QADRLI DINDOSHIM
Open in Telegram
OʻZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR MIRZO ULUGʻBEK TUMANI "RO'ZIXON XOJI ONA" JOME MASJIDI IMOM XATIBI SAʼDULLOH DOMLANING RASMIY KANALI.
Show more224
Subscribers
-124 hours
-37 days
-730 days
Posts Archive
Repost from Muslim.uz
+9
#xabar #anjuman #muhokama
🗣ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА АЁЛЛАР ҲУҚУҚИ МУҲОФАЗАСИ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
⚡️ Хабар берганимиздек, Жидда шаҳрида Халқаро Ислом фиқҳи академияси ва Мусулмон олами уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган «Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашда дин пешволарининг роли» мавзусидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари қатнашди.🌙 Шунингдек, анжуманда Масжид ал-Ҳаром имоми Шайх Солиҳ бин Ҳумайд, Халқаро Ислом фиқҳи академияси Бош котиби доктор Қутб Мустафо Сано, Мусулмон олами уюшмаси Бош котиби Шайх Муҳаммад Абдулкарим ал-Исо, Миср муфтийси Назир Муҳаммад Айёд, таниқли уламолар, етук фақиҳлар, муфтийлари ҳамда тадқиқотчилар иштирок этишди.
✅Илмий маърузалар ва муҳокамаларда бир қатор муҳим жиҳатлар ва амалий тавсиялар илгари сурилди. Жумладан: – зўравонликни қатъий қоралаш: Аёлларга нисбатан ҳар қандай жисмоний, руҳий, иқтисодий ёки кибер тажовуз Ислом шариатининг инсон қадр-қиммати, раҳмат ва адолатга асосланган бош мақсадларига зид ва зулм экани фиқҳий жиҳатдан асосланди; – диний тамойилларни тарғиб этиш: оила бошлиғи бўлган эрнинг асосий вазифалари аёлни нафақа билан таъминлаш, ҳимоялаш ва унга ғамхўрлик қилиш экани қайд этилди. Аёлнинг ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки кафолатлангани таъкидланиб, зарарли иллатларга барҳам бериш лозимлиги айтилди; – оилани мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш: ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича махсус курслар ташкил этиш, никоҳланувчиларни тиббий-психологик кўрикдан ўтказиш тизимини кучайтириш ҳамда имом-хатиблар иштирокида оилавий маслаҳатхоналар фаолиятини йўлга қўйиш тавсия этилди; – ҳимоя ва кўмак тизимини жорий этиш: жабр кўрган аёлларга тиббий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларини кенгайтириш, хавфсиз бошпаналар ва «ишонч телефонлари» тизимини самарали жорий этиш зарурлиги белгиланди; – халқаро ва маҳаллий ҳамкорлик: давлат идоралари, диний ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда илғор тажрибаларни алмашиш муҳимлиги қайд этилди.✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from Muslim.uz
+9
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🗣Шаҳрисабздаги "Оқ масжид" жомесининг янги биноси қурилиши бошландиУшбу масжиднинг янги биноси қад ростлаши натижасида ҳудуд аҳолиси ва масжид қавми учун янада кенг, қулай ва замонавий шароитлар яратилади... ➡️ Батафсил
🗣Хушхабар: Хожа Бухорий таълим муассасаси мудири илмий даражага эга бўлдиЎткир Ғузаров Қарши давлат университети ҳузуридаги Илмий кенгашда "Педагогик жараёнда Бурҳониддин ан-Насафийнинг дидактик ғояларини тизимлаштириш механизмлари" ("Гўзал хулқлар" асари мисолида) мавзусидаги диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди... ➡️ Батафсил
🗣Диний таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик кенгаймоқдаТошкент ислом институти ректори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Уйғун домла Ғафуров, Мир Араб олий мадрасаси проректори Учқун Авлиёқулов ва мазкур олий мадрасанинг «Диний фанлар» кафедраси мудири Нарзулло домла Аҳмедовдан иборат юртимиз диний таълим муассасалари вакиллари Россия Федерациясида бўлиб, бир қатор нуфузли халқаро анжуман ва учрашувларда иштирок этди... ➡️ Батафсил
🗣Имом Бухорий мажмуаси яқинида беш юлдузли биринчи меҳмонхона очилди...240 ўринли “Hadith Hotel” индонезиялик инвесторлар билан ҳамкорликда барпо этилган бўлиб, Имом Бухорий мажмуаси атрофидаги жойлаштириш воситаларининг энг йириги, шу билан бирга, илк беш юлдузли меҳмонхона ҳисобланади... ➡️ Батафсил
🗣Бухородаги "Сайфиддин Бохарзий" масжидида янги таҳоратхона фойдаланишга топширилди...Мазкур иншоот бир вақтнинг ўзида 70 нафаргача намозхонга хизмат кўрсатиш қувватига эга. Шунингдек, унда имконияти чекланган фуқаролар учун махсус жиҳозланган 4 та алоҳида хона ҳам ташкил этилган... ➡️ Батафсил
🗣Бош имом масжидлардаги бунёдкорлик жараёни билан танишдиНаманган вилояти бош имом-хатиби, Уламолар кенгаши аъзоси Абдуллоҳ домла Саматов Поп туманидаги «Якка тут» ҳамда Мингбулоқ туманидаги «Гулбоғ» жоме масжидларида бўлди... ➡️ Батафсил #yangiliklar 📝Баҳриддин Хушбоқов ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from Muslim.uz
#siyrat_suhbatlari
📿 ЁШЛАРГА РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ﷺ ҚАЙСИ ВАСИЯТЛАРИНИ ЭСЛАТГАН БЎЛАРДИНГИЗ?
