cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

"Chilustun" jome masjidi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Нурата тумани "Чилустун" жоме масжидининг www.Nurato.uz сайти телеграм тармоғидаги расмий канал. 🌐https://t.me/joinchat/AAAAAEYjMaYdtEyBjEhsWQ

Show more
Advertising posts
1 751
Subscribers
-124 hours
-57 days
-1430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

​​БЕМОРНИ ДОМЛАГА ЎҚИТИШ ДИНИМИЗДА БОРМИ? #дам_солиш ❓1322-CАВОЛ: Халқ орасида касал бўлган инсонни мулла ёки эшонга ўқитиш деган тушунча бор. Шу тушунча шариатга қанчалик тўғри келади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бу иш шариатимизга мувофиқ келади. Фақат дам солувчи киши мулла ёки эшон бўлишидан ташқари, Қуръони каримни тўғри ўқийдиган киши, ё беморнинг яқинлари, ёки беморнинг ўзи ҳам бўлиши дуруст. Дам солиш асосан Қуръони карим суралари ва оятлари, ҳадиси шарифда келган дуолар билан бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ичида ширк сўзлари бўлмаган дам солиш дурустлигини баён қилганлар. Яна ҳадиси шарифларда турли газанда ҳайвон ва ҳашаротлар чаққанда, жинниликда, кўз текканда, иситмада ва шу каби касалликларда Қуръон ўқиб даволашга кўрсатмалар берганлар. Жумладан: Қайс ибн Талқ отасидан ривоят қилади: كُنْت عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَدَغَنِي عَقْرَبٌ ، فَجَعَلَ يَمْسَحُهَا وَيُرْقِيهِ “Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнларида эдим. Мени чаён чақиб олди. У киши (чаён чаққан жойни) силаб, дам солдилар” (Имом Таҳовий ривоятлари). Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: لَدَغَتْ رَجُلًا مِنَّا عَقْرَبٌ ، عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ رَجُلٌ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، أَرْقِيهِ فَقَالَ مَنْ اسْتَطَاعَ مِنْكُمْ أَنْ يَنْفَعَ أَخَاهُ فَلْيَفْعَلْ "Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнида биримизни чаён чақиб олди. Бир киши: “Эй, Аллоҳнинг Расули, дам солайми?” деди. У зот айтдилар: “Ичингизда ким биродарига фойда келтира олса, шундай қилсин!” (Имом Таҳовий ривоятлари). Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бу сўзларидан беморга фойда берадиган ҳар қандай дам солиш дурустлиги тушунилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бемор бўлганларида Жаброил алайҳиссалом қуйидаги сўзлар билан дам солганлар: بِسْمِ اللَّهِ أَرْقِيك مِنْ كُلِّ شَيْءٍ يُؤْذِيك مِنْ شَرِّ كُلِّ ذِي نَفْسٍ وَنَفَسٍ ، وَعَيْنٍ ، اللَّهُ يَشْفِيك ، بِسْمِ اللَّهِ أَرْقِيك яъни: “Сенга озор берувчи ҳар бир нарсадан, ҳар бир жонли, нафас олувчи ва ёмон кўздан Аллоҳнинг номи билан руқя қиламан (дам соламан). Аллоҳ сенга шифо беради. Аллоҳнинг номи билан дам соламан” (Имом Таҳовий ривоятлари). (“Шарҳи Маонил осор” китоби). Дам солиш учта шарт билан дуруст бўлади: 1. Қуръони карим ёки Аллоҳ таолонинг исми сифатлари билан бўлиши; 2. Араб тилида бўлиши ёки бошқа тилда бўлса ҳам, маъноси тушунарли бўлиши; 3. Дам солишнинг ўзи билан эмас, Аллоҳ таолонинг изни ва қудрати билан шифо топишига эътиқод қилиши (“Ал-мавсуъатул фиқҳийя ал-Кувайтия”). Дам солиш ҳам даволанишнинг бир тури бўлиб, у бошқа даволаниш турлари: анъанавий тиббиёт ва замонавий тиббиётдан фойдаланишни ман қилмайди. Балки Қуръон оятлари мўминларнинг ҳам руҳига, ҳам жасадига шифо бўлганидан даволанишнинг бошқа турларига ёрдамчи бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...

Photo unavailableShow in Telegram
Нурота шаҳри учун  намознинг такбир вақтлари 6-мухаррам 1446 й. 12-июл 2024 й. жума куни тақвими Тонг       - ⏰ 03:38 Қуёш     - ⏰ 05:17 бомдод масжидда 04:40 Пешин   - ⏰ 13:05 Аср         - ⏰ 18:10 Шом       - ⏰ 20:15 Хуфтон  - ⏰ 22:00 Азон вакти: пешин,аср,хуфтонда икоматдан 10 дакика олдин айтилади. Нурота туманидаги масжидларда жамоат намозлари ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 @Nurato_uz
Show all...
Repost from Muslim.uz
08:58
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 МАСЖИДЛАРГА КЕЛИШДА БОШҚАЛАРГА ОЗОР БЕРМАНГ! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
MUROJAAT .mp414.89 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Repost from Muslim.uz
МУФТИЙ ҲАЗРАТ: ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИДА ШАФФОФЛИК ВА АДОЛАТНИ ТАЪМИНЛАШ – ДИНИМИЗ ТАЛАБИ! 📢 Бугун, 9 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари учун 2024-2025 ўқув йили қабул имтиҳонларига тайёргарлик билан танишдилар. 🗣Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов диний таълим муассасалари учун янги ўқув йили кириш имтиҳонларини тартибли ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.
🌙 Муфтий ҳазратлари имтиҳонларни адолатли ва холисона ўтказиш, тартиб-қоидаларга риоя этиш, жараёнлар шаффоф бўлишига эришиш ҳамда тегишли хоналар хавфсизлигини таъминлаш, видеокузатув камералари билан жиҳозлаш каби муҳим жиҳатларга диққат қаратдилар. Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари имтиҳонларни очиқ-ошкора ва адолатли ўтказиш орқали ёш авлод ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, иқтидорли ёшларга билимларини намоён этишга имконият беришни қайд этдилар. Шунингдек, имтиҳон олишга масъул устоз ва мутахассислар Аллоҳ таоло ҳузурида ҳам, халқимиз олдида ҳам улкан масъулиятни чуқур ҳис этиши ҳамда номақбул иллатлардан сақланишларига катта урғу қаратдилар.
☪️ Мадрасаларга кириш имтиҳон саволлари умумтаълим мактаб дастурлари асосида, олий диний таълим муассасалари учун кириш имтиҳон саволлари эса мадраса таълим дастурлари асосида бўлиши таъкидланди. ✅ Йиғилиш якунида қабул жараёнларини намунали ташкил этиш, юқори даражада хавфсизлиги таъминланган электрон дастурлардан фойдаланиш, абитуриентлар учун муносиб шароитларни тайёрлаш, уларнинг тест синовларидаги ҳуқуқ-мажбуриятларини тушунтириш, видеокузатув қурилмалари орқали назорат қилиш, ота-оналар учун кутиш жойларини ҳозирлаш ва имтиҳон жараёнларини намойиш этиш учун экранлар ўрнатиш кабилар ҳам белгилаб олинди. 🤲 Қабул имтиҳонлари муваффақиятли ўтишини тилаб дуолар қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
#Ҳадис АЁЛ КИШИНИНГ ҲОВЛИСИДАГИ НАМОЗИДАН... عن عبدِ اللهِ بنِ مسعودٍ رَضِيَ اللهُ عنه، عن النبيِّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّم قال: «صلاةُ المرأةِ في مَخدعِها أفضلُ من صلاتِها في بيتِها، وصلاتُها في بيتِها أفضلُ من صلاتِها في حُجرتِها» (رواه ابو داود والبزار) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 «Набий ﷺ: «Аёл кишининг ҳовлисидаги намозидан уйдаги намози афзалдир. Унинг уйдаги намозидан ўзига хос хонасидаги намози афзалдир», деганлар» ✍️ Имом Абу Довуд ва Имом Баззор ривояти. 📜 Шарҳ: Ушбу ҳадисда аёл киши намозни қанчалар сатр ила ўқиса, шунчалар яхши бўлиши таъкидланмоқда. Ҳатто, аёл киши ўз уйида намоз ўқиганда тўсиқроқ жойда ўқишга ҳаракат қилиши лозимлиги уқтирилмоқда. Аёл киши намозни ҳовлида, айвонда ўқиганидан кўра, ичкари уйга кириб ўқигани афзал экан. Ичкари уйдан кўра, қазноққа, яъни, турли нарсалар қўйиладиган омборхонага ўхшаш жойда намоз ўқигани афзал экан. Чунки намоз ўқиётган вақтида баъзи бир кишилар кириб келиб қолиши ёки кўнгли бузуқ фосиқлар қасддан томоша қилиши эҳтимоли бор. @hodiy_uz
Show all...
"ISLOMDA MOLIYAVIY MASALALAR". 🕤Vaqti: 36:00 daqiqa 🎙Mutaxassis: Fatvo markazi mutaxasisi: Abduvohid Ahmadaliyev ✔️ 01:22 Islom moliyasi nima? ✔️ 10:40 Nasiya savdo, bo‘lib to‘lash, murobaha, musavama atamalari hozirgi kunda keng tarqalgan. Ular o‘zi nima? ✔️ 22:26 Chegirma qilib sotish joizmi? ✔️ 27:03 Keshbeklarni olish halolmi? ✔️ 28:51 Taomlanish maskanlarida ovqatlariga qo‘shib, xizmat pulini ham qo‘shib qo‘yishadi shu ish to‘g‘rimi? ✔️ 32:44 Mijozlarga xizmat qiluvchi shaxs ham oylik olib, ham qilgan xizmatidan ma'lum foiz olishi to‘g‘rimi? ✔️ 33:48 Xulosa Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...
