🍒ОЗИШ ОСОН🍏
Open in Telegram
24 02 2020 й 💖Ассалому алайкум💖 Каналимга хуш келибсиз! Каналда озиш учун зарур маълумотлар бор📝 Бизнинг чат группамиз @CHIROYLI_OZAMIZ Маҳсулотларсиз Оздираман https://t.me/joinchat/AAAAAEVOUb9CnUDlajbt3g Озиш учун мурожаат қилинг @DIETOLOG_SADOQATXON
Show more419
Subscribers
No data24 hours
-37 days
-1330 days
Posts Archive
419
AТАЛА – ФАСЛ АЛМАШИНУВИДА ШИФО
🔶Ошқозон, умуман ички аъзолар оғриганида, фасл алмашинувида бардошли-чидамли бўлишда, оёқ-қўллар совқотишида атала истъмоли малҳам бўлади.
🔶Бунинг учун обдан доғ қилинган қора қўчқор ёғига гўшт солиниб, устига буғдой унини элаб, зарҳал рангга киргунча қозонда қовурилади. Таги олмаслик, яъни куйиб қолмаслик учун яхшилаб қориштирилади. Кейин кераклигича сув қуйилади.
Сув қайнагач, шопириб, ош тузи солинади. Натижада, сумалакдек қуюқ тортади, тотли бўлади.
🔶Уни суюқроғи жон роҳати. Aтала ичганларда юқорида қайд этилган муаммолардан фориғ бўлинади. Бу халқ табобатида синалган усуллардандир
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
🔔Саҳифамизга обуна бўлинг @OzishosoN1
👇👇👇👇👇
https://t.me/ozishosoN1
419
Assalomu alaykum yaxshimisiz Sadoqat opa, menda natija ajoyib, 84.450dan 79.650ga tushdim👍👍👍
419
Кунига атиги 5 дақиқа оёқларни деворга кўтариб ётиш — аёллар саломатлиги учун жуда фойдали машқ 🦵✨
✔️ Оёқлардаги оғирлик ва чарчоқ йўқолади
✔️ Варикоз ва томир кенгайишининг олдини олишга ёрдам беради
✔️ Қон димланиши камаяди, юриш енгиллашади
✔️ Асаб тизими тинчланади, стресс пасаяди 😌
✔️ Уйқу тезроқ ва чуқурроқ бўлади 😴
✔️ Ҳазм қилиш яхшиланади
✔️ Организм тезроқ тикланади ва ўзингизни ёшроқ ҳис қиласиз ✨
Бу ҳолат юрак томонга қон оқимини осонлаштиради, лимфа айланишини фаоллаштиради ва гормонал мувозанатга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Энг қулай ва самарали вақти — ухлашдан олдин. Фақат гилам ёки ёстиқ устида, белингизни қулай жойлаштириб, 5–10 дақиқа тинч ҳолатда ётинг 🌙
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
🔔Саҳифамизга обуна бўлинг @OzishosoN1
👇👇👇👇👇
https://t.me/ozishosoN1
419
#Билиб_олинг
Мана нимага эрталаб ҳолсиз уйғонар эканмиз.
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
🔔Саҳифамизга обуна бўлинг @OzishosoN1
👇👇👇👇👇
https://t.me/ozishosoN1
419
...ВАҚТ шундай нарсаки:
~Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан..
ВАҚТ шундай нарсаки:
~Унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан..
ВАҚТ шундай нарсаки:
~Ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо хафа бўлолмайсан
~Ўтаётган ВАҚТ қадрини Ота Онангизда кўринг, болаларингизда кўринг..
~Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган Ота Онангиз, бугун сизни қўлларингизга мухтождирлар...
~Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди..
~Нолиманг, ВАҚТ бу имтихон.
~Ҳаёт эса бир катта мактабдир..
~Ўтаётган умримизни, вақтимизни савоб ишларга, яхшиликларга сарф қилайлик ...
Ибрат учун яқинларга юборинг!
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
🔔Саҳифамизга обуна бўлинг @OzishosoN1
👇👇👇👇👇
https://t.me/ozishosoN1
419
❓Эрта ажин тушишига олиб келадиган одатларни биласизми?
✍️ Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
✔️ Сақич чайнаш. Мунтазам равишда сақич чайнайдиганларнинг жағлари доимий равишда ҳаракатда бўлади, бу эса вақт ўтиши билан оғиз ва бурун атрофида ажин пайдо бўлишига олиб келади.
✔️ Тиниқиб ухламаслик.
Уйқунинг меъёрда бўлмаслиги бир қанча муаммолар, хусусан, терининг эрта қаришига ҳам олиб келиши мумкин. Гап шундаки, тиниқиб ухламаганда тери ҳужайралари ҳам тикланишга улгурмайди.
✔️ Нотўғри ётиш.
Кўпчилик қорни билан ёноқларини ёстиққа қўйганча ухлашни афзал билади, аммо бу вақтда қон айланиши меъёрда бўлмайди, бу эса тери аҳволига таъсир қилмай қолмайди.
✔️ Ҳуснбузарларни сиқиш.
