имконини беряпти.
🔬 Бундай илғор диагностика ва муолажа усуллари ҳозир Республика перинатал марказида кенг қўлланилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров ушбу муассасада беморлар учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, марказ ходимлари билан мулоқот қилди. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Konstitutsiya kuni munosabati bilan O'zbekiston xalqiga bayram tabrigi #7dec #uzbekiston24 mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Adiz Boboyev Payariq tumanidagi markaziy shifoxonada bo'lib, u yerda yaratilgan sharoitlar bilan tanishdi... ——— Адиз Бобоев посетил центральную больницу Пайарыкского района и ознакомился с созданными в ней условиями…

#Айни_вақтда Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари, вилоят даволаш-про
+4
#Айни_вақтда Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари, вилоят даволаш-профилактика муассасалари ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича Оилавий поликлиникалар ва туғруқ комплекслари бош врачлари ҳамда масъул мутахассислар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Бошқарма бошлиғи Сухроб Зайниев раҳбарлигида бўлиб ўтаётган йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати юзасидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш, Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар, тиббий суғурта механизмларни жорий қилиш бўйича устувор вазифалар ҳамда ижро интизоми ва фуқаро мурожаатлари таҳлили атрофлича муҳокама этилмоқда.
ВССБ Матбуот хизмати.

#Долзарб 🔖Донорлик–ҳаёт қутқарувчи эзгу амал 📌 Ҳар бир донорлик ҳаракати инсонларни ўзаро ҳамжиҳатлик ва меҳр-мурувватга чорлайди. Бу эзгу амал орқали инсонлар турли касалликлар ва ҳалокатлардан азият чекканларга умид бағишлайдилар. Бугунги кунда дунё бўйлаб донорлик ҳаракатини ривожлантиришга қаратилган кўплаб ташаббуслар бор ва уларнинг ҳар бири – яхши инсонлар сонини кўпайтирадиган буюк ишдир. 📹 ССБ Матбуот хизмати донорлик фаолияти нафақат унинг тиббий аҳамияти, балки жамиятда ижтимоий бирдамликни мустаҳкамлашдаги ўрнини тарғиб этиш мақсадида видео-интервью тайёрлади:
❓Донорлик нима ва унинг жамиятимиз учун аҳамияти нимада? Қон ёки орган донорлиги жараёнида асосий тиббий талаблар ва этик қоидалар қандай? Вилоятимизда донорликни ривожлантириш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?
✅ Ушбу саволларга вилоят қон қуйиш маркази бош шифокори Рофе Алиев жавоб беради. ВССБ Матбот хизмати.

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни Ҳар йили 3 декабрь куни бутун дунёда Халқаро ногиронлар куни нишонланади. Бу сана жамиятд
+1
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни Ҳар йили 3 декабрь куни бутун дунёда Халқаро ногиронлар куни нишонланади. Бу сана жамиятда алоҳида ўрин тутадиган инсонлар – ногиронлар аҳволига эътибор қаратиш, уларнинг ролини қадрлаш ва кундалик ҳаётда учрайдиган муаммоларини ёдга солиш учун муҳим бир имкониятдир. Анъанага кўра, кун муносабати билан Самарқанд вилоятидаги драма театрида тадбир уюштирилиб, ногиронлик аравачалари ва бошқа ҳаракат воситалари эҳтиёжмандларга топширилди.

3-dekabr — Xalqaro nogironlar kuni 🗓 Ma’lumki, 1992-yil 14- oktyabrida Birlashgan Millatlar Tashkiloti Bosh Assambleyasining rezolyusiyasiga muvofiq har yil 3-dekabr sanasi butun dunyoda Xalqaro nogironlar kuni sifatida nishonlaniladi. 🖌 Nogironligi bo‘lgan shaxslarga ezgulik, mehr-oqibat, insonparvarlik ko‘rsatish eng muhim qadriyatlardan biri hisoblanadi. VSSB Matbuot xizmati.

#Ҳамкорликдаги_учрашув Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Суҳроб Зайниев Перинатал муассасалар сифатини яхшилаш ва она
#Ҳамкорликдаги_учрашув Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Суҳроб Зайниев Перинатал муассасалар сифатини яхшилаш ва оналар ҳамда янги туғилган чақалоқлар ўлимларини олдини олишга қаратилган "Ishonch 2030" лойиҳаси муҳандис-консультанти ва перинатал муассасалар тайёрлигини мониторинг қилиш бўйича масъул шахс Бен Харви билан учрашув ўтказди.
📍Учрашув давомида қуйидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди: 📎Перинатал марказларнинг бошқарув механизмлари ва клиник протоколларини мустаҳкамлаш; 📎Перинатал марказларни зарур тиббий жиҳозлар ва хизматлар билан таъминлаш; 📎Тиббий жиҳозларни қабул қилишда техник тайёргарлик ишлари натижалари.
📌Эслатиб ўтамиз, мазкур дастур Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан UNICEF, UNFPA ва ЖССТ каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади болаларнинг ҳаёт кечириш даражасини ошириш ва тиббий хизмат сифатини янада такомиллаштиришдир. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Матбуот хизмати

