cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

МИБ

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
250
Obunachilar
-124 soatlar
-27 kunlar
-230 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
Бизнинг миллат оиласини кўчада қолдирмайди. МИБ яна бир оила вакилларини муросага келтирди. Нотинчлик, ажримлар сабаб оилада фақат эр-хотин азият чекмайди, бундай ҳолларда фарзандлар эртамиз келажаги бўлган ёшлар камолоти ҳам сўроқ остида қолади, оила ярашуви сабаб фарзандлар ота-онасининг бағрида шодон яшаш бахтига муяссар бўлишди, бундай хайрли ишлар болажонларнинг қувончига сабаб бўлмоқда. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2024 йил 16 апрелдаги қарорига асосан қарздор Ғ.Х.дан ундирувчи М.Р. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюро томонидан олиб борилган суҳбатлар ва тушунтиришлар натижасида тарафлар ўзаро ярашиб, оиласини қайта тиклашди, бир нафар вояга етмаган фарзанди ота-онасини бағрида шодон яшаш бахтига муяссар бўлди. Бу каби тадбирлар давом этмоқда... Яхё БЕКНАЗАРОВ, Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари.
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Bosh prokuratura
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров ҳамда вилоят ҳокими Э.Турдимовлар иштирокида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этишга бағишланган учрашув вилоят Савдо саноат палатасида бўлиб ўтди. Учрашувда вилоят миқиёсидаги ташкилот рахбарлари, тижорат банклари, маҳаллий хокимият вакиллари ва 25 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этдилар. Тадбирда ишбилармон доира вакилларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан 15 та мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг 5 таси жойида ечимини топиб, ҳал қилинди, ўрганиш талаб этиладиган 10 та масалаларни қонуний кўриб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Hammasini ko'rsatish...
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров томонидан Жомбой туманида жойлашган Зарафшон миллий табиат боғи билан яқиндан танишилиб, Президентнинг 30.12.2021 йилдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сон Фармони ижроси устидан назорат борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди. Ўрганишда тумандаги масъулларга боғда фуқаролар томонидан ноқонуний қурилган қурилишларнинг бартараф этиш ва ҳар хил манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш бўйича топшириқлар берилди.
Hammasini ko'rsatish...
Repost from MIB faoliyatidan
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳеч ким суд қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилмайди 👉Батафсил кўринг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Hammasini ko'rsatish...
Repost from MIB faoliyatidan
Олис ҳудудларда яшовчи аҳоли мурожаатлари янгича онлайн тизимида қабул қилинмоқда Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Суръат Жабборов томонидан Бюронинг Қўшработ, Ургут, Жомбой, Пайариқ туман бўлим бошлиқлари иштирокида олис ҳудудларда яшовчи аҳоли билан онлайн қабул ўтказди. Қабул давомида жами 28 нафар фуқаролар қабул қилиниб, ушбу мурожаатларнинг 19 таси алимент қарзини ундиришга оид, 9 таси қарз ундириш масалаларига тўғри келди. Қабул давомида, фуқаролар онлайн тарзда жойлардаги бўлим бошлиқлари иштирокида қабул қилиниб, уларнинг мурожаатларда келтирилган важлари тингланиб, муаммоларни жойида ҳал этиш юзасидан бўлим бошлиқларига тегишли топшириқлар берилди. Қабуллар давом этмоқда. Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Zarnews.uz
Photo unavailableShow in Telegram
Қарз тўлови учун савдо дўкони сотилди Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 29 майдаги ижро варақасига асосан ундирувчи Д.С. фойдасига 747 784 117 сўм миқдорида собиқ “Г” МЧЖга қарашли низоли савдо дўконидаги улушлари бўйича жиноят оқибатида етказилган зарар пул компенсация тарзида қарздор Д.Р.дан ундириш белгиланган. ———- Qarz toʻlovi uchun savdo doʻkoni sotildi Fuqarolik ishlari boʻyicha Samarqand shahar sudining 2023-yil 29-maydagi ijro varaqasiga asosan undiruvchi D.S. foydasiga 747 784 117 soʻm miqdorida sobiq “G” MCHJga qarashli nizoli savdo doʻkonidagi ulushlari boʻyicha jinoyat oqibatida yetkazilgan zarar pul kompensatsiya tarzida qarzdor D.R.dan undirish belgilangan. Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/wg9q Каналга қўшилинг: 👇 Telegram | Facebook | Youtube
Hammasini ko'rsatish...
Олис ҳудудларда яшовчи аҳоли мурожаатларини янгича онлайн тизимида қабул қилиш ҳам ташкил этилган. Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Суръат Жаббаров томонидан Бюронинг Қўшрабод, Ургут, Жомбой, Пайариқ туман бўлим бошлиқлари иштирокида олис ҳудудларда яшовчи аҳоли билан онлайн қабул ўтказди. Қабул давомида жами 28 нафар фуқаролар қабул қилиниб, ушбу мурожаатларнинг 19 таси алимент қарзини ундиришга оид, 9 таси қарз ундириш масалаларига тўғри келди. Қабулда Бюронинг Қўшрабод туманида 6 нафар Ургут тумандан 5 нафар, Жомбой туманида 9 нафар, Пайариқ туманида 8 нафар фуқароларни онлайн тарзда жойлардаги бўлим бошлиқлари иштирокида қабул қилиниб, уларнинг мурожаатларда келтирилган важлари тингланиб муаммоларни жойида хал этиш юзасидан бўлим бошлиқларига тегишли топшириқлар берилди. Қабуллар давом этмоқда...
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Представлен № 95 (8673) газеты «Народное слово», от 17 мая 2024 года для чтения. ©️ Данный файл представлен редакцией газеты. Также вы можете следить за веб-сайтом газеты в интернете http://xs.uz. 〰️〰️〰️〰️〰️ Подключиться к каналу👇👇 https://t.me/gazetalar_sharhi https://t.me/ns_uz
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Представлен № 95 (8673) газеты «Народное слово», от 17 мая 2024 года для чтения. ©️ Данный файл представлен редакцией газеты. Также вы можете следить за веб-сайтом газеты в интернете http://xs.uz. 〰️〰️〰️〰️〰️ Подключиться к каналу👇👇 https://t.me/gazetalar_sharhi https://t.me/ns_uz
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Bosh prokuratura
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров бошчилигида вилоят ИИБ, Халқ қабулхонаси, Суд, Департамент, Адлия, ДСБ, МИБ ҳамда Божхона бошқармаси раҳбарлари иштирокида Жомбой туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Қабулда 30 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этдилар. Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг 2 таси, тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатларнинг 13 таси жойида ижобий ечимини топди, қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилганлиги боис иш юритувга қабул қилинди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш борасида сайёр қабуллар давом эттирилмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Hammasini ko'rsatish...