Бундай қилиш орқали нафақат инфекция киришига шароит яратилади, балки тери шикастланади ҳам. Оқибатда юзингизда из қолиши мумкин.
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/OzishosoN1
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
419
КЕКСАЛАР уйқуга ётадилар, аммо ухлолмайдилар.
Овқатланадилар, бироқ ҳазм қила олмайдилар.
Куладилар, лекин хурсанд бўла олмайдилар.
Табассумлари ортида кўз ёшларини яшираётган бўладилар.
КЕКСАЛАР шундай инсонларки, улардан узоқ бўлишингиз, ёнларида тескарига қараб ўтиришингиз, ҳузурларида телефон билан оввора бўлишингиз уларга азият беради.
КЕКСАЛАР шундай инсонларки, уйнинг марказий кишиси, оиланинг файзи, дуогўйларидир.
Агар уларнинг қадрини жойига қўя олмасангиз, дунё ва охиратда бахтсиз бўлишингиз мумкин.
КЕКСАЛАР шундай инсонларки, уларнинг эҳтиёжлари таом, ичимлик, кийим-кечак, дори-дармонга бўлган эҳтиёждан кўра юксакроқдир.
Бу ҳам бўлса меҳр, эътибордир.
КЕКСАЛАР шундай инсонларки, улар Аллоҳга яқин зотлардир.
Уларнинг дуолари қабул бўлишга яқиндир.
Шундай экан, уларни борида ғанимат билайлик!
КЕКСАЛАР шундай инсонларки, улар ота-оналарини йўқотган, кўплаб дўстларидан айрилган, қалблари жароҳатланган, кўнгиллари кўп маҳзунликни кўтариб юрган зотлардир.
КЕКСАЛАР шундай инсонларки, сизнинг аввал айтган гапларингизни шунчаки ёқтирмаган бўлсалар, ёшлари улғайгач ўша гапингиз уларнинг қалбларини жароҳатлаган.
Ҳозир эса уларни пичоқсиз сўяди.
КЕКСАЛАР шундай инсонларки, бугун уларда бўш вақт бор.
Улар бу вақтларини оқиллар ва меҳрибонларнинг суҳбати билан тўлдиришни истайдилар.
КЕКСАЛАР шундай инсонларки, сўзларини тинглайдиган, гапларини маъқуллайдиган, уларни ёнида ўзини бахтиёр ҳис қиладиган кишига эҳтиёж сезадилар.
КЕКСАЛАР шундай инсонларки, ҳаёт паровозлари уларни лаззат бекатидан аллақачон олиб ўтган бўлиб, улар ҳаёт билан видолашиш бекати сари бораётган зотлардир.
КЕКСАЛАР шундай инсонларки, улар оталар, оналар, боболар, бувилардир ва улардан бошқа кекса қариндошлардир.
Уларнинг сезгилари кексайган, ҳис-туйғулари қуруқшаб бораётгандир.
ҲОЙ фарзандлар, ҳой набиралар, ота-боболаримиз, она ва момоларимизга бахтиёр ҳаётда яшашлари, порлоқ кечаларда ором олишлари, ҳаёт дафтарларини гўзал қиссалар билан якунлашлари учун қулай шароит қилиб берайлик.
Акс ҳолда уларни йўқотиб афсус надомат қилиб қолмайлик.
ҲОЙ фарзандлар, ҳой набиралар, ота-онангиз, бобо-бувингиз йўқотган нарсаларнинг ўрнини тўлдирувчи бўлинглар.
Улар учун умрларининг куз фаслида сизлар баҳор бўлиб хизмат қилинглар.
Уларнинг ёнларида самимий дўст бўлиб яшанглар.
КЕКСАЛАРГА саломлар бўлсин!
Кексаларнинг кексалигига риоя қилиб хизмат қилаётганларга ҳам саломлар бўлсин!
Уйингиздаги кексалар бугун хонадонингизнинг файзи, дуогўйи бўлиб ўтирибдилар.
Кўп ўтмай улар бу дунёни тарк этганларидан сўнг сиз уларнинг мақомларига кўтариласиз.
Шундай экан, бугун улар учун нима қиляпсиз, эртага ўриб олиш учун бугун қандай уруғ экяпсиз?
Аллоҳ таоло кексаларимизни паноҳида асрасин!
Тоат ибодатда бизларга ибрат ва намуна қилиб қўйсин.
Вафот этганларини эса раҳмат ва мағфиратига буркаб, олий жаннатлардан манзил-макон ато этсин!
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/OzishosoN1
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
419
ҚОН БОСИМИНИ ТАБИИЙ ТУШИРИШ.
🌼🍃🌼Бизни кузатишда давом этинг
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/OzishosoN1
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
419
НЕГА ИССИҚ КУНЛАРДА ҚАТИҚ ИЧИШ КЕРАК?
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
┄┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┄┄
https://t.me/OzishosoN1
┄┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄
419
Абу Али Ибно Синонинг "Тиб Қонунлари" китобидан бебахо билимлар.
┄┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┄┄
https://t.me/OzishosoN1
┄┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄
419
⚡️Ётишдан олдин писта ейиш жуда фойдали.
