en
Feedback
Taskin_uz

Taskin_uz

Open in Telegram

☘بِسْــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــيم ☘

Show more
1 189
Subscribers
+224 hours
+237 days
+4030 days
Posts Archive
Иссиқ кучайганда Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иссиқ кучайганда намозни «салқинлатиб» ўқинглар, чунки иссиқнинг шиддати жаҳаннамнинг тафтидандир», дедилар. Имом Муслим ривояти. https://t.me/taskin_uz

БУ — БАХТ 🎙 Устоз Убайдуллоҳ домла    Абдуллаев #Бош_имом_минбари 🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ!  😎УЛАШИНГ 🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилардилар: “Аллоҳуммағфир лий хотийъатий ва жаҳлий ва исрофий фий амрий, ва маа анта аъламу биҳий минний. Аллоҳуммағфир лий ҳазлий ва жиддий ва хатояя ва ъамдий, куллу заалика ъиндий. Аллоҳуммағфирлий маа қоддамту ва маа аххорту ва маа асрорту ва маа аъланту. Ва маа анта аъламу биҳи минний. Антал муққоддиму ва антал муаххиру, ва анта ъалаа кулли шайин қодийр. Маъноси: Аллоҳим, хатоларимни, жоҳиллигимни, ишдаги исрофларимни кечиргин. Сен уни мендан кўра билувчироқсан. Аллоҳим, жиддийлигимни, ҳазилимни, хатоимни, қасдимни ва менинг ҳузуримдаги барчасини кечиргин. Аллоҳим, олдинги қилган гуноҳларимни, кейингиларини, яширин қилганларимни, очиқча қилганларимни кечиргин. Сен уни мендан кўра билувчироқсан. Сен аввалги-ю охиргисан. Сен ҳар бир нарсага қодирсан. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. https://t.me/taskin_uz

13800. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу: «Агар дўзах аҳлидан бўлган биргина кимса бу дунёга чиқарилса, дунёдаги барча одамлар унинг кўринишидаги даҳшат ва ундан анқиб турган бадбўй ҳиднинг кучидан вафот этган бўлардилар», дедилар. Ибн Абу Дунёнинг “Риққату вал букаи” асаридан. https://t.me/taskin_uz

photo content

Кечаси эрта ухлаш ва эрталаб эрта уйғониш бахтиёрлик аломатидир Банда таҳоратли ҳолда суннатда келган дуоларни ўқиб ухлашга одатлансин. Ухлашдан олдин, кун келиб мен қабрда ҳам ухлайман, деб ўйласин ва ўша кун учун ҳар куни амалларини сарҳисоб қилсин. Солиҳ амаллар учун шукр қилсин, ёмонларига истиғфор айтсин. Аллоҳ таолони зикр қилиб ва Қуръони каримнинг кичик сураларини ўқиб ухласин... Бирор яхши китобни ўқиса бўлади. Мутолаа қилса, кўзни тез уйку олади... Ухлашдан олдин юқорида айтилган ишлари қилиш хайрли тонг кафолатидир. Эрталаб уйғониш биланоқ ўзингизни яхши ишларга машғул қилинг ва "бугун мен ялқовлик ва дангасаликни ташлаб, фақат яхши ишларни қилишим учун Аллоҳ таоло менга ушбу кунни берди", деб ният қилинг.

#muftiy_minbari Муҳаррам Аллоҳнинг ойидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФАУЛАШИНГ🗣

Убайдуллоҳ домла Абдуллаев Фарғона вилояти бош имом хатиби

🗣 БУ — БАХТ 🎙 Устоз Убайдуллоҳ домла    Абдуллаев 🔗 https://t.me/ubaydullohdomla

Ашуро кунининг фазилати عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: "مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ وَأَهْلِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ سَائِرَ سَنَتِهِ". (رواه البيهقى في شعب الإيمان) 🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар». Имом Байҳақий «Шуабул иймон» китобида ривоят қилган. Изоҳ: Изоҳ: Кимки Аллоҳ розилигини истаб муҳаррам ойининг ўнинчи куни аҳли ва фарзандларига нафақа ва рўзғорда очиқ қўл бўлса, йилнинг ҳар бир кунида ўзининг ҳам ризқи кенг бўлиши умид қилинади. 🔳Муҳаррам ойининг 10- куни, яъни Ашуро куни 25 июн, пайшанба кунига тўғри келмоқда. https://t.me/taskin_uz

#muftiy_minbari Сабрнинг фазилати 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФАУЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari Янги ҳижрий йил муборак! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФАУЛАШИНГ🗣