🎙Юнусхон домла Мамарасулов – Марғилон шаҳар “Саид Жалолхон тўра” масжиди имом-хатиби
🎙Раҳимберди домла Раҳмонов – Тошкент шаҳар "Хўжа Аламбардор" жоме масжиди имом-хатиби
🎙Яҳё домла Абдураҳмонов – Тошкент шаҳар "Имом ат Термизий" жоме масжиди имом-хатиби
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#rasulullohni_sogingan_ummat (2-қисм)
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from Muslim.uz
+9
#xabar #muftiy #anjuman
🌙 Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар
⏺Бугун, 7 сентябрь куни мусулмон дунёсининг энг нуфузли илмий муассасаларидан бири — Халқаро Ислом фиқҳи академияси томонидан Жидда шаҳрида халқаро конференция ўз ишини бошлади.
🌙Ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мазкур давлатлараро мақомга эга ташкилот аъзоси сифатида иштирок этмоқдалар.🌙 Илмий-фиқҳий кенгашда мусулмон оламининг кўзга кўринган уламолари, академияга аъзо давлатларнинг муфтийлари, етакчи фатво кенгашлари раҳбарлари, Ал-Азҳар сингари йирик илм даргоҳларининг олимлари ҳамда нуфузли тадқиқот марказлари профессорлари қатнашмоқда.
💬Сўзга чиққан нотиқлар хотин-қизларни ҳар қандай шаклдаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишлардан ҳимоя қилишда дин пешволари ҳамда уламоларнинг ўрнини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда зўравонликка қарши муросасиз муҳитни шакллантиришда илмий-шаръий манбаларнинг аҳамияти ҳақида нутқ қилмоқдалар. Шунингдек, Ислом дини аёллар ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини юксак даражада қадрлашини тарғиб қилишга алоҳида урғу қаратмоқдалар.➡️Анжуман тафсилотларини тармоқларимизда кузатиб боринг. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from MuslimShosh.uz
ТАЛАБАЛИК МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ЁШЛАР!
🎉Янги ўқув йили барча илм аҳлларига муваффақиятли ва баракали келсин! 📚✨
✔️Улашинг | @MuslimShosh
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
#муфтий_минбари
📹 Талабага суянчиқ бўлайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@diniysavollar
Repost from Muslim.uz
#hafta_dayjesti #jumadan_jumagacha
📺 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (04.09.2026)
00:00 Хабарлар
01:19 Президентимизнинг мамлакатимиз мактаблари ўқувчилари ва устоз-мураббийларига табрик йўлланди
02:28 Хушхабар: Муфтий ҳазратлари "Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун" халқаро мукофоти билан тақдирланди
05:18 Доҳада «Uzbekistan: Heritage in Motion» кўргазмаси очилди
06:20 Миср матбуоти: “Ўзбекистон – ислом цивилизациясининг глобал маркази”
06:49 Оллоҳшукур Пошшозода: “Ўзбекистонни иккинчи Ватаним деб биламан ва унинг ҳар бир ютуғидан чин дилдан қувонаман”.
