en
Feedback
TEZ YORDAM 🇺🇿

TEZ YORDAM 🇺🇿

Open in Telegram

⚡Тезкор хабарлар, Биринчи ёрдам, Тестлар 📬 Тоифа олиш бўйича: @ssvtoifa_bot Реклама: @reklama103 Мурожаат: @TEZ_YORDAMBOThttp://instagram.com/tezyordam_103 📍https://www.youtube.com/@tibbiyot_yangiliklari 📍 https://www.youtube.com/@tezyordam

Show more
5 034
Subscribers
-2024 hours
+27 days
-14130 days
Posts Archive
Комментарияларнинг бирида ходим томонидан эьтироз бўлмокда, ойлик иш хакки масала бўйича. ⚠️ ⁉️Нимага бу холатлар качон ўгран
Комментарияларнинг бирида ходим томонидан эьтироз бўлмокда, ойлик иш хакки масала бўйича. ⚠️ ⁉️Нимага бу холатлар качон ўгранилиб чикилади

Италия ўзбекистонлик шифокорларни ишга таклиф қилмоқда: маош 5 минг еврогача бўлиши мумкин❗️ Миграция агентлиги Италиянинг Сардиния ҳудудида ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик шифокорлар учун янги вакансия эълон қилди. Дастур доирасида йилига 100 нафар тиббиёт ходимини ишга жалб этиш режалаштирилган. Таклиф, асосан, шошилинч тиббий ёрдам шифокорлари ҳамда олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича мутахассисларга қаратилган. Шошилинч тиббий ёрдам шифокорларидан магистратура, ординатура дипломи ёки шу йўналишдаги сертификат талаб этилади. Олий ҳамширалик иши бўйича номзодлар эса бакалавр дипломига эга бўлиши керак. Номзодлар Италиянинг Перужа университети ҳамкорлигида ташкил этиладиган итальян тили курсларида 7 ой давомида онлайн ўқийди. Ўқиш харажатлари Миграция агентлиги томонидан қопланади — ҳар ой учун 600 евро миқдорида тўлов амалга оширилади. Тил курсини муваффақиятли якунлаган номзодлар Сардинияда 3 500 еврогача маош билан иш бошлаши мумкин. Қўшимча иш соатлари ва тунги навбатчилик учун бонуслар ҳисобидан даромад 4 000–5 000 еврогача ошиши мумкин, дейилади агентлик эълонида. Иш вақти ҳафтасига 38 соат этиб белгиланган. Иш берувчи томонидан турар жой харажатлари қопланади, тушлик билан таъминлаш ва тиббий суғурта расмийлаштириш ҳам назарда тутилган. Номзодлар учун ёш чегараси 50 ёшгача этиб белгиланган. Шу билан бирга, 40 ёшгача бўлган талабгорларга устуворлик берилади. Иш тажрибаси мажбурий эмас, аммо тажрибага эга номзодлар афзал кўрилади. ⚠️ Маьлумотни барча шифокорларга ва хамшираларга улашинг 📨 Тоифа олиш бўйича: @ssvtoifa_bot Расмий саҳифамизга обуна бўлинг: 👉 telegram.me/tezyordam 👉 https://www.youtube.com/@tezyordam 👉 https://www.youtube.com/@tibbiyot_yangiliklari Телеграм: @TEZYORDAM

