TEZ YORDAM | Расмий сахифа
الذهاب إلى القناة على Telegram
⚡Тезкор хабарлар, Биринчи ёрдам, Тестлар 📬 Тоифа олиш бўйича: @ssvtoifa_bot Реклама: @reklama103 Мурожаат: @TEZ_YORDAMBOT ✅ http://instagram.com/tezyordam_103 📍https://www.youtube.com/@tibbiyot_yangiliklari 📍 https://www.youtube.com/@tezyordam
إظهار المزيد5 035
المشتركون
+1024 ساعات
-117 أيام
-27030 أيام
أرشيف المشاركات
1-Iyuldan boshlab "O'rta tibbiyot hodimlari" uchun Toifaga online tayyorlov kursi tashkil etiladi. Kursga qo'shilish istaganidan bo'lganlar admin bilan bog'laning!
Admin👉 @ssvtoifa_bot
Tibbiyot va farmasevtika hodimlari "Toifa" olish uchun My.gov.uz sayti orqali online ariza berish (video qo'llanma) 👇
👉 https://youtu.be/lniwB9o9lu8?si=qHzyoTqWjBqjVvMR
@tibtoifauz
❗️КАСАБА УЮШМАСИ ҚЎМИТАСИ ОГОҲЛАНТИРАДИ
Иссиқ ҳавода муносиб меҳнат шароити — сизнинг қонуний ҳуқуқингиздир!
Ҳурматли курсдош шифокорлар ва тиббиёт ходимлари!
Ёзнинг жазирама иссиқ кунларида хоналарда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ҳам ходимларимизнинг, ҳам келувчи беморларнинг соғлиғига жиддий таъсир кўрсатади. Охирги кунларда хоналарда кондиционер йўқлиги сабабли вентиляторлардан фойдаланиш ва бунинг учун текширувчилар томонидан "жарима солиш" билан боғлиқ хавотирлар билдирилмоқда.
Касаба уюшмаси қўмитаси ушбу масала бўйича сизнинг қонуний ҳуқуқларингизни тиклаш ва ҳимоя қилиш мақсадида қуйидагиларни маълум қилади:
1. Меҳнат шароитини яратиш — ходимнинг эмас, ИШ БЕРУВЧИНИНГ мажбуриятидир!
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 211 ва 212-моддаларига асосан, иш жойида хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларини яратиш тўғридан-тўғри иш берувчининг (муассаса маъмуриятининг) мажбуриятидир.
Хонада кондиционер йўқлиги ёки иссиқлик даражасининг юқорилиги — бу ходимнинг муаммоси эмас.
Ноиложликдан хонага вентилятор қўйилган бўлса, бунинг учун оддий шифокор ёки ҳамшира жавобгар бўлмайди ва уларга ҳеч ким жарима сола олмайди!
Санитария талаблари бузилган тақдирда ҳам, жавобгарлик шароитни таъминламаган ташкилот раҳбарияти зиммасига тушади.
2. Қонунчиликда ҳаво ҳарорати бўйича қандай меъёрлар бор?
Давлат санитария қоидалари ва нормаларига (СанҚиН № 0324-16) мувофиқ, ёз мавсумида ёпиқ ишчи хоналардаги ҳарорат қуйидагича бўлиши лозим:
Енгил жисмоний ва ақлий меҳнат (шифокор қабули, маъмурий ишлар) учун мақбул ҳарорат: +22°C дан +25°C гача бўлиши керак.
Агар хонада ҳарорат +32,5°C дан ошиб кетса, соғлиқни сақлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига кўра, инсон саломатлигини асраш учун иш вақтини қисқартириш ёки махсус қўшимча танаффуслар берилиши шарт.
3. Сиз қандай ҳуқуқларга эгасиз?
Талаб қилиш ҳуқуқи:
Сиз иш берувчидан хонани салқинлатиш тизими (кондиционер) билан таъминлашни қонунан талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз.
Соғлиқни ҳимоя қилиш ҳуқуқи:
Иссиқ ҳаво иш унумдорлигини пасайтиради, қон босимини оширади ва шифокорнинг диагноз қўйиш ёки муолажа қилишда хато қилишига олиб келиши мумкин. Иш берувчи сизнинг хавфсизлигингиз учун жавобгардир.
4. Текширувчилар келганда нима қилиш керак?
Агар бирор бир текширувчи хонангиздаги вентиляторни расмга олиб, сизга таҳдид қилса ёки жарима билан қўрқитса:
Улардан қайси қонун ёки СанҚиН бандига асосланаётганини ва ёзма далолатнома (акт) тузишини талаб қилинг.
Ўзингиз ҳеч қандай ҳужжатга имзо чекманг ва зудлик билан Касаба уюшмаси қўмитасига мурожаат қилинг.
Жарима жисмоний шахсга (шифокорга) эмас, фақат шароит яратмаган юридик шахсга (поликлиникага) солиниши мумкинлигини уларга эслатинг.
