Сам ВССБ - ахборот хизмати
Open in Telegram
Самарқанд вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий телеграм канали @samvssb Телефон: +998972898998
Show more587
Subscribers
No data24 hours
-57 days
-1730 days
Posts Archive
Ҳар ким ўз саломатлиги учун, аввало, ўзи масъул. Қолаверса, бир шахснинг хатти-ҳаракати бошқалар ҳаёти ва соғлиги учун ҳам хавф туғдирмаслиги зарур!
Бунинг энг муҳим шарти — эҳтиёткорлик! Айниқса, транспорт воситасини бошқариш ва ундан йўловчи сифатида фойдаланишда лоқайдлик ва бепарволикка асло берилиб бўлмайди.
‼️Юқоридаги видеолавҳа бу борада барчамизни огоҳликка чорлайди, деб умид қиламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Obuna bo'ling! ➡️ https://t.me/samarqand_vssb
#ҳикматли_сўзлар
Бекорчилик ва айш-ишрат нафақат нодонликка олиб келади, айни вақтда касалликнинг туғилишига ҳам сабаб бўлади.
****
Bekorchilik va aysh-ishrat nafaqat nodonlikka olib keladi, ayni vaqtda kasallikning tug‘ilishiga ham sabab bo‘ladi.
👉 Obuna bo‘ling! - @samvssb
🔴 ✏️✏️✏️✏️
🩸 Шундай хасталиклар борки, беморларни ундан халос этиш учун донор қонига эҳтиёж туғилади.🔬 Айниқса, онкологик, гематологик касалликларга чалинган инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда у муҳим восита. 🌡 Афсуски, қонни сунъий тарзда ишлаб чиқаришнинг имкони йўқ. Унинг ягона манбаи беғараз донорликдир. 🛏 Шу боис қон топширинг, одамлар ҳаётини сақлаб қолинг! Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🟦🟦
🤔 Давлат тиббий суғуртаси нима? Унинг қандай афзалликлари бор? каби аҳолида учраётган долзарб саволларга Самарқанд МТРКсида эфирга узатилган "Нигоҳ" кўрсатувида батафсил жавоб берилди.
💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати
#OGOH_BO‘LING
🔴 Kibertovlamachilik holatlaridan ehtiyot bo‘ling!
👮♂️cyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi.
🟦🟦
✍️"Давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш давлат бюджетига тўланаётган солиқлар ҳисобидан амалга оширилади. Бунда аҳолидан давлат тиббий суғуртаси учун қўшимча тўлов ундирилмайди...."✍️❗️Жамғарманинг яна қандай афзалликлари бор? Аҳоли учун қандай қулайликлар яратилмоқда? 📌"Зарафшон" газетасининг 2025 йил 18 январ кунги сонида "Давлат тиббий суғуртаси аҳоли учун қандай қулайлик яратади? Тиббиёт муассасаларигачи?" мавзусида мақола чоп этилди. Саволларга Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси вилоят ҳудудий бош мутахассиси Даврон Разоққов жавоб берди ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
🔴🟦🟦🟦
💊 Ҳар биримиз ҳаётда бир марта бўлса ҳам қандайдир касаллик билан оғриганмиз. Афсуски, бундай пайтда баъзи инсонлар ўзбошимчалик билан даволанишни маъқул кўради.❓Хўш, бу қанчалик тўғри? ❓Дори воситасини қўллашда шифокор тавсияси нақадар муҳим? 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеоролик орқали ушбу саволларга батафсил жавоб оласиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦🟦
🖥 Бугун интернет ва ахборот технологияларининг ҳаётимизга жадал кириб келиши туфайли одамлар орасида ўз-ўзини даволаш одатга айланди.💊 Аксарият кишилар ўз дардига шифони глобал тармоқдан излаб, мустақил даволанишга уриняпти. ❓ Хўш, бу қанчалик тўғри? ❓ Касалликни ўзбошимчалик билан ташхислаш ва даволаш қандай асоратларни келтириб чиқаради?
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеоролик орқали ушбу саволларга батафсил жавоб оласиз.Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦🟦
🖥 Кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва хизматлар сифатини оширишга доир таклифлар тақдимоти билан танишгани ҳақида хабар бергандик.📺 Ушбу тақдимот тафсилотлари “O‘zbekiston 24” телеканали орқали кенг ёритилди. ➡️ Шунингдек, дастурда Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ҳамда "Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази" лойиҳа офиси директори Элдор Одилов соҳадаги муҳим йўналишлар бўйича тайёрланган таклифлар, Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram Obuna bo'ling! ➡️ https://t.me/samarqand_vssb
💊Реимбурсация бу – аҳолини бепул дори воситаси билан таъминлаш давлат дастури
🔴🏥Бунинг учун фуқаро ўзи бириктирилган оилавий шифокорга мурожаат қилади ва «Д» ҳисоб назорати ташхисидан келиб чиқиб, электрон рецептни шакллантириб олади. Фуқаро Давлат тиббий суғуртаси билан шартнома тузган дорихонадан зарур бўлган дори воситаларини 7 кун муҳлатда бепул олиши мумкин.
💻Юқоридаги жараёнларнинг барча қадамлари рақамлаштирилган.
❗️Эслатма, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-311-сонли қарори асосида реимбурсация дастури Республикамизнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилмоқда.✅📌Ҳозирги кунда ушбу дастур Сирдарё вилояти, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида йўлга қўйилган. Февраль ойида Навоий ва Самарқанд ҳамда март ойида Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида йўлга қўйилади. 👨💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
09:00 21.01.2025
KUCHLI VA SAMARALI TIBBIYOT TIZIMI YARATILYAPTI
#Samarqand
Obuna bo'ling! ➡️ https://t.me/samarqand_vssb
“Ayollar ishlagan va rahbarlik qilgan joylarda tartib, adolat, halollik, madaniyat yuqori bo’ladi”.
⠀
Sh. M. Mirziyoyev
⠀
-
⠀
«Там, где женщины работают и руководят, царят порядок, справедливость, честность и культура».
⠀
Ш. М. Мирзиёев
⠀
+3
🔴🟦🟦🟦
❗️ССВ: Рақамли тиббиёт юзасидан тақдимот ўтказилди
✅ Ўзбекистон тиббиётида олиб борилаётган ислоҳотлар таркибида соҳани халққа яқинлаштириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, бунинг учун тизимни рақамлаштириш масалаларига катта эътибор қаратиб келинмоқда.🖥 Дарҳақиқат, кейинги йилларда давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ юртимизнинг барча ҳудудларидаги тиббиёт муассасалари фаолиятини рақамлаштириш чоралари кўрилаётир. Шу мақсадда замонавий технологиялар ўзлаштириляпти ва “ақлли” ускуналар келтириб ўрнатиляпти. 📌 Бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида “Электрон поликлиника” ва “Электрон рецепт” дастурлари босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этилаётганлигини келтириш мумкин. Электрон тизим шифокорлар ва беморлар учун кўплаб қулайликлар яратаётгани билан янада эътиборлидир. ❓Хўш, тиббиёт соҳасини рақамлаштиришдан биз нималарни кутяпмиз? Бу борадаги ишларнинг ҳозирги ҳолати қай даражада? Эндиги босқичда олдимизда яна қандай долзарб вазифалар турибди?
✅ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “UZINFOCOM” ягона интегратори томонидан тизимдаги рақамлаштириш жараёнлари юзасидан тайёрланган саҳна кўриниши тақдимоти асносида шу сингари саволларга жавоб топиш мумкин бўлди.🟣 Тақдимот маросимида Соғлиқни сақлаш, Рақамли технологиялар ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари раҳбарлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари қатнашди. ➡️ Саҳна кўриниши орқали тиббиёт соҳасида кечаётган янгиланишларни, жумладан, рақамлаштириш жараёнларини биргина шифокор ҳаёти мисолида очиб беришга ҳаракат қилинди. 🔎 Саҳна кўринишини томоша қилиш давомида илгари маҳаллий даражада 50 дан зиёд ахборот тизимлари мавжуд бўлгани ва улар фойдаланувчилар учун қатор ноқулайликлар туғдиргани кўпчиликнинг хаёлидан ўтган бўлса ажаб эмас.
⌨️ Тақдимотда намойиш этилганидек, соҳадаги рақамлаштириш жараёни туфайли ушбу муаммо ортда қолмоқда. Бугунги кунда ишга туширилаётган ягона платформа туфайли шифокорлар республиканинг исталган ҳудудидан беморнинг касаллик тарихи ҳақидаги маълумотларни олиши ва ўзгартириши мумкин бўлади.🔎 Умуман, соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришнинг қулайликлари ва имкониятлари кўп. Бу эса рақамлаштириш бўйича бошлаган ишларимизни янада жадаллаштиришни тақозо этади. ‼️ Тақдимот якунида илғор технология ва тиббиёт бирлигини ифодалаган “Янги Ўзбекистон тиббиёти” гимнининг ижро этилиши йиғилганларда ёрқин таассурот қолдириши баробарида, жараённинг барча иштирокчиларини янги марралар сари руҳлантирди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