ШОМ НАМОЗИДАН 45 ДАҚИҚА ЎТГАНДАН КЕЙИН ХУФТОН ВАҚТИ КИРАДИМИ? #намоз 2132-САВОЛ: Шу кунларда (Ёз фаслида) баъзи масжидларда соат кечки 21:00 бўлмай хуфтонга азон айтилар экан. Тақвим бўйича Хуфтон 21:26 да кираркан. Чунки баъзи илмли кишилар хуфтоннинг вақти шомдан 45 дақиқа ўтиб киради, бемалол ўқиш мумкин деган гап айтишар экан. Бу қанчалик тўғри? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шом намозининг вақти қуёш ботгандан бошлаб, шафақ ғойиб бўлгунича давом этади. Бу барча фиқҳий китобларнинг жавоби ҳисобланади. Шафақ борасида имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ билан икки шогирдлари ўртасида икки хил фикр мавжуд бўлиб, шогирдлари уфқдаги қизилликни шафақ десалар, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ шу қизилликдан кейин пайдо бўладиган оқликни шафақ деганлар. Мутааххир уламолар қизиллик деган сўзни фатво учун қабул қилганлар ва ана шу қизиллик йўқолгандан кейин хуфтон вақти киради деганлар. Аллома Абдулғаний Майдоний раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай деганлар: وفي شرح المنظومة: وقد جاء عن أبي حنيفة أنه رجع عن قوله وقال: إنه الحمرة؛ لما ثبت عنده من حمل عامة الصحابة الشفق على الحمرة، وعليه الفتوى “Шарҳи манзума”да шундай келган: Батаҳқиқ, Имом Абу Ҳанифа (раҳмаҳуллоҳ) ўз қарашидан қайтгани ва шафақ қизилликдир, деб айтгани ривоят қилинган. Бунга сабаб саҳобаларнинг оммаси шафақ сўзини қизиллик деб тушунганликлари у кишининг ҳузурида собит бўлганидир”. (“Лубоб” китоби). Фатво ҳам мана шу қарашга кўра берилади” Мазкур қизиллик мамлакатларнинг географик жойлашуви ва фаслларга қараб турли вақтда йўқолади. Айнан бизнинг ҳудудларда 45 дақиқада йўқолиши кузатилмайди, балки энг ками 1 соату 15 дақиқа бўлиб, бу асосан қиш кунларига тўғри келади. Энг узоғи эса 1 соату 39 дақиқа бўлиб, бу асосан ёз кунларига тўғри келади. Ҳеч қандай илмий асосга таянмасдан қоронғу тушди, бўлди, хуфтон вақти кирди деб хуфтонни ўқиб қўйиш битта намозни қазо бўлишига олиб келади. Чунки вақти кирмасдан ўқилган намоз нафлга ўтади. Сабаби Аллоҳ таоло ояти каримада ҳар бир намозни вақтида адо этишга буюрган ва бу нарса унинг вақтини тўғри топиш билан бўлади. Шом вақтида уфқни кузатиб осмондаги қизиллик ва оқликни ажратиш оддий одамлар учун қийинчилик туғдиради. Шу боис, намоз вақтлари масаласида масъул уламолар томонидан тасдиқланган тақвимлардан фойдаланиш, яъни ишончли тақвимга қараб намоз вақтларига риоя қилиш лозим. Фатво маркази уламоларидан бир қисми турли фаслларда, уфқни тўлиқ кузатиш мумкин бўлган минтақаларга бориб, уфқни кузатиб, шомдан кейинги шафақнинг ғойиб бўлиши ҳамда субҳи содиқнинг киришини бир неча бор кузатганлар ва уларнинг хулосаси асосида ҳозирги кундаги тақвим тузилган. Юртимиз мўмин-мусулмонлари ибодатларини ана шу тақвим асосида адо этсалар, иншааллоҳ, ўз вақтида адо этган ҳамда турли хил ихтилофдан, бефойда тортишишлардан омонда бўладилар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

"Рамазондан кейин рўза тутувчи бўлсанг, Муҳаррамни тут!" Али розияллоҳу анҳу дедилар: «Бир одам келиб, Набий соллаллоҳу алайҳ
"Рамазондан кейин рўза тутувчи бўлсанг, Муҳаррамни тут!" Али розияллоҳу анҳу дедилар: «Бир одам келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: — «Рамазондан кейин қайси ой рўзасини тутишимни амр қиласиз?» деб сўради. — «Агар Рамазондан кейин рўза тутувчи бўлсанг, Муҳаррамни тут. Чунки у Аллоҳнинг ойидир. Унда Аллоҳ бир қавмнинг тавбасини қабул қилгандир ва бошқа қавмларнинг ҳам тавбасини қабул қиладир», дедилар». 📌 Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган. 📚"Ҳадис ва ҳаёт", "Рўза".

#muftiy_minbari Имтиҳон дунёси 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФАУЛАШИНГ🗣

🌙✨ ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН! ✨🌙 #ҳижрий_1448_йил #янги_ой_эълони #янги_ҳижрий_йил 🌙 Муҳаррам ойининг 1-куни — 2026 й
🌙✨ ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН! ✨🌙 #ҳижрий_1448_йил #янги_ой_эълони #янги_ҳижрий_йил 🌙 Муҳаррам ойининг 1-куни — 2026 йил 16 июнь, сешанба кунига тўғри келмоқда. 📖 Муҳаррам — ҳижрий тақвимнинг биринчи ойи бўлиб, Қуръони каримда зикр қилинган тўрт улуғ ва ҳурматли ойлардан биридир. 🤲 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам янги чиққан ойни кўрганларида шундай дуо қилардилар: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ 🕊 Ўқилиши: «Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ». 🌿 Маъноси: «Эй Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!» 🕌 Янги 1448-ҳижрий йилда Аллоҳ таоло хонадонларимизга тинчлик ва барака, қалбларимизга мустаҳкам иймон берсин ва ҳаётимизда бизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! 🌙 1448 ҳижрий йил — муборак бўлсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

photo content

#muftiy_minbari Оқибати жаннат бўлган ришта 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФАУЛАШИНГ🗣

photo content

#muftiy_minbari Тингламаган англамайди 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФАУЛАШИНГ🗣