📨 Тоифа олиш бўйича: @ssvtoifa_bot
Инстаграм сахифамиз👇👇
http://instagram.com/tezyordam_103
Расмий саҳифамизга обуна бўлинг:
👉 telegram.me/tezyordam
👉 https://www.youtube.com/@tez_yordamuz

Юрак-ўпка реанимацияси❗️
Ҳаётий учун муҳим аъзолар фаолитиниг тўхташи натижасида юзага келган клиник ўлим ҳолатида беморни қайта жонлантириш учун кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар комплексидир.
☝️Юрак-ўпка реанимациясини ўтказишга кўрсатма:
- Ҳушнинг бўлмаслиги
- Нафас олишнинг йуқлиги
- Уйқу артериясида пульснинг йўқлиги
(Европа реаниматологлари ассоциацияси томонидан нафас олиш ва ҳушнинг йуқлиги юрак-ўпка реанимациясини ўтказишга кўрсатма деб ҳисоблашади)
Клиник ўлимни баҳолаш:
Беморни ҳушининг йуқлиги, магистрал артерияларда пульснинг ва нафас олишнинг йўқлиги, бемор рангининг ўзгариши ( цианоз пайдо бўлиши), кўз қорачиғи(кенгайган) ва бошқа рефлексларнинг йуқлиги билан белгиланади. Беморда клиник ўлим 3-4 минут максимал 5-6 минут давом этиб шу вақтда ўтказилган юрак-ўпка реанимацияси самарали ҳисобланади чунки Бош мия пўстлоғи тўқимасида 6-8 минутда қайтмас ўзгаришлар юзага келади
☝️Клиник ўлимни баҳолашга 5-7 секунд вақт ажратилади.
📌 Юрак-ўпка реанимацияси ўтказиш тартиб:
Беморни чалқанча ётқизиш ва беморни бошини орқага ташлаган ҳолда, пастки жағни кўтариш ва оғизни очиб нафас йўлларини тозаланиб нафас йулларининг ўтказувчанлигини тикланади.
ЮЎР ўтказишда 1 киши иштирок этганда 2 марта нафас ва 30 марта юрак соҳасига компрессия (юрак билвосита массаж қилиш) берилади. Агар 2 киши иштирок этса нафас ва массаж 1:5 нисбатида ўтказилади). Массаж тезлиги 1 минутда 60-80 (болаларда 100-120) марта амалга оширилади. Ўпка сунъий вентиляцияси яъни суний нафас бериш (оғиздан оғизга эффектлироқ) бир қўл билан бурун нафас олиш йўли ёпилиб 2чи қўл билан бўйин орқа томонидан ёки пастки жагдан ушланади ва чуқур нафас олиб берилади. Агар туғри бажарилаётган бўлса кўкрак қафаси ритмик кўтарилиб тушади. Юрак соҳаси компрессияси (босиш) биринчи уриниш кўкрак қафаси эластиклигини билиш мақсадида босиб кўрилади ва кейинги уринишларда 20-50кг оғирликда босиш чуқурлиги тахминан -5-6 см бўлиши керак. Нафас йули ўтказувчанлиги яхши бўлмаса трахеяни интубация қилиб Амбу копи ёрдамида ўпка сунъий вентиляцияси амалга ошириш мумкин. ЮЎР да жисмониш ҳаракатни ҳисобга олиб шериклар ҳар 2 минутда алмашишлари мумкин. ЮЎР 2 та нафас беришдан бошланади!
📨 Тоифа олиш бўйича: @ssvtoifa_bot
Инстаграм сахифамиз👇👇
http://instagram.com/tezyordam_103
Расмий саҳифамизга обуна бўлинг:
👉 telegram.me/tezyordam
👉 https://www.youtube.com/@tez_yordamuz
✅ Tibbiyot va farmatsevtika xodimlari uchun
➡️ Toifa olish bo‘yicha savollar
➡️ Hujjatlar tayyorlash
➡️ Maslahat va yo‘naltirish
🏥 Barcha Mutaxassisliklar bo‘yicha toifalar
Telegram: @tibtoifauz
📨 Aloqa: @ssvtoifa_bot
Ўткир сийдик тутилиши (ўткир ретенция) — бу сийдик пуфаги тўлган бўлса-да, сийдик чиқаришнинг имконсизлиги ёки жуда қийинлашиши билан кечадиган ҳолат. Бу шошилинч тиббий ёрдамни талаб қилади.
Диққат: Ушбу маълумотлар танишув мақсадида берилган. Катетер қўйиш — бу фақат малакали тиббиёт ходими томонидан асептика ва антисептика қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга ошириладиган муолажадир. Нотўғри бажарилган манипуляция инфекция, шиллиқ қават жароҳати ва бошқа асоратларга олиб келиши мумкин.