✅ Ухлай олмайсизми? Кечки овқатдан кейин 30 грамм писта истеъмол қилишга ҳаракат қилинг. Ушбу ёнғоқлар таркибидаги протаин, витамин В6 ва магний уйқу сифатини яхшилашга ёрдам беради. Организм учун фойдаси жуда катта ҳисобланади.
✅ Писта, шунингдек, қон босимини пасайтиради, адреналиннинг ортиқча ишлаб чиқарилишини олдини олади ва стрессни енгиллаштиради. Лекин тунда тузсиз писта мағзини истеъмол қилишни тавсия этамиз.
Яқинларга ҳам улашинг!
Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!
┄┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┄┄
https://t.me/OzishosoN1
┄┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄
419
✨ АГАР СИЗНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШЛАРИНИ ИСТАСАНГИЗ:
📞 1. Ҳеч кимга 2 мартадан ортиқ қўнғироқ қилманг
— жимлик ҳам жавоб бўлиши мумкин.
🤝 2. Керагидан ортиқ яқин бўлманг
— ҳаддан ошган илиқлик тез совийди.
📚 3. Илмни сўрамасдан берманг
— қадрини билган одам ўзи излайди.
🤫 4. Кам гапиринг, сирли бўлинг
— ҳамма нарса очиқ бўлса, қизиқиш йўқолади.
🎯 5. Режаларингизни ошкор қилманг
— натижа гапирсин, сиз эмас.
💰 6. Даромад манбаларингизни кўпайтиринг
— эркинликнинг илдизи шу ерда.
🧍♀️ 7. Ҳеч кимга муҳтож бўлманг
— танлов бўлинг, эҳтиёж эмас.
🚫 8. Ҳаммага ёқишга уринманг
— бу сизни арзонлаштиради.
🧠 9. Ўзингиз тўғри деб билган йўлдан боринг
— лекин оқибатини ҳам кўтара олинг.
🙏 10. Сизга фойда берганларни қадрланг
— оддий «раҳмат» ҳам катта куч.
┄┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┄┄
https://t.me/OzishosoN1
┄┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄
419
🍓ҚУЛУПНАЙНИНГ ФОЙДАЛАРИ
Қулупнай хотирани яхшилайди
Қулупнай кўриш қобилиятини оширади
Қулупнай антиоксидантларга бой
Қулупнай эллагик кислота манбаи ҳисобланади
Қулупнайда C витамини миқдори кўп
Қулупнай саратон касаллигининг олдини олади
Қулупнай қоматга ижобий таъсир қилади
Қулупнай қонда қанд миқдорини нормаллаштиради
Қулупнай юракка фойда
Аллергияга мойил инсонларга қулупнай тавсия этилади.
┄┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┄┄
https://t.me/OzishosoN1
┄┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄
419
Ҳар куни тил тагида қалампирмунчоқ шимиб юришнинг фойдаларини биласизми?
┄┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄┄
https://t.me/OzishosoN1
┄┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄
419
❗️Суяк илиги энг зўр дори эканлигини билармидингиз?
Видеони томоша қилинг ва батафсил маълумотга эга бўлинг.
📌Яқинларга юбориб қўямиз
🔻https://t.me/OzishosoN1
419
🕰️ Узоқ умр кўришнинг асосий сабабларидан бири нимада?
💡 Шифокор маслаҳатларига амал қилинг — умрингиз узоқ бўлсин
📌Яқинларга юбориб қўямиз
🔻https://t.me/OzishosoN1
419
Сут махсулотларини истемол қилиш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?
🔸 Сариёғ- таркибидаги А ва Е витаминлари туфайли кўз нурини равшан қилади
🔹 Тварог- соч ва терини мустахкамлайди
🔻https://t.me/OzishosoN1
419
Repost from 🍒ОЗИШ ОСОН🍏
🌷БУГУН ТУНДА КEЛАРМИШ БАҲОР...
Деразангдан мўралаб аста,
Гул юзингдан бўлиб шикаста,
Узун қишга силтаб қўлини,
Ҳам қалбингдан бошлаб йўлини,
Тўққиз ойки, елармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Қору музни сувга ғарқ қилиб,
Изғиринни буткул тарк қилиб,
Эшитгандек менинг ноламни,
Гулдастага ўраб оламни -
Тушда бошинг силармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Гўзалликни элтиб жаҳонга,
Сано айтиб ҳар ўтган онга,
Жамолингга бўлиб маҳлиё,
Истарангдан олганча зиё-
Бизга иқбол тилармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Унутилар хазонрез кузак,
Табассуминг юзингга безак.
Меҳрларинг менга оғдириб,
Ёмғирларин ерга ёғдириб,
Сувларини элармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Ҳиссиётга тўлдириб дилни,
Кенгайтириб кичик кўнгилни,
Дуоларга ижобат етиб,
Табиатни чаманзор этиб,
Бахтимиздек кулармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор..
Кириб келган баҳор айёми барчамизга муборак бўлсин.
🔻https://t.me/OzishosoN1