100 нафар шифокор Саудияда ишлаши мумкин❗️ Саудия Арабистони дастлабки босқичда 100 нафар ўзбекистонлик шифокор ва ҳамширани хусусий тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилишни режалаштирмоқда. Мамлакатда хорижий тиббиёт ходимларига талаб юқори бўлиб, иш берувчи турар жой, тиббий суғурта ва йиллик авиачипта харажатларини ҳам қоплаб бериши кўзда тутилган. Бу масала Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси дипломатлари ҳамда ушбу мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кадрлар бошқармаси бошлиғи, шунингдек, Vigour Locomotion Medical Center тиббий реабилитация маркази бошқарув директори Вадҳа бинт Саад ал-Ҳажрий ўртасида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинди. Суҳбат давомида соғлиқни сақлаш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, ўзбекистонлик шифокор ва ҳамшираларни Саудия Арабистонининг хусусий тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш ҳамда инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Саудия томони маълумотига кўра, мамлакатдаги хусусий касалхона ва тиббиёт марказлари учун қарийб 4,5 минг нафар хорижий шифокор ва ҳамширага эҳтиёж мавжуд. Шу муносабат билан биринчи босқичда 100 нафар ўзбекистонлик тиббиёт мутахассисини ишга қабул қилиш таклифи билдирилган. Таклиф этилаётган меҳнат шартларига мувофиқ, иш берувчи ходимларнинг расмий яшаш ва ишлаш рухсатномаси (иқома), турар жой, ички транспорт харажатлари, тиббий суғурта ҳамда йиллик авиачипта харажатларини тўлиқ қоплаб беради. Иш ҳақи ёш шифокорлар учун 4 500–5 600 саудия риали (тахминан 1 200–1 500 АҚШ доллари), тажрибали мутахассислар учун 5 600–9 300 саудия риали (1 500–2 500 доллар), ҳамширалар учун эса 3 000–3 750 саудия риали (800–1 000 доллар) миқдорида белгиланган. Эҳтиёж асосан оилавий шифокорлар, акушер-гинекологлар, физиотерапевтлар, дерматологлар, болалар психологлари ва юз-жағ жарроҳлари каби мутахассисликлар бўйича мавжуд. Учрашувда Саудия томони ўзбекистонлик тиббиёт ходимларининг касбий маҳорати ва меҳнат интизомини юқори баҳолаб, инглиз тилини яхши биладиган ҳамда касбий этика талабларига амал қиладиган мутахассисларга талаб катта эканини таъкидлади. Шунингдек, музокаралар чоғида Ар-Риёд провинциясида замонавий кўп тармоқли соғломлаштириш марказини қуриш лойиҳаси ҳам тақдим этилди. Лойиҳа амалга оширилса, унга Ўзбекистондан қурувчилар, муҳандислар, электриклар, сантехниклар, дурадгорлар, ҳайдовчилар ва бошқа мутахассисларни жалб қилиш, кейинчалик эса янги иш ўринларини яратиш режалаштирилмоқда. Маълум қилинишича, Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазири бошчилигидаги делегация июль ойи охирида Ўзбекистонга ташриф буюриб, соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан қатор учрашувлар ўтказиши кутилмоқда. ⚠️ Маьлумотни барча шифокорларга улашинг 📨 Тоифа олиш бўйича: @ssvtoifa_bot Расмий саҳифамизга обуна бўлинг: 👉 telegram.me/tezyordam 👉 https://www.youtube.com/@tezyordam 👉 https://www.youtube.com/@tibbiyot_yangiliklari Телеграм: @TEZYORDAM

📥 @songfastbot orqali yuklab olindi

📥 @songfastbot orqali yuklab olindi

Коллапс келиб чикиши ва биринчи ёрдам❗️ ​Коллапс — артериал қон босимининг кескин пасайиши билан кечадиган, ҳаёт учун хавфли бўлган ўткир қон томир етишмовчилиги ҳолати. ​1. Келиб чиқиш механизмлари (Патогенез) ​Коллапснинг асосий патофизиологик негизи — томир ўзани сиғими ва циркуляция қилаётган қон ҳажми (ЦҚҲ) ўртасидаги мутаносибликнинг бузилишидир: ​Томир тонусининг пасайиши: Вазомотор ёки периферик томирларнинг фалажи натижасида веноз қоннинг юракка қайтиши кескин камаяди. ​Миокарднинг қисқарувчанлик қобилияти пасайиши: Юрак дақиқалик ҳажмининг камайиши оқибатида тўқималарнинг қон билан таъминланиши етишмовчилиги юзага келади. ​Қоннинг деполаниши: Қоннинг катта қисми ички аъзолар (жигар, талоқ, ичак соҳаси) томирларида тўпланиб қолиши оқибатида бош мия ва юракнинг қон таъминланиши ёмонлашади. ​2. Коллапс турлари ​Кардиоген коллапс: Юрак билан боғлиқ бўлиб, юракдан чиқадиган қон миқдорининг камайиши натижасида келиб чиқади (миокард инфаркти, миокардит, ўпка артерияси тромбоэмболияси). ​Гиповолимик (геморрагик) коллапс: Танадаги умумий айланувчи қон миқдорининг (ОЦК) тўсатдан камайиши (ички ва ташқи ўткир қон йўқотишлар). ​Томир коллапси: Периферик томирлар тонусининг пасайиши (ўткир инфекциялар: пневмония, сепсис, қорин тифи; дори воситаларидан заҳарланиш; анафилактик шок). ​3. Клиник белгилари ​Тўсатдан аҳволнинг ёмонлашуви, бош айланиши, бошда оғриқ, кўнгил айниши, карахтлик, қулоқда шовқин, рангпарлик, атрофдагиларга бефарқлик, кўз қирраларини ўткирлашуви, тана ҳароратининг пасайиши, ҳансираш, акроцианоз ва ташқи таъсирларга реакциянинг йўқлиги. ​4. Биринчи ёрдам (Бемор яқинлари томонидан) ​Беморни очиқ ҳавода, текис жойга ётқизиш. ​Оёқларини бош сатҳидан юқорига кўтариб қўйиш (мияга қон келишини яхшилаш учун). ​Беморни иссиқ ўраб қўйиш (терморегуляция бузилиши сабабли совуқ қотишининг олдини олиш). ​5. Биринчи ёрдам тактикаси ​Сабабни бартараф этиш: Масалан, қон кетишни тўхтатиш. ​Босимни кўтариш: ​Кофеин 20% — 1 мл мушак ичига ёки тери остига. ​Мезатон 1% — 1 мл мушак ичига ёки тери остига (Брадикардия ҳолатида эҳтиёткорлик билан!). ​Оғир ҳолатларда: ​Изотоник ёки 5% глюкоза эритмаси (200 мл) + 0,18% адреналин (1-2 мл) вена ичига томчилаб. ​Дексаметазон (кортикостероид) 8-16 мг вена ичига. ​Интоксикацияда: 5% глюкоза ёки 0,9% натрий хлорид эритмасидан 1-2 литргача вена ичига юборилади ва госпитализация қилинади. ​6. Дифференциал диагностика (Асосий фарқлар) ​Хушдан кетиш (обморок): Ҳуш қисқа муддатга (сониялар) кетади, АБ кескин пасаймайди. ​Коллапс: Бемор ҳушини тўлиқ йўқотмайди, аммо карахтлик ҳолати узоқроқ (соатлаб) давом этади, АБ кескин пасайган бўлади. ​Шок: Жараён анча оғирроқ кечади, полиорган етишмовчилиги ривожланади.
⚠️​Муҳим эслатма: Агар беморда қон босими палпатор сезилмаса, бу шошилинч ҳолат ҳисобланади ва дарҳол инфузион терапия бошланиши лозим.
 📨 Тоифа олиш бўйича: @ssvtoifa_bot Расмий саҳифамизга обуна бўлинг: 👉 telegram.me/tezyordam 👉 https://www.youtube.com/@tezyordam 👉 https://www.youtube.com/@tibbiyot_yangiliklari Телеграм: @TEZYORDAM

