Taskin_uz
Open in Telegram
☘بِسْــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــيم ☘
Show more1 189
Subscribers
+224 hours
+237 days
+4030 days
Posts Archive
1 189
🔴 Бунга риоя қилмаганга Аллоҳ ҳам риоя қилмайди
🎙
Устоз Убайдуллоҳ домла
Абдуллаев
🔗 https://t.me/ubaydullohdomla1 189
Аллоҳ таоло бу кунда тилимизни салавотга ошно қилиб, барчамизни Ўзининг кенг мағфиратига буркасин!
«اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ وَبَارِكْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد»
(Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад)
Саййидул айём муборак бўлсин!
1 189
Абу Ҳурайра розиялоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўради», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
▫️Изоҳ: Аллоҳ тоқ бўлгани ва тоқни яхши кўргани учун ҳам Унинг гўзал исмлари тўқсон тўққизта бўлган. Ким ўша тўқсон тўққиз исмни ёд олса, жаннатга киради. Чунки бу гўзал исмларни ёд олган киши Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини доимо зикр қилиб юрадиган банда бўлади.
Аммо бундан Аллоҳ таолонинг фақат тўқсон тўққизта исми бор, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак. Албатта, Аллоҳ таолонинг исмлари ниҳоятда кўп.
1 189
Бир куни устоз ўзини бахтсиз ҳисоблайдиган, ҳамиша нолиб юрадиган шогирдига бир пиёла сув билан бир сиқим тузни узатибдида, аралаштириб татиб кўришини сўрабди.
Шогирд устози айтганини қилибди.
– Таъми қанақа экан? - дея сўрабди шунда шогирдидан.
– Шўрлиги тилни ўяман дейди.
Устоз жилмайибди ва уни дарё бўйига олиб борибди.
Яна бир сиқим тузни узатиб дебди:
– Энди буни дарёга ташла-да, сўнг мазасини татиб кўр.
Шогирд бу сафар сувни хузур билан ичибди. Йигитнинг лабларидан томаётган томчиларга қараб устоз:
– Хўш мазаси қандай экан? Шўрлиги сезилдими деб сўрабди.
– Мазаси ажойиб. Шўрлиги ҳам сезилмади.
Шунда устоз шогирдига шундай насиҳат қилибди:
– Ҳаёт қийинчиликлари худди туз миқдорига ўхшайди. Кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас. Фақат у аралашадиган қалбни кенгроқ қилмоқ керак. Демак сен ҳаётда бир пиёла сув бўлиб эмас, дарё бўлиб яшашни ўрган!
https://t.me/taskin_uz
1 189
Қайс ибн Мулавваҳ (Мажнун) Лайлонинг итини кўриб қолди ва у севгилисининг манзилини кўрсатиши учун итнинг ортидан шошиб кетди.
Йўлда намоз ўқиётган бир қавмнинг ёнидан ўтиб кетди. Қайс қайтиб келаётганида, ўша одамлар ундан сўрашди:
«Сен ёнимиздан ўтдинг, биз эса намоз ўқиётган эдик. Нега биз билан бирга намоз ўқимадинг?».
Қайс жавоб берди: «Аллоҳга қасамки, мен сизларни кўрмадим.
Яна Аллоҳга қасамки, агар сизлар Аллоҳни мен Лайлони севганимдек севганингизда эди, мени кўрмаган бўлардингиз.
Сизлар Аллоҳнинг ҳузурида туриб мени кўрдингиз, мен эса Лайлонинг итининг ортидан бориб сизларни кўрмадим. Намозингизни қайта ўқинг, Аллоҳ сизга раҳм қилсин».
https://t.me/taskin_uz
1 189
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қочқоқ туя ўз эгаларидан қочганидек, Аллоҳдан қочган кимсалардан бошқа ҳаммангиз жаннатга кирасиз», дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.
Изоҳ: Туя ўзини боқадиган, унга сув ва ем берадиган, хавф-хатардан ҳимоя қиладиган меҳрибон эгасидан аҳмоқлиги ва қайсарлиги сабабли қочади ва чўлда ҳалок бўлади. Худди шунингдек, баъзи инсонлар ҳам ўзларини йўқдан бор қилган, ризқ берган ва ҳар лаҳзада асрагувчи меҳрибон Холиқига (Аллоҳга) осий бўлиб, Унинг тоат-ибодатидан ва раҳматидан қочадилар. Натижада ўзларини жаннатдан маҳрум қиладилар.
1 189
«Ҳой, одамлар, билган нарсаси ҳақида савол берилган одам билган нарсасини айтсин. Билмаган нарсаси ҳақида савол берилган одам эса «Аллоҳу аълам» («Аллоҳ буни яхшироқ билади»), десин. Билмаган нарсасини «билмайман» дейиш ҳам илмнинг бир туридир».
Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.)
https://t.me/taskin_uz
1 189
Хулқ
📜Ғийбат - бу намоз ўқишинг, рўза тутишинг, садақа беришинг, Қуръон хатм қилишинг, тунлари ибодатда қоим бўлишинг, дуолар қилишинг ва одамларнинг ҳожатларини раво қилишинг, сўнгра эса — ўзи ҳеч вақо қилмай ўтирган, сен ғийбат қилган кишига бориб ҳамма савобларингни топшириб қўйишингдир.
https://t.me/taskin_uz
1 189
Ҳавойи нафс зиндонидан кўра торроқ зиндон йўқдир, шаҳват кишанидан кўра оғирроқ кишан йўқдир. Шундай экан, асир олинган, зиндонбанд қилинган ва кишанланган қалб қандай қилиб Аллоҳ сари ва охират диёри томон юра олсин?! Қандай қилиб биргина қадам бўлса ҳам боса олсин?!
https://t.me/taskin_uz
1 189
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!
Бугунги фазилатли кунни Роббим Сизга муборак қилсин. Кун давомида кўтаринки кайфият, руҳий қувват, сиҳат-саломатлик, ақлий теранлик насиб этиб, турли иллат, дард, ғийбат, туҳмат ва залолатдан Яратганни ўзи асрасин. Бошлаган кунингиз эзгуликка бой бўлсин.
https://t.me/taskin_uz
1 189
Тасалли📜"Сендан тоғлар ҳақида сўрарлар. Бас: «Роббим уларни мутлақо совуриб юборажак», – дегин", (Тоҳо сураси, 105 - оят.) Тоғни бир лаҳзада чанг-ғубор каби текислаб, совуриб юборишга қодир бўлган Зот, ғаминг қанчалик катта бўлмасин, уни ҳам бир лаҳзада кетказишга қодирдир. Зеро, Аллоҳ барча нарсадан улуғдир, буюкдир. https://t.me/taskin_uz