ISLOMDA MOLIYAVIY MASALALAR.mp328.84 MB
Repost from Muslim.uz
02:55
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 СЎНГГИ НАФАСИНГИЗДА ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ ДЕЯ ОЛСАНГИЗ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
XOLID IBN VALID+.mp47.85 MB
Repost from Mehrob.uz
МУҲАРРАМ ОЙИ Муҳаррам ҳижрий сананинг биринчи ойидир. Бу ой уруш ҳаром қилинган тўрт ойнинг бири эканлиги, у ўзининг қадр-қиймати билан Рамазон ойидан кейин туриши унинг қанчалик муборак ой эканлигини билдиради. Бу ойнинг ўнинчи кунида фазилатли "Ашуро" куни ҳам бор. «Албатта, Аллоҳнинг китобида ойларнинг сони Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг. Мушрикларга қарши жам бўлиб, улар сизга қарши жам бўлиб урушаётгандек, уруш қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир» "Тавба сураси, 36-оят". Ушбу ояти карима ойларнинг ҳисоби, табиий равишда, Аллоҳ осмонлару ерни яратган пайтдаёқ, уларнинг ҳаракатига боғлиқ қилиниб ўн икки этиб белгиланганлигини баён қилмоқда. Бу доимий равишда бир хил турадиган собит ҳисобдир. Унда инсоннинг ҳеч даҳли йўқ. Инсон фақат Аллоҳ яратган нарсаларга қараб, Аллоҳ берган ақл билан ойларни санайди, холос. «Албатта, Аллоҳнинг китобида ойларнинг сони, Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган». Ўн битта ҳам, ўн учта ҳам қилиб бўлмайди. Янги ой чиққан куни янги ой бошланади. У йигирма тўққиз ёки ўттиз кун бўлади. Кейин яна янгиси чиқади. Олдиндан белгилаб қўйилган ҳисоб билан, ой тўлин бўлганда ҳам янги ой бошланди, дейилмайди. Бундай дейишлик хатолик ҳисобланади. Чунки Аллоҳнинг ишига бандаси аралаша билмайди. «Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир». Яъни ўн икки ойдан тўрттасида уруш қилиш Аллоҳ томонидан ҳаром қилингандир. Бу Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойлари бўлиб, мазкур ойларда уруш бошлаш ҳаромдир. «Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг». Юқорида зикр қилинган ҳукм тўғри дин ҳукмидир. Ислом ҳукмидир. Бу ҳукмга хилофан ҳаром ойларда уруш қилиб ўзингизга зулм қилманг. Агар мушриклар сизга уруш эълон этсалар, сиз ҳам: «Мушрикларга қарши жам бўлиб, улар сизга қарши жам бўлиб урушаётгандек, уруш қилинг». Чунки бир тараф уруш қилганда иккинчи тараф жим тура олмайди. Албатта, уруш бировга раҳм қилмайди. Унда турли ҳоллар бўлади. Аммо, бу сизга турли ножоиз ишларни қилишга баҳона бўла олмайди. Сиз мусулмонсиз, доимо Аллоҳнинг амрида юришингиз керак. Шунинг учун: «Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир». У Зот Ўзига тақво қилувчиларга нусрат беради. "Тафсири Ҳилол" дан. @mehrob_uz
Show all...
Repost from Mehrob.uz
ҲИЖРИЙ 1446-ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН! Муҳаррам ойи ва Ашуро фазилатлари «Муҳаррам» сўзи луғатда «ҳурматланган», «ҳаром қилинган», «улуғланган» деган маъноларни англатади.  Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми? Бу ой «Аллоҳнинг ойи» деб номланади. Бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми?  Муҳаррам ойи Рамазон ойидан кейинги мартабада туради. Бу ойда энг улуғ кунлардан бири – Ашуро куни бор.   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойи (рўзаси)дир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Рамазон рўзасидан кейинги энг афзал рўза Муҳаррам ойи рўзаси эканлиги. 2. Муҳаррам ойи Шаҳруллоҳ – Аллоҳнинг ойи деб номланиши. 3. Фарз намозидан кейинги энг афзал намоз тунги намоз эканлиги. 4. Муҳаррам ойида кўпроқ рўза тутишга ҳаракат қилмоғимиз лозимлиги. 5. Кечаси таҳажжуд намозлари ўқишга одатланишимиз кераклиги. Ашуро куни  «Ашуро» сўзи луғатда «ўнинчи кун» деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳур бўлган.  Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган Ибн Аббоснинг ҳузурига бориб: «Менга Ашуро рўзаси ҳақида хабар бер», дедим. «Қачон Муҳаррамнинг ҳилолини кўрсанг, санаб бор. Тўққизинчи куни рўза тутган ҳолда тонг оттир», деди у. Мен: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг рўзасини шундай қилиб тутар эдиларми?» дедим. «Ҳа», деди у». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Ашуро кунининг рўзаси ўзидан олдинги йилнинг каффороти бўлса», деб Аллоҳдан умид қиламан», дедилар».  Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади», дедилар».  Тобароний ва Байҳақий ривоят қилганлар. Шарҳ: Ушбу ривоятдаги «кенглик яратиш»дан мақсад ейиш-ичиш, хурсандчилик маъносидаги бемалолликдир.  @mehrob_uz
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.