Агар сизда ёки яқинларингизда кўкрак қафасида кучли сиқувчи оғриқ, нафас қисиши ёки юрак аритмияси кузатилса, зудлик билан тез ёрдам хизматига мурожаат қилиш керак.
📨 Тоифа олиш бўйича: @ssvtoifa_bot Расмий саҳифамизга обуна бўлинг: 👉 telegram.me/tezyordam 👉 https://www.youtube.com/@tezyordam 👉 https://www.youtube.com/@tibbiyot_yangiliklari Телеграм: @TEZYORDAM

​​Ўткир миокард инфаркти келиб чикиш сабаби ва биринчи ёрдам ❗️ Миокард инфаркти — бу юрак мушагининг (миокарднинг) қон билан таъминланиши кескин бузилиши натижасида тўқиманинг ўлими (некроз) билан кечадиган оғир патологик ҳолатдир. ​Унинг этиологияси (келиб чиқиш сабаблари) асосан ишемик касалликлар ва қон томир тизимидаги ўзгаришлар билан боғлиқ. ​Асосий сабаблар (Этиологияси) ​Миокард инфарктининг ривожланишига олиб келувчи механизмлар: ​Атеросклероз (энг асосий сабаб): Тожсимон (коронар) артериялар ички деворида холестеринли бляшкалар ҳосил бўлиши. Бляшкалар томир бўшлиғини торайтиради ва қон оқимини қийинлаштиради. ​Тромбоз: Атеросклеротик бляшка ёрилганда, ушбу жойда тромб (қон лахтаси) ҳосил бўлади. Тромб томирни бутунлай ёпиб қўяди ва юракнинг маълум бир қисмига кислород етиб бориши тўхтайди. ​Вазоспазм: Томир деворларининг кескин қисқариши (спазм), натижада қон оқими вақтинча ёки бутунлай тўхташи. ​Эмболия: Тананинг бошқа қисмидан келган тромб ёки бошқа заррачаларнинг коронар артерияни тўсиб қўйиши. ​Хавф омиллари ​Касаллик ривожланиш эҳтимолини оширувчи омилларни икки гуруҳга бўлиш мумкин: ​Модификацияланмайдиган (ўзгартириб бўлмайдиган) омиллар: ​Ёш: 45-50 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар хавф гуруҳида. ​Жинс: Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ мойил (аёлларда эстроген гормони маълум ёшгача ҳимоя вазифасини ўтайди). ​Ирсий мойиллик: Яқин қариндошлар орасида юрак-қон томир касалликлари (инфаркт, инсульт) кузатилган бўлса. ​Модификацияланадиган (ўзгартириш мумкин бўлган) омиллар: ​Артериал гипертензия (юқори қон босими): Томир деворларининг шикастланишига олиб келади. ​Дислипидемия: Қонда "ёмон" холестерин миқдорининг юқорилиги. ​Қандли диабет: Қон томирларнинг деворини мўртлаштиради ва моддалар алмашинувини бузади. ​Чекиш ва алкоголь: Никотин ва бошқа зарарли моддалар томирларни торайтиради ва қон ивишини тезлаштиради. ​Семизлик: Юракка тушадиган ортиқча юклама ва метаболик бузилишлар. ​Гиподинамия (камҳаракатлилик): Қон айланишининг сусайиши. ​Стресс: Доимий асабийлашиш адреналин ва кортизол даражасини ошириб, юракка кучли босим ўтказади. Шикоятлари: кўкрак соҳасида сиқувчи дахшатли оғриқ (ханжар тиққандек), оғриқни чап елка, курак, бўйин, пастки жағ соҳасига узатилиши, бирданига ҳолсизлик, кўнгил айниш, қайд қилиш, ўлиб қолиш қўрқуви ҳисси. Анамнез: юрак ишемик касаллиги (ЮИК), атеросклероз, гипертония касаллиги, қандли диабет. Стресс, алкоголь қабул қилиш, оғир жисмоний меҳнат билан боғлиқлиги. Кўкрак соҳасидаги оғриқни 30 дақиқадан ортиқ давом этиши, нитроглицерин қабул қилганда оғриқ енгиллашмаслиги. Кўрик: тери қопламалари оқарган, совуқ тер босган, безовталик, қўзғалган, ностабил гемодинамика. Аускултация — юрак тонларини бўғиқлиги.  ЭКГ — ST ёйсимон тишини изолиниядан тепага ёки пастга силжиши, Т тишни силжиган сегментга қўшилиб кетиши, Q тишни ҳосил бўлиши R амплитудасини пасайиши ёки йўқолиши билан боради, дискордантлик. Муолажа: 1. ЭКГ – назорати. 2. Оксигенотерапия. 3. Морфин 1% 1–2 мл ёки промедол 2% 1–2 мл ёки омнопон 2% 1–2 мл в/м. 4. Нитроглицерин 1 таблеткадан тил остига 3 марта, ҳар 3 дақиқада. 5. Атропин 0,1%—0,5 мл Димедрол 1%—1–2 мл Пипольфен 2,5% 1–2 мл наркотикни ножўя таъсирини камайтириш учун. 6. Нейролептоаналгезия: фентанил 0,005% 1–2 мл ва дроперидол 0,25% 2 мл в/в. 7. Оғриқ синдроми сақланиб қолганда азот оксидини кислородли наркоз аралашмаси (80:20) ингаляциясини оғриқ босилгунича, кейин 50:50 нисбатдаги аралашмаси. 8. Антикоагулянт терапия: — гепарин 10,000 ЕД в/в. 9. Лидокаин 2% 5–6 мл қоринчалар аритмияси профилактикасида кўрсатмага кўра! 10. Атропин 0,1%—1,0 ва преднизолон 60–120 мг в/в — брадикардияда. 11. Кардиология стационарини реанимация бўлимига, носилкада, бемор ахволи стабиллашганда (систолик қон босим 90 мм.сим.уст. паст бўлмаганда) госпитализация.
⚠️Муҳим эслатма: Ҳозирги кунда миокард инфаркти "ёшариб" бормоқда. Бунга нотўғри овқатланиш (фаст-фуд, ёғли таомлар), гаджетлардан узоқ фойдаланиш, жисмоний фаолликнинг етишмаслиги ва сурункали стресс сабаб бўлмоқда.

✅ Tibbiyot va farmatsevtika xodimlari uchun ➡️ Toifa olish bo‘yicha savollar ➡️ Hujjatlar tayyorlash ➡️ Maslahat va yo‘naltir
✅ Tibbiyot va farmatsevtika xodimlari uchun ➡️ Toifa olish bo‘yicha savollar ➡️ Hujjatlar tayyorlash ➡️ Maslahat va yo‘naltirish 🏥 Barcha Mutaxassisliklar bo‘yicha toifalar test va og'zaki savol-javoblarni olish 📨 Aloqa: @ssvtoifa_bot