Катетер қўйиш тартиби
1. Тайёргарлик босқичи (ҳамма учун бир хил)
Гигиена: Қўлларни яхшилаб ювиш ва стерил қўлқоп кийиш.
Асептика: Ташқи жинсий аъзоларни антисептик эритма (масалан, фурацилин ёки хлоргексидин) билан икки марта ишлаш.
Жиҳозлар: Стерил катетер (Фолей ёки Нелатон), стерил мойловчи восита (лидокаинли гель), шприц (манжетни шишириш учун), стерил салфеткалар ва сийдик тўплагич.
2. Эркакларда катетер қўйиш
Эркакларда сийдик йўли узун ва эгри бўлгани учун манипуляция ўта эҳтиёткорликни талаб қилади.
Позиция: Бемор чалқанча ётади, оёқлари бироз очилган ҳолатда.
Мойлаш: Уретранинг ташқи тешигига лидокаинли гель киритилади (бу оғриқсизлантиради ва сирпанувчанликни таъминлайди).
Киритиш: Жинсий аъзони вертикал ҳолатда ушлаб, катетерни секин уретрага киритила бошланади.
Тўсиқни енгиш: Катетер қовуқ бўйнига етганда (простата соҳасида) бироз қаршилик сезилиши мумкин. Бунда олатни бироз пастга тушириш керак.
Назорат: Катетердан сийдик келишини кутиш керак. Сийдик чиққач, Фолей катетери бўлса, манжетни стерил сув билан шишириб, катетерни маҳкамлаш лозим.
3. Аёлларда катетер қўйиш
Аёлларда анатомик жиҳатдан уретра қисқа ва тўғри бўлгани учун манипуляция осонроқ кечади.
Позиция: Бемор чалқанча ётади, тиззалари букилган ва оёқлари тос томон тортилган ҳолатда (гинекологик кўрик ҳолати).
Аниқлаш: Катта ва кичик жинсий лаблар ажратилиб, уретра тешиги (клитор ва қини оралиғида) аниқланади.
Киритиш: Катетерни мойлаб, тўғри йўналишда 5–7 см атрофида секин киритилади.
Назорат: Сийдик келиши билан катетерни яна 1–2 см ичкарига киритиб, манжетни шишириш керак.
Асосий хавфсизлик қоидалари
Мажбурламанг: Агар катетер ўтмаса, куч ишлатиш мумкин эмас. Бу уретранинг тешилишига (перфорация) ва қон кетишига олиб келади.
Стериллик: Инфекция туширмаслик учун барча воситалар стерил бўлиши шарт.
Сийдик чиқариш тезлиги: Агар қовуқда жуда кўп сийдик бўлса (масалан, 1-1,5 литрдан ортиқ), уни бирданига бўшатиб ташламаслик керак (цисторагия хавфи бор), сийдикни секин-аста чиқариш тавсия этилади.
Қачон зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак?
Агар катетерни мустақил қўйишнинг иложи бўлмаса.
Сийдикда қон кўп бўлса.
Манипуляциядан кейин тана ҳарорати кўтарилса ёки кучли оғриқлар пайдо бўлса.
Сийдик тўтилишига простата аденомаси ёки уретра стриктураси сабаб бўлса.
Сизда ёки яқинингизда бу муаммо ҳозирда кузатилаётган бўлса, кечиктирмасдан навбатчи уролог шифокорга мурожаат қилишингиз сўралади.
📨 Тоифа олиш бўйича: @ssvtoifa_bot
Инстаграм сахифамиз👇👇
http://instagram.com/tezyordam_103
Расмий саҳифамизга обуна бўлинг:
👉 telegram.me/tezyordam
👉 https://www.youtube.com/@tez_yordamuz
Ўткир сийдик тутилиши катетер куйиш техникаси (Эркаларда ва аёлларда)
📨 Тоифа олиш бўйича: @ssvtoifa_bot
Инстаграм сахифамиз👇👇
http://instagram.com/tezyordam_103
Расмий саҳифамизга обуна бўлинг:
👉 telegram.me/tezyordam
👉 https://www.youtube.com/@tez_yordamuz
📹 Jannat 2 : Onamga Maktub ( O’zbek tilida TS ) Jannat Onalar Oyog’i Ostida 2 - Uzbek Tilida Premyera →
👤 #Azizbek_Toxirov_Jannat_2_ →
@youtubabot: 📹720p
Жаннат 2 филмини кŷриб хатто Казахстан тез ёрдам ходимлари хам йиглади
📨 Тоифа олиш бўйича: @ssvtoifa_bot
Баьтафсил маьлумот олиш👇👇
http://instagram.com/tezyordam_103
Расмий саҳифамизга обуна бўлинг:
👉 telegram.me/tezyordam
👉 https://www.youtube.com/@tez_yordamuz
متاح الآن! بحث تيليغرام 2025 — أهم رؤى العام 