⁉️Имтиёзли тоифага кирувчи шахслар йўлланма асосида қайси нодавлат тиббиёт ташкилотларини танлаши мумкин? 📌 ҚУЙИДА Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси шартнома тузган ана шундай ташкилотлар РЎЙХАТИ билан танишинг. ⚡️ERA MED ⚡️SINO PROFESSIONAL MEDICAL ⚡️BAHOR NUR ⚡️AMERICAN HOSPITAL ⚡️IHLOS-DOKTOR MT ⚡️MEDION FAMILY HOSPITAL ⚡️DIATECH EQUIPENT SERVISE ⚡️LABZAK PROMED ⚡️АKFA MEDLINE ⚡️RAVSHAN DAVOLASH MASKANI ⚡️INTER QAXRAMON YORQINOY ⚡️VISIOMED URGANCH ⚡️DR BOBOEV HEALTH CENTER ⚡️DOKTOR VISION ⚡️Biotest Medical ⚡️MAGIC HOSPITAL ⚡️ABU BAKR AR ROZIY MED ⚡️NEYRO NURI ⚡️IMPULS KLINIK ⚡️СП ООО ZARMED PRATIKSHA HOSPITAL GROUP ⚡️PRIME MEDIKAL GROUP ⚡️TWIN MED CENTER ⚡️GARBUS TRADE ⚡️NANO Medical Clinic ⚡️OSTEOSERVIS-BUKHARA ⚡️SIRDARYO DARMON SERVIS ⚡️ANFA CLINIC ⚡️CARMEN PLYUS ⚡️BULUNG’UR MED SERVIS ⚡️HAPPY LIFEMEDICAL CENTRE. ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|Х

🔴 🟦🟦🟦 ✅ Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров Республика перинатал марказида бўлиб, бу ерда беморлар учун яратилг
+9
🔴 🟦🟦🟦
✅ Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров Республика перинатал марказида бўлиб, бу ерда беморлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.
🔬 Айтиш жоизки, кейинги йилларда юртимизда репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, муддатидан аввал туғилган гўдаклар учун ихтисослаштирилган реанимацион ва интенсив хизматларни ташкил этиш, кам вазнли чақалоқларни парвариш ҳамда реабилитация қилиш йўналишида салмоқли натижаларга эришилмоқда. 🩺 Замонавий тиббиёт чақалоқларда юзага келиши мумкин бўлган турли нуқсон ва хасталикларни ҳомиладорликнинг дастлабки босқичидаёқ аниқлаш ҳамда бартараф этиш имконини беряпти. 📌 Бундай илғор диагностика ва муолажа усуллари ҳозир Республика перинатал марказида ҳам кенг қўлланилмоқда. Бу эса оналар ва болалар саломатлигини таъминлаш йўналишида ижобий натижаларга асос бўляпти.
🟢 Муассасада эрта туғилган чақалоқлар реабилитацияси, туғма нуқсонли болаларда ўтказиладиган неонатал амалиётлар билан бир қаторда, айрим касалликларни гўдакнинг ҳомилалик даврида, яъни она қорнидаёқ бартараф этишга имкон берувчи фетал тиббиёт тажрибасидан ҳам самарали фойдаланиб келинмоқда.
‼️ Соғлиқни сақлаш вазири марказ ходимлари ва беморлар билан мулоқот қилди. Ўз навбатида, масъулларга ҳомиладорларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, муассаса илмий салоҳиятини ошириш, бу ерда тиббий туризмни ривожлантириш, эрта турмуш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш, эрта скрининг дастурларини амалиётга самарали жорий этиш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди. Соғлиқни сақлаш вазири Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🇺🇿🇰🇷 Janubiy Korea elchixonasi vakillari Samarqand viloyati filialida Respublika tez tibbiy yordam markazi Samarqand vilo
+2
🇺🇿🇰🇷 Janubiy Korea elchixonasi vakillari Samarqand viloyati filialida Respublika tez tibbiy yordam markazi Samarqand viloyati filialiga Koreya elchixonasi vakillaridan iborat guruh tashrif buyurdi. Elchixona vakillarining Samarqandga kelishidan maqsad Koreya xalqaro sogʻliqni saqlash jamgʻarmasi (KOFIH) bilan hamkorlikda amalga oshirilayotgan Oʻzbekiston Respublikasida kasalxonagacha tez tibbiy yordam xizmati salohiyatini mustahkamlash boʻyicha grant loyihasining 1-faza yakunlari hamda 2-fazaning istiqbollarini oʻrganishdan iborat.
Eslatib oʻtamiz, Respublika tez tibbiy yordam markazi KOFIH yordamida Oʻzbekiston Respublikasida kasalxonagacha tez tibbiy yordam xizmati salohiyatini mustahkamlash boʻyicha grant loyihasini amalga oshirmoqda. Loyiha doirasida Respublika tez tibbiy yordam markazining simulyatsiya markazlarini yaratish, trenerlar tayyorlash va oʻquv dasturlarini taʼminlash boʻyicha ishlar amalga oshiriladi.
Tashrif jarayonida elchixona vakillari tez tibbiy yordam xizmati faoliyati, avtotransport vositalari, oʻquv-simulyatsiya boʻlimi hamda Filialning Call-markazi faoliyati bilan tanishishdi. #tez_tibbiy_yordam #KOFIH #hamkorlik #Korea ✅ Telegram💬 Facebook 📹 Youtube 🌐Instagram

