Сам ВССБ - ахборот хизмати
Open in Telegram
Самарқанд вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий телеграм канали @samvssb Телефон: +998972898998
Show more587
Subscribers
No data24 hours
-57 days
-1730 days
Posts Archive
❗️ЖССТ: Сўнгги йилларда дунёда вабо эпидемияси авж олмоқда
📈 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунёда вабога чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада ошди.📊 Хусусан, 33 мамлакатда яшовчи 805 мингга яқин кишига ушбу касаллик ташхиси қўйилган. Беморлардан 5 минг 800 нафардан зиёди эпидемия туфайли ҳаётдан кўз юмган. Хавотирли жиҳати, бу 2023 йилдагига нисбатан қарийб 100 мингтага, 2022 йилга қиёслаганда эса 340 мингтага кўпдир. 📍 Юқори ўсиш динамикаси асосан Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасида қайд этилган. Жумладан, Яман бу борада етакчилик қилди: мамлакатда ўтган йили 260 мингдан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинган. 🔎 Шунингдек, Африка давлатларида ҳам эпидемия тарқалиши авж олган: Суданда 51 минг, Конго Демократик Республикасида 31 минг, Эфиопияда 27 минг ва Нигерияда 24 минг нафардан ортиқ кишида вабо аниқланган.
💉 Экспертлар хулосасига кўра, бу касалликни жиловлаш мумкин. Бироқ фармацевтика компаниялари паст рентабеллик туфайли вабога қарши вакциналар ишлаб чиқаришни деярли тўхтатиб қўйган.➡️ Чунки аксарият вабо ўчоқлари энг қашшоқ мамлакатларда аниқланяпти. Табиийки, улар бундай ҳимоя воситаларини катта миқдорда харид қилишга қодир эмас. ‼️ Қолаверса, тоза ичимлик суви таъминоти, санитария ва гигиена қоидаларига амал қилиш вабо эпидемиясини тўхтатишнинг ягона ечими бўлиб қолмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
⚡️ТАЙИНЛОВ
✅ Тегишли буйруққа кўра, Кадиров Рустам Надирович Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Самарқанд вилояти филиали директори этиб тайинланди.🔎 Р. Кадиров 2002 йил Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 2002 — 2004 йилларда клиник ординатура бўйича таҳсил олган. ➡️ Турли йилларда РШТЁИМ Самарқанд вилояти филиали шифокор-эндоскописти, қабул-диагностика бўлими мудири, Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокор-эндоскописти бўлиб ишлаган. 📌 У тайинловга қадар РШТЁИМ Самарқанд вилояти филиали лаборатория-диагностика бўлими мудири сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
+6
🔴 🟦🟦🟦
❗️ССВ: Соҳада бажарилган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, устувор вазифалар белгилаб олинди
✅ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.➡️ Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Стратегик режалаштириш ва саломатлик институти, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этди. 🔴 Жойлардаги студиялардан барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари онлайн қатнашди. 📝 Йиғилиш Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров маърузаси билан бошланди. Дастлаб вазир ўз чиқишида ўтган 2024 йилда бажарилган ишларни танқидий таҳлил қилиб, 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.
💬 — Давлатимиз раҳбари биз, соҳа масъуллари олдига катта вазифаларни қўйган, — деди А.Худаяров. — Буни амалга оширишда тизимдаги ҳар бир раҳбарнинг виждони уйғоқ, ташаббускор ва шахсий масъулияти юқори бўлиши зарур.⏩ Соҳага қаратилаётган эътибор ҳамда бизга билдирилган юксак ишончни оқлаш мақсадида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада ошириш бўйича 2025 йил учун қатор режа ва марраларни белгилаб олдик. Эндиликда тизимдаги ҳар бир мансабдор пастга тушиб, қуйи бўғиндаги муассасаларда бўлиб, аввало, ҳудудларнинг ўзида мавжуд вазиятни чуқур ўрганиш, таҳлил қилиш ва аниқланган камчиликларни жойида ҳал қилиш чоралари кўрилади. 💻 Шунингдек, маърузада касалликлар профилактикаси ва уларни эрта аниқлаш, тиббиёт муассасаларидаги мавжуд ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш ва соҳадаги коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш каби қатор масалалар танқидий таҳлил қилинди. 🔬Шундан сўнг кун тартибидаги навбатдаги масалалар юзасидан вазир ўринбосарлари — Ф.Ташпулатов, О.Омонов, Ф.Шарипов ва Э.Баситхановалар сўзга чиқди. 🩺 Унда бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш, моддий-техник таъминот, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, соҳани рақамлаштириш, давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш, оналик ва болалик муҳофазаси бўйича бажарилган ишлар ҳамда 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан ҳисоботлар тингланди. ‼️ Йиғилиш сўнгида пастга тушган ҳолда бирламчи бўғин фаолиятини янада ривожлантириш, патронаж хизматини халққа яқинлаштириш, хавфли касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан масъулларга аниқ вазифалар юклатилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
+2
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦
❗️ССВ: Тошкентда она ва бола саломатлиги бўйича Марказий Осиё субминтақавий конференцияси ўтказилади
✅ Cоғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ва ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге ўртасида видеоконференц алоқа шаклида онлайн учрашув бўлиб ўтди.🤝 Мулоқот аввалида А. Худаяров Х. Клюгени Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси директори лавозимига яна бир муддатга қайта сайлангани билан қутлади ҳамда унга масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилади. Шунингдек, вазир Марказий Осиё минтақасига, жумладан, Ўзбекистонга қаратилаётган улкан эътибор учун миннатдорлик билдирди. 📍 Ханс Клюгенинг ўтган йилнинг июнь ойида мамлакатимизга ташрифи соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш борасидаги келгуси ташаббуслар, галдаги вазифалар ва уларни амалга оширишнинг устувор йўналишларини белгилаб олиш учун муҳим туртки бўлгани таъкидланди. 📑 Томонлар она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ривожлантириш йўналишларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.