📥 @songfastbot orqali yuklab olindi

Геморрагик ва Травматик Шок: Хусусиятлари ва Тезкор Ёрдам ​Геморрагик ва травматик шок — булар шошилинч тиббиётда энг кўп учрайдиган ва биргаликда кечиши мумкин бўлган ҳолатлардир. Қуйида уларнинг тиббий тавсифи ва даволаш тактикаси келтирилган. ​1. Геморрагик шок (ГШ) ​Таърифи: Қон ҳажмининг ўткир камайиши (гиповолемия) оқибатида юзага келадиган шок тури. ​Этиологияси: Ташқи ёки ички қон кетишлар (жароҳат, меъда-ичак қон кетиши, томирлар ёрилиши, операциядан кейинги асоратлар). ​Клиник белгилари: ​Тахикардия (пульснинг тезлашуви — компенсатор реакция). ​Артериал гипотензия (АҚТ пасайиши). ​"Оч" веналар, терининг оқариши. ​Ҳушнинг хиралашуви, қўрқув ҳисси. ​Геморрагик шок даражалари (АТLS протоколи бўйича): ​I даража: Қон йўқотиш <15% (пульс нормал ёки бироз тез). ​II даража: Қон йўқотиш 15-30% (тахикардия, пульс босими пасаяди). ​III даража: Қон йўқотиш 30-40% (кескин тахикардия, гипотензия, онг хиралашуви). ​IV даража: Қон йўқотиш >40% (ўлим хавфи жуда юқори). ​2. Травматик шок (ТШ) ​Таърифи: Оғир жароҳат (синишлар, зиён етиш, эзилиш) натижасида юзага келувчи, оғриқли импульсация ва гиповолемия билан кечувчи ҳолат. ​Этиологияси: Автомобиль ҳалокатлари, баландликдан йиқилиш, оғир операциялар. ​Патогенези: Икки босқичли: ​Эректил фаза: Қўзғалиш босқичи, оғриққа реакция сифатида (қисқа муддатли). ​Торпид фаза: Ҳужайраларнинг сусайиши, АҚТ тушиши, организм функцияларининг ўчиши. ​3. ​Тез ёрдам бригадаси етиб келганда: ​А. Биринчи навбатда (Гемостаз): ​Ташқи қон кетишни тўхтатиш: Турникет (жгут) қўйиш, босувчи боғламлар, жароҳатни тампонада қилиш. ​Иммобилизация: Синган суякларни шиналар ёрдамида қотириш (оғриқни камайтириш ва қўшимча шикастланишнинг олдини олиш учун). ​Б. Инфузион терапия (АҚҲ тиклаш): ​Веноз кириш: Иккита йирик венани катетерлаш (14-16G). ​Эритмалар: ​Кристаллоидлар (Натрий хлорид 0,9%, Рингер лактат) — биринчи танлов. ​Эслатма: Массив қон кетишда "Пермиссив гипотензия" тактикаси қўлланилади (АҚТни идеал даражагача эмас, балки аъзолар перфузияси ушланиб турадиган минимал даражагача (80-90 мм.сим.уст.) кўтариш). ​В. Медикаментоз ёрдам: ​Оғриқсизлантириш: ​Трамадол (50-100 мг в/и) ёки Морфин (2-5 мг в/и) — агар травматик шок кучли бўлса. ​Кетамин (ҳушсиз ҳолатда). ​Гемостатик воситалар: ​Транексам кислотаси (1г в/и болюс, кейин томчилаб) — қон кетишни тўхтатиш учун стандарт (CRASH-2 протоколи). ​Антишокли дорилар: ​Дексаметазон (16-24 мг) — стрессга қарши. ​Адреномиметиклар: Фақат инфузиядан кейин АҚТ кўтарилмаса, Дофамин ёки Норадреналин бошланади. ​4. Муҳим эслатмалар ​Турникет: Фақат энг охирги чора сифатида, вақти ёзиб қўйилган ҳолда. ​Иситиш: Травматик шокдаги беморни иссиқ ўраш лозим (гипотермия қон ивишини бузади ва шокни оғирлаштиради). ​Эвакуация: Тезроқ жарроҳлик бўлимига етказиш — асосий даво ҳисобланади (айниқса, ички қон кетишларда). 📨 Тоифа олиш бўйича: @ssvtoifa_bot Расмий саҳифамизга обуна бўлинг: 👉 telegram.me/tezyordam 👉 https://www.youtube.com/@tezyordam 👉 https://www.youtube.com/@tibbiyot_yangiliklari Телеграм: @TEZYORDAM

Шок: Этиологияси, Клиникаси ва Шошилинч Ёрдам❗️ ​Шокбу организмнинг ҳаётий муҳим аъзолари (бош мия, юрак, буйрак) перфузиясининг (қон билан таъминланишининг) ўткир етишмовчилиги билан кечадиган, ҳужайралар даражасидаги метаболик бузилишларни келтириб чиқарувчи ўта оғир патологик ҳолат. ​1. Шок этиологияси (Классификацияси) ​Шокнинг келиб чиқиш сабабларига кўра асосий турлари: ​Гиповолемик шок: Қон ҳажмининг кескин камайиши (қон кетиш, сувсизланиш, куйиш). ​Кардиоген шок: Юракнинг насос функциясининг пасайиши (миокард инфаркти, аритмиялар, юрак тампонадаси).Анафилактик шок: Аллергик реакция натижасида томирлар ўтказувчанлигининг ошиши ва вазодилатация (дорилар, ҳашарот чақиши).Септик шок: Инфекция таъсирида қонга токсинлар ўтиши ва тизимли яллиғланиш жавоби.Нейроген шок: Марказий асаб тизимининг шикастланиши (орқа мия жароҳатлари). ​2. Гемодинамик кўрсаткичлар: Артериал гипотензия (АҚТ <90/60 мм сим. уст.), тахикардия (пульс тезлашуви). ​Тери қопламлари: Оқариш, совуқ тер, акроцианоз (қўл-оёқ бармоқларининг кўкариши), капилляр тўлдирилиш вақтининг узайиши (>3 секунд). ​Марказий асаб тизими: Онгининг хиралашуви, ступор, сопор ёки кома. ​Буйрак фаолияти: Олигурия (сийдик ажралишининг камайиши <0.5 мл/кг/соат). ​3. ​Даволашнинг асосий принципи: «ABC» (Airway, Breathing, Circulation). ​Асосий дори воситалари ва инекциялар: ​Инфузион терапия (Кристаллоидлар): ​Натрий хлорид 0,9% ёки Рингер эритмаси. Мақсад: айланувчи қон ҳажмини (АҚҲ) тиклаш. ​Вазопрессорлар (АҚТни кўтариш учун): ​Дофамин (0,5-20 мкг/кг/мин) – юрак қисқарувчанлиги ва томир тонусини оширади. ​Адреналин (1:1000 эритма) – анафилактик шокда биринчи танлов воситаси (0,3-0,5 мл в/м ёки в/и). ​Норадреналин – септик шокда биринчи танлов. ​Глюкокортикоидлар: ​Дексаметазон (8-24 мг) ёки Преднизолон (60-120 мг в/и) – яллиғланишга қарши ва вазопрессор эффектни кучайтириш учун. ​Оксигенотерапия: Беморга намланган кислород бериш (100% O2). ​4. Позиция: Беморни горизонтал ётқизиш (агар кардиоген шок бўлмаса, оёқларни бироз баландлатиш). ​Веноз йўл: Иккита йирик периферик венани катетерлаш. ​Инфузия: Кристаллоидларни "болюс" усулида тез юбориш (мониторинг остида). ​Мониторинг: ЭКГ, пульсоксиметрия, АҚТ назорати. ​Этиологик даво: Қон кетишни тўхтатиш (гемостаз), анафилаксияда аллергенни чеклаш, инфекцияда антибиотик терапияни бошлаш.
​Диққат: Юқоридаги маълумотлар фақат таълимий мақсадда берилган. Шок – бу ўлим хавфи юқори бўлган ҳолат, уни фақат малакали тиббиёт ходимлари стационар шароитида даволаши шарт.
📨 Тоифа олиш бўйича: @ssvtoifa_bot Расмий саҳифамизга обуна бўлинг: 👉 telegram.me/tezyordam 👉 https://www.youtube.com/@tezyordam 👉 https://www.youtube.com/@tibbiyot_yangiliklari Телеграм: @TEZYORDAM

1-Iyuldan boshlab "O'rta tibbiyot hodimlari" uchun Toifaga online tayyorlov kursi tashkil etiladi. Kursga qo'shilish istaganidan bo'lganlar admin bilan bog'laning! Admin👉 @ssvtoifa_bot

📥 @songfastbot orqali yuklab olindi

📥 @songfastbot orqali yuklab olindi

Tibbiyot va farmasevtika hodimlari "Toifa" olish uchun My.gov.uz sayti orqali online ariza berish (video qo'llanma) 👇 👉 https://youtu.be/lniwB9o9lu8?si=qHzyoTqWjBqjVvMR @tibtoifauz

❗️КАСАБА УЮШМАСИ ҚЎМИТАСИ ОГОҲЛАНТИРАДИ Иссиқ ҳавода муносиб меҳнат шароити — сизнинг қонуний ҳуқуқингиздир! ​Ҳурматли курсдош шифокорлар ва тиббиёт ходимлари! ​Ёзнинг жазирама иссиқ кунларида  хоналарда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ҳам ходимларимизнинг, ҳам келувчи беморларнинг соғлиғига жиддий таъсир кўрсатади. Охирги кунларда хоналарда кондиционер йўқлиги сабабли вентиляторлардан фойдаланиш ва бунинг учун текширувчилар томонидан "жарима солиш" билан боғлиқ хавотирлар билдирилмоқда. ​Касаба уюшмаси қўмитаси ушбу масала бўйича сизнинг қонуний ҳуқуқларингизни тиклаш ва ҳимоя қилиш мақсадида қуйидагиларни маълум қилади: ​1. Меҳнат шароитини яратиш — ходимнинг эмас, ИШ БЕРУВЧИНИНГ мажбуриятидир! ​Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 211 ва 212-моддаларига асосан, иш жойида хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларини яратиш тўғридан-тўғри иш берувчининг (муассаса маъмуриятининг) мажбуриятидир. Хонада кондиционер йўқлиги ёки иссиқлик даражасининг юқорилиги — бу ходимнинг муаммоси эмас. Ноиложликдан хонага вентилятор қўйилган бўлса, бунинг учун оддий шифокор ёки ҳамшира жавобгар бўлмайди ва уларга ҳеч ким жарима сола олмайди! Санитария талаблари бузилган тақдирда ҳам, жавобгарлик шароитни таъминламаган ташкилот раҳбарияти зиммасига тушади. ​2. Қонунчиликда ҳаво ҳарорати бўйича қандай меъёрлар бор? ​Давлат санитария қоидалари ва нормаларига (СанҚиН № 0324-16) мувофиқ, ёз мавсумида ёпиқ ишчи хоналардаги ҳарорат қуйидагича бўлиши лозим: ​Енгил жисмоний ва ақлий меҳнат (шифокор қабули, маъмурий ишлар) учун мақбул ҳарорат: +22°C дан +25°C гача бўлиши керак. ​Агар хонада ҳарорат +32,5°C дан ошиб кетса, соғлиқни сақлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига кўра, инсон саломатлигини асраш учун иш вақтини қисқартириш ёки махсус қўшимча танаффуслар берилиши шарт. ​3. Сиз қандай ҳуқуқларга эгасиз? ​Талаб қилиш ҳуқуқи: Сиз иш берувчидан хонани салқинлатиш тизими (кондиционер) билан таъминлашни қонунан талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз. ​Соғлиқни ҳимоя қилиш ҳуқуқи: Иссиқ ҳаво иш унумдорлигини пасайтиради, қон босимини оширади ва шифокорнинг диагноз қўйиш ёки муолажа қилишда хато қилишига олиб келиши мумкин. Иш берувчи сизнинг хавфсизлигингиз учун жавобгардир. ​4. Текширувчилар келганда нима қилиш керак? ​Агар бирор бир текширувчи хонангиздаги вентиляторни расмга олиб, сизга таҳдид қилса ёки жарима билан қўрқитса: ​Улардан қайси қонун ёки СанҚиН бандига асосланаётганини ва ёзма далолатнома (акт) тузишини талаб қилинг. ​Ўзингиз ҳеч қандай ҳужжатга имзо чекманг ва зудлик билан Касаба уюшмаси қўмитасига мурожаат қилинг. ​Жарима жисмоний шахсга (шифокорга) эмас, фақат шароит яратмаган юридик шахсга (поликлиникага) солиниши мумкинлигини уларга эслатинг. 📨 Тоифа олиш бўйича: @ssvtoifa_bot Инстаграм сахифамиз👇👇 http://instagram.com/tezyordam_103 Расмий саҳифамизга обуна бўлинг: 👉 telegram.me/tezyordam 👉 https://www.youtube.com/@tez_yordamuz

❗️КАСАБА УЮШМАСИ ҚЎМИТАСИ ОГОҲЛАНТИРАДИ Иссиқ ҳавода муносиб меҳнат шароити — сизнинг қонуний ҳуқуқингиздир! ​Ҳурматли курсдош шифокорлар ва тиббиёт ходимлари! ​Ёзнинг жазирама иссиқ кунларида  хоналарда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ҳам ходимларимизнинг, ҳам келувчи беморларнинг соғлиғига жиддий таъсир кўрсатади. Охирги кунларда хоналарда кондиционер йўқлиги сабабли вентиляторлардан фойдаланиш ва бунинг учун текширувчилар томонидан "жарима солиш" билан боғлиқ хавотирлар билдирилмоқда. ​Касаба уюшмаси қўмитаси ушбу масала бўйича сизнинг қонуний ҳуқуқларингизни тиклаш ва ҳимоя қилиш мақсадида қуйидагиларни маълум қилади: ​1. Меҳнат шароитини яратиш — ходимнинг эмас, ИШ БЕРУВЧИНИНГ мажбуриятидир! ​Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 211 ва 212-моддаларига асосан, иш жойида хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларини яратиш тўғридан-тўғри иш берувчининг (муассаса маъмуриятининг) мажбуриятидир. Хонада кондиционер йўқлиги ёки иссиқлик даражасининг юқорилиги — бу ходимнинг муаммоси эмас. Ноиложликдан хонага вентилятор қўйилган бўлса, бунинг учун оддий шифокор ёки ҳамшира жавобгар бўлмайди ва уларга ҳеч ким жарима сола олмайди! Санитария талаблари бузилган тақдирда ҳам, жавобгарлик шароитни таъминламаган ташкилот раҳбарияти зиммасига тушади. ​2. Қонунчиликда ҳаво ҳарорати бўйича қандай меъёрлар бор? ​Давлат санитария қоидалари ва нормаларига (СанҚиН № 0324-16) мувофиқ, ёз мавсумида ёпиқ ишчи хоналардаги ҳарорат қуйидагича бўлиши лозим: ​Енгил жисмоний ва ақлий меҳнат (шифокор қабули, маъмурий ишлар) учун мақбул ҳарорат: +22°C дан +25°C гача бўлиши керак. ​Агар хонада ҳарорат +32,5°C дан ошиб кетса, соғлиқни сақлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига кўра, инсон саломатлигини асраш учун иш вақтини қисқартириш ёки махсус қўшимча танаффуслар берилиши шарт. ​3. Сиз қандай ҳуқуқларга эгасиз? ​Талаб қилиш ҳуқуқи: Сиз иш берувчидан хонани салқинлатиш тизими (кондиционер) билан таъминлашни қонунан талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз. ​Соғлиқни ҳимоя қилиш ҳуқуқи: Иссиқ ҳаво иш унумдорлигини пасайтиради, қон босимини оширади ва шифокорнинг диагноз қўйиш ёки муолажа қилишда хато қилишига олиб келиши мумкин. Иш берувчи сизнинг хавфсизлигингиз учун жавобгардир. ​4. Текширувчилар келганда нима қилиш керак? ​Агар бирор бир текширувчи хонангиздаги вентиляторни расмга олиб, сизга таҳдид қилса ёки жарима билан қўрқитса: ​Улардан қайси қонун ёки СанҚиН бандига асосланаётганини ва ёзма далолатнома (акт) тузишини талаб қилинг. ​Ўзингиз ҳеч қандай ҳужжатга имзо чекманг ва зудлик билан Касаба уюшмаси қўмитасига мурожаат қилинг. ​Жарима жисмоний шахсга (шифокорга) эмас, фақат шароит яратмаган юридик шахсга (поликлиникага) солиниши мумкинлигини уларга эслатинг. 📨 Тоифа олиш бўйича: @ssvtoifa_bot Инстаграм сахифамиз👇👇 http://instagram.com/tezyordam_103 Расмий саҳифамизга обуна бўлинг: 👉 telegram.me/tezyordam 👉 https://www.youtube.com/@tez_yordamuz

Юрак-ўпка  реанимацияси❗️ Ҳаётий учун муҳим аъзолар фаолитиниг тўхташи натижасида юзага келган клиник ўлим ҳолатида беморни қайта жонлантириш учун  кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар комплексидир. ☝️Юрак-ўпка реанимациясини ўтказишга  кўрсатма: - Ҳушнинг бўлмаслиги - Нафас олишнинг йуқлиги - Уйқу артериясида пульснинг йўқлиги (Европа реаниматологлари ассоциацияси томонидан нафас олиш ва ҳушнинг йуқлиги юрак-ўпка  реанимациясини ўтказишга кўрсатма деб ҳисоблашади) Клиник ўлимни баҳолаш: Беморни ҳушининг йуқлиги, магистрал артерияларда пульснинг  ва нафас олишнинг йўқлиги, бемор рангининг ўзгариши ( цианоз пайдо бўлиши), кўз қорачиғи(кенгайган) ва бошқа рефлексларнинг йуқлиги билан белгиланади.  Беморда клиник ўлим 3-4 минут максимал 5-6 минут давом этиб шу вақтда ўтказилган юрак-ўпка  реанимацияси самарали ҳисобланади чунки Бош мия пўстлоғи тўқимасида 6-8 минутда қайтмас ўзгаришлар юзага келади ☝️Клиник ўлимни баҳолашга 5-7 секунд вақт ажратилади.   📌 Юрак-ўпка реанимацияси ўтказиш тартиб: Беморни чалқанча ётқизиш ва  беморни бошини орқага ташлаган ҳолда, пастки жағни кўтариш ва оғизни очиб нафас йўлларини тозаланиб нафас йулларининг ўтказувчанлигини тикланади. ЮЎР ўтказишда 1 киши иштирок этганда 2 марта нафас ва 30 марта юрак соҳасига компрессия (юрак билвосита массаж қилиш) берилади. Агар 2 киши иштирок этса нафас ва массаж 1:5 нисбатида ўтказилади). Массаж тезлиги 1 минутда 60-80 (болаларда 100-120) марта  амалга оширилади. Ўпка сунъий вентиляцияси яъни суний нафас бериш (оғиздан оғизга эффектлироқ) бир қўл билан бурун нафас олиш йўли ёпилиб 2чи қўл билан  бўйин орқа томонидан ёки пастки жагдан ушланади ва чуқур нафас олиб берилади. Агар туғри бажарилаётган бўлса кўкрак қафаси ритмик кўтарилиб тушади. Юрак соҳаси компрессияси (босиш) биринчи уриниш кўкрак қафаси эластиклигини билиш мақсадида босиб кўрилади ва кейинги уринишларда 20-50кг оғирликда босиш чуқурлиги тахминан -5-6 см бўлиши керак. Нафас йули ўтказувчанлиги яхши бўлмаса трахеяни интубация қилиб Амбу копи ёрдамида ўпка сунъий вентиляцияси амалга ошириш мумкин. ЮЎР да жисмониш ҳаракатни ҳисобга олиб шериклар ҳар 2 минутда алмашишлари мумкин. ЮЎР 2 та нафас беришдан бошланади! 📨 Тоифа олиш бўйича: @ssvtoifa_bot Инстаграм сахифамиз👇👇 http://instagram.com/tezyordam_103 Расмий саҳифамизга обуна бўлинг: 👉 telegram.me/tezyordam 👉 https://www.youtube.com/@tez_yordamuz