🔴🟦🟦🟦 ❗️Мутахассис: Уй шароитида тайёрланган консервалар соғлик учун хавфли 🟢 Қиш фасли яқинлашиши билан мавсум учун уй ш
🔴🟦🟦🟦 ❗️Мутахассис: Уй шароитида тайёрланган консервалар соғлик учун хавфли
🟢 Қиш фасли яқинлашиши билан мавсум учун уй шароитида тайёрланган қўлбола консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш бошланади. Бироқ кейинги йилларда юртимизда ботулизм касаллиги келиб чиқишига шундай маҳсулотлар ҳам сабаб бўлаётгани сир эмас.
➡️ Санитария-эпидемиология қўмитаси бўлим бошлиғи Анвар Шукуров шу ҳақдаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
💬 — Ботулизм — озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланишлар ичида энг оғир кечадиган хасталиклардан бири, — дейди мутахассис. — Бу хасталик кўп ҳолларда уй шароитида санитария қоида ва меъёрларига риоя қилинмай тайёрланган сабзавотли, асосан, бодринг, помидор, бақлажон ва қўзиқорин консерваларини истеъмол қилиш натижасида келиб чиқмоқда.
📌 Бунга сабаб уй шароитида етарли босимда термик ишлов бериш имконияти мавжуд эмаслигидир. Натижада эса ботулизм қўзғатувчи споралар сақланиб қолади ва улар анаэроб, яъни кислородсиз муҳитда ривожланиб, ўта кучли — ботулинотоксин заҳрини ҳосил қилади. ✅ Ботулизм қўзғатувчилари ташқи муҳитга ўта чидамли бўлиб, 100°С даражада 6 соат, 120°С да эса 10 дақиқагача тирик бўлади. 🔬 Ўзида бундай зарарли моддани сақловчи консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида турли салбий оқибатлар, ҳатто, ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаганда ўлимга олиб келувчи энг оғир турдаги заҳарланиш — ботулизм касаллиги келиб чиқади. 🧪 Хасталикнинг яширин даври 2-4 соатдан 14 кунгача давом этиши мумкин. Ботулизм микробининг токсини асосан марказий асаб тизимига таъсир этади ва организмда турли ўзгаришларга олиб келади. 🤕 Бу ҳолатда кўпинча нафас олиш қийинлашиши, оғиз-томоқнинг қуриши, жисмлар кўзга иккита бўлиб кўриниши (диплопия), кўз қовоқлари осилиб қолиши (птоз), ютиниш қийинлашиши ҳамда умумий ҳолсизланиш, кўнгил айниши ва қусиш (кўпинча такрорланади), қорин соҳасидаги оғриқ каби белгилар намоён бўлади. ⏩ Беморнинг сўзлари тушунарсиз бўлиб қолади, бўйин ва оёқ мушакларининг заифлашиши натижасида юришга қийналади. ‼️ Агар бу ҳолатда хаста инсонга зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатилмаса ва зарур даво муолажалари ўтказилмаса, унинг нафақат соғлиғи, балки ҳаёти ҳам хавф остида қолиши мумкин. ♻️Шу сабабли ботулизмнинг олдини олишда қуйидагиларга амал қилиш лозим: ➡️ уй шароитида консерваларни тайёрламаслик; ➡️ бозор ва аҳоли гавжум жойларда фуқаролар томонидан сотилаётган, номаълум шароитда тайёрланган, сифати кафолатланмаган консерваларни харид қилмаслик; ➡️ банка қопқоғи кўтарилган (бомбаж), шунингдек рангида ўзгариш бўлган консерваларни истеъмол қилмаслик; ➡️ озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш шароитларига эътибор бериш, савдо дўконларидан консерваларни харид қилишда унинг муддати, идишларнинг бутунлиги, қопқоқлари шишмаганлиги ва хавфсизлигини кафолатловчи хужжатларига эътибор бериш; ➡️ таом тайёрлашда тозаликка ва шахсий гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этиш. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram