Сам ВССБ - ахборот хизмати
Open in Telegram
Самарқанд вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий телеграм канали @samvssb Телефон: +998972898998
Show more587
Subscribers
No data24 hours
-57 days
-1730 days
Posts Archive
#Milliy_kontent
Sog'lom bo'lay desangiz, sifatli uxlang.VSSB Matbuot xizmati.
🔴 🟦🟦🟦
❗️ССВ: Оилавий поликлиникалар ва фуқаролар ўртасида битим тузилади
✅ Юртимизда давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш йўлида қатор ишлар амалга оширилмоқда.📌 Бундан кўзланаётган мақсад аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда давлат тиббий суғуртаси механизмларини республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам кенг жорий қилишдан иборат. 📃 Ушбу йўналишдаги ишларнинг давоми сифатида эндиликда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи ташкилот ва унга бириктирилган фуқаролар ўртасида битим имзоланиши белгиланди. Бу ҳақда вазирлик томонидан тегишли буйруқ қабул қилинди.
📂 Унга кўра, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи ташкилот ва унга бириктирилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилган чет эл фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар (вояга етмаганлар учун ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари) ўртасида тузиладиган битим шакли тасдиқланди.👨👩👧👦 Битимга кўра, аҳолига: ➡️ соғлом турмуш тарзига риоя этиш; ➡️ ўз тиббий саводхонлигини ошириш; ➡️ шифокор кўрсатмаларига амал қилиш; ➡️ профилактик ва скрининг кўриклардан белгиланган муддатларда ўтиш талаблари қўйилади. 👩⚕️ Оилавий шифокор эса: 🟢 аҳолини белгиланган тартибда қабул қилиш ва маслаҳат (ёки йўлланма) бериш; 🟢 тиббий хизматларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ҳажмда кўрсатиш; 🟢 дори воситаларини тўғри тайинлаш; 🟢 касалликларни эрта аниқлаш, соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш каби мажбуриятлар юклатилади.
📝 Битимларни имзолаш 2024 йил 1 декабрдан Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳридаги давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда амалга оширилиши бошланди.📍Мазкур чора-тадбирлар давлат тиббий суғуртаси механизмлари 2025–2026 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2025 йил 1 январдан бошлаб бажарилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
#ТАЪЗИЯ
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси узоқ йиллар давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида фаолият юритган, фахрий тиббиёт ходими
АЧИЛОВ СУХРОБ ВАХОБОВИЧнинг
вафоти муносабати билан, марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради.
Марҳумнинг оҳирати обод бўлсин!
Жаноза намози эртага, 18- декабрь куни соат 11:00 да марҳумнинг хонадонида ўқилади.
Манзил: Самарқанд шаҳар Лоҳутий кўчаси, 159 уй.
Мўлжал: 19 мактаб ва Лоҳутий масжиди кўчаси.
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси.
🔴 ✏️✏️✏️✏️✏️
✅ Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази 2025 йилда аҳолига юқори технологик жарроҳлик ёрдами кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида ҳар бир вилоят бўйича 2 тадан, жами 28 та туман ва шаҳарни намунавий ҳамда илғор ҳудудга айлантиришни режалаштирган.📌 Белгиланган ана шу вазифаларга тайёргарлик доирасида муассаса раҳбари бошчилигидаги бир гуруҳ етакчи кардиожарроҳлар Бухоро вилоятида бўлди. 📹 ССВ Матбуот хизмати билан ҳамкорликда Қоракўл ва Вобкент туманларидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
❗️Тадқиқот: Кўк чой Альцгеймер ва деменция касалликларидан ҳимоя қилиши мумкин
🫖 Англиянинг Ньюкасл университети олимлари томонидан олиб борилган сўнгги тадқиқотларга кўра, кўк чойни мунтазам ичиш Альцгеймер касаллиги ва деменциянинг бошқа шаклларидан ҳимоя қилиши мумкин.📰 “Phytomedicine” академик журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, асл кўк чой танани саратон касаллигидан ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнаши мумкин. 🌸 Кўк чой таркибидаги антиоксидантлар қаришга қарши таъсирга эга бўлиб, терининг гўзаллиги ва навқиронлигини таъминлаши мумкин. 🔬 Яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, кўк чой экстракти бўлган препаратлар тери тузилишини яхшилайди ва майда ажинлар пайдо бўлишини камайтиради. 🔎 Шунингдек, кўк чой стресс ва хавотирга қарши курашда ҳам самарали. Мисол учун, асабий ҳолатни бартараф этишга ёрдам берадиган аминокислота бўлмиш L-теанин тинчлантирувчи хусусиятга эга. ✅ Қолаверса, аввалги тадқиқотларда кўк чойни мунтазам ичадиган кекса одамларда когнитив функция пасайиши камроқ экани аниқланган. 📌 Кўк чой экстрактидаги флавоноидлар миядаги дофамин ва серотонин даражасини оширишга ёрдам бериши ҳақида далиллар ҳам мавжуд. 📊 Бундан ташқари, кўк чой экстракти 24 соат ичида метаболизм тезлигини 4 фоизга, ёғлар оксидланишини 17 фоизга ва инсулинга сезгирликни 13 фоизга ошириши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴🟦🟦🟦
🩺 Саратон — жиддий хасталик. Сўнгги пайтларда бу оғир дард нафақат катта ёшли инсонлар, балки болалар орасида ҳам кўп учрамоқда. Шулардан бири лейкоздир.❓Халқ орасида оққон деб аталувчи ушбу касалликнинг қандай белгилари бор? ❓Юртимизда бу хасталик қандай даволанмоқда? ❓Лейкоз қайталаниши мумкинми? 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали шу каби саволларга батафсил жавоб оласиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦🟦
❗️Мутахассис аллергияга мойил кишилар учун совуқдан ҳимояланиш бўйича тавсия берди
Илмира РАЗИКОВА, Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори:💬 — Қишнинг изғирин кунларида терида қизариш, шиш, пуфакчалар ва қичишиш каби совуққа аллергия белгилари кузатилса, аллерголог-иммунологга мурожаат қилиш ва шифокор кўрсатмасига кўра, махсус синамаларни топшириш зарур. Шундан сўнг мутахассис тегишли даво муолажаларини белгилайди.
✅ Аллергияга мойиллиги бор кишилар совуқдан ҳимояланишда қуйидаги тавсияларга амал қилишлари керак:🧤 Аввало, қалин кийиниш зарур! Қўлқоп, бош кийим, шарф ва иссиқ пайпоқлардан фойдаланинг! 🩺 Изғирин ҳароратда кўчага чиқишдан аввал шифокор тавсия этган ҳимоя кремлари ва махсус малҳамларни қўлланг! 🍹Совуқ ичимлик ва егуликлар истеъмол қилманг! 🚿 Ювиниш ва чўмилиш чоғида қаттиқ мочалкалардан фойдаланманг! 🍱 Иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотлар, дармондорилар, темир, кальций, цинк, калий, селенга бой таомлар истеъмол қилинг! Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
DIYOR YANGILIKLARI | SAYYOR QABUL – MUAMMOLARGA YECHIM
16.12.2024-YIL
#samarqandmtrk
DIYOR YANGILIKLARI | TIBBIYOTDAGI ISLOHOTLAR – INSON QADRI UCHUN
16.12.2024-YIL
#samarqandmtrk
+3
#Ayni_vaqtda
Avval xabar berganimizdek, viloyat sog‘liqni saqlash boshqarmasi boshlig‘i ishtirokida viloyatimiz aholisiga qulaylik yaratish maqsadida hududlarda sayyor qabullar o‘tkazilmoqda.
Boshqarma boshlig‘ining navbatdagi sayyor qabuli Urgut tumani "Kenagaz” MFYda o‘tkazilmoqda.
Qabulda fuqarolarning sog‘ligi bilan bog‘liq murojaatlar, kamchilik va muammolar yuzasidan shikoyatlar hamda sohani rivojlantirish bo‘yicha takliflar tinglanmoqda.
DIYOR YANGILIKLARI | TIBBIYOTDAGI ISLOHOTLAR – INSON QADRI UCHUN
13.12.2024-YIL
#samarqandmtrk
09:00 13.12.2024
Tibbiy sugʻurta – ehtiyojmand bemorlarga koʻmak
#Samarqand
🔴 🟦🟦
❗️Дунёнинг юздан зиёд тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари Самарқандда жам бўлди
✅ Самарқанд давлат тиббиёт университетида тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг V Халқаро олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.📍 Унда Германия, Россия, Туркия, Озарбайжон, Малайзия, Беларусь, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби йигирмага яқин давлатларнинг юздан зиёд университет ва институтларида таҳсил олаётган 730 нафардан ортиқ талаба оффлайн ҳамда 4000 нафарга яқини онлайн форматда иштирок этяпти. 📹 Олимпиаданинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.Шариповнинг видеотабриги намойиш этилди.
💬 Бинобарин, Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори Ж.Ризаев қайд этганидек, мазкур нуфузли беллашув талабалар билим ва кўникмаларини синовдан ўтказиш ва уларни муносиб тақдирлаш баробарида, жаҳоннинг қатор тиббиёт олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкмлашга замин яратади.➡️ Қатнашчилар икки босқичда — тест синовлари ва амалий топшириқларни бажариш шартлари асосида беллашяпти. 🟢 Ўз навбатида, Самарқандда жам бўлган иштирокчилар жаҳон стандартлари талабларига жавоб берувчи 7-авлод симуляция роботлари орқали ўз кўникмаларини синовдан ўтказмоқда.
📌 Ўзбек, рус ва инглиз тилларида иш олиб бораётган олимпиада доирасида юртимиздаги Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумлари ва хорижий тиббиёт коллежлари ўқувчилари ўрасида ҳам халқаро олимпиада ташкил қилиняпти.‼️ Шунингдек, талабалар учун чет эллик ва ўзбекистонлик етакчи мутахассислар томонидан замонавий тиббиётда фундаментал фанлар, илмий тадқиқот усуллари ҳамда бошқа долзарб масалаларга бағишланган семинарлар, маҳорат дарслари ўтказилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Ногиронлиги борларга бериладиган протез ва реабилитация воситалари рўйхати 18 тадан 30 тага, маблағи эса 1,5 баробарга оширилди. Бунинг эвазига йил бошидан 100 минг одамни эҳтиёжи таъминланди. Энди рўйхатга яна 7 турдаги воситалар қўшилиши белгиланди.🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Келгуси йилда ҳар бир вилоят, туман шифохонасида реабилитация хизматлари йўлга қўйилади. 7 та тиббиёт олийгоҳида реабилитация кафедралари очилади, профессор-ўқитувчилар Корея тажрибаси асосида қайта ўқитилади.🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Камбағал оиладаги 460 минг одам тиббий ёрдамга, 6 мингта оила эса уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож.
Шу боис 2025 йилда муҳтож одамларнинг жарроҳлик амалиёти учун Тиббий суғурта жамғармасига қўшимча 185 миллиард сўм ажратилади.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Президент раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.
Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида янги ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил этишда Ўзбекистонга яқиндан кўмаклашаётган БМТнинг мамлакатимиздаги доимий координатори Сабинэ Махл, ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари Рехина Мария Кастижио ва Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскуряковага бугунги йиғилишда иштирок этаётганлари учун алоҳида миннатдорлик билдирди.
Қайд этилганидек, жорий йилда 102 та ижтимоий хизмат маҳалла даражасига туширилди.
Масалан, олдин одамлар протез учун ҳар хил комиссиялар ва поликлиникада 2 ой сарсон бўлган бўлса, ҳозир бу масала 2 ҳафтада маҳаллада ҳал бўлмоқда. Шуни ўзидан 100 минг одамни оғири енгил бўлди.
Одамлар протезни 95 та ишлаб чиқарувчи орасидан электрон тизимда ўзи танлаяпти, рақобат ва сифат ҳам яхшиланди.
Ногиронлиги бор болаларга қараб туриш хизмати йўлга қўйилиб, мурожаатлар маҳаллада қабул қилинаяпти. Бу 700 нафар ота-онани ишлашига шароит яратди. Ҳаракатлана олмайдиган 4 минг нафар ёлғиз кексалар аниқланиб, уларга уйини ўзида қараб туриш йўлга қўйилди.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳар йили 0-19 ёшгача бўлган 400 минг нафарга яқин болалар ва ўсмирлар саратон касаллигига чалинади.✅ Бутун дунёда бўлгани каби бугун юртимизда ушбу хавфли касалликнинг олдини олиш, уни эрта босқичларда аниқлаш ва даволаш, бу орқали мурғак ўғил-қизларнинг ҳаётига зомин бўлаётган энг оғир касалликлардан бирини енгиш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда. ‼️Зеро, ҳар бир бола соғлом ва бахтиёр яшашга ҳақлидир! Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦🟦
❗️ССВ: Врачлар ва фармацевтларга малака тоифасини бериш бўйича аппеляция ва ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари таркиби тасдиқланди
🖥 Хабарингиз бор, мамлакатимизда замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича мутлақо янги шаффоф ва адолатли тизим яратилган.📌 Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 сентябрдаги “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда. ➡️ Ушбу ҳужжатда ихтисослаштирилган аттестация комиссияларининг ҳар йили қайта тасдиқланиши ва комиссия таркибининг камида 20 фоизи янгиланиб бориши белгиланган. ✅ Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йил 3 декабрдаги тегишли буйруғи қабул қилинди. Мазкур буйруққа асосан 2025 йил учун Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ҳузуридаги врачлар ва фармацевтларга малака тоифасини бериш бўйича аппеляция ва ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари таркиби тасдиқланди. ⬇️ Бу ҳужжат билан қандай вазифаларни амалга ошириш белгилангани ҳақида Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази директори Санжар ШАРИПОВ қуйидагиларни маълум қилди:
💬 — Врачлар ва фармацевтларга малака тоифасини бериш бўйича аппеляция комиссияси ва жами 38 та тиббий йўналишдаги ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари таркиби тасдиқланди.🎚 Ушбу аттестацияларни ZOOM дастури орқали онлайн тарзда ўтказиш тартиблари ҳам тасдиқланди. 🟢 Мазкур буйруқда малака тоифасини бериш бўйича ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари аттестацияларни ўз вақтида ҳамда белгиланган талаблар асосида адолатли ва шаффоф ўтказилишида шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилди.
✅ ZOOM дастури орқали оғзаки имтиҳон (суҳбат) ўтказиш Тошкент шаҳри ҳамда вилояти учун Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш маркази биносида, зарур қурилмалар билан жиҳозланган хоналарда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мутахассислар учун марказнинг ҳудудлардаги ана шундай хоналарида ўтказилиши белгиланди.🧭 Имтиҳон жараёнида талабгор учун "Random" дастури орқали тасодифий тарзда билет танланади. ⏰ Билетлар 5 та саволдан иборат бўлиб, уларга жавоб бериш учун кўпи билан 15 дақиқа вақт берилади ва 10 баллик тизимда баҳоланади.
📊 Имтиҳон якунида “Random” дастури умумий балларнинг ўртача қийматини ҳисоблаб беради ва ўша заҳоти эълон қилади.‼️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бу жараёнларни ташкил этишда техник ва дастурий воситалар узлуксизлигини таъминлаш бўйича масъулларга зарур вазифалар юклатилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
📢EʼLON
SAYYOR QABULGA MARHAMAT!
Viloyat sog‘liqni saqlash boshqarmasi boshlig‘i ishtirokida viloyatimiz aholisiga qulaylik yaratish maqsadida hududlarda sayyor qabullar o‘tkazilmoqda.
Boshqarma boshlig‘ining navbatdagi sayyor qabuli 14-dekabr soat 09:00 dan boshlab Urgut tumani "Kenagaz” MFYda o‘tkaziladi.
Sayyor qabul jarayonida fuqarolarning sog‘ligi bilan bog‘liq murojaatlar, kamchilik va muammolar yuzasidan shikoyatlar hamda sohani rivojlantirish bo‘yicha takliflar tinglanadi.
Bildirilgan har bir murojaat sog‘liqni saqlash boshqarmasi tomonidan nazoratga olinadi.
Qo‘shimcha maʼlumotlar uchun:
Telefon: 66 234 99 64
Telegram: 99 735 51 56
