cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Tavba.uz

"Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар" - Нур сураси, 31-оят. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги расмий телеграм канали Мурожаат учун 📞 @TavbaUzMurojaatBot

Show more
Advertising posts
5 715
Subscribers
-824 hours
-37 days
+2430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Жорий йилнинг 30 инюь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилоятидаги вакиллигида 30 июнь – “Ёшлар куни”ни нишонлаш доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ЎМИ тизимида хизмат қилаётган ёшларга мурожаатномасини етказиш бўйича тадбир ўтказилди Мазкур тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров ва  вилоят ҳокимлиги котибият мудири Валижон Тўйчиев  қатнашди. Йиғилиш давомида вилоят бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров томонидан муфтий ҳазратларининг тизимда хизмат қилаётган ёшларга мурожаатномаси ўқиб эшиттирилди. Ушбу тадбирда тизимда хизмат кўрсатаётган 12 нафар ёш ходимлар иштирок этишди. Тадбир ҳар томонлама кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбир давомида 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан вакиллик томонидан уларга эсталик совғалари топширилди ва зиёфат ташкил этилди.
Show all...
👍 1
01:21
Video unavailableShow in Telegram
16.93 MB
👍 1
СУННАТ, ҲАДИС ВА МУҲАДДИС Суннатни ўрганишдан аввал «Суннат» ўзи нима эканини билиб олиш керак. Аввало Суннат ва Ҳадис бир-бирининг ўрнида ишлатилиб юрган истилоҳлар эканини айтиш лозимдир. Уларни диққат билан ўрганилганда эса, ҳадис хосроқ, Суннат умумийроқ эканини тушуниб оламиз. «Ҳадис» – араб тилида «гап-сўз» маъносини англатади. Демак, ҳадис деганда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган гап-сўзлари кўзда тутилади. Ҳадис илми билан шуғулланувчи олим эса, муҳаддис дейилади. Муҳаддислар – асосан, ҳадисни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан қайси йўллар билан, кимлар орқали ривоят қилиниб ўзларигача етиб келганини аниқлайдиган олимлардир. Улар бу улкан масъулиятли ишни амалга оширишда жуда ҳам аниқ ва ишончли йўлларни танлашган. Мазкур услуб ва илмий йўллар инсоният тарихида инсоний (гуманитар) илмларга асос бўлган. «Суннат» сўзи эса, араб тилида «тариқат – маънавий йўл» маъносини англатади. Фалончининг суннати дегани унинг ҳаётий йўли, деганидир. Шундан келиб чиқиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, деганда тарийқатлари, йўлларини тушунамиз. Суннат муҳаддислар истилоҳида, қуйидагича таъриф қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан асар бўлиб қолган гап, иш, тақрир, халқий (тана тузилиши), ахлоқий сифатлар ва таржимаи ҳолга тегишли маълумотлар «Суннат» дейилади». «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан Яқинларингизга ҳам улашинг Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
Show all...
Tavba.uz

"Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар" - Нур сураси, 31-оят. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги расмий телеграм канали Мурожаат учун 📞 @TavbaUzMurojaatBot

👍 6
Photo unavailableShow in Telegram
​​#Намоз_вақтлари Шанба 29 июнь 2024 23 Зулҳижжа 1445 Тошкент шаҳри учун: ⏰ Тонг     - 03:07 ⏰ Қуёш    - 04:52 ⏰ Пешин - 12:31 ⏰ Аср       - 17:42 ⏰ Шом     - 20:02 ⏰ Хуфтон - 21:43 ❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇 Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21) Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42) ✅ ️Кунлик ишончли намоз вақтлари бериб бориладиган каналга аъзо бўлиш учун пастдаги линкни босинг 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Show all...
👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳаётингизда мазмун топа олмаётган бўлсангиз, Роббингиз билан алоқангизни мустаҳкамланг! Шу лаҳзадаёқ маъно-мазмун пайдо бўлганини сеза бошлайсиз... Яқинларингизга ҳам улашинг Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
Show all...
11👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
Беозор бўлайлик! Ислом дини инсониятни гўзал одоб-ахлоққа чорлаш, уларни чин инсоний фазилатлар эгаси қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратган. Ҳалимлик исломнинг чиройли одоблардан бири бўлиб, у юмшоқлик, беозорлик, меҳрибонлик маъноларини ўз ичига олади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Улар (мазкур тақводорлар) фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайр-cадақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) афв этадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар (Оли имрон сураси, 134-оят).... Батафсил:👇 https://sirdaryomuslim.uz/1017-2/ Абдурауф Ёрбеков «Абу Ҳанифа» жоме масжиди имом- хатиби. @tavbauz👈
Show all...
👍 1
03:06
Video unavailableShow in Telegram
Ота - онамизни қадрига этайлик Абдували Ҳақназаров Баёвут тумани “Абу Бакр Сиддиқ” масжиди имом-хатиби. ЎМИ Сирдарё вилояти вакиллигининг расмий канали. Бизга обуна бўлинг 🔸🔶@tavbauz🔶🔸
Show all...
14.34 MB
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
Иёз ибн Ҳимар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло менга камтарлик қилишни, бирор кимса бошқа бир кимсадан фахрланмасликни ва бирор киши бошқа бировга зулм қилмасликни ваҳий қилди”, дедилар”. Муслим ривоят қилган. Яқинларингизга ҳам улашинг Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
Show all...
👍 7
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИНГ! ✨ Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! ✨ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар. Байҳақий ривояти. Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад Яқинларингизга ҳам улашинг Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
Show all...
👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
​​#Намоз_вақтлари Жума 28 июнь 2024 22 Зулҳижжа 1445 Тошкент шаҳри учун: ⏰ Тонг     - 03:07 ⏰ Қуёш    - 04:52 ⏰ Пешин - 12:31 ⏰ Аср       - 17:41 ⏰ Шом     - 20:02 ⏰ Хуфтон - 21:43 ❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇 Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21) Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42) ✅ ️Кунлик ишончли намоз вақтлари бериб бориладиган каналга аъзо бўлиш учун пастдаги линкни босинг 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Show all...
👍 7
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.