📊 Таъкидланганидек, Ўзбекистонда аҳоли сонининг ижобий ўсиш динамикаси кузатилаётган бўлиб, 37,5 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, уларнинг 25 фоизи репродуктив ёшдаги аёлларни ташкил қилади.🤱🏻 Бу она ва янги туғилган чақалоқлар, болалар саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни давом эттириш, юқори сифатли перинатал хизматлардан фойдаланишни таъминлаш зарурлигини англатади. 📌 Учрашувда томонлар ЖССТ кўмагида Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича субминтақавий конференциясини ташкил этиш масаласини муҳокама қилдилар. Ушбу йирик анжуман соҳадаги тиббий ёрдам сифатини такомиллаштириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш ва институционаллаштириш йўлидаги тўсиқларни аниқлаш имконини беради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
+2
🔴🟦🟦🟦
❗️Самарқандда 3 та тез тиббий ёрдам хизмати биноси фойдаланишга топширилди
✅ Ўзбекистонда амалга оширилаётган тиббиёт ислоҳотлари доирасида тез тиббий ёрдамни такомиллаштиришга катта эътибор қаратиб келинмоқда.🔎 Президентимизнинг 2022 йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори бу йўналишда дастуриламал бўлаётир. 📌 Мазкур қарор ижроси доирасида Самарқанд вилоятининг Қўшработ, Пайариқ ва Самарқанд туманлари тез тиббий ёрдам хизмати бинолари қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди. 🏥 Хусусан, Қўшработ тумани тез тиббий ёрдам хизмати биноси қурилиши учун 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ сарфланди. Натижада ҳудуднинг 142 минг нафар аҳолисига хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланди. 📊 Пайариқ тумани тез тиббий ёрдам хизмати биноси қурилишига эса 1 миллиард 100 миллион сўм йўналтирилиб, ходимлар ва беморлар учун барча зарур қулайликлар яратилди. Табиийки, ҳудудда яшовчи 273 минг нафар аҳоли бундан мамнун. ✅ Самарқанд тумани тез тиббий ёрдам биносида 1 миллиард 350 миллион сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди. Ҳозир бу ерда тумандаги 272 минг аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароит мавжуд. ‼️ Мазкур муассасаларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика тез тиббий ёрдам маркази томонидан замонавий “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
#Milliy_kontent
🔴 KO‘KRAK BEZI SARATONI PROFILAKTIKASI
👩🏻⚕️ Sut bezi saratoni ayollar orasida uchraydigan eng keng tarqalgan yomon sifatli o‘simta kasalligi hisoblanadi.
⏰ Kasallikni barvaqt aniqlash uni to‘liq davolash imkonini beradi. Kasallikni erta bosqichlarida aniqlash esa o‘z qo‘llaringizda ekanligini bilasizmi?📀 Bunda siz sut bezini quyidagi videorolikda ko‘rsatilgan metodika orqali tekshirishingiz mumkin. 🩺 VSSB Matbuot xizmati.
+6
🔹🔹🔹🔹🔹
Ayni damda viloyat sogʻliqni saqlash boshqarmasi boshligʻi Suhrob Zayniyev ishtirokida yigʻilish oʻtkazilmoqda.
Unda aholi oʻrtasida tegishli yoʻnalishlarda 2024 yilda oʻtkazilgan skrining tekshiruvlari natijalari hamda 2025 yilgi rejalar, viloyatda kasalliklar koʻrsatkichlari atroflicha muhokama qilinmoqda.
Yig‘ilishda shu kungacha viloyat sog‘liqni saqlash boshqarmasi boshlig‘ining onalik va bolalik muhofaza qilish bo‘yicha o‘rinbosari lavozimida faoliyat yuritib kelgan Jiyanov Jamshid Shukurillayevich sog‘liqni saqlash vazirligining buyrug‘i bilan viloyat sog‘liqni saqlash boshqarmasi boshlig‘ining birinchi o‘rinbosari vazifasini bajaruvchi etib tayinlandi.
VSSB Matbuot xizmati.
❗️Фармацевтика тармоғи жадал ривожлантирилади
✅ “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-13-сон, 28.01.2025 й.) қабул қилинди.📌 Фармонга кўра, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди: ➡️ биологик фаол қўшимчалар ва косметика маҳсулотлари саноатини ривожлантириш, шу жумладан, бозор конъюнктурасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ушбу йўналишдаги соҳа корхоналарига илғор хорижий амалиёт ва стандартларни татбиқ этишга кўмаклашиш; ➡️ маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ҳудудий фармацевтика корхоналарининг инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш; ➡️ фармацевтика соҳасини рақамлаштириш ва ахборот дастурларини жорий этиш.
🔎 2025 йил якунигача Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг лабораторияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дастлабки квалификация (prequalification) тартибидан ўтказилади.🗓 2025 йил 1 апрелдан: 🟣 чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади; 🟢 бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида таркиби бир хил бўлган дори воситаларини ишлаб чиқаришда ушбу дори воситаларининг барчасига нисбатан энг паст референт нарх қўлланади; 🔴 “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” томонидан хорижий валютада қайд этилган референт нархлар белгиланган ҳолларда автоматик равишда (тадбиркор мурожаатисиз) қайта кўриб чиқилади. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
"Ижтимоий дафтарлар"га кирган фуқароларнинг тиббий ёрдам харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади
✅ Президент Шавкат Мирзиёев 28 январь куни ижтимоий ёрдамларнинг манзиллилигини ошириш, ногиронлиги бўлганларни парваришлашнинг янги тизимига оид тақдимот билан танишди.🔘Ижтимоий дафтарлар ҳисобидан ажратиладиган даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали молиялаштириш тартиби жорий этилади... 💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Суҳроб Зайниевнинг вилоят аҳолиси ва тиббиёт ходимларига
МУРОЖААТИ
Батафсил: https://telegra.ph/Samarқand-viloyati-soғliқni-saқlash-boshқarmasi-boshliғi-Suҳrob-Zajnievning-viloyat-aҳolisi-va-tibbiyot-hodimlariga-MUROZHAATI-01-25
#ҳикматли_сўзлар
Ўз вақтида, меъёри билан бадантарбия қилган одамга дард яқин йўламайди.
****
O‘z vaqtida, meʼyori bilan badantarbiya qilgan odamga dard yaqin yo‘lamaydi.
👉 Obuna bo‘ling! - @samvssb
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦
❗️Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳаси илғор хорижий тажриба ва мутлақо янги ёндашувлар асосида трансформация қилинмоқда.✅ Ушбу йўналишдаги ишларнинг давоми сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Саратонга қарши курашиш миллий режасини ишлаб чиқишга бағишланган йиғилиш ўтказилди. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа шу ҳақда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
DIYOR YANGILIKLARI | KASALLIKLARNING OLDINI OLISHDA TIBBIY KO‘RIKLARNING O‘RNI MUHIM
24.01.2025-YIL
#samarqandmtrk
🔶🔶🔶🔶🔶
🚫 Korrupsiya – jamiyat taraqqiyoti kushandasi.
Korrupsiya bu – mansab mavqeidan shaxsiy maqsadlarda foydalanish bilan bog‘liq bo‘lgan jinoyat turi hisoblanadi.
VSSB Matbuot xizmati.
Obuna bo'ling! ➡️ https://t.me/samarqand_vssb
🩸Донорлик – шарафли ёрдам, савобли амал!
🔬Беғараз қон топшириш —инсонийликнинг олий намунаси.
🛏 Қон фақат донорлар кунида эмас, йил давомида керак.
🩺 У ҳаммамизга, ҳамма вақт керак бўлиши мумкин!
🫀 ДОНОРГА АЙЛАНИНГ, ИНСОНЛАР ҲАЁТИНИ САҚЛАБ ҚОЛИНГ!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🩸 Существуют такие заболевания, для лечения которых требуется донорская кровь.🔬 Она особенно важна в спасении жизней людей, страдающих онкологическими и гематологическими заболеваниями. 🌡 К сожалению, заменить человеческую кровь искусственной невозможно. Единственный выход — добровольное донорство. 🛏 Поэтому сдавайте кровь и спасайте жизни! Пресс-служба Министерства здравоохранения. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 ✏️✏️✏️✏️
🩸 Шундай хасталиклар борки, беморларни ундан халос этиш учун донор қонига эҳтиёж туғилади.🔬 Айниқса, онкологик, гематологик касалликларга чалинган инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда у муҳим восита. 🌡 Афсуски, қонни сунъий тарзда ишлаб чиқаришнинг имкони йўқ. Унинг ягона манбаи беғараз донорликдир. 🛏 Шу боис қон топширинг, одамлар ҳаётини сақлаб қолинг! Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
#ижтимоий_ролик
Қариндошлар ўртасидаги никоҳ - фарзандлар келажак тақдири учун фожеадир!
****
#ijtimoiy_rolik
Qarindoshlar o‘rtasidagi nikoh - farzandlar kelajak taqdiri uchun fojeadir!
👉 Obuna bo‘ling! - @samvssb