07:59 13 минг нафардан зиёд ўқувчига мактаб форма ва ўқув қуроллари ҳадя қилинди
09:12 Мурожаатларга амалий ечим топилмоқда
09:56 Мир Араб мадрасасида янги ўқув йили олдидан мударрислар кенгаши ўтказилди
10:49 Жиззах вилоятида 3 та масжиднинг янги биноси фойдаланишга топширилди
11:30 Мустақилликка муносиб туҳфа: янги кутубхона
#yangiliklar
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🎙Бошловчи: Неъмат Мусаев
📝Муҳаррир: Абдуллатиф Абдуллаев
📹Оператор: Дилшод Маҳкамов
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from MuslimShosh.uz
#Видео
🕌 ОЗОДЛИК — ЭНГ БУЮК НЕЪМАТ 🕌
✅ Бугунги эркинлик — Аллоҳнинг марҳаматидир
✅ Туғилиб ўсган Юртига муҳаббат қўйиш фазилати
✅ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ватанларига муҳаббати
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов✔️Улашинг | @MuslimShosh
Repost from Muslim.uz
#xabar #anjuman #film
🗣🌙 Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from Muslim.uz
#xushxabar #anjuman #taqdirlash
🤝 Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги "Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун" халқаро мукофот топшириш жараёни
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from Muslim.uz
#xushxabar #taqdirlov #muftiy #anjuman
📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ "ФАТВО СОҲАСИДАГИ ЮКСАК ХИЗМАТЛАРИ УЧУН" ХАЛҚАРО МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
🌙 Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги "Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун" халқаро мукофоти билан тақдирландилар.⏺Юксак мукофотни Миср Араб Республикаси бош муфтийси, Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти раиси, профессор Назир Муҳаммад Айёд, Миср вақф вазири доктор Усома ал-Азҳарий ҳамда Халқаро Ислом фиқҳи академияси бош котиби доктор Қутб Мустафо Сано кабилар тантанали равишда топширдилар.
💬 Сўзга чиққан нотиқлар Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаб, ушбу эътироф Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, илмий-тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда замонавий фатво фаолиятини янги босқичга олиб чиқишдаги фидокорона меҳнатларининг муносиб самараси эканини алоҳида таъкидлади.🇺🇿Тақдирлаш чоғида турли мамлакатлардан келган 500 нафардан зиёд анжуман иштирокчилари эътиборига Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳа ислоҳотлари ҳамда Муфтий ҳазратларининг кўп қиррали фаолиятига бағишланган махсус видеоролик намойиш этилди. Унда юртимиз қадимдан буюк цивилизациялар бешиги, илм-маърифат ва ислом маданиятининг муаззам маркази бўлиб келгани эътироф этилди. Шунингдек, лавҳада бугунги кунда Давлатимиз Раҳбари бошчилигида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар, нуфузли халқаро анжуманлар, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг самарали фаолияти, жумладан, Фатво марказининг ишга туширилиши ва мўътадилликни тарғиб этиш борасидаги салмоқли ташаббуслари атрофлича кўрсатиб берилди.
ℹМаълумот ўрнида, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бунга қадар ҳам бир қатор юксак мукофотларга сазовор бўлганлар: - Президентимиз фармонларига мувофиқ “Олий даражали Имом Бухорий” ордени; – Россия Федерацияси марказий диний идорасининг «Ал-Иътисом» («Ҳамжиҳатлик») медали; – Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасининг «Ынтымак» («Бирдамлик») медали; – «Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг 30 йиллиги» юбилей медали; – Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш марказининг «Уммат олдидаги хизматлари учун» ордени; – Россия Федерацияси Имом Бухорий номидаги диний ташкилотининг «Ал-Илм» ордени.
⏺«Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» мукофоти ҳақида: Мазкур нуфузли халқаро мукофот Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти томонидан таъсис этилган бўлиб, буюк аллома, фақиҳ Имом Шиҳобуддин ал-Қарофий (1228–1285) шарафига номланган. Ушбу мукофот Ислом умматида мўътадиллик тамойилларини илгари суриш, бир ёқлама ва тор қарашлардан сақланиш, жамоавий ижтиҳод ҳамда фатво бериш амалиётини такомиллаштириш ва замонавий муаммоларга тўғри шаръий ечимлар ишлаб чиқишга улкан ҳисса қўшган етук уламоларга тақдим этилади.✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Mening niyatim: O‘zbekiston texnologiya sohalarida jahonga ilg‘or tashabbuslarni taklif qiladigan markazga aylanishi zarur.
Mamlakatimiz oliy ta’lim muassasalari talabalarining yarmidan ko‘pini qizlar va ayollar tashkil etadi. Bilimli qizlar — bilimli oila, bilimli avlod, ma’rifatli jamiyat deganidir;
Ta’lim bilan bir qatorda ilm-fan, zamonaviy texnologiya va innovatsiyalarni ham taraqqiyotimizning hal qiluvchi omili deb bilamiz.
Bugungi erkin hayot uchun jonini fido qilgan ulug‘ ajdodlarimiz, jadidlar xotirasiga ta'zim bajo keltiramiz.
Buyuk istiqlolimizning ildizlari uch ming yildan ziyod bo‘lgan davlatchilik an’analarimiz va qadimiy sivilizatsiyamiz tarixiga borib taqaladi.
Mustaqillik, eng avvalo, bizga shonu sharafimizni, muqaddas dinimizni, ona tilimizni, unutilayotgan milliy qadriyatlarimizni qaytarib berdi.
